топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

компьютер:

Ҳаёт компьютер ўйини эмас

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Бугун телефонимда дугонамни туғилган куни билан табриклаш учун СМС ёздим-у, бехосдан ўчириб юбордим. Шунда беихтиёр бажарилган амални ортга қайтарувчи тугмаларни яни Ctrl ва Z ни излай бошладим. Шунда бу комьютер эмас телефон эканлиги эсимга тушиб, компьютерда қилинган амални биргина тугмани босиш билан ортга қайтаришга нақадар ўрганиб қолганимни

Графикли планшет

АКТ ва Инглиз тили


График планшет, дигитайзер, компьютерга чизма ва расмларни  киритиш учун  фойдаланилади.Тасвир рақамли  маълумотларга  ўзгаради.Тасвирни яратиш шартлари реалга яқинлаштирилган, махсус  перода махсус юзага  расм чизишнинг ўзи кифоя. Ишнинг натижалари  монитор экранида такрор ишлаб чиқилади ва  зарурат туғилганда  қоғозга кўчирилиши мумкин. Дигитайзерлардан одатда меъморлар ва дизайнерлар фойдаланадилар.

Для тех, кому за…

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият

В Узбекистане намечается проведение фестиваля среди пенсионеров, общающихся в сети. Ожидается, что данное мероприятие, посвященное Году внимания и заботы о старшем поколении, затронет все регионы страны.


 



Мактабгача таълим ёшидаги болалар ва компьютер ўйинлари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан

Назирова Г.М.,


Қўқон ДПИ педагогика кафедраси ўқитувчиси


 


Ўзбекистон мустақилликка эришгач, жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маънавий соҳаларида катта ислоҳотларнинг содир бўлиши кела- жак авлод тарбияси олдига муҳим вазифаларни қўймоқда. Бу, аввало, келажак авлоднинг ана шу ўзгаришларга дадил мослаша оладиган юксак билим, маҳорат, кенг дунёқараш ва эътиқодга эга бўлишини талаб этади. Чунки, мамлакатимиз келажаги ва истиқболи ана шу ёш авлод тарбиясига ҳар томонлама боғлиқ. Бу борада шахс камол топишининг муайян босқичлари, айниқса, мактабгача таълим даври алоҳида аҳамиятга эга.


 


Мактабгача таълим соҳасининг мутахассиси сифатида давримиз кичкинтойларининг компьютер дастурлари ва мобил телефонлари функцияларини жуда тез ўзлаштириб олишларини кўриб, ҳайратланганларни кўп учратаман. Компьютер ўйинларини бир кўришдаёқ тушуниб олган ва берилиб ўйнаётган болакайлар катталарни ҳам ҳайрон қилади, ҳам ташвишга солади. Шундай бўлсада, кўпчилик болаларга гўдаклик чоғидаёқ электрон ўйинчоқ олиб беради. Ўйинчоқ дўконларда турли ёшдаги болаларга мўлжалланган бундай ўйинчоқлар талайгина. Бироқ ота-оналар уларни тўғри танлашни билишлари зарур.


 



Компьютер технологиялари имконият(ми?)

JizDPI
Илм-фан

«Жамият ижтимоий тараққиётида тўрт соҳа: техно-, социо-, инфо-, ва психосфералар ўзаро алоқада бўладилар. Ушбу алоқадорликда техносферанинг роли, айниқса, аҳамиятлидир».


Шу сабабдан ҳам бугунги кунда дунё ўзгараётгани ва унинг янгича ривожланиш босқичига ўтаётганини фан-техника инқилобида, хусусан компютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишининг авж олишини кўриш мумкин.


Компютер инқилоби нафақат хар бир мамлакат имкониятларининг рўёбга чиқишида, балки, сайёрамизни ўргимчак тўридек қамраб олиб жаҳоннинг ижтимоий, иктисодий, маънавий ҳамда геосиёсий қиёфасини белгилашда муҳим ўрин тутмоқда.



Замонавий ўзбек фильмларида компьютер графикасидан фойдаланиш муаммолари

TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Илм-фан

ХХ аср – техника асри инсоният учун беқиёс имкониятлар эшигини очиб берди. Илм-фан ривожи, унинг техник ютуқлари санъат соҳасини ҳам четлаб ўтмади. Ижодкорлар учун бир қатор янги техник воситалар ихтиро этилдики, уларни ижод жараёнида қўлланилиши ижод маҳсуллари сифатига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.


Компьютер графикаси (лот. compo – жамлаш, йиғиш, grapho – чизиш, ёзиш) – замонавий техник воситаларидан бири бўлган компьютерлардан санъат йўлида фойдаланиш асар руҳиятини, шу билан бирга, режиссёрнинг фикр ва топилмаларини амалга оширишда катта имкониятлар яратди. Албатта, кино санъатида, ҳатто у кашф қилинган пайтлардаёқ, бир қатор мураккаб тасвирга олиш усуллари кашф этилган ва санъат ҳамда ижод йўлида кенг фойдаланила бошланган эди. Тиниб-тинчимас режиссёрлар, кашфиётчи операторлар томонидан тезлаштирилган ва секин-лаштирилган тасвирга олиш, икки марта экспозициялаш, “наплыв”, “блуждающая маска” каби бир қатор мураккаб тасвирга олиш усуллари ўйлаб топилган ва улардан ҳозирги кунда ҳам фойдаланилади. Бугунги кунга келиб бундай эффектларни яратишда фойдаланиладиган трюк-машиналар ўрнини компьютерлар эгаллади. Улар тезлиги, юқори сифати, имкониятларининг бениҳоя даражада кенглиги билан трюк-машиналар ўрнини ҳақли равишда тортиб олдилар.


Барча спецэффектлар асосан икки категорияга бўлинади: биринчиси, визуал эффектлар – унда фильм яратишда фойдаланиладиган барча оптик усуллардан ва табиийки, компьютер графикасидан фойдаланиш назарда тутилади. Иккинчиси, механик эффектлар. Бу типга бевосита инсон қўл меҳнати ёрдамида қилинадиган эффектлар киради. Масалан, пиротехник эффектлар, махсус эффектли шовқинлар ёзиб олиш, грим ҳам механик эфектлар сирасига киради.


Компьютер мультипликация технологияси

Блог им. sakho64

          Мултипликация ёки анимация ҳосил қилиш деб алоҳида тасвирларни кадрлаштирилган ҳолда суратга олишга айтилади. Одатда мультипликация термини кўпроқ қўлланади. Мультипликация ва анимация терминлари инглизча “multiplication-кўпайиш”,  ” animate-жонлантириш” сўзларидан олинган.  Мультипликация – бу керакли ахборотни кенг аудиторияга қизикарли, ранглар билан безалган ва ифодали узатиш усули ҳисобланади. Компьютер мультипликация технологиясидан мультфилмлар яратишда, реклама ва шоу кўрсатувларда кенг кўлланилади. Ушбу мақолада компьютер мультипликация (анимация) технологияси ёрдамида мультфилмлар яратиш технологияси, ва уларда ишлатиладиган амалий дастурлар ҳақида маълумот берилади.


          Компьютер ёрдамида мультфильмлар яратиш технологиясининг икки қийинчилик томони  мавжуд. Улардан биринчиси, бу техник қийинчилик.  Бунда режиссёр компьютернинг техник ва амалий таъминоти бўйича, рассомлик бўйича ётарли билим ва тажрибаларга, анатомия, физика фанларидан билимларга эга бўлиши зарур.  Бу билимларга эга бўлмасдан экранда тасвирлар тўпламини кетма-кет ҳаракатга келтириш маъносиз, хеч ким томоша қилмайдиган мультипликацияга айланади.


        Техник жихатдан анимация эффектини ташкил зтиш, яъни расмли персонажларни харакатга келтириш учун анимацион дастурлардан фойдаланилади. Хозирда жуда кўплаб бундай анимацион дастурлар мавжуд. Масалан  Adobe Flash, Adobe After Effects, Adobe Photoshop,  Toonz, Toon Boom Studio, Anime Studio ва шунга ўхшаш жуда кўплаб дастурларни келтириш мумкин. Бу дастурларнинг хар бирида кадр ойнаси мавжуд бўлиб, унга ўзоро боғлиқ бўлмаган объектларни ўзининг виртуал қатламига жойлаштириш орқали уларни ҳаракатга келтириш мумкин. Шу билан бирга  бу қатламларни вақт бўйича хусусиятларини ўзгартириш панели маждуд бўлиб, у “Time Line” (вақт чизиғи) деб аталади.  “Adobe Photoshop”да  бу панел “Window” менюсининг “Animation”  буйруғи ёрдамида чақирилади.


Иккинчи қийинчилик томони бу яхши сценарий яратишдан иборат. Мультипликацион фильмлар яратиш бу фильмларнинг  ғоясини ишлаб чиқишдан бошланади. Томошабинларга нимани кўрсатиш керак бўлса, шу тўғрисида бош қотириш керак бўлади, яъни кўрсатиладиган мультфильмни сценарийси яратиш керак бўлади. Мультипликацион фильмларда ҳам  сценарий жуда муҳим ҳисобланади. Сценарийда келтирилган қахрамонлар ва уларнинг характерларини ҳис қилган ҳолда рассом томонидан сценарий  қахромонлари персонажи яратилади. Бунда иш эскизлар яратишдан бошланади. Қўлга қалам ёки ручка олиб сценарий бўйича белгиланган рол қахрамонларининг персонажлари ва уларнинг фильм саҳнасидаги кўринишлари чизилади. Уларни қойил мақом қилиб чизиш сизнинг фантазиянгизга ва рассомчилик санъатингизга боғлиқ бўлади. Тасвирлар чизишда махсус планшетлардан фойдаланган холда тўғридан тўғри компьютер хотирасига жойлаштириш ҳам мумкин.


Яратилган персонажлар ҳаракатини ташкил этишнинг бир неча усуллари мавжуд, яъни:


  • анимация кадрларига ҳар бир тасвир алоҳида чизиш орқали жойланиб  ҳаракатлантириш;

  • анамация кадрига жошлаштирилган тасвирни транформация қилиш орқали ҳаракатлантириш;

  • харакатлантириш керак бўлган персонажларни бир неча қисмларга бўлиб, сўнг шу қисмлар алоҳида  чизилади  ёки расмга тушириш орқали яратиб олинади. Сўнг уларни анимация кадрларига кетма кет жойлаштириш орқали ҳаракатлантирилади. Бундай хаакатлантириш ҳақиқатга яқинроқ ҳисобланади.

  • персонажлар уч ўлчовли фазода моделлаштирилган ва харакатга келтирилган бўлиши мумкин. Уланинг ҳаракати вақт бўйича уч ўлчовли вектор фазодаги нуқталарнинг ўзгаришига боғлиқ бўлади.


           Бу келтирилган усулларнинг ҳар бири учун махсус компьютер дастурлари мавжуд. Масалан фазодаги анимация учун 3D графика маҳсулотлари хизмат қилади. Улардан бири персонажни геометрик шаклини яратса, иккинчиси ранги ва текстурасини ўзгартиришга хизмат қилади, учинчиси персонажни харакатланишини таъминлайди.


          Танланган технология асосида яратилган персонажлар энди рақамли кўринишга ўтказилади. Бу қўп ҳолларда сканерлаш орқали, баъзан рақамли фото аппаратлар билан суратга тушириш орқали бажарилади. Баъзан сканер қилинган расмлар векторли графика элеменлари орқали қайта ишланиб векторли тасвирларга ўтказилиши хам мумкин.


          Сценарий персонажлари тайёр бўлганидан сўнг, улар кадрлаштирилади. Бу босқичда аста секин бўлажак мультфльмнинг саҳна кўриниши қуйилади, асосий кадрлар аниқланади, хар бир объект  танасининг ососий қисмидан то кийимларининг тахланишигача эътиборга олинган холда кетма кет ҳаракатга келтирилади ва бу харакат динамикаси имкон қадар ҳақиқатга яқинлаштирилади. Бунинг учун персонаж  ҳаракатининг барча ҳусусиятллари эътиборга олиниди. Шунинг учун бу энг қийин босқич ҳисобланади. Кейинги босқичда саҳна кўринишларга фон берилади. У статистик тасвир ёки муракаб ҳаракатланувчи динамик тасвир бўлиши ҳам мумкин. Шу билан бирга бу босқичда ёруғлик  ва ранг баланслари,  равшанлик,  товланиш каби параметрлар ҳам ўрнатилади. Охирги босқич бу мульфилмга овоз ёзиш ҳисобланади. Бунда овоз сценарий қаҳромонларининг характерларидан, сценарийда ифода этилаётган воқеа ҳодисаар ҳолатидан келиб чиққан ҳолда берилади  ва бу ҳам имкон қадар хақиқатга яқинроқ қилиб яратилади. Сўнг мультфильм махсус мутаҳасис томашабинларлар хукмига ҳавола этилади ва уларнинг фикрлари инобатга олиниб, мультфильм қайта ишланади. Қайта ишланишлардан ўтиб тайёр ҳолга келган  мультфильм томашабинлар эътиборига ҳавола этилади.


Мультфильм яратиш жараёнининг асосий қисми компьютер технологиялари ёрдамида бажарилади. Масалан юқорида келтирилганToon Boom Studio” амалий дастури ўзининг соддалиги ва кўп имкониятлиги билан мультипликация фильмлари билан шуғилланадиган фойдаланувчиларга жуда қўл келади. 


          Anime Studio амалий дастури эса профессионал даражадаги график студия бўлиб,  унинг ёрдамида видео лавҳалар, мультфильмлар учун юқори сифатли 2D анимациялар ташкил этиш мумкин. Бу дастурни компьютерга ўрнатиш билан “стол монтажи”га эга бўлинади. Унинг асосий ҳусусияти шундан иборатки, унда  бир таянч тасвир алоҳида қисмларга ажратилиб, уларга ҳаракат-анимация берилади.


               Хулоса қилиб айтганда, замонавий компьютер технологияларининг ўрни мультипликация санъатида беқиёс. Бу мақолани ёритишдан асосий мақсад, компьютер технологияларини мультипликацион фильмлар яратишдаги ўрни алоҳида эканлигинигина  исботлаш эмас, балки ёшларни бу соҳага қизиқишларини уйғотиш ва уларни  бугунги мультипликация санъатини ривожига ўз ҳиссаларини қўшишга чорлашдан иборат.


Фойдаланилган адабиетлар


  1. Киселев С.В.,  Средства мультимедиа. Учебное пособие. издание: 2-е. Издательство: Академия , 2012 г. 

  2. М., Диалектика М., о Adobe Photoshop CS и ImageReady CS для Web-дизайна

  3. М., Куприянов Н.И. “Рисуем на компьютере: Word, Photoshop, CorelDRAW, Flash”, 128 стр., С-Пб, Питер, 2005г.

Профессиональный аспект формирования компьютерной терминологии

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

В настоящее время терминология становится важным фактором научно-технического прогресса. Законы становления и функционирования терминологии и их системная организация оказываются в центре внимания теории языка.


Терминология любой области знания составляет семантическое ядро   языков для специальных целей. Терминология – это система, состоящая из подсистем и микросистем. Вопрос о системности терминологии не вызывает сомнений.



Компьютер дастурий таъминотидан таълим жараёнида фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари

Илмий мақолалар
Илм-фан

Таълим жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш бўйича асрлар давомида шаклланган, тажрибада ўзини оқлаган педагогик технологиялар мавжуд. Аммо ҳозирги замон талабларидан келиб чиқадиган бўлсак, тезлик ва юқори сифат кўрсаткичларига эришиш имконини берувчи технологияларгина қаттиқ қадрланади. Таълим тизимига янги технологияларнинг кириб келиши эски технологиялардан тўлиқ воз кечилади дегани эмас, албатта. Бу технологиялар бир-бирларини тўлдириши оқибатида таълим-тарбия жарёнида юқори сифат кўрсаткичларига эришилади. Компьютерлар янги технологияларни амалда тадбиқ  қилишга имкон берувчи асосий воситалардан биридир. Демак, таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ҳар бир инсон ўз касби талаб қилган даражада компьютерлардан фойдалана олиши, яъни улар билан мулоқот ўрната олиши лозим.


Энди ким компьютердан фойдаланувчи бўла олади деган савол туғилиши табиий.


Дастлабки авлод ЭҲМларидан фойдаланувчилар доираси жуда тор эди. Чунки, ҳатто  учинчи авлод машиналари пайдо бўлгунга қадар бир машина учун тузилган дастурни бошқа машинада ишлатиб бўлмас эди. Бундай вазиятда компьютерларнинг дастурий таъминоти тўғрисида ҳеч қандай гап ҳам бўлиши мумкин эмаслиги ўз-ўзидан тушунарли. Учинчи авлод машиналари пайдо бўлгандан кейин бир машинада яратилган дастурни бошқа машиналарда ҳам ишлатиш имконияти пайдо бўлди. Фақат шундан кейингина компьютерларнинг дастурий таъминоти, яъни маълум ишларни бажаришга мўлжалланган дастурлар мажмуаси пайдо бўлди.



Самые дорогие компютеры

Maslahat.uz
Инженер из Румынии по имени Джордж Кирита создает уникальные компьютеры,
которые рассчитаны на самых богатых покупателей мира.
Все его изделия оформлены в стиле времён французских королей – Людовика XV и Людовика XVI, а самый дешевый компьютер стартует с отметки в 21 тысячу долларов.  … Еще

Излучение компьютера и как его снизить

Блог им. maslahatchi
Компьютер является одним из главных спутников жизни большинства людей, как на работе, так и дома. Положив руку на сердце, могу сказать, что очень много времени провожу за этим «аппаратом знаний». Думаю, что с такой проблемой современности сталкиваюсь не я одна.
Ложась спать далеко за полночь, мы не можем уснуть, «переваривая» кучу нужной и ненужной информации. Современный человек уже патологически зависим: мы не мыслим жизнь без интернета, общения, поиска, файлов, фотографий, статей, постов, комментариев и т.д.  … Еще

Компьютерларни бир-бири билан боғлаш.

Изучение компьютерных программ
Компьютерлар орасида маълумот алмашиш ва умумий масалаларни биргаликда ечиш учун комьютерларни бир-бири билан боғлаш эҳтиёжи пайдо бўлади. Компьютерларни бир-бири билан боғлашда икки хил усулдан фойдаланилади:

1. Кабел ёрдамида боғлаш. Бунда компьютерлар бир-бири билан коаксиал, ўралган жуфтлик кабели (UTP) ёки шиша толали кабеллар орқали махсус тармоқ плата ёрдамида боғланади.

2. Симсиз боғланиш. Бунда компьютерлар бир-бири билан симсиз алоқа воситалар ёрдамида, яъни радио тўлқинлар, инфрақизил нурлар, WiFi ва Bluetooth технологиялари ёрдамида боғланади.

Бир-бири билан боғланган компьютерларнинг бундай мажмуаси компьютер тармоғини ташкил этади.

Какие бывают компьютеры?

Изучение компьютерных программ
Для большинства из нас слово «компьютер» ассоциируется прежде всего с домашней «персоналкой», и это неудивительно, поскольку в большинстве случаев нам придется общаться именно с ними. Но, конечно же, существуют и другие виды компьютеров, которые можно классифицировать сразу по нескольким параметрам.
Можно выбрать классификацию по размеру: в этом случае, помимо обычных настольных компьютеров, мы можем назвать их более компактных родственников – TabletPC, ноутбуки, карманные компьютеры (КПК) и смартфоны, сочетающие возможности компьютера и сотового телефона. Существуют у «персоналки» и «старшие братья» – промышленные и научные компьютеры, многие из которых и сегодня могут занимать целые комнаты и даже большие залы!
Впрочем, такая классификация будет не совсем верной – ведь далеко не все эти устройства являются полностью совместимыми! Если на ноутбуках можно использовать те же программы, что и на «персоналках», то для КПК и смартфонов они уже не подойдут. Мало того – оказывается, что и персональные компьютеры бывают разными!

Как появился компьютер?

Изучение компьютерных программ
Однако история вычислительной техники началась задолго до этого. А первые считающие устройства были созданы еще задолго до нашей эры!
Все началось с… пальцев — именно они стали первым «счетным прибором», известным человеку. Их возможностей хватило надолго: лишь к пятому тысячелетию до нашей эры, когда в мире активно начала развиваться торговля, потребовалось более мощное и совершенное устройство. Им стал абак первый механический «вычислитель» на основе счетных камней, размещавшихся на разрядных линейках. Каждая линейка имела значение на порядок большее, чем ее соседка снизу: камешек в первой линейке обозначал 1, во второй — 10, в третьей — уже 100. А поскольку линеек было много, то возможностей абака хватало купцам для подсчета даже крупно оптовых партий товара.
После изобретения абака в мире настала новая полоса спокойствия — почти на шесть тысячелетий. За это время появились тысячи разновидностей абаков — от стационарных до портативных, которые можно было легко и изящно носить в кармане камзола. Абаки делали из железа, золота и серебра… Своим особым путем, как всегда, пошла Россия, создавшая собственную, не совместимую с остальными, модель деревянного абака, названную счетами.

Ноутбук ва нетбуклар.

Изучение компьютерных программ
Ноутбук – мобил ихчам шахсий компьютер. Унинг асосий қисми ва монитори бирлашган ҳолда бўлади. Бундай компьютерларнинг кўпчилиги деярли стандарт клавиатурага, компьютер графикаси воситаларига эга. Бундай компьютерлар унчалик катта бўлмаган қаттиқ дисклар ёки оптик дисклар билан ишлайди.

Нетбук — Интернетдан фойдаланиш ва офис дастурлари билан ишлаш учун мўлжалланган кичик ноутбукдир. Нетбуклар ихчам ўлчамлари, кичик вазни, кам энергия истеъмоли ва нисбатан арзон нархлари билан ажралиб туради.

Нетбуклар Ноутбукларга нисбатан енгил, ихчам ва фойдаланишда жуда қулайдир. Нетбукларда Ноутбукларга нисбатан айрим ташқи қурилмалар мавжуд бўлмайди, масалан, компакт дискларни ўқиш қурилмаси.

Интернет ҳошиясидаги битиклар

Internet hoshiyasidagi bitiklar
Антивирус ўрнатмаслик учун вирус туширмаслик керак.

Twitter деганлари бало. Медведов ҳам, Арнолд Ш. ҳам, Билл Гейтс ҳам, мен ҳам твиттерга ёзиб борамиз.

Олдинлари маълумот камлигидан битта нарса қайта-қайта ёзиларди, олди-қочди гаплар билан кўпайтириларди. Энди эса бошқача. Ахборот, маълумот шунчалик кўпки, энди биз кўпдан кам ёзишни ўрганишимиз керак.

Ҳаётим — уйдаги компьютер билан ишдаги компьютер оралиғи. Интернет — ҳаёт саҳнаси.