топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

кириш имтихонлари баллари:

O‘zbekistonning o‘rta maxsus diniy ta’lim muassasalarida 2016/2017-o‘quv yili uchun qabul imtihoni natijalari e’lon qilindi

Илм-фан
Joriy yilning 12-iyul kuni O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi 9 ta o‘rta maxsus islom bilim yurtlarida 2016/2017-o‘quv yili uchun qabul imtihonlari bo‘lib o‘tgan edi, deya xabar bermoqda Din ishlari bo‘yicha qo‘mita axborot xizmati.
 
2016/2017-o‘quv yili uchun o‘rta maxsus islom bilim yurtlariga jami 1313 nafar abituriyent hujjat topshirdi, shundan 203 nafari ayol-qizlar bilim yurtiga to‘g‘ri keladi.
 

Qabul imtihonlari ikki bosqichda o‘tkazildi. Birinchi bosqichda “Ona tili” fanidan diktant, ikkinchi bosqichda “Ma’naviyat asoslari”, “Chet tili”, “Tarix” fanlari bo‘yicha test sinov shaklida bo‘lib o‘tdi.

2015 йилги тест синовларида қайси фанга неча балл берилиши эълон қилинди

Илм-фан
Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл берилишидир. Улар юқоридаги асосларга қараб тайёргарликка кучларини тақсимлашади.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2015 йил 27 июндаги 1-сон баёни асосида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси тасдиқланди.
Фанлар ҳақида гапирадиган бўлсак, энг аввало барча йўналишларга инглиз тили фани қўшилиши ёхуд 3-блок она тили ва адабиёти бўлган йўналишларда 36 та саволнинг 18 таси инглиз тили фанидан бўлиши ҳақидаги миш-мишлар ўз исботини топмаганини таъкидлаш жоиз.