топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ифтихор:

“Элга фидо эл фарзанди”

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2854-сонли қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 29 мартдаги 175-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш шунингдек, Ўзбекистон ва 

Жону дилимсан Ватан

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!»
Жамият
“ВАТАН ДЕГАН СЎЗНИ ЭНТИКИБ АЙТГИН”
Бир ўлкаки, тупроғида олтин гуллайди
Бир ўлкаки, қишларида шивирлар баҳор,
Бир ўлкаки, сал кўрмаса қуёш соғинар...
Ойбекнинг ушбу шеъри қалби Ватанга меҳр-муҳаббат билан тўла ҳар бир инсонни тўлқинлантириб юбориши, табиий. Ана шу мисралардаги жўшқинликни, ҳаёти мазмунига айлантирган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Бобожоновни барчамиз “Бир ўлкаки...” кўрсатуви орқали янада яхши таниймиз.
— Фарҳод ака, сизни маҳоратли журналист ва сухандон сифатида биламиз. Соҳага қизиқиш сизда қандай пайдо бўлган?

Соҳибқирон фақат амир бўлганми?

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!»
Жамият

СОҲИБҚИРОН ФАҚАТ АМИР БЎЛГАНМИ?

Амир Темур 1370 йили Балхда ўтказилган қурултойда Мовароуннаҳрнинг мутлақ ҳукмдори этиб сайланса ҳам, ўзини подшоҳ ёки хон деб эълон қилмади. Ўша пайтдаги таомилга кўра, давлатга Чингизхон асос солган, шунинг учун фақат унинг авлодидан бўлганларгина хон деб аталишга лойиқ кўриларди. Амир Темур давлат бошига келгач, чингизий Суюрғатмишхонни номигагина хон қилиб кўтарди. Сохта обрўга эҳтиёжи бўлмаган Соҳибқирон “Мовароуннаҳр амири” деган унвон билан юртни бошқарди. Чунки у хон авлодидан эмас, балки оддий халқ ичидан чиққан қаҳрамон эди.

Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”сида шундай сатрлар бор:

Соҳибқирон шуҳрати билсанг,

Насаби ҳақида гар суриштирсанг,

Отадан отага то Одам Ато,

Бори шоҳлик тахти узра қўймиш пой…

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз иккинчи мамлакати

Ўзбекистон Gallup институти томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижасида дунёнинг 135 мамлакати орасида Қонун устуворлиги ва тартиб индекси бўйича иккинчи ўринга муносиб кўрилди. 100 баллик тизимда энг юқори ўрин Осиёнинг яна бир мамлакати Сингапурга тақдим этилди. У фуқароларнинг маҳаллий полицияга ишончи, шахсий хавфсизлик ҳисси, ўтган

Ҳақиқий эрлар - юрт таянчи

Илм-фан

  Маълумотларга қараганда, бугунги кунда ер юзида   200 дан ортиқ    катта ва кичик мамлакатлар мавжуд.Бу мамлакатлар ичида эса,  Ўзбекистон  Оллоҳ таоло назари тушган заминда жойлашган десак муболаға бўлмайди. Чунки, биз яшаётган замин қадим замонлардан  бери маданият ва зиё маскани бўлиб,

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун


Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқланган.

Чет элликларни ўзига оҳанрабодек тортаётган кўҳна ва навқирон Самарқанд!

Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоавий блоги

Юракдаги кечинмаларим


 


     


 Ёшлик орзуларга тўла умр фасли. Ёшликда дунё кўришни, ўзга юртларга саёҳат қилишни, эркин қушга айланиб, парвоз этишни хоҳламаган инсон топилмаса керак. Ўзга юртга саёҳат қилиш фақат роҳатдан иборат эмас экан. Сизда маданий ҳордиқ олиш билан бирга, қандайдир юракни жунбўшга келтирадиган ҳислар пайдо бўлар экан. Гўё ўтган умримиз, яқинларимиз кўз олдимизда гавдаланади. Аввал ниманидир нотўғри қилган бўлсак, кимнидир бироз бўлса-да ранжитган бўлсак, шуларни ўйлаб надомат чекамиз, афсусланамиз. Бу вақт йўқотганларимиз ва топганларимизни сарҳисоб қилишга қулай фурсат тўғилар экан.


Миллий ифтихор туйғуси даражаларини аниқлашдаги меъёрлар

Milliy istiqlol g'oyasi va mafkura
Педагогика назарияси ва амалиётидан бизга яхши маълумки, талабаларда миллий ифтихор туйғусининг шакллантирилишига сезиларли таъсир этувчи яна бир муҳит мавжудки, айни вақтда уни ғоявий жиҳатдан такомиллаштириш зарур. Бу муҳит талабалар мансуб бўлган микромуҳитдир.

Микромуҳит умумий ижтимоий муҳитнинг таркибий тузилмасида намоён бўлсада, ўзига хос жиҳатлари билан ҳам тавсифланади. Чунончи, Н.Ҳакимовнинг қайд этишича: «Микромуҳит умумий социал муҳитнинг бир қисми ҳамда умумий, алоҳида ва якка-ёлғиз жиҳатларнинг бирлиги, шахснинг ҳаёти ва амалий фаолият жараёнида у билан бевосита ўзаро таъсирга кирувчи моддий, сиёсий, мафкуравий ва ижтимоий психологик омилларнинг йиғиндиси бўлиб, у ёки бу шахс бетакрор, ички дунёсини шакллантириш омиллари ва шартларини ўз ичига олади» [246, 64-бет].