топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ижод:

Зомин семинарлари бошланмоқда

Блог им. mumtoz
ХУШ КЕЛИБСИЗ, НАВҚИРОН АВЛОД!

Шу йилнинг 5-7 июл кунлари Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари бўлиб ўтади. Истиқлолимизнинг йигирма олти йиллик байрамига бағишланган ёшлик ва сурур намойиши, фахр ва ифтихор, адабиёт ва маърифат анжумани “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилаётгани билан ҳам ёшларимиз учун ғоят қадрли ва азиздир.
 
Ватанимизнинг эртаклардагидек гўзал гўшаларидан бири Зомин тоғлари ва боғлари мамлакатимизда барчанинг диққатини ҳамиша ўзига оҳанрабодай чорлаб турадиган файзиёб маскан ҳисобланади.

Зомин семинарлари

Ijodkor yoshlar
ЗОМИН СЕМИНАРЛАРИ

соғинч ва ҳаяжонлар

Инсон ҳаётида шундай номлар, манзиллар бўладики, уларнинг меҳру соғинчи бир умр дилда яшайди. Қалб ва онгни тарбиялашга, одам болаларини бир умр эзгулик ва олижанобликка интилиб яшашга ўргатади.

 Бир булбул умрича умр кўрган гулнафас шоиримиз: “Энг гуллаган ёшлик чоғимда, Сен очилдинг кўнгил боғимда. Шунда кўрди кўзим баҳорни, Шунда ­қалбим таниди ёрни” сингари бетакрор сатрларни битар экан, ўз қалби ва шеъриятининг навбаҳори билан шунча соғинчу изтироблар, илинжу интизорликларни ортда қолдириб, бир умрлик ҳажру айрилиқлардан сўнг, ниҳоят орадан роппа-роса етмиш беш йил ўтгандан кейин Тошкентда бино этилгувчи Адиблар хиёбони ёки Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги майдонда дийдорлашиш насиб этмоғини хаёлига

Кичик жанрнинг катта дунёси

 
Яхши ёзувчи бўлиш учун, аввало, яхши ўқувчи бўлиш керак, деб таълим берарди улуғ устозлардан бири талабалик чоғларимиз. Яхши ёзувчилик мақомига эришишга орзуманд биз мурғак қаламкашлар бир куни юрак ютиб сўрадик: яхши ўқувчи бўлиш учун нима қилмоқ керак? Устоз жавоб берди: мутолаага диққат-эътиборни жамлаб, мулоҳаза-мушоҳада билан

«Олтин қалам»: халқ меҳри ва улкан масъулият

Пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан таъсис этилган мазкур халқаро танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси

Teatr san'ati ijtimoiy institut sifatida

Театр – ижтимоий институт
 
 
«Ҳозирги кунда жамият олдида турган энг асосий вазифалар: одамларни ҳаётга ақл кўзи билан қарашга ўргатиш – «рационализация»; билимли, маънавий етук инсон бўлиши учун барча имкониятларни яратиш — «интеллектуализация», шунингдек энг муҳими — диний ақидаларга

Баҳорнинг илк куни 1 март – Атоқли шоира Зулфия туғилган кун

Шеърият ва адабиёт

Зулфия (Исроилова) 1915 йил 1 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1965). Меҳнат Қаҳрамони (1984).
    Шоир Ҳамид Олимжоннинг рафиқаси. Хотин-қизлар педагогика билим юртини тутатган (1931-34).

Бобур ва Умар Ҳайём

Буюк шахслар
Бобур ижодига форс шеърияти ҳам кучли таъсир кўрсатган. Ўша даврда зодагон табақадагилар форс тилини ўз она тили даражасида билган. Мактаб, мадрасаларда форс адабиёти асосида адабий таълим берилган. Саъдий, Ҳофиз сингари форс адабиёти намояндалари асарларидан барча зиёлилар баҳраманд бўлишган. Бобур ҳам “Бобурнома”, “Аруз рисоласи”да Шайх Саъдийнинг ижодига қайта-қайта мурожаат қилган. У “Аруз рисоласи”да: “…панду насиҳату мавъаза бобида Шайх Саъдийнинг “Бўстон”ича маълум эмаским оламда бўлғай. Нечукким ўзи дебтур: Суханҳои Саъдий мисол асту панд, Ба кор оядат шави корбанд. Дариғ аст аз-у рўй бартофтан, К-азу рўйи давлат тавон ёфтан.” деган.
Бобур “Бобурнома”да ўзининг йўлларда тошга байт, ҳикматли сўзлар

Олам гўзаллигининг бадиий тасвири

Маънавият
Маданият ва маърифат

                        


 


Ғоя деганда нима тушунилади? Тасвирий санъатда ғоя қанақа шаклланади?


 Ғояинсон тафаккурида вужудга келадиган, жамият ва одамларни мақсад сари етаклайдиган фикр. Бадиий фикр эса санъат асарлари замирида ётган эмоционал образли фикр. Ҳаётда рўй берган ёки рўй бериши эҳтимол тутилган ҳар бир воқеа ва ходиса санъат асарларида ўз ифодасини топиши мумкин. Санъаткор томонидан тасвир этилган шундай воқеа ва ҳодиса бадиий ғоянинг предмети ҳисобланади. Бадиий ғоянинг эмоционал тасвир кучи воқеа ва ҳодисаларнинг муҳимлилиги ҳамда уни тасвирлаган мусаввирнинг маҳорати билан белгиланади. Бадиий ғоя тасвир этилган воқеа ва ходисанинг оддий инъикоси ёки шу воқеа ва ҳодисадан ҳосил бўлувчи тасаввур, маъно ва мазмунига эмас, балки шу ҳаётий воқеа ва ҳодисани муаян нуқтаи назардан идрок ва талқин этиш натижасида юзага келган эмоционал образли фикрдир.


Илтижо

Блог им. mumtoz

Ойгул Қиличева — 1995 йилда Шеробод тумани Хўжақия қишлоғида туғилган. Ҳозирги кунда Шеробод транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида таҳсил олмоқда. Шеърлари республика ва вилоят газеталарида кўплаб чоп этилган. Ойгулнинг «Кўнгил навоси» номли шеърий тўпламига кирган шеърлари аллақачон мухлисларига етиб борган.


 


Мазкур шеърлар муаллифнинг янгм тўплам учун ёзган ижод намуналаридан. Марҳамат, сиз ҳам ўқиб баҳраманд бўлинг.


 


ИЛТИЖО   


 


Нияти тугамас экан инсоннинг,


Тилаги тугамас экан инсоннинг,


Барчаси тугайди бир кун ишонинг


Онамлаб ҳеч қачон йиғлаб юрмайин,


Онамнинг юзида дард-ғам кўрмайин!


 


Йўл (ҳикоя)

Блог им. dilorommm63

Йўл


 


Қаҳр билан уқубат қилмағил,


токи бир бегуноҳни уқубатга


сазовор қилмағайсан... 


Қобусномадан


 


 


Биринчи йўл


 


Бу гал менга чет элдан ташриф буюрган саййёҳларга йўл бошловчилик қилиш вазифаси юклатилган.


Дастурга кўра делегация аъзолари жойлашган автобус билан икки енгил машинада, масъул вакиллар кузатувида белгиланган фермер хўжалиги ҳудудига етиб келдик. Хўжалик кенг далалар бағрида жойлашган, узоқ яқин қир-адирлар этаги тоғларга  туташиб кетган,  ён-атрофда ям-яшил боғлар, узумзорлар ва ер бағирлаб ястаниб ётган полизлар  кўзга ташланиб турарди.


Меҳмонлар кутиб олингач, хўжалик раҳбари билан кўзда тутилган манзиллар томон пиёда йўлга тушдик. Меҳмонларга фермернинг ҳаяжон ва ғурур билан  сўзлаб бораётганларини дам  инглизча, дам француз тилида таржима қилар эканман, бутун дунёни кезиб, саёҳат қилишни ният қилган  сайёҳлар ортимиздан эргашиб, сўзларимни диққат  билан тинглашлари, гоҳо ҳайрат-у,  қизиқиш билан тикилиб, гоҳо ўз тилларида турли саволлар билан мурожаат қилишлари  ҳар доимгидек менга завқ-у шавқ бағишлар эди.  Баъзан эса, барчанинг диққат марказида эканлигим, атрофдагиларнинг ҳавас билан кузатаётганлигини  сезиб, қалбимни беихтиёр ёқимли, ўз-ўзимдан мамнунлик ҳисси чулғаб оларди. Эгнимдаги замонавий либосим ўзимга ҳам жуда ёқар, текис йиғилган соч турмагимгача ярашиб турганлигини яхши билардим. Аммо, бўйнимдаги нафис, адрас нусхали шарфим ҳар замон гоҳ ҳаракатларим туфайли гоҳ шамол ҳилпиратиб ўйнаганида эса руҳимни алланечук безовталик қамраб олар, нималардир бўйнимдан торқиларди гўё.  Нимадир у – руҳимни беҳаловот этаётган? Дунёларнинг ёзилган, ёзилмаган, тилга олинган, олинмаган ёки қалблардаги уйғоқ турфа саволларимикин? Нима бўлганда ҳам  шарфимнинг камалак рангларида турланаётган бу безовталик бўйнимга ўз юкини осишга ҳаракат қиларди.   



Ёмғиржон ёғавер

Блог им. mumtoz


 


Ёмғиржон, ёғавер, армонларим юв,


Бу дардли юракнинг дардларини юв.


Исмсиз, манзилсиз гардларини юв


Эгасиз бу ишқни изларини юв..


 


Дардлару, гардларни изларини юв,


Ишқда алдоқчининг хаёлини қув.


Айт фақат мен дардсиз оппоқ қалб билан


Сўнг қандай яшайман, дилда шу қўрқув...


(с)


 

Ўзбегимнинг келинлари

Блог им. mumtoz


 


Ўзи каби бир иболи хаёллари,


Лабзи ширин, тилларида бор боллари.


Чеҳрасидек кулиб турар иқболлари,


Бунча гўзал, ўзбегимнинг аёллари!


 


Қош, кўзида ўсмаси-ю, сурмаси бор,


Атлас кўйлак, чеккасида бурмаси бор.


Ош пиширса лаззатдан тил ёрмаси бор,


Бунча зебо ўзбегимнинг аёллари!


 


Ўзбекистон Халқ шоири ИҚБОЛ МИРЗО билан ижодий учрашув

Маънавият


 


Бошинг эгиб, таъзим айла, шукрона айт,


Сени гулдек эркалаган чаман учун.


Осмонларда юрган бўлсанг, тупроққа қайт,


Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?


 


Кўзи қора, юраги оқ шу эл учун,


Тупроқ учун, шу юрт учун, чаман учун,


Улуғ инсон бошлаб берган шу йўл учун,


Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?


(Иқбол Мирзо)


 


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзтелерадиокомпаниясининг “Ассалом Ўзбекистон” студиясининг бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича раис ўринбосари, Ўзбекистон Халқ шоири ИҚБОЛ МИРЗО билан китобхонларнинг навбатдаги ижодий учрашуви бўлиб ўтади.


 


Мазкур учрашув жорий йилнинг 14 июнь куни соат 15-00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг мажлислар залида бўлади.


 


Севимли шоиримиз билан бўлиб ўтадиган ушбу ижодий учрашув Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда ZiyoNET ресурс маркази билан ҳамкорликда ташкил этилади.


 


Тадбирда юртимизнинг барча таниқли шоир ва ёзувчилари, ҳамда адабиётшунос олимлар иштирок этадилар.Ушбу кечага барча шеърият мухлислари ва адабиёт ихлосмандларини таклиф этамиз.

Ҳозирги ёшлар

Маънавият


Қари толга суяб


Ирғай асони,


Оқсоқол сўрига аста ёнбошлар.


Хаёлдан ўтказар қари дунёни:


«Эҳ, ҳозирги ёшлар,


Ҳозирги ёшлар!»


 


У  аср тенгдоши.


Бутун умр энди


Кеча кўрган тушдай кўзи олдида,


Йигирма ёшида амирни енгди,


Водийга сув очди ўттиз олтида.


 


Ёшлигини эслар,


Уф тортар секин.


Салгина чимрилар оқ тушган қошлар.


«Биз  ҳам ёш бўлганмиз бир маҳал,


Лекин


Бошқачароқ  чиқди  ҳозирги ёшлар».


У  колхоз  тиклади,                  


Янги юрт қурди.


Босмачига қарши от сурди  ўктам.


 


Жангу  жадалларнинг барини  кўрди.


Кўрди очликни  ҳам,


Юпунликни ҳам.


«Бизга хаёл эди,


Туш эди фақат


Тўкин дастурхону  лаззатли  ошлар.


Бахти боқий бўлсин,


Аммо бу жаннат


Қадрин билармикин ҳозирги  ёшлар!»