топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

кийиниш маданияти:

Ҳеч қачон урфдан қолмайдиган кийим-кечаклар

Шундай кийимлар борки, улар ҳеч қачон модадан чиқмайди ва деярли ҳаммага мос келади. Шундай буюмларнинг бир нечтаси билан танишинг.
Camel рангли пальто
Албатта, пальто танлашда қоматнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олмасдан илож йўқ. Айни ҳолатда модада доимий ўзгармайдиган бирдан-бир томони фақат рангигина қолади.

Кийиниш эркаклар учун ҳам муҳимми?

Блог им. lalixon
Эркаклар киядиган кийимлар аёлларнинг либосичалик ортиқча безакка муҳтож эмас. Энг муҳими, чиройли ва сифатли газлама ҳамда эркакнинг гавдасига мос келадиган ўлчам бўлса шунинг ўзи етарлидир. Уларнинг кўчада ёки уйда киядиган кийими тикилиш услубига қараб эмас, балки матонинг қандай эканлигига қараб фарқланади. Сабаби, эркаклар кийимининг модаси, услуби деярли фарқланмайди, бир хил бўлади. Бироқ гавданинг ҳар хил бўлишига ҳам эътибор бериш муҳимдир.

Кийиниш маданияти

Блог им. malika92


      Кийиниш маданияти бошқа маданиятлар  ичида энг нозигидир. Кийиниш ҳар бир халқнинг қадим замонлардан буён яшаб келаётган минтақаси, шарт-шароити, турмуш тарзи, удум, урф-одати, табиати билан ҳам чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг маънавий баркамоллиги, миллий маданиятни белгилайди. Ҳар бир инсон ўзига мос  ва қулай кийимларни кийишга ҳаракат қилади. Аммо баъзи ёшлар ўзларига  ярашмаса ҳам замон билан ҳамнафас бўлиш мақсадида  турли хил либослар кийишади

Ўзимизнинг миллий либослар қани?

Блог им. lalixon
   Либос — миллатнинг маданият белгиси, маънавият тимсоли, қадриятнинг бир кўриниши. Дунёда барча нарса қатори маданият ва қадриятлар ҳам глобаллашуви халқларнинг миллий маърифати рамзи бўлмиш либосларга чанг соляпти. Бу, айниқса, аёлларимизнинг кийимларида кўзга яққолроқ ташланяпти. Ишқилиб, бора-бора бутун дунё аҳолиси бир хилда кийинадиган бўлиб қолмасин-да, деган хавотир кўнгилга ғулғула солади. Нега дейсизми?
 Табиийки, ер юзи халқлари ранг-туси, тили ва урф-одатларидан ташқари бир кўргандаёқ миллий либослари билан фарқланиши ойнадек равшан. Ана шу ўзига хосликка модапарастлик сабаб путур етяпти. Масалан, ўзимизда белга тушадиган қирқ кокил, сумбул-сумбул қора сочлар-у, кўкрак бурма кўйлакларни бугун ёшлар орасидан кундузи чироқ ёқиб топиш амри махол. Бу, эхтимол, хорижий маҳсулотлар салмоғининг ортганидандир. Лекин… «Мода»си тушмагур об-ҳаводан ҳам тез ўзгарувчан нарса эканки, ўтган мавсумдаги либослар бу йилга келиб «эскириб, яроқсиз» бўлиб қолавераркан. Шундай тез алмашиниш асносида бежирим фасонлар ўрнига на миллий маданиятимиз ва на миллий ғуруримизга мос келадиган бачкана, ҳатто кулгули шаклдагилари пайдо бўляптики, кўриб энсангиз қотади.

Либос тагида “нима” бор?

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

     Ҳозирги замон инсон хулқ-атвори ва истеъмол социологияси билан шуғулланувчи тадқиқотчи олимларнинг ғояларига кўра истеъмол ёки   истеъмол жараёни бу-кишининг тимсоллар (символлар) ишлаб чиқариш жараёнидир. Инсон одми (энг сўнгги модага хос ) либос харид қилар экан,  энг аввало, у атрофга ўзининг замонавий инсон эканлигини «билдирмоқчи» бўлади.  Бошқача айтганда, у атрофдагиларга ўзи тўғрисида «нимадир» демоқчи эканлигини изҳор этади, яъни у шу тариқа  ўзи тўғрисида «чизгилар» орқали шахсини “яратади”.



Кийиниш-ҳам одоб, ҳам ахлоқ масаласидир

QarMII
Илм-фан

Президентимизнинг асарларида маънавий мерос ва диний қадриятларимизни чуқур ўзлаштириш ҳамда миллий ғурур ва ифтихорни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилади. Истиқлол бизга нафақат ўзлигимизни, қадриятларимизни, анъаналаримизни, балки дину имонимизни қайтариб берди. У ҳаммамизни руҳий асоратдан, таъқибу тазйиқлардан, қўрқувдан озод этди. Бизга яшаш завқини, бунёдкорлик илҳомини, орзулар шиддатини бахш этди. Юртимиз чинакамига обод ва маъмур бўлди. Истиқлолимизга, Ватанимизга, келажагимизга муносиб баркамол авлод вакиллари вояга етди. Уларнинг одобу ахлоқ, илму тафаккур бобидаги муваффақиятлари беҳад кўп.


Саломатликка таҳдид солаётган «мода»

Маърифат гулшани
Маданият ва маърифат
Оила мустаҳкамлигининг муҳим омилларидан бири фарзандлар соғломлигидир. Бунинг учун эса аввало она соғлом бўлиши керак. Хўш, бугунги кунда қизларимизнинг — эртанги оналарнинг соғлигига етарлича эътибор беряпмизми? Уларни чиройли кийинтириб, барча орзу-истакларини бажо келтиришга уринамиз, келажакка тайёрлаб, рўзғор ишларини ўргатамиз. Бир сўз билан айтганда, замонавий қилиб тарбиялаяпмиз. Аммо ўша «замонавийлик»нинг шартлари қизларимизнинг эртанги масъулиятларига зид келмаяптимикин?

Кийимнинг сизга таъсир кўрсатиши ҳақида

Maslahat.uz
Университет президенти психология бўйича мутахассис одамларнинг катта гуруҳига саволнома тарқатилди. Унда кийим сизга қандай таъсир кўрсатади, деган савол берилган эди. Бир овоздан жавоб беришларича, рисоладагидек кўринишда ва шинам кийинишган бўлса, онг ҳам, фикр ҳам уларга таъсир этади, гарчи буни баён этиш қийин кечса-да, тўла равишда аниқ ва равшан ҳисобланади. Кийим уларга кўпроқ ишончни, кўпроқ ўз кучларига нисбатдан умидворликни ҳамда ўз-ўзига нисбатдан ҳурматни оширади.

Таълим ходимлари ва ўқувчиларнинг кийиниш маданияти

Маънавият
  Киши кўриниши — феълининг эши,

  Юзи, қилиғида тенг турар киши.

  Ташини кўриб бил унинг ичини,

  Ташидек ичидир, ичидек таши.
  Юсуф Хос Ҳожиб.

         Инсонлар кийим кийишни ибтидоий даврдан бошлаб яшаш ва турар жойларни қуриш билан бир даврда кашф этганлар. Одамлар ўзларининг таналарини иссиқ ва совуқдан ҳимоя қилиш учун ўсимлик япроқлари, дарахт пўстлоқлари, ҳайвон териларидан фойдаланганлар. Даврлар ўтиши ва ишлаб чиқариш ривожланиб бориши билан кийим — кечакларнинг турли кўринишлари, турли матолардан тайёрланишига эришилган.