топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

зиё:

Ҳунардан топилган бахт

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Инсон умрини оқар сувга қиёслашади: чунки у ҳеч қачон ортга қайтмайди, фақат олдинга қараб оқаверади. Умр шунчалик тез ўтадики, инсон ҳаёти давомида арзирли ишлар  қилишга улгуради,  баъзилар эса шунчаки вақт ўтказади.Шундай одамлар бор: улуғ ёшга етиб, ўз ҳаётига назар ташлаганда, ортидаги бўшлиқни кўриб,кўп афсуслар чекади. Бошқа бир </span

Зиё билан халқимизда гуллар баҳор

Илм-фан
«Маънавият инсонни рухан покланиш, қалбан ўсиши, инсонларнинг ички дунёси, эркинлигин мустахкам, иймони бутун қилувчи, виждонини уйғотувчи чексиз куч, унинг барча қарашларининг ўлчамидир» И.А.Каримов.

Қоғоз ва қалам

Кўнгил битиклари


Синдиринг қўлларим тутган қаламни,


Токи ўртамасин дилни ғам-андуҳ.


Ҳасратдан ёнмасин, эслаб аламни


Надомат чекмасин, бўзламасин руҳ.


Оппоқ қоғоз бағрин доғ этмасин-чун


Синдиринг, қолмасин бир дона қалам.


Тўкилсин бағрида беркиниб турган


Зулматга кўмирдек чўғ бўлган алам.


Майли, қолаверсин тахи бузилмай,


Ҳасратли ёзувлар эзмасин юзин.


Тирнамасин бағрин қаламнинг тиғи,


Оппоқ чеҳрасига босмасин изин.


Қалам тутган қадоқ қўлларга аста


Оппоқ қоғоз беринг, қаламни олиб.


Зора юракларга бахш этиб толеъ,


Ҳасратлар енгилса, нур бўлса ғолиб.

Бeдорлик

Блог им. masud
Бeдорликка ошино кўнгил,
Тун қўйнидан излайди шуъла.
Тополмайин қийналади дил,
Кўксим эзар мунгли ашула.
Ўтирибман,
Сассиз, садосиз,
Кутиб ногоҳ кeлар зиёни.
Ичимдаги дардим – адосиз –
Тор дeб билар шу кeнг дунёни.