топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ижодий учрашув:

“Адабий дўстлик – мангулик эли”

Маънавият
Маданият ва маърифат
ХАЛҚАРО МУШОИРА

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишланган “Адабий дўстлик – мангулик эли” деб номланган халқаро мушоира бўлиб ўтди. Унда ўзбек ва қозоқ тилларида ижод қилаётган шоирлар, ёзувчилар, таржимонлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси вакиллари  иштирок этдилар.

Ниҳол мукофоти совриндори Аминзода Жуманиёзов билан Урганч давлат университетида ижодий учрашув

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

2016 йил 9 декабрь куни Ниҳол мукофоти совриндори Аминзода Жуманиёзов билан Урганч давлат университетида ижодий учрашув ўтказилди. Учрашувда Урганч Давлат университети ректори Б.И.Абдуллаев, Хоразм вилояти ҳокимлиги котибият мудири Ш.Яхшибоев, Вилоят маданият ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов, Огахий номидаги Вилоят мусиқали драма театри директори Д.Ибрагимовалар сўзга чиқиб, Ниҳол мукофоти совриндори Аминзода Жуманиёзовга ижодий фаолиятида омадлар тиладилар. Тадбирда Аминзода Жуманиёзов ва у билан биргаликда ижод қилиб келаётган талаба-ёшлар ўз мусиқий чиқишларини намойиш қилдилар.

Ёшлар ижодиёти маркази залида Санъатшунослик факультети томонидан “Давлат тили-миллат ғурури” номли ўтказилган ижодий учрашув

Камолидин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Ёшлар ижодиёти маркази” залида Санъатшунослик факультети томонидан “Давлат тили-миллат ғурури” номли ўтказилган ижодий учрашув 
 
Ҳ И С О Б О Т И 
 
2016 йил 19 октябрь куни Камоллиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

Эл ардоғидаги санъаткорлар билан давра суҳбати

Блог им. Muhayyo

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада “INFOLIB-2014” III –ахборий кутубхона хафталиги ичида Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Насиба Абдуллаевалар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Халқимиз ардоғидаги санъаткорлар билан учрашув жудаям сермазмун, қизиқарли бўлди.


ТАТУда ижодий учрашув

Блог им. xalikova7777

2013 йил 14 ноябрда Тошкент ахборот технологиялари университетининг «Телестудия тизимлари ва иловалари» кафедраси ташаббуси билан Ўзбекистон ҳалқ артисти, давлат мукофоти совриндори, профессор, буюк кинорежиссёр Шухрат Аббосов билан ижодий учрашув ўтказилди. Учрашувда Шухрат Аббосов ўз режиссёрлик тажрибаси, ижоди, ўзи билан бирга ижод қилган таниқли ва истеъдодли кинооператорлар ҳақида сўзлаб берди, билимлари билан ўртоқлашди. У ўзбек кино санъати тарихидан хаётий мисоллар келтириб, талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

"Шеър бор-ки, шоир бор"

"Обод турмуш йили"


“ШЕЪР БОР-КИ ШОИР БОР”


 


 


Тобора даврамиз бўлаётир кенг,


Энди инсоният нотиғидирман.


Чунки, менбу юртда  тенглар   ичра  тенг-


Мустақил  диёрнинг  шоиридирман!


 


дея фахр ва ифтихор билан ўз юртини куйлаётган шоир, адиб, олим ва таржимон Муҳаммад Исмоил бугун бизнинг ардоқли меҳмонимиз.


 


Шоир туғилиб ўсган  юрт,


Сирдарёнинг  чекасидир.


Бугун бизнинг азиз меҳмон-


Шоирларнинг  эркасидир, деб ёзган эди  бир мухлис шоир ҳақида.


Бўлса бордир, чунки айтишади-ку, “Шоирлар Тангрининг эркатойларидир” деб..


 


Муҳаммад Исмоил: “Мени кучлироқ сев”

Блог им. lalixon

   


     Бугун  «UZINFOCOM» марказида элимиз ардоқлаган шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Истиқлол тонгги” мукофоти совриндори, Муҳаммад Исмоил билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда  “Хабар”, “Миллий университет” газеталари мухбирлари, Туркистон-пресс нодавлат ахборот агентлиги, ХТВ ва ОЎМТВ қошидаги “ZiyoNET” бўлими ходимлари, ОАВ ходимлари ва ижодкор ёш журналистлар иштирок этишди.


 


    Муҳаммад ИСМОИЛ Раҳмонқулович1964 йилининг 13 мартида Сирдарё вилоятининг Ховос қўрғонида туғилган. 1971 – 1981 йилларда 85 – ўрта мактабда, 1981 – 1986 йилларда ҳозирги ЎзМУ журналистика факультетида таҳсил олган.


 


    Илк шеърий тўплами “Тазарру саодати” 1991 йил чоп этилган. Шундан сўнг “Тасаввур чизиқлари” (1998), “Кўнгил мулкига сафар” (2001), “Саҳройи гуллар” (2001), “Сиз ҳамон ўшасиз” (2003), “Сизни севмай бўладими” (2005), “Баҳорнинг энг сўнгги лоласи” (2006), “Чиройлисан, тенги йўқ” (2006), “Кўксимни куйдирган аланга” (2008), “Осмон тўла орзулар” (2011) китоблари чоп этилган. Адибнинг ҳикоялари асосида “Лучезарная” (2011) китоби рус тилидa нашрдан чиққан.



Ижодий учрашув

QarMII
Илм-фан

2013 йил 5 июн куни Қарши  муҳандислик-иқтисодиёт институтида  “Имом Бухорий  халқаро маркази”  директори,  профессор  У. Уватов  ҳамда  Ўзбекистон  Республикасида Хизмат  кўрсатган фан  арбоби,  профессорР. Сулаймоновлар билан   ижодий  учрашув  бўлиб ўтди.


Ижодий  учрашувни  институт ўқув ишлари проректори Ш. Убайдуллаев кириш сўзи  билан очиб берди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган навбатдаги учрашувда институт проректорлари, факультет  деканлари, етакчи  профессор – ўқитувчилар ҳамда Ўзбекистон тарихи  кафедраси  аъзолари иштирок этишди.  Учрашув давомида профессор У. Уватов “Илмдан бошқа нажот йўқдир ва бўлмайди ҳам”-дея ўзининг шогирдларига  самимий  тилакларини билдирдилар.


Шунингдек Қашқадарё  замини буюк алломалар, сиймолар етиштирган юрт эканлигини таъкидлаб, ёшларнинг  эртанги  тараққиёт йўлида  куч-ғайрат,  мустаҳкам  билимга  эга бўлишларида олий таълим муассасаларидаги профессор-ўқитувчиларнинг ёш етишиб келаётган талабаларга кўмаги ва илм-фан йўлидаги ёрдамлари ҳақида тўхталиб ўтдилар. Ушбу учрашувдан  кўзланган мақсад ёш авлодни ватанпарвар, фаол ташаббускор,  юртимизнинг равнақи йўлида  масъул руҳда тарбиялашдир.     


Ҳали бу Қашқадарё заминида ўрганилмаган тарихий ёдгорликлар, биз ва сизнинг олтин меросимиз талайгина. Бу ишни самарасини  сизлар ва сиз тарбиялаётган ёш авлоддан кутамиз, ёрдами эса биздан деган фикрлари билан  Р. Сулаймонов узтозимиз У.Уватов фикрларига қўшилиб ўтдилар.


 


Qarmii


Qarmii

Ижодий учрашув — шоир Усмон Азим билан

Блог им. lalixon

 


    Куни кеча «UZINFOCOM» марказида Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда  адабиётшунос олимлар Қозоқбек Йўлдошев, филология фанлари номзоди, доцент Абдулла Улуғов, шоир Шукр Қурбон, Назокат Азим, ОАВ ходимлари ва журналистика факультети талабалари иштирок этишди.


 


Ўзбекистон халқ шоири - Усмон Азим билан учрашув!

Маънавият

 


«Шеърда ҳақиқат бор, шеърда ҳикмат бор». Диллар эса ана шундай шеърларга доимо ташна. Қалбларда шеъру шуурга бўлган интиқлик… Кўнгиллар эса ана шундай тоза ва самимий руҳдаги шеъриятни яратаётган ўктам шоирнинг овозига илҳақ.
 
 
Усмон Азим — шоир, драматург, кинодраматург ва носир. У яратган ўнлаб тўпламларга кирган шеърлар, достонлар ёрқин туйғуларга, ифодаларга бойлиги, жўшқин ва жозибадорлиги, шиддаткор ва даъваткорлиги, гоҳ ғамгин, гоҳ беғубор эркаловчи оҳанглари билан китобхон қалбидан чуқур жой олади. Шу билан бирга ҳаётийлиги, ўткир драматизми ва фожиавийлиги билан ўқувчини ҳаяжонга солади, мудроқ туйғуларини жунбушга келтиради.
 
 Дунёни ва Инсонни мукаммал кўриш орзусида яшаган шахс армонини бутун кўлами, қарама-қаршиликлари, фожиаю қувончи, ҳасрату умидлари билан тўлиқ гавдалантирадиган ана шундай етук шоир Усмон Азим билан навбатдаги ижодий учрашув ташкил этилмоқда.
Учрашув жорий йилнинг 30 апрель куни соат 15-00 да UZINFOCOM марказининг мажлислар залида бўлиб ўтади.
 
Тадбирга шоир билан бирга «Аъло кайфият» журналининг бош муҳаррири Назокат Азим, ЎзМУнинг адабиётшунос олимлари ва тегишли ОАВ ходимлари иштирок этадилар.
 
Шеърият ва адабиётнинг барча ихлосмандларини ҳамда шоир ижодига қизиқувчиларни ушбу учрашувга таклиф этамиз.

“Армонли дунё” ҳаётий фильм

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан


    Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида таниқли кинорежиссёр Собир Назармуҳаммедовнинг “Армонли дунё” фильми тақдимоти ва ижодий учрашуви бўлиб ўтди. Унинг “Ёлғизгина ёдгорим”, “Девона”, “Чаёнгул”, “Нариги соҳилда қолган болалик”  фильмларидан томошабинларимиз яхши танишади.


 


Мазкур ижодий учрашувда Ўзбекистон миллий университетининг маънавият ишлари бўйича проректор Б. Ҳусанов, хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Муҳаммаджонова, “Этика ва эстетика” кафедраси бўлим мудири муовини Д.Қодировалар, шунингдек, ЎзМУнинг тарих, хорижий филология, ўзбек филологияси, фалсафа, ҳуқуқшунос факультетлари талабалари иштирок этишди.


Маърифатпарвар аёл Турсуной Содиқова билан ижодий-маърифий учрашув

Поддержка акций ZiyoNET
Илм-фан
Муҳтарам фикрдошим!
Жорий йилнинг 28 октябрь куни, соат 14.30 да UZINFOCOM марказининг мажлислар залида маърифатпарвар аёл Турсуной Содиқова билан ижодий-маърифий учрашув бўлиб ўтади. Барчангизни ушбу учрашувга таклиф этамиз.
Маълумингизким, аяжон ўзбек урф-одатлари, анъаналарини рисолага тўплаганлар. Учрашувда қатнаша олмайдиган фикрдошлар саволларни мавзуда қолдиришлари мумкин.

Айтгин дўстим, нима қилдик Ватан учун”

Ватан учун яшайлик
Бугун UZINFOCOM марказининг мажлислар залида Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон,  шоир Азизбек Анвар(Турдиев) билан  “Айтгин дўстим, нима қилдик Ватан учун” деб номланган ижодий учрашув бўлиб ўтди.

"Мустақил диёрнинг оқила аёли баркамол авлодни тарбиялайди" мавзусида давра суҳбати

Блог им. Nurjahon
Мустақиллик йилларида юртимизда аёлни улуғлаш, уни ижтимоий муҳофаза қилиш, аёлнинг жамиятдаги нуфузини ошириш борасида қабул қилинган барча муҳим ҳужжатлар хотин-қизларнинг  истеъдод ва имкониятларини  намоён этиш учун шароит яратиб берди. Айни пайтда юртимиз хотин-қизлари, фарзанд тарбияси билан шуғулланиш билан бирга  давлат қурилишида иштирок этиш, тадбиркорлик ва иқтисодий соҳа тараққиётига ҳисса қўшиш, илм-фан  ривожида ўз иқтидорини кўрсатиш каби ишларга  ҳам қодир эканини намойиш этмоқда.

Ўтган 20 йил давомида аёлларни ҳимоялашга қаратилган 100 га яқин миллий ва ҳалқаро ҳужжатлар қабул қилинди.
Бугун ZiyoNET ахборот ресурс тармоғида Ўзбекистон хотин- қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда «Мустақил диёрнинг ақлан етук онаси баркамол авлодни тарбиялайди» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда хотин-қизлар қўмитасининг етакчи мутахассиси, шоира Гулжамол Асқарова, ўзбек мумтоз ва халқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси Раъно Рўзиқуловалар ҳамда  UZINFOCOM марказининг ходимлари иштирок этишди.