топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

китоб ўқиш фойдалари:

Муҳими – китобхонлик даражаси ва маданияти

Илм-фан

“Шарқ юлдузи” журнали: — Бадиий асар тарбия воситасими? Яхши китоб эзгуликка, ёмони ёвузликка етаклашига ишонасизми?

Дилмурод Қуронов: — Бадиий асар – тарбия воситаси десак, балки предмет кўламини бирмунча торайтиргандек бўлармиз-у, аммо тарбиявийлик адабиётнинг қон-қонига сингган хусусият экани бор гап. Ахир, кўҳна Шарқ бежиз уни “гўзал хулқлар” маъносини берувчи “адаб” сўзи билан атамаган-да! Зеро, адабий асарлар “панднома” ва ё “дидактик” унвонларига эга бўлса-бўлмаса, ҳамиша тарбия қилиб келган ва мудом шундай бўлади. Негаки, чинакам санъаткор ҳамиша эзгулик томонида, борлиқни шу мавқедан туриб акс эттиради ва баҳолайдики, асарнинг жон-жонига сингган эзгулик мутолаа давомида сездирмайгина ўқувчи қалбига инади.

Мутолаа — шифо воситаси


Мумтоз адиблардан бири китобни кўнгил малҳами, дея таърифлаган эди. Яқинда шифокорлар китоб мутолааси жуда фойдали муолажа эканини ҳам исботлашди. Ҳатто айрим шифохоналарда библиотерапия билан даволаш усули жорий этилди.

Хўш, қандай китоблар соғайишга ёрдам беради? Ливерпул университети олимлари тажрибага жалб этилган кишиларнинг Шекспир асарларини ўқиётган чоғида бош миясида кузатилган фаол ўзгаришларни қайд этишди. Бундай муолажа усули асабий ва қўрқув ҳолатидаги кишиларни тинчлантириб соғайтириш учун махсус ишлаб чиқилган экан. Маълум бўлишича, бадиий юксак асарлар таъсирида бош миянинг кучли ҳис-ҳаяжон қўзғайдиган қисми фаолияти мўътадиллашиб, назорат қилиш қатламида фаоллик ортар экан.