топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

кўрик-танлов:

“Янги аср истеъдодлари-2018”

Илм-фан
Бугун Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида архитектура ва қурилиш соҳасидаги талаба-ёшларнинг истеъдодларини муносиб баҳолаш мақсадида “Янги аср истеъдодлари-2018” республика кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда. Кўрик-танлов Ўзбекистон Республикаси  Қурилиш вазирлиги,  Ўзбекистон Республикаси  Олий ва ўрта махсус

“Қувноқлар ва зукколар”  Республика кўрик-танловининг 2017 йилги мавсуми ярим финал босқичи беллашувлари бўлиб ўтди

Илм-фан
 
   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танлови беллашувларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 102-сон мажлис баёни ҳамда  Вазирликнинг 2017 йил  9 ноябрдаги 824-сон буйруғи  ижросини таъминлаш ҳамдаталабаларнинг бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш мақсадида республика олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг 2017 йилги мавсуми беллашувлари ўтказилмоқда.

“Ягонасан, муқаддас Ватан!”

JizDPI
Илм-фан
Ватанга садоқат, унинг тақдири учун даҳлдорлик ҳисси билан йўғрилган, мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишини рағбатлантириш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 апрелдаги № 248-сонли “Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи

«Баҳор маликаси» номли кўрик-танлов

Илм-фан
2017 йил 9 март куни соат 14:00да 8 март «Ҳалқаро ҳотин-қизлар куни» муносабати билан Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиал катта мажлислар залида филиал талаба-қизлари ўртасида «Баҳор маликаси» номли кўрик-танлов ўтказилди. Танлов якуни бўйича «Баҳор маликаси» номинациясини К.Инятова,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови

Илм-фан
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови 2016 йил 9 июлда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1091-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, олий таълим муассасаларида тахсил олаётган талабаларнинг Ватанга садоқат, унинг тақдири учун даҳлдорлик ҳисси билан йўғрилган, мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишини рағбатлантириш ҳамда уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2016 йил 14 май куни “Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас

"Йил тарбиячиси" кўрик-танлови

Блог им. Muhayyo
Халқ таълими вазирлиги томонидан мактабгача таълимга қўйилган Давлат талабларини  амалиётга татбиқ этиш ва янги педагогик технологияларни ҳаётга татбиқ этаётган мактабгача таълим муассасаларининг илғор тарбиячиларини аниқлаш, мактабгача таълимни ислоҳ қилишда таълим-тарбиянинг ноанъанавий йўлларини жорий этиш мақсадида; Халқ таълими тизимидаги мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида жорий йилнинг апрель-июнь ойлари давомида тўрт босқичли  “Йил тарбиячиси” кўрик танлови ўтказилмоқда.

Республика миқёсида “Энг самарали фаолият кўрсатаётган Давлат таълим стандартларига риоя этиш мониторингини методик таъминлаш кичик гуруҳи” кўрик-танлови ўтказилмоқда

Блог им. Muhayyo
 Халқ таълими вазирлиги томонидан “Энг самарали фаолият кўрсатаётган Давлат таълим стандартларига риоя этиш мониторингини методик таъминлаш кичик гуруҳи” кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Ушбу кўрик-танлов ўтказилишидан асосий мақсад Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат самарадорлигини ошириш, ташаббускор ва ижодкор методистларнинг кичик гуруҳларини аниқлаш, уларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш, самарадорлиги юқори бўлган истиқболли педагогик ғояларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва оммалаштириш орқали методик хизмат сифатини яхшилаш ҳамда таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида илғор, ташаббускор ва ижодкор гуруҳларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш,

Халқ таълими тизимида “Энг намунали хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти” республика кўрик-танловини ташкил этиш тўғрисида

Блог им. mumtoz



Тизимдаги муассасаларда ташкил этилган хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилоти фаолиятини янада такомиллаштириш ва мавқеини ошириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги  фаоллигини кучайтириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш, хотин-қизларнинг касбий маҳоратини ошириш, миллий ва маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, ёшларни ҳар томонлама маънавий баркамол этиб тарбиялаш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш ҳамда вазирликнинг 2015 йилга мўлжалланган иш режасининг ижросини таъминлаш мақсадидажорий йил сентябрь–ноябрь ойларида халқ таълими тизимида “Энг намунали хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти” республика кўрик-танлови ўтказилиши  ва шунингдек, кўрик-танловнинг республика босқичи 2015 йил  ноябрь ойи давомида Республика болалар кутубхонасида ўтказилиши белгиланди.

Тошкент давлат техника университетида «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови ҳақида

Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги
Илм-фан
  Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги тўғрисидаги 32-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 16 мартдаги «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» умумреспублика танловини ўтказиш тўғрисидаги 96 – сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йил 4 апрелда Тошкент давлат техника университетининг 01/9-05-117  буйруғи чиқарилди. Буйруқда  «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг биринчи босқичини ўтказиш учун танлов комиссияси таркиби, танловни ўтказиш тартиби ва шартлари кўрсатилган.

Тошкент тиббиёт академиясининг  «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови биринчи босқичи натижалари

Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги
Илм-фан
     Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисидаги 32-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 16 мартдаги «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» умумреспублика танловини ўтказиш тўғрисидаги 96 – сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йил 1 апрелда Тошкент тиббиёт академияси ректорининг  91-сонли буйруғи чиқарилди. Буйруқда  «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг биринчи босқичини ўтказиш учун танлов комиссияси таркиби, танловни ўтказиш тартиби ва шартлари кўрсатилган.
       Танлов шартлари Тошкент тиббиёт академияси Кенгашида эълон қилинди.

“Солиқ билимдонлари – 2015” кўрик-танлови

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг “Солиқ билимдонлари” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги 2013 йил 20 майдаги 2013-28/22-ҚҚ/01-34/1354-сонли қарори ҳамда Республика ташкилий қўмитасининг 2015 йил 5 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, жорий йилнинг 27 май куни соат 10.00да Тошкент ирригация ва мелиорация институтида “Солиқ билимдонлари – 2015” кўрик-танлови ўтказилади.
Танловда ЎзМУ, ТДИУ, ТДАУ, ТМИ, Солиқ академияси, ТТЙМИ, ТИМИ ва ТТЕСИлари жамоалари ўзаро беллашадилар.
 
Барча қизиқувчиларни кўрик-танловга таклиф этамиз!

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” танловини ўтказиш тўғрисида

Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги
Илм-фан
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” танловини ўтказиш тўғрисида ўз ички бўйруғини ишлаб чиқишди.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 32-сон қарори ҳамда мазкур қарорни амалга оширилиши юзасидан танловни юқори савияда ўтказилиши учун амалий чора-тадбирларни белгилаш ҳамда ОЎМТВ нинг 2015 йил 16 мартдаги 96-сонли буйруғи ижросини таъминланмоқда.
“Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танловининг институт босқичини ўтказиш бўйича Низом талабларига мувофиқ 15-20 апрель кунлари танлов иштирокчилари тақдим этган хужжатлар тўпламини қабул қилинади, 25-15 май кунлари танлов иштирокчилари томонидан академик гуруҳларда очиқ машғулот ўтказилишини таъминланади. Ўтказилган очиқ машғулот сифатини баҳолаш натижалари асосида 30 майга қадар ҳар бир номинация бўйича танлов ғолибларини аниқланади ва Республика босқичида қатнашиш учун йўлланма олади.

Тошкент архитектура ва қурилиш институтида “Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” танловини ўтказиш тўғрисида

Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги
Илм-фан
Тошкент архитектура ва қурилиш институти “Олий таълим муасасасининг энг яхши педагоги” танловини ўтказиш тўғрисида ўз ички бўйруғини ишлаб чиқишди.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 32-сон қарори ҳамда мазкур қарорни амалга оширилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамсининг 04.03.2015 й. № 07/1-2976 Назорат режаси ижросини таъминлаш, танловни юқори савияда ўтказилиши учун амалий чора-тадбирларни белгилаш ҳамда ОЎМТВ нинг 2015 йил 16 мартдаги 96-сонли буйруғи ижросини таъминланмоқда.
Жорий йилнинг 1 апрелидан 30 майига қадар тегишли таълим соҳалари бўйича “Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог”, “Энг яхши педагог-тадқиқотчи”, “Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” номинациялари бўйича танловнинг олий таълим муассасаси босқичи ўтказилади.

Аёл тимсолида – камалакнинг етти жилоси

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


Институт талаба-қизларнинг интеллектуал салоҳиятини, топқирлигини, фаоллигини янада ошириш, Она ватанга меҳр-муҳаббат, келажакка ишоч, талабалар ўртасида орасталик, дўстликни тараннум этиш ва иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2015 йил 5 март куни соат: 15-00 да институт фаоллар задида  “Аёл тимсолида – камалакнинг етти жилоси” мавзусида талабалар турар жойида яшовчи талаба-қизлар ўртасида кўрик-танлов бўлиб ўтди.


Соҳага оид билимлар ва норматив ҳужжатларни билиш даражаси ҳамда тезкорликлари муносиб баҳоланди

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
2015 йил 13 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ва “Маънавият ва маърифат” маркази “Маданий-маърифий, оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ёшларни ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш” гуруҳи ҳамкорлигида “Балли қизлар” кўрик-танлови ташкил этилди.
“Ўзархив” агентлиги тизимидаги идоралар ходималарининг ҳуқуқий ва шахсий маданиятини юксалтириш, соҳага оид билимларини янада ошириш, шунингдек, 8-март Халқаро хотин-қизлар байрамини муносиб нишонлаш мақсадида Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари ўртасида “Балли қизлар” беллашуви ўтказилди.
Мазкур беллашувда ҳакамлар Ҳайъати томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган архив соҳасида фаолият кўрсатаётган қизларнинг соҳага оид билимлари, архивчи этикасига мувофиқ имиджлари, норматив ҳужжатларни билиш даражалари ҳамда тезкорлик, зукколик ва чаққонликлари муносиб баҳоланди.
 
Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архиви бўлими мудири Меҳрибон Набиева 1-ўрин, Ўзбекистон Республикаси Кино, сурат ва овозли ҳужжатлар марказий давлат архиви “Ҳужжатлар сақловини таъминлаш” бўлими архивчиси Озода Латипова 2-ўрин, Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт хужжатлари марказий давлат архиви “Ҳужжатларни жамлаш идораларга қарашли архивлар ва иш юритиш” бўлими 1-тоифали архивчиси Шоҳиста Ҳусанова 3-ўринни қўлга киритишди. Мазкур кўрик-танлов ғолибалари диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
 

“Тафаккур синовлари” кўрик-танлови энди олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳам бўлиб ўтади

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

2015 йил 3 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида “Тафаккур синовлари” кўрик-танловини олий ҳарбий таълим муассасаларида ўтказиш юзасидан Ташкилий-ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.


Танловнинг биринчи босқичи апрель-май ойларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


 


Мазкур йиғилишни “Маънавият ва маърифат” маркази ходими Б.Эгамбердиев кириш сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ҳарбий таълим муассасалари ва “Камолот” ЁИҲ ҳаракати Марказий Кенгаши аппарати вакиллари иштирок этган мазкур йиғилишда олий ҳарбий таълим муассасалари талабаларини мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш, шунингдек, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини янада ошириш, фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилаётган “Тафаккур синовлари” кўрик-танловини олий ҳарбий таълим муассасаларида янада қизиқарли ва юқори савиядаўтказиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

“Дўстлар дунёси” кўрик-танловига оз қолди

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

2015 йил 17 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида “Дўстлар дунёси!” кўрик-танловини ўтказиш юзасидан Ташкилий-ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.


 


Мазкур йиғилишни “Маънавият ва маърифат” маркази ҳодими Б.Эгамбердиев кириш сўзи билан очиб берди. ТТА, ЎзМУ, ТДЮУ ва ТМИ Маънавият ва маърифат маркази раҳбарлари, ТТЖ дирекцияси директорлари, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчилари ва Талабалар Кенгаши раислари иштирок этган мазкур йиғилишда “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси талабалар турар жойларида яшовчи талаба-ёшлар ўртасида ташкил қилинаётган мазкур кўрик-танловни олдингиларига нисбатан янада қизиқарли ва юқори савияда ўтказиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.



“Китобхонлар байрами” маданий-маърифий танловининг якуний республика босқичи

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2015 йил 30 январь куни соат 900да Тошкент молия институтида олий таълим муассасалари ўртасида “Китобхонлар байрами” маданий-маърифий танловининг якуний республика босқичи ўтказилди.


“Энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


21 октябрь куни ГулДУда “Энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди. Тадбирни университет маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Обиджон Оқйигитов очиб, кўрик-танловнинг моҳияти хусусида тўхталди. Шундан сўнг Ҳайъат раиси, вилоят маънавият-тарғибот маркази мутахассиси Тошпўлат Ҳайитбоев сўзга чиқиб, иштирокчиларни беллашувнинг шартлари билан таништирди.  Дастлаб Жиззах давлат педагогика институти “Педагогика-психология” факультети деканининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Гулмурод Худойназаров ўзининг дастур ва режалари ҳамда маънавият тарғиботчиси сифатида амалга оширган ишларини тасдиқловчи видеолавҳалар ва альбомларни ҳакамлар ҳайъатига тақдим этди. Сўнгра ўзининг чиқишларида маҳаллаларда маънавий тадбирлар ўтказиш, диний экстремизм оқимига кириб қолмаслик учун тарғибот ишлари олиб боришда ўз тажрибасидан келиб чиқиб, маъруза ўқиди.


 



“Зиё садолари” жамоасининг байрам туҳфаси

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги “Ягонасан, муқаддас  Ватан!” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1091-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг Ватанга садоқат, унинг тақдири учун даҳлдорлик ҳисси билан йўғрилган, мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишини рағбатлантириш мақсадида “Олий таълим муассасалари ўртасида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 231-сонли буйруғи чиқарилди ва олий таълим муассасаларига етказилди. Мазкур буйруқ асосида танловнинг саралаш босқичлари 20 июнь куни барча олий таълим муассасалари ва филиалларда, ҳудудий босқичлари эса 13та олий таълим муассасаларида ўтказилиши режалаштирилди.


 


Мазкур буйруққа асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кўрик-танловнинг ҳудудий босқичини ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ ҳамда Ҳайъат аъзолари таркиби шакллантирилиб, Низом талаблари асосида ўтказилиши таъминланди. Кўрик-танлов уч босқичда, 1-босқич жорий йилнинг 20 июнь куни олий таълим муассасаларида, 2-босқич 25 июнь куни ҳудудларда ташкил этилди.


 


Кўрик-танловнинг 1-босқичи барча олий таълим муассасаларида факультетлараро ўтказилиб, унда 405 дан ортиқ жамоа таркибида 22 100 дан зиёд талаба-ёшлар иштирок этди ва ғолиб бўлган жамоаларнинг 2-босқичда иштироки таъминланди.