топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

жараён:

Ана сюрприз-у, мана сюрприз, ана кир ювадигон машина-ю, мана телевизор!

Жамият
 
«Ishonch» газетасида Кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони Жаҳонгир Кўчмуродов бошига тушган ажабтовур савдолар ҳақида танқидий мақола эълон қилинди. Унда ёзилишича, Гулистон шаҳрида яшаётган Жаҳонгир 10 ёшидан бери спорт билан шуғулланиб келади. Фаолияти давомида республика, Марказий Осиё, Осиё, жаҳон миқёсида ўтказилган кўплаб

ЕХҲТ миссияси Ўзбекистонда сайловолди кампанияси вақтида дебатлар ўтказилмаётганига эътибор қаратди

Президент сайлови
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси 24 ноябрь куни эълон қилинган оралиқ ҳисоботида номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлар ўтказишдаги фаоллигини қайд этган. Шу билан биргаликда сайловолди кампанияси жараёнида номзодлар иштирокида сиёсий дебатлар ўтказилмаганига эътибор қаратилган.

Биз сизга овоз берамиз


Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир — Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВНИНГ номзодлик ДАСТУРИдан:
Барчамиз учун Ватан битта!
Битта мақсад бизни бирлаштиради, у ҳам бўлса: Ватанимиз тараққиётидир!
Муқаддас юртимиз, бағрикенг халқи­мизга садоқат билан хизмат

Хатамжон Кетмонов дори воситалари рекламасини чеклашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади


Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 8 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Видеоконференция тарзида ташкил этилган учрашувни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А.Қирғизбоев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Х.Ешимбетов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни ЎзЛиДеПнинг Самарқанд вилояти кенгаши раиси М.Холмуҳамедов очди.

Сайловнинг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари асосида ўтиши фуқароларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятига боғлиқ

        
Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида, шу билан бирга, мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 9378 та, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг хорижий ваколатхоналари ҳузурида 44 та сайлов участкаси тузилди.

Сайловнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, сайлов бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари асосида ўтиши кўп жиҳатдан фуқароларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятига, уларнинг фаоллиги ва фуқаролик бурчини чуқур англашига боғлиқ. Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови


Президент сайлови куни белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 4 декабрь куни ўтказилади.

 
9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.
Комиссия матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб 2016 йил 4 декабрь, якшанба куни белгиланди.

Майдондаги (давомли) манзаралар

Мустақиллик майдонидан репортаж...
Жамият
Мўъжизани қаранг, майдонга улкан арчаларни ўрнатиш бошлаганидан қиш ҳам ўз кучини кўрсатгиси келгандек, осмон ҳам қорини элаб ёғиб берди..Ҳақиқий қиш манзараси! Боқиб тўймайсан бу гўзалликка… Бу оқликларга, бу покликларга! Фақат… битта лекини… Бош майдонда  севимли «Арча байрами» га тайёргарлик ишларини сусайтириб қўйди бу жадал билан бошланган ҚОР ЎЙИНИ





















Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси

Ватан учун яшайлик
Ижтимоий фан ўқитувчилари учун қўшимча маълумот

Ҳозирги давр — дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучлироқ бўлиб бораётган даврдир.

Дунёнинг ҳудудий жиҳатдан турли минтақа ва қитъаларга бўлинишини география дарсларидан яхши биламиз. Жаҳоннинг сиёсий харитасига қараб ва мавжуд давлатларнинг чегараларини ҳисобга олган ҳолда ҳам Ер юзининг ҳудудий бўлинишини бемалол тасаввур қила оламиз.

Инсоният ХХ1 аср охирига келиб бир қатор чегара билмайдиган муаммоларга дуч келди. Уруш ва тинчлик,  экологик фалокатлар, маънавий қашшоқлик, наркобизнес, терроризм каби муаммолар ана шулар жумласидандир. Шу билан бирга, дунёда глобаллашув, ахборот оқимининг тезлашуви ва интенсивлашуви, универсал технологиялар билан боғлиқ умумбашарий жараёнлар ҳам тобора чуқурлашиб бормоқда. Бутун Ер юзи одамзот учун ягона макон эканлигига шубҳа йўқ, албатта. Аммо тарихда мавжуд чегараларни ўзгартириш, муайян ҳудудларни босиб олиш учун сон-саноқсиз урушлар бўлгани маълум.

Бу жараёнда  эса уруш қуроллари мунтазам такомиллашиб борган. Мазкур урушлар то ХХ асргача асосан кўпроқ бир давлат ичида, икки давлат ўртасида ёки нари борганда бир минтақа доирасида бўлиши мумкин эди.

Тўғри, айтайлик, Александр Македонский, Чингизхоннинг улкан давлат барпо этиш йўлидаги ёки ўрта асрлардан бошлаб европалик истилочиларнинг бошқа қитъаларни забт этиш учун олиб борган урушлари кўлами жиҳатидан ажралиб туради.

Аммо бундай ҳолатлар истисно ҳодисалар сифатида баҳоланмоғи керакка ўхшайди.

ХХ асрда рўй берган иккита жаҳон урушида ўнлаб давлатлар, бир неча қитъа мамлакатлари иштирок этганлигини эсласак, бундай хулоса муайян даражада ўринли эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.