топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

жамият:

Демократия мактаби - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

"Ким эдигу ким бўлдик"
Жамият
У.Сайдахмедов[1]
Демократия мактаби — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Мустақиллик йилларида жамиятдаги бошқарув тизимларини ислоҳ қилиш, давлат вазифаларини жамоат ташкилотларига босқичма-босқич ўтказиш, яъни кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятга ўтиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Ушбу жараёнда фуқароларнинг ўзини-ўзи

Муаммоли мақолалар талқини (“Оила даврасида” газетаси мисолида)

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Бугунги кунда журналистика материаллари ахборот олиш, янгиликлардан бохабар бўлиш манбаи ҳисобланади. Дарҳақиқат, ахборот бериш – журналистиканинг бирламчи вазифаси. Аммо ОАВ фаолияти фақатгина мазкур вазифани бажариш билан чекланиб қолмайди. Журналистлар ОАВ нинг қайси турига материал тайёрлашидан қатъи назар, жамиятда, дунёда содир

Мустақиллигимизга йўл солувчи

Халқимиз аввалдан эл учун хизмат кўрсатган фидойиларни тилга олиб, уларни келажак авлодга ўрнак қилиб кўрсатишни, яхши фазилатларнинг бири сифатида бўйига сингдирган. Бизнинг замондошимиз, элимизнинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг кеча гина кўз олдимизга давлат келажаги учун амалга  оширган ибратли ишлари тарих саҳифаларида ижобий қарашда

Ислом Каримовнинг порлоқ хотираси муносабати билан ўтказилган тадбир ҳақида

Жамият
Талабалар турар жойидаги Маънавият хонасида Ислом Каримовнинг порлоқ хотираси муносабати билан ўтказилган тадбир ҳақида МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2017 йил 19 январ кунги “Олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган

Children of independence

Арбоблар
Жамият
Speaking about the present and about the future of Uzbekistan, we always remember about the Independence Day, and about the changes after that great event. However the new history of our motherland, the period of triumphs of our great country begins right after then Independence, we youth of Uzbekistan must appreciate this blessing.

San'at ijtimoiy institut sifatida

Маънавият
Театр – ижтимоий институт
 
«Ҳозирги кунда жамият олдида турган энг асосий вазифалар: одамларни ҳаётга ақл кўзи билан қарашга ўргатиш – «рационализация»; билимли, маънавий етук инсон бўлиши учун барча имкониятларни яратиш — «интеллектуализация», шунингдек энг муҳими — диний ақидаларга кўр-кўрона

San'at ijtimoiy institut sifatida

Маънавият
Театр – ижтимоий институт
 
«Ҳозирги кунда жамият олдида турган энг асосий вазифалар: одамларни ҳаётга ақл кўзи билан қарашга ўргатиш – «рационализация»; билимли, маънавий етук инсон бўлиши учун барча имкониятларни яратиш — «интеллектуализация», шунингдек энг муҳими — диний ақидаларга кўр-кўрона

Teatr san'ati ijtimoiy institut sifatida

Театр – ижтимоий институт
 
 
«Ҳозирги кунда жамият олдида турган энг асосий вазифалар: одамларни ҳаётга ақл кўзи билан қарашга ўргатиш – «рационализация»; билимли, маънавий етук инсон бўлиши учун барча имкониятларни яратиш — «интеллектуализация», шунингдек энг муҳими — диний ақидаларга

Жахолатга қарши маърифат.

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият
«Фикрга қарши фикр, ғояга қарши қоя, жахолатга қарши маърифат».
                                                                                              И.А.Каримов.
 Дарҳақиқат, дунё яралибдики яхшилик ва ёмонлик, ёвузлик ва эзгулик, жахолат ва маърифат бир-бири билан курашиб келади. Баъзида ёвузлик ғалаба

“San’atda ham o’rnakmiz” mavzusida tanlov o’tkazildi

"2015- yil Keksalarni e'zozlash yili"
Жамият
2015 yil 24 noyabr kuni Jizzax viloyati xalq ta’limi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish institutiprofessor-o’qituvchilari o’rtasida  “San’atda ham o’rnakmiz” mavzusida  tanlov o’tkazildi. Tanlovda  “Maktabgacha, boshlang’ich va maxsus ta’lim” kafedrasi professor- o’qituvchilaridan tuzilgan “Shodlik”, “Ijtimoiy- iqtisodiy fanlar” kafedrasining “Ziyo”, “Amaliy va maktabdan tashqari ta’lim” kafedrasining “Navo”, “Tabiiy va aniq fanlar ta’limi” kafedrasining “Tabiiy”, “Pedagogika, psixologiya va ta’lim menejmenti” kafedrasining “Quvnoqlar”, “Til va adabiyot ta’limi” kafedrasining “Filolog”va institut axborot resurs markazining “ARM” jamoalari bellashdilar. Ishtirokchilar 2 ta shart ya’ni, 1-shart zamonaviy va milliy yo’nalishdagi qo’shiq, 2-shart  sahna ko’rinishi shartlar bo’yicha bellashdilarTanlov shartlari bo’yicha ishtirokchilarning chiqishlarini institutning ma’naviy-ma’rifiy va ilmiy ishlar prorektori M.Musurmonova, Yunus Rajabiy nomidagi viloyat musiqali drama teatri xodimasi Gulchexra Begimova, Jizzax shaxar 8-maktabnining musiqa fani o’qituvchisi Jamshid Ikromovlardan iborat hakamlar hay’ati a’zolari baholab bordilar. Tadbir davomida musiqa kursi tinglovchilari ham faol ishtirok etdi va o’zlarining san’atlarini tamoshabinlarga taqdim etishdi.
Muxlislar noyabr oyida tashkil etilgan malaka oshirish kursi tinglovchilari. Tanlov yakuniga  ko’ra I-o’rinni “Tabiiy va aniq  fanlar ta’limi” kafedrasining “Tabiiy”,  II-o’rinni “Amaliy fanlar va maktabdan tashqari ta’lim”kafedrasining “Navo”, III-o’rinni “Maktabgacha, boshlang’ich va maxsus ta’lim”kafedrasining “Gulg’unchalar” va  “Ijtimoiy-iqtisodiy  fanlar”kafedrasining “Ziyo”, IV-o’rinni “Pedagogika-psixologiya va menejmenti”kafedrasining “Quvnoqlar”,  V-o’rinni “Til va adabiyot ta’limi”kafedrasining “Filolog” va ARM guruxlari egalladilar. G’oliblar institut raxbariyatining  faxriy yorlig’i va estalik sovg’alari bilan taqdirlandilar.

Жамиятнинг ижтимоий ҳаётида аёллар ўрни

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
М.Мусамухаммедова,
Ғарб тиллари кафедраси катта ўқитувчиси,
Тошкент ислом университети  
 
Айёлни улуғламоқ — оилани,
Ватанни, хаётни улуғламоқ демакдир.
Ислом Каримов
         Аёлни эъзозлаш миллатимиз ва халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилатдир. Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан  белгиланади. Айниқса, аёлларга шарқона эҳтиром ва эъзоз ҳамма учун ибратли меросдир. Ҳар бир инсон бешигини тебритадиган, оқ сути билан унинг қалбига одамийлик фазилатларини сингдирадиган ва уни ҳаёт бўронларидан асраб-авайлайдиган инсон оқила аёлдир.

Жамият барқарорлигини таъминлашда диний манбалардаги бағрикенглик ғояларини ўрганишнинг аҳамияти

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Юртбошимиз Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида таъкидланганидек, «Барчамизга яхши маълумки, дин азалдан инсон маънавиятининг таркибий қисми сифатида одамзотнинг юксак идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаги орзу-армонларини ўзида мужассам этган, уларни барқарор қоидалар шаклида мустаҳкамлаб келаётган ғоя ва қарашларнинг яхлит бир тизимидир». Дарҳақиқат, Инсоният тарихида дин маънавий ҳаётнинг таркибий қисми бўлиб келган. Дунёдаги йирик динларда уларнинг асосий таълимотларини ўзида мужассам қилган муқаддас манбалари мавжуд. Ушбу муқаддас манбалар мазкур динга эътиқод қилувчиларнинг ҳаёт тарзини муайян даражада белгилаб берган.

Shaxsga yo`naltirilgan ta’limni rivojlantirishda malaka oshirish tizimining vazifalari

Блог им. mumtoz


Insonni har  tomonlama  tarbiyalash  va  ta’lim  berish  insoniyatning  azaliy  orzusi  bo’lib,  ajdodlarimiz  ma’rifat  va  madaniyatni  qanday  qilib  yosh  avlodlarga  o`rgatish, ularni  komillikka  yetaklash  yo’llari,qonun-qoidalarni  izlaganlar.        Respublikamiz Prezidenti  Islom  Karimov  ta’lim  tushunchasiga  milliy-didaktik  nuqtai  nazardan  yondashib quyidagicha  ta’riflaydi:”Ta’lim O`zbekiston  xalqi  ma’naviyatiga  yaratuvchilik  faolligini  baxsh  etadi.  O`sib  kelayotgan  avlodning  barcha  eng  yaxshi  imkoniyatlari  unda  namoyon  bo`ladi,  kasb kor, mahorati  uzluksiz  takomillashadi, katta  avlodning  dono  tajribasi  anglab  olinadi  va  yosh  avlodga  o`tadi”. Hozirda  yosh  avlodning  bilim  va  ko`nikmalarini  takomillashtirishda  kadrlarni  malakalarini  oshirish  muhim  vazifalarga  aylandi. Albatta, ta`lim-tarbiya  -  ong  mahsuli, lekin  ayni  vaqtda  ong  darajasi  va  uning  rivojini  ham  belgilaydigan, ya’ni, xalq  ma`naviyatini  shakllantiradigan  va  boyitadigan  eng  muhim  omildir.

Шарқона миллий –маънавий тарбия

БухМТИ
Илм-фан
Бух МТИ “Тарих” кафедраси
катта ўқитувчиси А.А.Азимов
Давлат, жамият, инсон режасиз, манфаатларсиз яшамайди. Режа, мақсад, манфаатларнинг бари фикр билан туғилади, шаклланади, низом тузиш тусини олади, Давлатни — давлат, жамиятни — жамият, миллатни — миллат қиладиган фикр ва ғоялар тизимларига биз одатда миллий мафкура деб қараймиз. Миллий мафкура миллат максадлари, интилишларини ҳам ифодалайди ва акс эггаради, Мафкура миллий қарашлар, нуқтаи назарлар, эътиқодларнинг йигиндисидир. Миллий мафкура озод мамлакат вазифалари ва масалаларини ечиш ҳал қилишга қаратилади. Шу маънода миллий мафкура, миллий тараққиёт билан чамбарчас боғланган.

ГЛОБАЛЛАШУВ ДАВРИДА ЖАМИЯТ ВА ЁШЛАР

Блог им. devdasdesign
Хуршид Мирзахмедов — ўқитувчи
Миллий ғоя, маънавият ва ҳуқуқ асослари кафедраси
Наманган давлат университети
ХХ-асрнинг сиёсий жараёнлар тарихига ва унинг бугунги кундаги давомига назар ташлар эканмиз, хозирги даврда мамлакатимиз нақадар мураккаб ва маъсулиятли тарихий даври бошидан кечираётганлигига яна бир-бор амин бўламиз. Шу жиҳатдан ҳар бир халқ миллат доимо ўз тараққиёт йўли билан янги жамият барпо этишга киришилади. Янги жамият бунёд этишга ўз андозасини ишлаб чиқаришга харакат қилади, табиийки, булар қаторида ушбу жараёндаги мохиятини очиб бериш нихоятда муҳим эканлигини таъкидлаш зарурдир.
Либераллашаётган жамиятимизни демократик ҳусусияти сифатида кечагини бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Парламентга бўлиб ўтган сайловида ёшларни иштирокига катта эътибор берилгани ва ёшларни жамиятдаги ўрни масаласи ва республика ёшларини дунё ёшлари қаторига қўшилиши ва замон руҳи билан хамнафас яшаши ва ўз фикри билан сиёсий ҳаётда иштирок этиши замонавий ёшларни шаклланиши имкониятини бермоқда.
Президентимиз И. А. Каримов “Келажак — ёшлар қўлида” деган шиори хозирги замон ёшларни дунёга чиқишига ва Ўзбекистонни дунёдаги мақомини янада юксак даражада кўтаришга имкон яратиб бермоқда.
Жуда кўп мураккаблик ва зиддиятларга анъанавий ижтимой-сиёсий институтларга муносабати қай даражада уйғун бўлмокда, мустақил жамият, суверен давлатнинг ёш фуқаролари нима билан яшаяпти, нафас оляпти, уларнининг дунёкараши, тафаккури қайси қадриятлар ҳисобига том маънода бойитилмоқда, ёки тўлдириши зарур.
Бугунги глобаллашув даври кўп жиҳатдан ёшларнинг дунёқараш тафаккури, онги ва салоҳиятига бениҳоя катта таъсир кўрсатади.
Хусусан, бу даврда замонавий ёшларнинг жамият тараққиётига қўшаётган хиссалари сезиларли даражада ўсиб бормокда.
Хаётимизнинг деярли барча соҳаларида жумладан, адабиёт санъат, спорт ёки қайсидир кашфиёт ва яратувчанлик йўналиши бўйича ёшларнинг жахон хамжамиятига қўшган хиссаси бугун жуда каттадир.
Глобаллашув жараёни хаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётганининг асосий омили ва сабаби хусусида гапирганда шуни обеьктив тан олиш керак бугунги кунда хар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жахон миқёсида бошқа минтақа ва худудлар билан шундай чамбарчас боғланиб боряптики, бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушуниш, англаш қийин эмас.
Шу маънода глобаллашув бу — аввало хаёт суратларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир.
Айни пайтда хаёт ҳақиқати шуни, кўрсатадики, ҳар қандай тараққиёт маҳсулидан икки ҳил мақсадда-эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин. Агарки башарият тарихини унинг тафаккур ривожини тадрижий равишда кўздан кечирадиган бўлсак, хаётда инсонни камолотга юксак марраларга чорлайдиган эзгу ғоя ва таълимотлар билан ёвуз ва зарарли ғоялар ўртасида азалдан кураш бугун ҳам давом этаётганини кўрамиз.
Дарҳақиқат, бизнинг бугунги жамиятимиз кўп жихатдан ўзгариб ёшларнинг дунёқарашида ҳам юзага чиқяпти. Бу айниқса уларнинг маданий кўринишларида намоён бўлмокда. Ёшларнинг хаётда ижтимоийлашуви тубдан ўзгариб бормокда.
Бу жараён Ғарб мамлакатларидан кириб келган «Оммавий маданият» деб аталмиш мурракаб ҳодиса билан бевоста алоқадордир.
«Оммавий маданият» хар–хил кўринишларда ёшлар онги ва дунёкарашини ўзгартириб юбориши, бугуннинг салбий оқибати сифатида талқин этишимиз мумкин.
Бугун миллий қадриятларимиз ва урф – одатларимизни янада ёшлар онгига сингдириш орқали маънавиятларимизни сақлаб қолишимиз ва шу билан бир қаторда ўзлигимизни англашда ва тарихни ўрганишда замонавий технологиялардан фойдаланиш керак деб ўйлайман. Бугунги кун ёшларини замон рухи билан хамнафас ҳолда тарбиялаш ва уларга ота – боболар ўгитлари, панд–насихатларига амал қилган холда, ижтимоий хаётни барча сохаларида иштирок этишлари мумкин.

Жамиятнинг ривожланишида маънавият ва ахлоқнинг тутган ўрни

Блог им. diyorochka1995

Жамият ахлоқий муҳитини ҳар томонлама  такомиллаштириб боришда аcоcий йўналишларни белгилаб олиш муҳим ҳиcобланади. Бугунги жамиятимиз ривожида маънавиятни шакллантириш ва уни жамият ахлоқий муҳитини асосий негизи cифатига қабул қилишни тақозо этмоқда. Чунки миллатнинг жони унинг одоб-ахлоқида бўлиб, жамият ахлоқнинг илдизи миллат тарихи билан узвий боғлиқ ҳодиса.


Ҳозирги тараққиёти босқичида нафақат ёшлар, балки жамиятимизнинг барча аъзолари орасида миллий ғоя, миллий руҳ, шу асосда ватанпарварлик, она юртга муҳаббат ва садоқат туйғулари тобора кучайиб бормоқдаки, ўз навбатида буларнинг барчаси юксак маънавиятни шакллантирадиган асослар ҳисобланади. Энг муҳими, бундай муқаддас тушунчалар одамлар тафаккурига республикамизда турли соҳаларда  амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар билан биргаликда сингиб бормоқда. Айниқса, маънавий мафкуравий ишларнинг ягона тизим асосида, аниқ мақсадга қаратилган ҳолда олиб борилаётганини таъкидлаш лозим.


Жамият барқарорлигини таъминлашда ватанпарварликнинг ўрни.

JizDPI
Илм-фан

Ватанпарварлик – кишининг ўз туғилиб ўсган, камол топган жой, замин ўлкага бўлган меҳру муҳаббатини, муносабатларини ифода этадиган ижтимоий ва ахлоқий хислатлари, фазилатларидир. Ватанпарварлик аниқ муҳитда, заминда ва мавжуд маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида шаклланадиган ижтимоий туйғудир. Ватанпарварлик, фуқаролар якдиллиги ёш ва мустақил мамлакатимиз халқининг букилмас иродаси, матонати, келажакка ва юрт истиқболига ишонч ғоялари билан мужассамлашиб, уйғунлашиб кетмокда. Айни шу нарса жамиятни қайта ўзгартириш йўлидаги қийинчиликларни енгиб ўтишга, мамлакат барқарорлиги, тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ишларида кишиларимизга ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилмоқда.


 



ДЕМОКРАТИК ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТНИ БАРПО ЭТИШ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Блог им. devdasdesign

 


 


Тиллаев Бобомурод Абдуваҳобович  НамДУ  “Миллий ғоя, маънавият ва хуқуқ асослари”  кафедраси ўқитувчиси.


 


Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан дадил қадамлар босиб бормоқда. Шу мақсадлар йўлида ўзлигимизни англаш, юрт равнақи, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигини таъминлаш талаби аниқ ва равшан белгилаб олинган. Президент Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарида таъкидлангани каби: «Жамият ҳаётида шундай даврлар бўладики,… барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш зарурати энг муҳим эҳтиёж, керак бўлса, ҳаёт-мамот масаласи сифатида кун тартибига чиқади».


Ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш билан боғлиқ биринчи галдаги ислоҳот ва ўзгаришларни ўз ичига олган дастлабки босқич – 1991 — 2000 йиллар мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида улкан из қолдирган ўтиш даври том маънода тарихий аҳамиятга эга давр бўлди.


2001 йилдан 2007 йилгача бўлган муддатни ўз ичига олган иккинчи босқич — фаол демократик ўзгаришлар, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-гуманитар соҳаларни изчил ислоҳ қилишни таъминлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади.


Демократия авваламбор маънавий мезонлар асосида бошқариладиган, кучли ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти демакдир. Айтиш мумкинки, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти демократиянинг ўзаро узвий боғлиқ бўлган икки жиҳати, икки қанотидир.


Жамият ҳаётида қонунийлик мезонлари тўлиқ жорий этиб борилиши давлатнинг фаолиятида ўз аксини топиши ва доимо мустаҳкамланиб борилишини тақозо этади. Айнан шу мақсадларга мос ҳолда Ўзбекистонда ислоҳотларни муҳим йўналишлари этиб ҳокимиятни бўлиниш тамойилини амалга оширишни таъминлаш, жамиятни сиёсий тизимида парламентни ривожлантириш, суд ҳокимиятининг ролини ошириш каби масалалар белгилаб олинган. Бу йўлда жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» ғояси асосида ижобий иатижаларга эришилиб келинмокда. Президентимиз шу учта йўналишдаги ислоҳотлар юзасидан қуйидаги фикрни билдиради: «Мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг асосий тамойиллари аниқ ифодалаб берилди, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида белгиланди»[1], «Давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг қонун чиқарувчи олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатали парламентга айлантирилди»[2], «Судларни жазоловчи ва фақат давлат манфаатларини ҳимоя қилувчи органдан қонун устуворлигини ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминловчи органга айлантиришга қаратилган яхлит суд ҳокимияти тизимини шакллантириш вазифаси қўйилди ва муваффақиятли ҳал этилди»[3].


Шунинг учун ҳам 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясида ҳокимиятнинг конституциявий асосда бўлиниши тамойили мустаҳкамлаб қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги «Бизнинг бош мақсадимиз — жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир» номли маърузасида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари, жумладан, ҳокимияти бўлинишига ҳам жиддий эътибор қаратилди. Маърузада «Давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасидаги энг муҳим вазифа бу — қонунчилик ҳокимияти бўлмиш мамлакат парламентининг роли ва таъсирини кучайтириш, ҳокимиятнинг қонунчилик, ижро ва суд тармоқлари ўртасида янада мутаносиб ва барқарор мувозанатга эришишдан иборат»[4] экани қайд этилди.


Қонунчилик палатасида барча сиёсий партия ва ташаббускор гуруҳ вакилларининг бўлиши, улар ўз фракция ва гуруҳини тузиш имкониятига эга экани турли фикрлилик, баҳс-мунозара асосида фаолият юритиш, ишчанлик муҳити шаклланаётганидан далолат беради. Қонунчилик палатаси аҳоли кенг қатламларини қамраб олгани унинг аҳоли турли қатламлари манфаатларини тенг ифода этишини кўрсатади. Бу эса қонунларни пухта-пишиқ тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Профессионал асосда доимий ишлайдиган парламент Ўзбекистон тажрибасида илк бор шакллантирилиб, ҳозирги кунда самарали фаолият юритмоқда. Албатта, унинг тажрибаси ҳам, иш самарадорлиги ҳам борган сари ортиб, янги-янги вазифаларни бажариш салоҳияти юксалиб боради. Президентимиз томонидан Қонунчилик палатаси ваколат ва ҳуқуқларини кенгайтириш масаласи илгари сурилаётгани ҳам бежиз эмас.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва эркинлигини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ, қонуний чора-тадбирларни амалга ошириш» лозим бўлади. Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада либераллаштириш, судларнинг ҳақиқий мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига олдинда турган сайловлар муносабати билан жамиятни модернизациялаш ва янгилаш жараёнларида мамлакат олий қонунчилик органи, жойлардаги ҳукумат вакиллик органларининг роли ва ўрнини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадларида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.


Ҳокимиятнинг қонунчилик ва вакиллик органларини шакллантириш ишида сиёсий партияларнинг роли сезиларли ортиб бормоқда. Уларга бир вақтнинг ўзида сайловларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш борасидаги сайлов қонунчилигининг талаблари бажарилиши бўйича катта масъулият юклатилади. Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг жамият институти сифатидаги ҳуқуқий мақоми шаклланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида сиёсий партиялар жамоат бирлашмалари каби жамиятнинг институти эканлиги эътироф этилиши билан бирга, уларнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги конституциявий меъёрлар билан белгилаб қўйилди. Умуман, Ўзбекистон қонунчилигида демократик принциплар асосида фаолият юритадиган сиёсий партияларнинг ўз фаолиятини амалга оширишлари учун ҳуқуқий асослар яратиб берилди.


Ўзбекистон Конституциясидаги демократик тамойиллар, шунингдек амалга оширилган ҳуқуқий ва сиёсий ислоҳотлар мамлакатда янги партияларнинг тузилишига кенг имкониятлар яратиб берди.


Кўриниб турибдики, XXI аср бошларида мамлакатда жамият сиёсий соҳасини эркинлаштириш, бунинг учун аввало жамиятда кўппартиявийлик тизимини янада демократлаштириш вазифалари сиёсий ислоҳотларнинг муҳим жиҳатларини ташкил этади.


Фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришдаги иштироклари сайловлар даврида аниқ ва равшан намоён бўлади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасида «Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади»[5], дейилади. Мазкур конституциявий қоидадаги «давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш» сўзининг асл маъноси давлат органларини халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланишини англатади.


Ўзбекистонда Сенатни шакллантиришда маҳаллий вакиллик органларига Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш ваколатларини берилиши — ҳудудий манфаатларнинг қонунларда ифодаланиши учун шарт-шароитлар яратди. Шу билан бирга, маҳаллий халқ депутатларининг Сенат аъзоларини сайлашда бевосита иштирок этиши вакиллик демократиясининг шаклланишига, шунингдек, уларнинг умуммиллий давлат бошқаруви фаолиятида бевосита иштирок этишлари учун ҳуқуқий имкониятлар ҳам яратди.


Ҳозирги даврда нодавлат нотижорат ташкилотлари кучли фуқаролик жамияти қуришда, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар»[6] каби фуқароларнинг жамият институтларида иштирок этишини таъминлаб берадиган ҳуқуқий асосларнинг эътироф этилиши республикада жамият тараққиёти инсоният ҳаётининг бир неча асрлар мобайнидаги тажрибалари ва синовларидан муваффақиятли ўтган эркинлик жамияти — фуқаролик жамияти сари интилаётганлигини англатади.


Мамлакатда фуқаролик жамиятининг асоси бўлган фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларига доир ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бормоқда. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамияти институти сифатида ривожлантиришда 2005 йилнинг 10 июнида ташкил топган «Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси» муҳим аҳамият касб этди. Мамлакатда мустақил, барқарор, аҳолининг турли қатламлари қўллаб-қувватлайдиган фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришга, ижтимоий аҳамиятли муаммоларни ҳал этишдаги, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ва иш фаоллигини оширишдаги ролини кучайтириш мақсадларида 2005 йил 26 июлда «Ўзбекистон — нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш фонди» ташкил топди.


Ўзбекистонда кучли жамиятга ўтиш даврида ўзини ўзи бошқариш органларига, айниқса, маҳалла институтининг ривожига катта аҳамият берилмоқда. Ўзбекистонда маҳалла қадимги даврлардан бошлаб халқнинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Шу билан бирга, давлат ва унинг органлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, маҳалла, қишлоқ, овул ва шаҳарча фуқаролар йиғинларини фуқаролик жамиятининг асосий институтига айлантиришга доир чуқур ислоҳотлар ҳам амалга оширилди. Мустақиллик даврида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва миллий қадриятлар талаблари даражасида шаклланди. Демократик жамият қуриш тажрибалари шуни кўрсатдики, қайси бир жамиятда мансаби, ирқи, жинси ва бошқа ижтимоий даражаси қандай бўлишидан қатъи назар, фуқаролар конституция ва қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган ўз бурчларини амалда бажарганларидагина ўзлари учун тегишли бўлган эркинликлари ва ҳуқуқларидан фойдалана олишлари мумкин. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Конституциясининг махсус ХI-боби «Фуқароларнинг бурчлари» деб номланиб, у 6 та моддадан иборатдир. Хусусан, Конституциянинг бу бобидаги 48-моддаси қуйидагича ифодаланади: «Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар»[7].


Омбудсман институтининг жорий этилиши, Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази фаолиятининг йўлга қўйилиши, мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг нафақат ҳуқуқий асослари яратилганлигини, балки бу соҳага доир барча институтларнинг шаклланганлигини ифодалайди.


Мустақилликка эришганимиздан буён ўтган тарихан қисқа давр ичида Ўзбекистон дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрў-эътибори юксалиб бораётгани, энг аввало, юртимизда демократик ва бозор иқтисодиёти ислоҳотларини амалга ошириш натижасида қўлга киритилаётган улкан ижобий ўзгаришларда, уларнинг халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилишида мужассам бўлмоқда. Бу — давлатимизнинг жаҳон аҳлига яхши маълум бўлган, минтақамизда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларининг амалий самарасида ўз ифодасини топмоқда.


/>

[1] Каримов И.А.Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. — Т.: Ўзбекистон, 2007. — Б. 10.



[2] Каримов И.А.Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. — Т.: Ўзбекистон, 2007. — Б. 31.



[3] Каримов И.А.Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. — Т.: Ўзбекистон, 2007. — Б. 12.



[4] Каримов И.А.Бизнинг бош  мақсадимиз — жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва этишдир. Т. 13. — Т.: Ўзбекистон, 2005. — Б. 179.



[5] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: Ўзбекистон, 2003. — Б. 8.



[6] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: Ўзбекистон, 2003. — Б. 9.



[7] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2003. — Б. 10.