топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

кийим танлаш:

Тўладан келган аёллар учун либос танлаш бўйича тавсиялар

Аёллар қандай ўлчамларга эга бўлмасин, ҳар доим жозибали кўринишни истайди. Албатта бундай истакнинг бўлиши табиий ва уни амалга оширишнинг имкони бор. Ўзига мос кийим танлаш борасида ҳатто сал тўлачадан келган аёллар ҳам шубҳали маслаҳатларга дуч келади. Оқ ва ёрқин рангли кийимларни танламаслик кабилар шулар жумласидандир. Умуман олганда кўплаб журналлар бундай аёллар учун тавсия қиладиган матолар танк ғилофини эслатади.