топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

кутубхона:

ЭНГ ҚАДИМИЙ КУТУБХОНАЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

Маънавият
Маданият ва маърифат
ЭНГ ҚАДИМИЙ КУТУБХОНАЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?
Германиялик файласуфлардан бири Шопенгауэр шундай деган экан: “Инсоният илмининг барча соҳаларга оид катта қисми қоғозларда, башариятнинг китоб хотираси бўлмиш китобларда яшайди. Шунинг учун ҳам одамзоднинг ягона умиди ва ўлмас хотираси фақат китоб тўплаш ва кутубхона очишдадир”. 
Сўз

Биттагина ёзувчи бор эди...

Жамият


 
Тула губернияси Ёзувчилар уюшмасининг инқилобдан кейинги йиғилишида сўз олган нотиқ ғурур билан бир маълумотга урғу беради:
– Инқилобгача бизда биттагина ёзувчи бор эди. Ҳозир улар мингдан ортиқ!

Ёшлар тарбиясида китоб ва китобхонликнинг ўрни

Toshkent madaniyat kolleji
Илм-фан
Ўқувчилар қалбида юксак маънавиятлиликни шакллантиришда китоб ва китобхонликнинг аҳамияти беқиёсдир. Билим манбаи бўлган китобни севиш, уни ўқиш ва кўз қорачиғидек сақлай билиш, ўқиш учун уни танлай олиш  ўқиш маданиятига эга бўлишни тақазо қилади.

Наманган давлат университети Ахборот-ресурс маркази

Блог им. dilbekota
Наманган давлат университети Ахборот-ресурс маркази 1942 йилда ташкил этилган, 1992 йилдан НамДУ Илмий кутубхонаси сифатида фаолият кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ 381 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2006 йилдан Ахборот -ресурс маркази  сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг замонавий усуллари

Блог им. dilbekota
Наманган давлат университети Ахборот-ресурс маркази томонидан  АРМ ходимлари ва университет қошидаги академик лицей ва университетга бириктирилган касб хунар коллежларининг  Ахборот-ресурс марказилари рахбар ходимларини малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган “Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг замонавий усуллари. Электрон таълим ресуслари: шакллантириш,  фойдаланиш ва такомиллаштириш” мавзусидаги семинар-тренингнинг асосий мақсади мамлакатимизда ахборот-кутубхона фаолиятини ташкил этиш,  АРМларда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни замонавий усулларини жорий этиш, ахборот-ресурс марказларининг электрон ресурслар базасини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва такомиллаштириш масалаларини мухокама қилиш ва уларни АРМ фаолиятига жорий этишга қаратилди.
 

Ёшлар маънавиятига таъсир қилувчи турли хил нохолис сайтларнинг салбий оқибатлари

Қариси бор уйнинг -париси бор



Бугун Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ёшларнинг медиа саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Маърузачилар Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази бош мутахассиси Даминов И.И ҳамда ХТВ вакили Ибрагимова Г.Шлар.
Тингловчилар: Низомий номидаги ТДПУ, ТАТУ ҳамда Олий ҳарбий Божхона институти талабалари.
Ушбу давра суҳбатида ёшлар маънавиятига таъсир қилувчи турли хил кўнгилочар ахлоқсиз, бузғунчи ва нохолис сайтларнинг салбий оқибатлари, уларни ушбу ёт ғоялардан асраш ва ҳимоя қилиш, макуравий иммунитетини шакллантириш, интернетдаги айрим ишончсиз маълумотларга алданиб қолмаслик ҳақида асосли маълумотлар берилди ва шу билан бирга бўш вақтларини мазмунли ўтказишнинг ижобий томонлари, вақтдан ютишнинг ибратли томонлари ва бошқа шу ҳақидаги ижобий фикрлар билдирилди ва ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.
Хурсанд қилган нарса-бугуннинг ёшларининг фикрлари теран, қарашлари бошқача. Уларнинг келажакка бўлган ишонч билан сўзлаган фикрлари ва мулоҳазалари биз катталарни хурсанд қилди.

«Э-дарслик» энди мобиль телефонларда

Блог им. lalixon

ZiyoNET Ресурс маркази умумтаълим дарсликларини (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва тожик тилларида) мобиль телефонларда ва планшетларда ўқиш имкониятини берувчи «Э-дарслик» мобиль дастурининг ишга туширилганлигини маълум қилади.


 


Мобиль дастурда дарсликлар кутубхонаси мавжуд бўлиб (бугунги кунда 40 дан ортиқ дарсликлар), фойдаланувчи уларни ўзининг “китоб жавонига”, яъни қурилманинг “Менинг китобларим” бўлимига юклаб олиши мумкин. Дарсликларни қидириш учун дарсликнинг қайси тилда, қайси фан ва синфга тегишли эканлигини танлаш имкониятини берувчи махсус фильтрдан фойдаланиш мумкин.


 


Амир Темур кутубхонасининг сири

Соҳибқирон Амир Темур
Илм-фан
1. Амир Темур кутубхонаси йўқолиб кетганми?

2. Шабистарий ким эди?

3. Улуғбекнинг шогирди Али Қушчи Ҳазрати Башир билан учрашганми?

4. Низомиддин Шомийнинг асари.

5. Амир Темурнинг кутубхонаси топиладими?

 
Ишонсангиз, ўша кутубхона тушларимга кириб чиқади. Улкан бино. Ниҳоятда улкан. Чиройли жавонлар тўла китоблар. Олтин, мовий, жигар, тўқ ва кўк, яшилрангдаги китоблар. Сон-саноқсиз… Аллақандай ҳид димоққа урилиб, сесканиб ўйғониб кетасан киши. Ё кечаси соат учлар, ё тонг отган бўлади. Бу нимага ишора? Нега мени кутубхона безовта қилади?! Ҳеч тушунолмайман.

Бувимда бир катта китоб бўларди. Усти мовийранг. Мовий ипак билан тўқилган. Қоғозлари шалдироқ, оппоқ. Оқ, қора, қизғиш, сариқранглари қуёш нурида кўзни қамаштирарди. Антиқа ҳиди ҳам бор эди. У қанақа ҳид эди? Ниманинг ҳидига ўхшарди? Бу ҳидни ҳам ҳанузгача тополмайман.

Хорижда бўлсам, ўтмишдаги ҳукмдорлар кутубхоналарини кўришга ошиқаман ва яна ўша таниш ҳидлар димоғимга урилиб, беихтиёр хаёлимда ўзим тасаввур этган Кўксаройдаги улкан ва ноёб кутубхона томон учади.

Ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантириш

Маънавият
Таълим жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик жиҳатларини такомиллаштириш билан боғлиқдир. Бу эса ўсиб келаётган авлод маънавиятини истиқлол руҳида шакллантириш вазифаларини амалга ошириш, мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди ва адабиётларни ўқувчилар ўртасида кенг ва мақсадли тарғиб қилиш ишларининг самарадорлигини оширишни талаб этади. Таълим-тарбия жараёнини ташкилий-педагогик жиҳатдан тизимли таҳлил этиш, ўз навбатида, бу жараённинг белгиларини ўрганишни тақазо этади. Ана шу тизимнинг марказий қисмларидан бири мактаб кутубхонасидаги китоб фондидир.

Ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантириш

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан

Таълим жараёнини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг ташкилий-педагогик жиҳатларини такомиллаштириш билан боғлиқдир. Бу эса ўсиб келаётган авлод маънавиятини истиқлол руҳида шакллантириш вазифаларини амалга ошириш, мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди ва адабиётларни ўқувчилар ўртасида кенг ва мақсадли тарғиб қилиш ишларининг самарадорлигини оширишни талаб этади. Таълим-тарбия жараёнини ташкилий-педагогик жиҳатдан тизимли таҳлил этиш, ўз навбатида, бу жараённинг белгиларини ўрганишни тақазо этади. Ана шу тизимнинг марказий қисмларидан бири мактаб кутубхонасидаги китоб фондидир.