топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

манавият:

Буюк аждодимиз хотирасини фахр ила ёдга олайлик!

Ватанпарвар
Маданият ва маърифат
Узоқ ўтмишдан то ҳозиргача ўзбек халқи ўзининг гўзал урф-одатлари, анъаналари ва миллий қадриятлари билан дунё ахлини лол қолдириб келмоқда. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатларнинг биридир. Тарихий манбалар шуни кўрсатадики, узоқ муддатли ўз тарихига эга бўлган Ўзбекистон диёридан

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2016-2017 ўқув йили учун 1 август куни бўлиб ўтган тест жараёни

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 1август куни барча олийгоҳларда бўлгани каби тест синовлари бўлиб ўтди. 2016-2017 ўқув йилида институтга ҳужжат топширган абитурентлар сони 981 ташкил этиб, 250 нафари талабалар сафига қабул қилинади. 
 
Тест синовлари ўтказилиши жараёнида “Эко паркда ”

Мантиқан тўғри фикрлашнинг баъзи жиҳатлари

Qo'qon Davlat Pedagogika instituti
Илм-фан

Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов  “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли асарларида комил инсоннинг хусусиятларига тўхталиб, “У ҳар бир нарсани ақл, мантиқ тарозисига солиб кўради. Ўз фикр-ўйи, хулосасини мантиқ асосида қурган киши етук одам бўлади” деб кўрсатиб ўтганлар[1]. Демак, кўриниб турибдики,  миллий мафкурамизнинг асосий ғояларидан бири – комил инсонни шакллантиришда мантиқан тўғри фикрлашни ўрганадиган ва ўргатадиган мантиқ фанининг ўрни беқиёс. Бу ҳолат мантиқий тафаккур маданиятини ривожлантириш борасидаги амалий фаолиятни кенг йўлга қўйиш ҳамда илмий изланишлар олиб боришни тақозо этади. 


Жамиятнинг маънавий ҳаёти

Тошкент кимё-технология институти

Жамиятнинг маънавий ҳаёти, маънавият, маънавий эҳтиёж, маънавий ишлаб чиқариш, маънавий ўзлаштириш, маънавий муносабат, ижтимоий онг.Жамиятнинг маънавий ҳаёти-деганда кишиларнинг маънавий ишлаб чиқариш фаолиятлари, унинг натижалари ҳамда маънавий ишлаб чиқариш жараёнида шаклланадиган алоқа ва муносабатлар назарда тутилади.Маълумки ишлаб чиқаришсиз жамиятнинг ўзи бўлиши мумкин эмас, зотан ишлаб чиқариш кишиларнинг эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган. Ишлаб чиқариш фаолияти икки кўринишда намоён бўлади:


 


1) моддий ишлаб чиқариш 2) маънавий ишлаб чиқариш. Жамиятнинг маънавий ҳаёти деганда унда ишлаб чиқарилган хилма-хил қарашлар, ғоялар назарда тутилади. Жамиятнинг маънавий ҳаёти ўзига хос таркибий тузилишга эга. Унинг асосий элементлари маънавий фаолият, маънавий эҳтиёж, маънавий ўзлаштириш, маънавий муносабатлар назарда тутилади. Маънавий фаолият ёки маънавий ишлаб чиқариш инсон фаолиятининг муҳим кўриниши бўлиб, кишиларнинг маънавий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган нарсаларни яратишини назарда тутади.  Маънавий ишлаб чиқариш инсоннинг оламга фоал муносабатини ифодалайди.


 



Konstitusiya kuniga bag’ishlandi

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

Samarqand davlat chet tillar institutida O’zbekiston Respublikasi Konstitusiyasining 21  yilligiga bag’ishlangan katta tadbir bo’lib o’tdi. Tadbirda Respublika milliy g’oya va mafkura ilmiy-amaliy markazi rahbari pedagogika fanlari doktori professor  M. Quronov ishtirok etdi.


Institut rektorati  tashabbusi bilan o’tkazilgan tadbirda yetakchi professor-o’qituvchilar, ma’naviyat bo’limi hodimlari,  ilmiy tadqiqotchilar, magistrantlar va talabalar ishtirok etishdi.


Professor M. Quronov “Konstitusiyamiz – milliy va ma’naviy qadriyatlar kamoli” mavzusidagi ma’ruzasida talabalarni huquq va burchlari, asosiy Qomusimiz bergan imkoniyatlar, globallashuv davrida milliy manfaatlarimizni himoya qilish borasida bosh qonunning roli  to’g’risida batafsil to’xtaldi. Tadbir savol javoblarga boy tarzda, interaktiv usulda o’tdi va ishtirokchilarda chuqur taasurot qoldirdi.  


PC043426


 


PC043428

Оила қадриятларининг шахс камолотида тутган ўрни

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида фуқароларда миллий ўзликни англаш туйғусининг қарор топганлиги, ўтмиш қадриятларини ўрганишга бўлган қизиқишнинг ортганлиги оиланинг шахс камолотида тутган ўрни ва ролини холисона баҳолаш имконини берди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов қуйидаги фикрларни баён этади: «Оила турмуш ва виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади. Оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб-эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади. Ўзбекистоннинг аксарияти ўзининг шахсий фаровонлиги тўғрисида эмас, балки оиланинг, қариндош-уруғлари ва яқин одамларининг, қўшниларининг омон-эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи ўринга қўяди. Бу эса энг олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир».[1]



Абдурауф Фитратнинг “Оила” асаридаги ахлоқийлик ва миллий ўзликни англаш масалалари

Namangan Muhandislik Qurilish Instituti

Абдурауф Фитратнинг ахлоқий қарашлари, миллий ўзликни англаш ҳақидаги ғоялари асосан ўзининг “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” номли асарида берилган. Ушбу асар 1914 йилда ёзилган.  “Оила” асари ўша давр шиддатини ўзида мужассамлаштирган асар ҳисобланади. У ўзгача бир шиддатли услуб билан ёзилган. Сабаби, ўша давр шиддати қайсидир маънода бадиий асарларга ҳам кўчганди. “Оила” асарида ҳам танқидий руҳ, ҳам даъват руҳи кучли. Фитрат она Туркистонни озод кўришни истайди, бунинг учун ҳар бир туркистонлик оила, ахлоқ, аъмол ва эрк ўчоғи бўлмоғи лозим. Мутафаккир янги оилани ана шу тартибда қуришга даъват этади. Ҳар жиҳатдан соғлом бўлган оила етиштирган фарзандларгина миллатни юксакка кўтара олишини, уни истибдоддан қутқаришини айтади: “Бу дунё кураш майдонидир. Бу майдоннинг қуроли соғлом жисму тан, ақл ва ахлоқдир. Лекин ана шу қурол-аслаҳамиз синиб, занг босиб чириб кетган. Шундай қуроллар билан бу дунёда бизга на саодат ва на роҳат бор...”, — дейди алам билан Фитрат.[1]