топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

конститутция ва ҳаёт:

Конституциямизнинг азиз жиҳатлари...

Обод турмуш - жамият пойдевори
Жамият
Мактабда ҳуқуқ фани ўқитувчимиз биринчи дарсданоқ Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ёдлата бошлаган. Ўша пайтда буни тўла тушунмай ё эркалик қилиб «устоз, ҳуқуқ фанини ўтақолайлик», деганмиз. 

Ўқитувчимиз «Конституцияни билсангиз ҳуқуқ фанини ҳам билган бўласиз. Мамлакатимиздаги барча қонунлар, қарорлар Бош Қомусимизга асосланади. Конституция ҳар бир соҳада, бутун умр керак бўлади», деганди. 

Ўша ғўр болалар бугун улғайган. Ўқишларни битириб, бирор касбнинг бошини тутган. Озми-кўпми ютуқларга эришган. Чунки улар ўз ҳуқуқларини, айни пайтда бурчларини ҳам яхши билади. 

Конституция ва таълим

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик

Бугунги кунда биз учун конститутциянинг ўзи нима? Бу нарса биз ёшларга нима берди? Деган саволни ўз олдимизга қўйишимиз мумкин. Масалан, конституциямизнинг 31 моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланган. Ҳар бир инсон ҳоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга деб белгиланган. Бундан ташқари, конституциянинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш хуқуқига эгалиги киритилган.
Бу моддаларда кўрсатилган инсон ва фуқароларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари хеч қайси давлатнинг конституциясида кўрсатилмаган. Яна шуни таъкидлаш жоизки, конституциямизда 12 йиллик мажбурий таълимни йўлга қўйилганлиги, бу таълимни олиш давлатимиз томонидан кафолатланганлигини айтиш ўринлидир. 9 йиллик мактаб дастуридан ташқари 3 йил коллежда тахсил олиш жараёнида бизнинг ёшлар нафақат таълимни балки, касб-ҳунар эгаси бўлиб етишиб келмоқдалар. Улар ўзларининг касб-ҳунарлари орқали ўз билим маҳоратларини иш фаолияти жараёнида синаб иш юритишлари мумкиндир.

Конституция ва диний бағрикенглик

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Ўзбекистон мустақилликка эришгач демократияга асосланган кучли давлат қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Мазкур мақсад йўлида жамиятнинг турли жабҳаларида ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ва оширилаётган ишларнинг асоси бўлиб, шубҳасиз 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси хизмат қилмоқда.