топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

мафкура:

Миллий мафкурамизнинг дунёвий хусусиятлари

Samarqand davlat arxitektura qurilish instituti
Илм-фан
Миллий мафкурамизнинг дунёвий хусусиятлари.
                                                                       Сафаров А.И. Келдиёрова Г.
Миллий ғоя ўзбек ҳалқининг

Огоҳлик

Фикр, ғоя ва маърифат
Огоҳлик дунёда, ён — атрофда бўлаётган ўзгаришлардан одамлар ва уларнинг орзу ниятларидан бохабар бўлиб яшашдир.

Мафкуравий иммунитет тизими ўз ичига нималарни олади?

Мафкуравий иммунитет тизими уз ичига, билимларни олади. Аммо билимлар кўп. (Масалан, буюк давлатчилик шовинизми, коммунистик мафкура ҳам билимларга таянади). Бироқ мафкуравий тизимдаги билимлар:

Биринчидан, объектив бўлиши, борлиқни тўғри акс эттириши;

Иккинчидан, инсон маънавиятининг бойлигига, жамият тараққиётига хизмат қилиши лозим.

Маънавият манфаати: Муаммолар, хулосалар, ечимлар


Ҳозирги мураккаб бир шароитда ёш, мустақил давлатларга демократиясини экспорт қилиш, ҳарбийлаштириш, антиглобализм, фашизм, айирмачилик, миллатчилик, диний экстремизм, глобал лидерлик стратегияси, халқаро террорчилик, одам савдоси, ахборот хуружи каби турли кўринишлардаги, лекин биргина мақсад – жаҳон афкор оммаси тасаввуридан глобаллашув жараёнида дунё халқлари орасидаги тафовут пардаларини сидириб ташлашга қаратилган мафкуравий ва маънавий таҳдидлар жиддий ташвиш уйғотади, кишида.
Юртбошимиз истиқлолимизнинг илк йилларидаёқ “Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат”, деган сермазмун иборани айтган эди. Дарҳақиқат, таҳдидларнинг манбалари ҳақида чуқур мушоҳада юритсак, ғайриинсоний ва ғайримиллий мафкура қуролининг миллий маънавиятимизга мутлақо

Ёшлар маънавиятига интернетнинг мафкуравий таъсири

Илм-фан
Инсоният ахборот оқими тобора тезлашган, ер шари аҳолиси кайфиятини, руҳиятини, мақсад ва интилишларини, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологияси вужудга келган бир даврда яшамоқда. Бу ҳозирги замон цивилизациясининг ўзига хос ютуғи. Халқлар, мамлакатлар, давлатлар ўзаро муносабатларини тобора яқинлаштиришга, жаҳон ижтимоий-сиёсий жараёнларини бошқаришга, дунёвий кайфият, дунёвий руҳият ва маслакнинг вужудга келишига хизмат қиладиган мўжизакор ҳодисадир. Бироқ цивилизациянинг ана шундай улкан, кенг миқёсли ва серқирра ютуғидан ким қандай

XXI аср глобаллашув шароитида ёшларни ёт ғоя ва мафкуравий ҳимояланишнинг психологик хусуситяларини ишлаб чиқиш

QarMII
Илм-фан
Глобаллашув жараёнининг яна бир ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва мар-казларнинг манфаатларига хизмат қилаётганини соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам, албатта, кузатиши муқаррар.
И.КАРИМОВ

Бугунги кунда жамиятда ахлоқий етуклик, ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлик, инсонпарварлик, демократия ва қонун устуворлигига таяниш, фан ва техника ютуқларидан, ахборот технологиялари ва воситаларидан тараққиёт ва инсон манфаатлари йўлида ижобий равишда фойдаланишга эришилмаса ана ўша мамлакатда муаммолар кўпайиб ва кенгайиб бораверади.
Маънавият, маърифат ва замонавий ахборотлар мажмуаси келажак сари одимлаётган инсоният олдида қандай миллий, минтақавий муаммолар, қийинчиликлар, синовлар турганлигини етарли даражада аниқ тасаввур этишга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиб келмоқда. Барчамизга маълумки XXI аср глобаллашув, янгиланиш шароитида ёшлар мафкурасига турли ёт ғоялар таҳдид солиб келмоқда.
Машҳур Ҳиндистон қаҳрамони Махатма Гандига “Глобаллашув жараёнига қандай қарайсиз?” деган саволни беришганда, у шундай маънода жавоб берган экан: “Мен ташқаридаги бўрондан қўрқиб, деразамни ёпиб қўя олмайман, чунки менга тоза ҳаво керак. Шу билан бирга, тоза ҳаво керак экан деб деразамни катта очиб ҳам қўя олмайман, чунки манинг уйимни чанг-тўзон босиб кетишини хоҳламайман”.
Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда ёт ғоя ва мафкуралар, ғоявий бўшлиқ, “оммавий маданият”, маънавий ва ахлоқий тубанлик, ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм, миллий-маънавий қадриятларга беписандлик ва уларни қўпоришга қаратилган хатарли ҳолатлар, ахлоқсизликни маданият деб билиш, асл маънавий қадриятларни менсимаслик, ёшларда миллий-маънавий қадриятларга беписандлик билан қараш ҳиссиётини уйғотиш каби маънавий таҳдидларнинг кўринишлари ёшларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Бу эса ёшлар онгига турли томонлардан таъсир этмоқда.
Жумладан,
• Турли виртуал (компьютер) ўйинлар.
• Айрим чет эл ва хусусий студияларда олинган ўзбек фильмлари
• Тум-тарақай қўшиқлар.
• Чет эл телеканаллари.
• Интернет ва ундаги турли ижтимоий тармоқлар.
• Уяли алоқа телефонлари.
• Сариқ матбуот
• Урбанизация жараёни.
• Тантаналар ва тўйлар.
• Ёлғон ахборот ва маълумотлар тарқатувчи радио ва телеканаллар.

Ёвуз кимсалар шунақанги оддий ва халқнинг қалбидан ўрин олган турли анъаналарни, маънавий меросларимизни ижобий тарафларини кўрсатиб, аммо салбий томонларидан фойдаланмоқдаларки, ёшларни қайсини ижобий ёки салбий эканлигини тушуниб етаолмаяптилар. Масалан, “ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” оғзаки нутқда қўштирноққа олиб гапириб бўлмайди. Лекин кейинчалик бу саволни ёзма, қўштирноқда берганимизда ҳам натижа ўзгармади.
“Оммавий маданият” ўз маъносида эмас, балки кўчма, акс маънода ишлатилмоқда. Чунки у қўштирноққа олинган.
Бугун ёшларимиз ўзига хос “тушунчалар уруши” шароитида яшамоқдалар. “Оммавий маданият” каби ёт ғоялар ота-боболаримиз “қора” деган нарсаларни “оқ”, “оқ” деган нарсаларини “қора” деб уқтирмоқда.

“Худбинликнинг уч тоифаси бўлади: ўзи яшаб, бошқаларнинг яшашига ҳалақит бермайдиган худбин; ўзи яшаб, бошқаларга кун бермайдиган худбин; ўзи ҳам яшамай, бошқаларнинг яшашига ҳам кун бермайдиган худбиндир” деган эди машҳур инсон И.С.Тургенев. чунки бугунги кунда жамиятимизга кириб келаётган турли хилдаги таҳдидлар нафақат ёшларни, балки ёши катталарни ҳам ўзига жалб қилмоқда. Натижада улар орасида ҳам кимнинг пули кўплигини, кимнинг имконияти чегараланмаганлигини исботловчи анъаналар кириб келди. Жумладан, дабдабали тўйлар қилиш, маҳобатли уйлар қуриш, аёлларнинг тўйдан аввалги ва кейинги турли-туман янгича тадбирлари, янги туғилган гўдакни туғруқхонадан олиб чиқиш, тўй куни саноқсиз ва қимматбаҳо машиналар билан келин-куёвнинг сайрга чиқиши, никоҳ куни машиналар карвонини уюштириш одатини ана шундай иллатлардан бири сифатида келтириш мумкин. Чунки биргина куёв ва келин ўз манфаати деб бутун шаҳар йўлларида ҳаракатланаётган йўловчи автоуловларга халақит беради. Тўйлардаги машинлар карвони кундан кунга кенгайиб бормоқда. Бу эса ўзига яраша ноқулайлик ва айрим ҳолатларда фожеаларни келтириб чиқармоқда. Жамият манфаатларини менсимаслик иллатига яна кўплаб мисолар келтириш мумкин.

Шундай экан, бугун бу каби зарарли иллатларни янадаям кенгайиб ва кўпайиб бормаслиги учун ҳар бир шахс ўзида қуйидаги хусусиятларни шакллантириши ва ривожлантириши лозимдир.
• Мустақил фикрга эга бўлиш
• Мафкуравий иммунитетни шакллантириш
• Она-ватанга муҳаббат
• Бой тарихий меросимизни ҳурмат қилиш
• Диний бағрикенглик
• Миллий ўзликни англаш
• Худбинлик ва лоқайдликка барҳам бериш
• Носоғлом қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик коррупция ва манфаатпарастлткни олдини олиш
• Аҳллик ва хамжиҳатлик
• Фан техника ютуқларидан эзгу мақсад сари фойдаланиш
• Дунё тараққиётида эришаётган ютуқлар ва унга таяниш
• Спорт ва маданият соҳасидаги ютуқларни тарғибот ва ташвиқот қилиш
• Мустақил фикрга эга бўлиш
• Хаётий-миллий қадриятларга таяниш
• Соғлом дунёқараш ва мустаҳкам ироданинг мавжудлиги

Дунёнинг ривожланиши, унда кечаётган турли-туман жараёнлар ичида, бизга нисбатан турли таҳдидлар, ёшларимиз онги ва қалбига ёт ақидаларни сингдиришга уринишлар бўлмасин, биз доимо халқимиз манфаатлари, ҳақиқат ва адолат йўлидан собитқадамлик билан борамиз, маънавий-мафкуравий ишларимизни демократия тамойиллари билан уйғун ҳолда бўлишига, миллий ва умуминсоний қадриятларни муштараклигига, инсон омили масалаларига жиддий эътибор бериш йўлида тинмай ҳаракат қилаверамиз. Зеро, биз ўзбек халқи азалдан ўзининг шахсий қатъий фикрига, аждодлари ўгитларини унитмай фақат олға қадам ташлайдиган мард инсонлармиз.
Албатта, Махатма Ганди таъкидлаганидек, XXI аср глобаллашув жараёнида ҳеч нарсани эътибордан четда қолдирмаслигимиз даркордир.

Dunyoning mafkuraviy manzarasi

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Dunyoning mafkuraviy manzarasi deganda, jamiyat taraqqiyoti qonunlari, uning rivojlanish tendentsiyalarini muayyan ijtimoiy guruh, etnik birliklar, siyosiy kuchlarning o`ziga xos manfaatlaridan kelib chiqib talqin qilish va unga asoslangan holda insoniyat istiqbolini belgilashga qaratilgan mafkuraviy tizimlar majmui tushuniladi.


Tarix o`zga xududlarni zabt etish maqsadida olib boriladigan harakatlar doimiy takomillashib, qo`llanadigan  usul va vositalar  mukammalashib borganini ko`rsatadi. Bugungi kunda esa ushbu vositalarning miqdoriy  va sifatiy ko`rsatkichlari  yanada murakkab xarakter kasb etmoqda.


ГЕОСИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ МАФКУРАВИЙ МУНОСАБАТЛАРГА ТАЪСИРИ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

ХХ асрга келиб жаҳон ҳамжамиятининг дунё миқёсидаги алоқалари интенсив тус ола бошлади. Давлатлар, айниқса йирик давлатлар ўртасидаги зиддиятлар ўзининг қарама-қарши томонига оғишида геосиёсатнинг таъсири улкан бўлди. Бу сиёсат ўз навбатида тарафкашлик мафкурасини шакллантирди. Натижада миллий ўзликни англаш миллий мафкураларга зўр эҳтиёжни пайдо этиб, сиёсатдаги ғарбпарастлик майллари инқирозга учради. ХХ аср сўнгида рўй берган улкан ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, икки қутбли дунёнинг барҳам топиши натижасида нисбий мувозанатнинг бузилиши жаҳоннинг мафкуравий манзарасини тубдан ўзгартириб юборди.


МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОНДА ҒОЯВИЙ – МАФКУРАВИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ ЮКСАЛИШИ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Ҳозирги замон ижтимоий фанларида энг кенг тарқалган нуқтаи назарга кўра, мафкура борлиққа бўлган қарашлар мажмуаси, уни англаш, ўзлаштириш ҳамда маълум индивидлар, гуруҳлар, синфлар, миллатлар, инсоният каби ижтимоий муносабат субъектлари манфаати, мақсади ва қадрияти йўлида уни ўзгартиришга уриниш билан узвий боғлиқ. Мафкура (араб. — фикрлар мажмуи, нуқтаи назарлар, эътиқодлар тизими) – муайян ижтимоий гуруҳ ё қатламнинг, миллат, жамият ёки давлатнинг манфаатлари, орзу-истак, мақсад ва интилишларини, ижтимоий-маънавий тамойилларини ифода этадиган ғоявий-назарий қарашлар ҳамда уларни амалга ошириш усул ва воситалари тизимидир. Унда манфаатлари ифодаланаётган куч ва қатламларнинг ўтмиши, бугунги куни ва истиқболи ўз ифодасини топади.


МИЛЛИЙ ҒОЯ – МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ АСОСИ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Қадимдан кишилик жамияти пайдо бўлгандан бошлаб, инсонлар кундалик фаолиятида ривожланиб, такомиллашиб борадиган муайян ғояларга таяниб иш кўради. Homa sapiens – яъни миясида ривожланган нутқ маркази шаклланган ва фанда ақлли одам номи билан юритиладиган, ҳозирги физиологик тузилишига ва ақлий салоҳиётига эга бўлган индивидлар том маънода жамият бўлиб яшашга ўтгач, маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида фаолият йўналишини белгилаш хаёт-мамот масаласи бўлиб қолди. Олам ва унда одамнинг ўрни нималигини англаб олиш учун борган тарихий изланишлар натижасида дунёнинг турли мамлакатлар, минтақаларида дастлаб бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда методологик дунёқараш ўзига хос шаклларда вужудга келди. Бироқ, унниг асосида дунёда кўзга кўринмас сехрли кучлар борлиги, улар билан рухий алоқа ўрнатиш орқали одамлар ўз тақдирларини яхшилашлари мумкин деган ғоя ётади.


ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ҒОЯВИЙ ТАЖОВУЗЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Ҳаётда юксак ғояси,  эзгу  орзу-интилишлари  бўлмаган  одам  фақат табиий эҳтиёжлар доираси билан чегараланиб қолади. Ғоясизлик маънавияти тубан, иймон-эътиқоди суст, мафкураси бузуқ кимсаларни юзага келтиради. Ўз ўтмиши ва насл-насабини билмаслик, тарихий хотирани унутиш ҳам Ғоясизликнинг бир кўринишидир. Бундай кимсалар ўз ота-онасига қўл кўтариши ҳам, ўз Ватанини сотиши ҳам мумкин.


ҒОЯВИЙ ЗИДДИЯТЛАР – МАФКУРАВИЙ БЕҚАРОРЛИКНИНГ АСОСИ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Инсоният ўзлигини англай бошлаган замондагина ғоявий зиддиятларни демократия ва плюрализм тамойили асосида ҳал қилиш имкониятлари пайдо бўла бошлади. Масалан, Президент Ислом Каримов томонидан юксак мафкуравий маданиятни мужассам этган ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳақидаги  тамойилнинг илгари сурилиши ана шу мақсадга йўналтирилган эди.


ҒОЯВИЙ-МАФКУРАВИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТГА ТАЪСИРИ

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Бугун биз атрофимизда ва жаҳонда рўй бераётган ҳар қандай воқеаларни тезда ўзлаштириб, сиёсий-оммавий ҳодисалар жараёнлари жадал ривожланаётган, ҳар бир давлатни ҳушёр бўлишга даъват этаётган мураккаб даврда яшамоқдамиз. Баъзи бир сиёсатчилар, жамиятшунос олимлар, шарҳловчи ва журналистлар бу даврни инсоният жамиятининг ижтимоий тараққиётдаги юқори даражасида деб таърифламоқдалар. Ана шундай тараққиёт жараёнида дунёдаги жамики миллатлар ва халқлар ҳаётига турли хил мафкуралар ва ғоялар ҳам ўз таъсирини ўтказиб келмоқдалар.


Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш йўллари

FarDU

М.Ахунджонов, ФарДУ талабаси


 


Ҳозирги кунда жаҳон сиёсатида “мафкуравий кураш” тобора авж олиб бораётган бир даврда ёшларда “мафкуравий иммунитет”ни шакллантириш йўллари долзарб масала сифатида қаралмоқда. Чунки Президентимиз И.Каримов таъкидлаб ўтганидек; “Мафкуравий полигонлар бугунги кунда ядро полигонларидан ҳам қудратлироқдир”.1 Дарҳақиқат, ҳар бир инсонни шаклланишида, давлатни ривожланишида ғоя ва мафкураларнинг ўрни беқиёсдир. Бунга мисол тариқасида шуни таъкидлаш жоизки, фарзанд дунёга келар экан оилада тарбияланади, шу оила муҳитида камол топади. Шунинг учун болани эзгулик, бунёдкорлик, ватанпарварлик асосида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.


Талаба ёшларда ижобий психологик иммунитетни шакллантириш

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

   


   Ҳозирги энг муҳим, энг долзарб вазифа – жамиятимиз аъзоларини, авваламбор, вояга етиб келаётган ёш авлодни камол топтириш, қалбида миллий ғоя, миллий мафкура,  Ватанга меҳр-садоқат туйғусини уйғотиш,  уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборатдир. Натижада ёш авлод онгида  мафкуравий иммунитет шаклланади.



Миллий истиқлол мафкурасини шакллантиришнинг баьзи бир масалалари

Блог им. devdasdesign

С.Норқўзиев


Фалсафа фанлари номзоди, доцент


Биз маьнавий тикланиш ва покланиш орқали миллий истиқлол мафкурамизни яратиш учун ҳаракат бошладик.


Ўзбек халқи асрлар мобайнида авайлаб сақланиб, сайқал топиб келган ўз миллий урф-одатлари, расм-русм, удум ва аньаналари, ғурури, ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзи, ҳуқуқий онги, эьтиқоди, бир сўз билан айтганда, маданий-маьнавий дунёси  билан ажралиб туради. Бироқ аждодларимиз умумбашарият маьрифатпарварлигини яратишда бевосита иштирок этганлар, улар жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшганлар. Уларнинг бой маданий меросидан фойдаланиш миллий истиқлол мафкурасининг шакл-тамойилларини яратиш учун хизмат қилиши шубҳасиздир.


Миллий истиқлол мафкурасида ватанпарварлик асосий ўринни эгаллаши табиийдир. Бу мафкура том маьнода халқ мафкураси, яьни Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ўзбеклар, қозоқлар, тожиклар, руслар, украинлар, хуллас, республикамизни ўзининг жонажон Ватани деб билган, Ўзбекистон фуқороси эканлигидан ғурурланадиган барча милллат вакилларининг мафкураси бўлиши керак.


Миллий истиқлол мафкурасида оилага алоҳида аҳамият берилиши ҳам мақсадга мувофиқдир. қадимдан шарқда биринчи ўрида оила ва унинг манфаатлари қўйилган. Бу қадриятимизни эьзозлаш халқимиз маьнавиятимизни бойитишга хизмат қилади.


Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий давлат қуришга азму қарор қилган экан, юксак ҳуқуқий давлат қуришга маданият, қонунга хурмат, итоатгўйлик миллий истиқлол мафкурасида муҳим ўрин эгаллаши лозим. Миллий истиқлол мафкураси ҳар қандай партиявий мафкурадан устун билиши зарур.


Зеро, у ўзида халқимизнинг энг ардоқли фазилатлари- имон ва инсоф, меҳр-оқибат, шафқат ва раҳмдиллик, уят ва андиша, ор-номус, ўзаро ҳурмат, юксак ватанпарварлик, элига ва халқига садоқат каби қадриятлар ва ғоялар мужассамлаши лозим.


Шундай мафкурагина турли сиёсий партиялар, ижтимоий гуруҳлар, олиму муҳандислар, ишчию-деҳқонлар, барча ватанпарвар фуқороларнинг дунёқарашини, ғояларини, кечинмаларини якдиллик, ҳамдўстлик нуқтаи назарига келтириш имконини беради.


Миллий истиқлол мафкураси давлатимиз барча фуқороларини улуғ мақсад йўлида қалбан жипслаштиришга хизмат қилиши керак. Мамлакатимиз фуқоролари Ўзбекистон мустақилллигини мустахкамлаш учун онгли равишда қатьий кураш олиб борган тақдирдагина олдимизга қўйилган мақсадларнинг уддасидан чиқамиз.


Миллий истиқлол мафкурасини яратишда аввало яқин тарихий ўтмишимиздаги ҳамма нарсадан ҳам воз кечавериш тўғри бўлмасди. Уруш ва меҳнат фахрийларимиздаги ватанпарварлик туйғуларини ёшларга ўргатиш ғоят муҳимдир.


Ёшларимизга халқимизга ҳос бўлган ҳислат- меҳнатсеварликни сингдиришнинг аҳамияти каттадир. Ватан мустақиллигини мустахкамлаш, халқ фаровонлигини таьминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган кишилар рағбатлантириши, энг аввало, маьнавий жиҳатадан рағбатлатириши зарур. Биз фуқороларимизда меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантирмасдан ҳозирги инқироздан чиқишимиз осон бўлмайди. Бола оилада меҳнатсеварлик, камтарлик руҳида яҳши тарбияланмаса, мактаб ҳам, жамоат ташкилотлари ҳам бунинг уддасидан чиқишлари мушкул. Шу боисдан, айниқса, жамиятимизда оналар обрўсини оширишга эьтибор кучайтирилиши лозим. Бизда кўпинча “Япон мўжизаси”  ҳақида гапирилади. Ҳақиқатда ҳам, бу мамлакат халқининг меҳнатсеварлигини намуна қилиб келтириш мумкин. Японияда меҳнат таьтилида асосан бир ҳафтадан ошмаслигига қарамасдан, ходимлар ҳам дам олишга чиқишга шошилмайдилар. Уларга ёшликдан бошлаб бирор фирмага мансублик учун фахрланиш ҳис- туйғуси сингдирилади. Шу сабабли улар ўз фирмаларининг шон-шуҳрати учун билим ва истеьдодларини аямайдилар.


Ўтган бобокалонларимиз Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Исмоил ал- Бухорий, Ат-Термизий, Хўжа Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбандий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Машраб ва юзлаб ҳали бизга номаьлум бўлган аллома ва донишманд мутафаккирларни пухта ва чуқур ўрганишимиз зарур. Бу маьнавий пойдеворимизни атрофлича ўрганиш келажак авлодни тарбиялашда асос бўлади.


Янги мафкурамиз журъатли ва қатьий, иймон-эътиқодли кишиларни тарбиялаб етиштириши лозим. Тажриба шуни кўрсатяптики, баьзи кишилар, айрим раҳбарларимиз ҳам тарозининг қайси томони оғир бўлса, шу томонда турадиган бўлиб чиқадилар. Бундайлар қийин пайтда ўз фикрини қатьий айтолмайдилар., химоя ҳам қилолмайдилар. Мафкуранинг мазмуни аниқ инсонга қаратилиши, мавхум бўлмаслиги лозим. Демак, у жамиятнинг кичик бўғини бўлган оилага меҳр-муҳаббатдан бошланиши керак. Ватанпарварлик, дўстга садоқат, ҳурмат-иззат, қадр-қиммат, мустақилликка муносабат оиладан шаклланади.


 Истиқлол мафкураси ҳар бир шахсда жамиятга нисбатан лоқайдликни йўқотадиган мафкура бўлиши керак. Бундай мафкура онгига сингган фуқоро Ўзбекистон деб аталмиш юрт учун керак бўлса жонини ҳам фидо қилиб, Ватан туйғусини баланд кўтарсин.


Миллийлик, миллатга мансублик-бу умумжаҳон тараққиёти қонуниятидир. Ўзбек миллатини ғурури, миллий ифтихори қуйидагиларда яққол намоён бўлади: Биринчидан, она Ватанимизнинг буюк кўп минг йиллик тарихий ўтмишида, унинг Шарқ маьрифатпарварлиги, умуман жаҳон цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссасида ва унда тутган мавқеида: Иккинчидан:, бизнинг ватандошларимиз бўлмиш жаҳон миқёсида тан олинган фан, дин, адабиёт, саньат, даҳоларимизнинг бебаҳо маданият саньат, меьморчилик ёдгорликарида; Тўртинчидан: ўзбек халқининг ўз она тилига, миллий урф-одатларига содиқлигида: Бешинчидан, ўзбекларнинг буюк ислом цивилизацияси ва маданиятига мансублигида: Олтинчидан, ўзбек давлатининг табиат бойликларидан, серҳосил ерларида, мамлакатимизнинг иқтисодий куч-қудратида; Еттинчидан, кўп миллатли Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигида, унинг фуқоролари ва бутун халқининг истиқлол ва тараққиётига, буюк келажакка бўлган ишончида; Саккизинчидан, фуқороларимизнинг жаҳон талаблари даражасида билим ва малака олишга, фан-техникага, бозор иқтисодиёти тадбиркорлиги маданиятига бўлган иштиёқ ва интилишида; Тўққизинчидан, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда тан олинишида ва халқаро нуфузини ошиб боршида; ва ниҳоят, Ўнинчидан, тинчлик, барқарорликда, ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлаб олиб, собитқадамлик билан олға бораётганлигидадир.


Бизнинг юрт дунёга маданиятнинг барча соҳаларида юзлаб жаҳоншумул улуғ зотлар, давлат арбобларини яратишда буюк аждодларимиз бевосита иштирок этганлар, улкан ҳисса қўшганлар. Шунинг учун ҳам Ўзбек миллий маданий мероси жаҳон маданиятининг узвий ажралмас таркибий қисмидир.


Мустақил Ўзбекистоннинг, нафақат Ўзбекистонннинг, балки бутун жаҳон маьнавияти салтанатида ўз ўринларига эга бўлган улуғларимизни ардоқлаш вақти келди.


 Тўмарис ва Широқ, Спитамен ва Мангуберди, Темур Малик, буюк соҳибқурон бобомиз Амир Темур, Улуғбек, Бобур ва бошқа улуғларимизни руҳини шод айламоғимиз ғурурли Алпомиш, Ойбарчин, Равшан, Ҳасан, Кунтуғмиш достонларини баралла куйламоғимиз ва эшитмоғимз керак.


Ўзбекистон ўзининг чуқур давлатчилик негизларига эга, ўзига ҳос сиёсий-ҳуқуқий маданий мерос соҳибидир. эрамиздан бир неча юз йиллар олдин, бизнинг ҳудудимизда давлат ҳуқуқий институтлар ва қарашлар тараққий этган Моварауннахрда ислом маьрифатга, ҳуқуқшунослиги-фиқх, шариатга умуман, жаҳон ҳуқуқий маданиятига улкан ҳисса қўшган фотиҳлар-ҳуқуқшунослар яшаганлар.


Бизнинг ҳудудимизда 9 мингдан зиёд тарихий, маданий, меьморчилик ёдгорликлари-ўзбек халқининг беқиёс маданий меросининг тирик гувоҳи бор. Уларни таьмирлаш, тиклаш, сақлаб қолиш ва келажак авлодларга етказиш ҳар биримизнинг маьнавий, қолаверса, инсоний ватанпарварлик бурчимиздир.


Ҳулас, миллий истиқлол мафурасининг узвий таркибий қисмини бой таркибий меросимиз ташкил этади. Маьнавиятимиз хазинаси дурдоналаридан баҳраманд бўлиб, тарбияланган соғлом авлод руҳан тетик бўлади.


Биз чиндан ҳам буюк Ватанимиз билан фахрлансак арзийди.Бунинг негизида инсонпарварлик, фаровонлик ва оиланинг бахту-саодати, халқпарварлик, Ватанга муҳаббат, барча кишиларнинг эркинлиги ижтимоий адолат ва тенглиги каби умумбашарий тушунчалар ётмоғи керак.


Шуни таькидлаш жоизки, агар мафкура эхтиёждан ва ҳаёт имкониятларидан узилиб қолган бўлса у давлатга ҳам катта зарар келтириши мумкин. Бир сўз билан айтанда, мафкура тўғрисида жамиятнинг ўзи қайғуриши, ўз мафкураси учун ўзи тайёр бўлиши лозим.


Бугун ижтимоий фан вакиллари олдида катта илмий, назарий ва амалий муаммолар кўндаланг турибди. Буларни ҳал этмасдан туриб, ўзлигимизни танишимиз, истиқлолимизни англашимиз, иқтисодий мустақилиликка эришишимиз жаҳон бозорининг рақобатбардош субьектига айланишимиз мумкин эмас.


Она-Ватан тарихини,  халқимизнинг табаррук обидаю унинг ўзига хос ҳусусияти, билим даражаси, сиёсий-ҳуқуқий маданияти ҳолати, фаровонлик даражасини аниқ билмай туриб, ватанпарвар инсон шаклланишига эришиб бўмайди. Шу сабабли олий ўқув юртларида ҳамон ҳукм суриб келаётган ўзибўларчилик ва бефарқликка чек қўйиб, ижтимоий фанларни ўқитишдан истиқлол мафкураси концепсиясига мувофиқ келувчи ва илмий асосланган мунтазам тизим, тегишли моддий –техника замин, пухта ишланган дарслик, қўлланма, дастур билан таьминлаш долзарб вазифадир.


Ижтимоий фан ўқитувчилари ижтимоий сифати ва шахсиятига алоҳида эьтибор бериш керак, иштимоий фан ўқитувчилари иймон-эьтиқодли, покиза, кенг қамровли билимдон, халол, таьмагирлик ва чиркин порахўрликни инсон шахсига иснод келтирувчи ҳақорат деб билувчи ор-номусли мўътабар кишилар бўлиши шарт. Акс ҳолда ижтимоий фан жамиятдаги ўз муқадддас вазифасини бажара олмайди. Собиқ Иттифоқдагидек қуруқ сафсатага айланиб қолади. Ваҳоланки, ижтимоий фанлар истиқлол мафкураси концепсияси асосида покиза дунёқарашни шакллантириши лозим.


Ижтимоий фанлар рўйҳати замонавий фанлар билан бойитилиши зарур. Чунки бозор муносабатларига ўтиш шароитида “Сиёсатшунослик”, “Иштимоий психология”, “Касб этикаси”, “Мантиқ”ни ўқитилиши зарур ва бу фанлар фуқоролару мутахасисларимиз учун бениҳоя аҳамияти каттадир. Биз ҳозиргача модда, ижтимоий борлиқ бирламчи, онг эса иккиламчи, деб ҳисоблаб, ақл-заковат, маьнавият, мафкура, дунёқараш каби омилларнинг аҳамиятини, уларнинг яратувчилик ва бунёдкорчилик ҳусусиятларини яхши тушуниб етмасдик. Ахир ҳар қандай киши бирон бир ишни бошлар экан, албатта, унинг режасини авваламбор ўз миясида шакллантиради. Шу билан бирга, ҳеч қачон кулба қуриш учун имконияти бор одам қаср қуришни режалаштирмайди.


Иккинчи томонидан, модда, борлиқ бирламчи десак-да, моддий, мулкий муносабатларни ўзгартирмадик, такомиллаштирмадик, уларни замонавий дунёқараш, сиёсий онг, ахлоқий маданиятининг тагзаминига айлантирмадик. Бугунга келиб, мамлакатимиз мустақиллигини мустахкамлаш, унинг иқболини таьминлаш ҳудди мана шу масалаларнинг ҳал этишга тақалиб турибди. Зеро миллион-миллион кишиларнинг ҳаётига, мамлакатнинг ҳаётига даҳлдор ишларни пухта ўйламай, шошма- шошарлик билан зинҳор амалга ошириб бўлмайди.


Алабатта, юксак маьнавиятсиз, замонавий мафкурасиз одам, ҳам яшаши мумкин. Аммо чинакам инсоний адолатли жамиятни маьнавиятнинг юксак даражасисиз қуриб бўлмайди. Бу ҳол зиёлиларимизга, олимларга биринчи галда жамиятшуносларга, сиёсатшуносларга алоҳида масьулият юклайди. Чунки, юксак маьнавият, илғор мафкура ўз-ўзидан шаклланмайди. Уларни мутаҳассислар яратадилар ва муайян йўллар билан омманинг онгига сингдирадилар. Ана шундагина илғор ғоялар моддий кучга айланади.


 Бундай Ватанни чинакам ватавпарварлар қурадилар ҳамда уни барпо этиш йўлида асл ватавпарлар алоҳида шаклланади. Ватан-бу фақат сув, ер, тоғлар, боғлар табиий бойликларгина эмас. Балки у одамлар, улар ўртасидаги шаклланган муносабатлардир.


Шундай қилиб, биринчидан, миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш мустақил йўлимизнинг, амалга ошираётган ислоҳотларимизнинг энг муҳим, ажралмас жиҳатларидан биридир. Иккинчидан, ҳар қандай мафкура бир кунда бир гуруҳ олимлару сиёсатчилар, томонидан “кампаниябозлик” тарзида яратилмайди. У маьлум тарихий давр мобайнида, ижтимоий ривожланиш натижасида шаклланади. Ҳар қандай мафкуранинг негизида халқнинг туб мафкуралари ва истаклари ётганадагина, у халқ мафкураси бўлади.


Бунда биринчи ўринда шу мамлакат асосий аҳолисининг, миллатнинг мафкураси чиқмоғи керак. Шунинг учун ҳам бизда ўзбек миллий маьнавиятига асосий эьтиборни қаратмоқ лозим. Учинчидан, маьнавият бу ҳар қандай мафкурадан, (сиёсий, миллий, ҳуқуқий, тарихий ва ҳоказо) кенг тушунчадир. Расмий мафкура халқ, миллат маьнавиятидан йироқ бўлса, ҳеч қандай натижа бермайди. Маьнавият мафкурани озиқлантирувчи булоқ манбаидир. Тўртинчидан, ватанпарварлик ҳар қандай мафкуранинг муҳим жиҳатидир. Чунки, биз, ҳар қандай фуқоро, Ўзбекистонлик учун мустақиллигимизни тўла ҳис этмоқ, мустақилликни эьзозламоқ, мустақиллик учун жон фидо қилмоқ мамлакатимиз, давлатимиз келажагини муҳим асосидир.


Мустақил Ўзбекистон учун фалсафа, фалсафий қиёфа керак. Истеьмолчидан иборат ҳаёт тарзи фалсафий бўлиши мутлоқо мумкин эмас., жамиятдаги фалсафага бўлган муносабат, ҳоҳлаймизми, ёки  йўқми бизнинг мақсадлармиз, йўлимиз қай даражада самимий эканлигини ҳолисона кўрсатувчи ўзига ҳос меьзондир. Зероки, фалсафа табиат, жамият, инсон, тафаккур ва ҳоказолар каби энг мураккаб ҳодисалар тараққиётнинг энг умумий қонунлари тўғрисидаги бирдан-бир фандир. Табиий фанларга, улар орқали кирилса, табиатнинг ўзи ёввойилик даражасига тушиб қолганидек, жамият ҳам ундан кам бўлмаган даражада, унинг ички қонунларини билиб ўзига таьсир этишига эхтиёж ҳис этади. Хусусан, чинакам инсоний жамият тўғрисида гап кетганда, бу ерда фолбинликка сира ҳам ўрин йўқ.


Фалсафа илми қуруқ гапга ёки бир безакка айлантириб қўйилган, хаёт билан ҳамнафас бўлмаган кечаги кунимиз сабоқларидан хулосалар чиқаришимиз ҳамда уларни қайтадан такрорламаслика ҳаракат қилмоғимиз зарур. Фалсафа фанлик қиёфасини йўқотса, у сафсатага айланишини кўрдик.


Аммо бунинг учун фалсафанинг фақат ўзи айбдор эмас. Фалсафа ўзининг туб моҳиятини ифода этиш учун (ҳудди бошқа фанлар каби) муайян шароитлар, яьни фалсафа илмига ижтимоий харидор зарур. Акс ҳолда фалсафа касодга учрайди. Амалий муаммоларни фалсафа бевосита ҳал этмайди. Лекин фалсафасиз бирон-бир  ижтимоий-амалий муаммо ҳам жиддий ҳал этила олмайди.


Ижтимоий муаммоларнинг илдизигача чинакам фалсафа ёрдамида етиб бориш мумкин. Фалсафа  (нафақат у балки, илмнинг бошқа соҳалари ҳам) ўтган, кечаги кунни қайд қилиш, қабул қилинган йўлни, сиёсий қарорларни шархлаш билан ўралашиб қолмасдан, уларни илмий таҳлил қилиш, эртанги куннинг иқболини ҳолисона башорат қилиш, тўғри йўналишни танлаб олиш учун замин яратмоғи лозим.


 

Ғоявий-мафкуравий тарбиянинг айрим жиҳатлари

Buxoro davlat tibbiyot instituti

        Кейинги йилларда ҳукумат маънавий ва маданий-маърифий ишларни амалга оширишга бевосита ёрдам кўрсатувчи давлат сиёсатини илгари сураётганлиги бежиз эмас, албатта. Тўғри йўлга қўйилган амалий тарбия миллий истиқлол мафкурасини, маърифий-маънавий, маданий тараққиёт йўлидаги барча ишларни амалга оширишни кафолатлайди. Бу ҳақда юртбошимиз шундай дейди: “… Миллий мафкурани онгимизга сингдирувчи амалий тарбияни йўлга қўйиш жамиятимизда соғлом муҳитни сақлаш билан баробар эканини англашимиз даркор”[1]. Ҳозирги кунда глобаллашув жараёни ўзининг кўпгина жиҳатларига кўра зиддиятли жараён эканлигини намоён қилмоқда. Агар биз глобаллашувнинг манфий ва мусбат жиҳатларини билишни истасак, унда маданий, маънавий-ахлоқий жабҳага мурожаат қилишимиз лозим. Маълумки, ушбу соҳа ижтимоий ҳаёт ва фаолиятининг энг консерватив макони бўлиб, ундаги модернизациялашув жараёни анча мураккаб ва тасодифларга бой кечади. Бу жиҳат айниқса, глобаллашувнинг Ғарб маданияти, маънавий, ахлоқий анъаналари тарзида “ноғарбий маконлар”да яққол кўзга ташланади. “Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”[2]. Ҳақиқатан ҳам маънавий қадриятларни менсимасдан ахлоқсизликни маданият деб билиб, уни “тарғиб” қилишга уринаётган кимсалар кам эмас. Мана шундай ҳолат ҳозирги кун ёшлари тарбиясига катта хавф солмоқда.  “Биз фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз зарур”[3].


МИЛЛАТГА МИЛЛАТ ҚАСД ҚИЛСА(4)

Маданиятлар туташган манзиллар

Аввало, шуни таъкидлаш жоизки, миллий масала давлатнинг ҳам, жамиятнинг ҳам доимий эътиборини талаб этади. Президент Ислом Каримов 2012 йил 9 майда “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан берган интервьюсида жаҳондаги баъзи давлат ва минтақаларда миллатчилик кайфияти кучайиб бораётгани, бу эса мудҳиш оқибатларга олиб бориши мумкинлиги ҳақида гапирар экан, бундай таҳдидларни  дарҳол пайқаб, тезда бартараф этиш бугунги кун талаби эканини таъкидлаб, жамоатчиликда ушбу офатга нисбатан ҳушёрликни ошириш лозимлигини алоҳида уқтирди. Зеро, миллатчилик ва экстремизм “уруғи”, одатда, кишилар улар ҳақида етарли билим ва маълумотга эга бўлмаган, бу қутқуларга ўз муносабатини аниқ белгилаб олмаган муҳитда тез илдиз отади.


МИЛЛАТГА МИЛЛАТ ҚАСД ҚИЛСА(3)

Маданиятлар туташган манзиллар

Бугунги дунё манзарасини кузата туриб, америкалик таниқли сиёсатшунос Самюэль Ҳантингтоннинг Учинчи жаҳон уруши ҳақидаги каромати тўғримикан, деган хаёлга ҳам борасан, киши. “Менинг фикримча, – деб ёзган эди у, – янги шакллана-ётган дунёда ихтилофлар манбаи мафкура ҳам, иқтисод ҳам бўлмайди. Инсониятни ажратиб турган қалтис чегара ва асосий ихтилоф манбаи маданият бўлиб қолади. Миллий давлатлар халқаро муносабатларда бош иштирокчи мақомида қолса-да, глобал сиёсатнинг энг йирик ихтилофлари турли миллат ва тамаддунга мансуб гуруҳлар ўртасида юз беради. Ушбу тамаддунларни ажратиб турувчи чизиқлар келажакда фронт чизиқлари бўлади”. (Хантингтон С. Столкновение цивилизаций и преобразование мирового порядка // Новая постиндустриальная волна на Западе: Антология / Под ред. В.Л.Иноземцева. М., 1999. – Cтр.532). Бироқ, таажжубки, миллий-маданий ихтилофлар алоҳида жамиятлар ичида ҳам содир бўлмоқда. Бунга мисол қилиб айрим ислом мамлакатларидаги шиа-сунний ихтилофларини, Туркия, Исроил ва Ҳиндистонда кўп йиллардан буён давом этаётган, Миср, Сурия каби араб мамлакатларида эса кейинги вақтларда авж олган дунёвий бирлашмалар билан диний ҳаракатлар ўртасидаги тўқнашувларни, Жанубий Африка республикасида “Африка ренессанси” боис юзага келган тангликлар ҳамда 2010 йил июнида Қирғизистонда содир бўлган  қирғиз-ўзбек зиддиятларини тилга олиш мумкин.


МИЛЛАТГА МИЛЛАТ ҚАСД ҚИЛСА(2)

Маданиятлар туташган манзиллар

Тарихнинг бурилиш нуқталарида, мамлакат келажаги, миллат тақдири ҳал бўлаётган даврларда кўпинча миллатчилик оммани ҳаракатга келтирувчи зўр кучга айланади. Зеро, аҳвол чигаллашган, вазият таранглашган паллада одамлар учун “Ким айбдор?” деган савол бош жумбоққа айланади. Бу саволга энг осон жавоб эса ғайридинлар, “оқ”, “қора” ёки “қизил” танлилар, хуллас, “бегоналар”дир. Бундай кезларда ҳатто энг босиқ, мулоҳазакор одам ҳам умумкайфиятга берилиб, оломон руҳиятига бўйсуниши ҳеч гап эмас.


МИЛЛАТГА МИЛЛАТ ҚАСД ҚИЛСА (1)

Маданиятлар туташган манзиллар

Бир неча йил бурун бир гуруҳ ҳамкасблар билан Германияга хизмат сафарига бордик. Ўн беш кунлик сафар давомида ўнлаб шаҳарларда бўлдик. Қайси шаҳарга бормайлик, немислар билан мулоқот қилиш, улар табиатини ўрганишга интилдик. Барчаси мулойим, ҳозиржавоб, баҳолиқудрат ёрдамга тайёр… Бироқ сиз билан муомала қилаётганда, ана шу мулойимлик ортида хижолатми, айбсинишми – алланечук бир туйғу сезилгандек бўлади. Сафар охирида бизга йўлбошчилик қилган йигит – Робертдан сўрадим: “Германия – энг ривожланган мамлакатлардан бири. Юртингизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ортиқча рекламага муҳтож эмас. “Мade in Germany” деган тамға босилган бўлса, бас, демак, сифатли! Лекин немислар билан суҳбатлашганда ажиб бир ҳолатни кузатдим: биров билан гаплашаётганда ўзини худди айбдордек тутади. Нега шундай?” Роберт узоқ ўйлаб ўтирмай: “Германия ХХ асрда икки қирғинбарот урушга сабабчи бўлди. Улар бунинг учун ўзла-рини айбдор ҳисоблашади”, деб жавоб берди.