топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

имкониятлар:

Тошкентга “Boeing-787-8 Dreamliner”нинг иккинчиси олиб келинди


5 ноябрь куни “Тошкент” халқаро аэропортига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси томонидан харид қилинган иккинчи “Boeing-787-8 Dreamliner” самолёти келиб қўнди.

Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

Ўзлигим
Жамият
     2016 йил 19 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Унга кўра, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди. Мазкур миқдорлар 2016 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилиши белгилаб қўйилди.

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш

Шавкат Мирзиёев: Ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун 15 дастур қабул қилинади

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун ЎзЛиДеП партияси номзоди Шавкат Мирзиёев, партиянинг шу йил 19 октябрда бўлиб ўтган съездида қилган маърузасида мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга доир ҳукумат режаларини эълон қилди.

Номзод бугунги кунда, ҳукумат томонидан бу борада 15та мақсадли дастур ишлаб чиқилаётганини маълум қилган эди. 24 октябрда шулардан бири қишлоқ аҳолисининг эҳтиёж ва талабларини эътиборга олиб, Қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш дастури қабул қилинди. Унга кўра, биргина келгуси йилнинг ўзида тўрт хил янги намунадаги, қулай ва арзон, бир ва икки қаватли 15 мингта замонавий уй-жой барпо этиш мўлжалланмоқда.

Замонавий коммуникация воситалари ва ахборот ҳуружлари” мавзусида ўтказилган тадбир ахбороти

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида
 
“Замонавий коммуникация воситалари ва ахборот ҳуружлари” мавзусида ўтказилган тадбир ахбороти
 
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида жорий йилнинг 21 сентябрь куни “Ахборот ва таълим тарбия соатлари” тадбирлари

Баркамол авлод – юрт истиқболи

Блог им. alioripov

Мамлакатимизда ёш авлодга бўлган эътибор мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб давлат сиёсатининг муҳим устивор йўналишларидан бири бўлди. Бунинг сабаби, буюк келажакка бўлган ишонч, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш айнан ёш авлод тарбияси, уларнинг қай даражада мукаммал таълим олишларига боғлиқдир.



Yosh futbolchilar uchun qulaylik

Блог им. khujaeva














Suratda: Buxoro viloyatidagi 3-ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari bolalar va o‘smirlar futbol maktabi o‘quvchilari.

Davlatimiz rahbarining 2011 yil 19 yanvarda qabul qilingan “2011-2013 yillarda respublikamizda futbolning moddiy-texnika bazasini yanada mustahkamlash va uni rivojlantirishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida“gi qaroriga binoan Buxoro viloyatida millionlar o‘yinini yanada ommalashtirish, iqtidorli yosh futbolchilarni rag‘batlantirish yuzasidan qator ishlar olib borilmoqda.

Viloyatdagi 3-ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari bolalar va o‘smirlar futbol maktabida 643 tarbiyalanuvchi mahorat sirlarini egallamoqda. Bu yerda o‘tgan yili yangi bino qurilib, murabbiylar uchun xonalar, tibbiy xizmat ko‘rsatish xonasi, uslubiy xona, o‘quv va hakamlar xonalari zamonaviy usulda jihozlandi.

Maktabda 16 tajribali murabbiy mehnat qiladi. Yosh futbolchilarning viloyat va respublika musobaqalarida muntazam ishtirokini ta’minlashga, shu orqali ularning yashil maydondagi mahoratini yanada oshirishga alohida e’tibor qaratilmoqda.

манба