топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

марказ:

Ўзбекистон талабаларини бирлаштирадиган янги Марказ ташкил этилади

Минглаб Ўзбекистон талабаларини бирлаштирадиган Миллий ахборот-илмий маркази ташкил этилади. Бу бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик марказида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Бандлик: 40 ёшлиларга нега талаб йўқ?

номли блог muhammadzafar
Бугун бандлик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент Мирзиёев бу борада бир қатор қарорлар берди. Шунга қарамай, соҳада кўзга кўринарли силжишлар сезилмаётгандек.
Айниқса, бандликка кўмаклашиш марказларининг фаолияти бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермайди. Марказ ходимларининг аксарияти ўз ишини билмайди ёки ўзини билмасликка олади. Улар учун ажратилган бино ва хоналар хароб аҳволда. Очиғи, одам боласи бу ернинг остонасини ҳатлаб ўтгиси келмайди. Бандлик билан боғлиқ масалага пойтахтнинг Сергели тумани бандликка кўмаклашиш маркази мисолида ойдинлик киритсам.