топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш:

“Ommaviy madaniyat” kurtaklari

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
Bugun inson ma'naviyati va odob-axloqi g'arbdan kirib kelayotgan “ommaviy madaniyat”ning  nishoniga aylangan desak, xato bo'lmaydi. Ushbu ma'naviy xuruj qurol vositasida amalga oshirilmaydi, birovning yurtiga yoki tinch yashayotgan aholi ustiga bostirib borilmaydi. Bu tahdid ko'pchilik ko'z o'ngida ro'y bermaydi, yuzaki qaraganda, o'zgalarning tinchini, huzur-halovatini ham buzmaydi. Aksincha, “ommaviy madaniyat” ko'zga tashlanmaydigan juda nozik yo'llar orqali ijtimoiy hayotga suqilib kiradi, u odamlar ongini o'zlari bilmagan yo'llar orqali zaharlab, manqurtga aylantirishga xizmat qiladi.

Диний экстремизм ва терроризм

Маданият ва маърифат
Ҳар қандай экстремистик ва террористик фаолиятнинг моҳияти ўзгалар устидан ҳукмронликка ёки мавжуд сиёсий-мафкуравий, ижтимоий-иқтисодий тартиботга қарши зўравонлик, даҳшат солиш, жисмоний куч ишлатиш орқали ўзларининг ғаразлди мақсад ларига эришишдан иборатдир. Шунинг учун ҳам экстремизм ва терроризм бутун жаҳон афкор оммаси, прогрессив кучлари томонидан қораланмоқда. XXI аср бошида инсоният тақдирига, унинг тараққиётига, равнақига таҳдид солаётган халқаро терроризмга қарши қандай кураш олиб бормоқ лозим?

Ёшларни диний экстремизм, ақидапарастлик ва турли ёт ғоялардан асраш – долзарб вазифамиз

Илм-фан
 Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Тинч­лик-осойишталик ҳар бир инсонга дахл­дор бўлган ҳаётий заруратки, уни сақлаш шу юртда яшайдиган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи керак”.
Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи ҳамдир. Зотан, миллий хавфсизлигимиз — биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлигидир.

Юксак маънавиятли авлодни тарбиялаш — бизнинг бурчимиз

Илм-фан

Маълумки, бугунги кунда тинчлик-осойишталик барчамиз учун умумбашарий қадрият, олий бахт ва саодат калити ҳисобланади. Айни дамда теварак-атрофда бўлаётган миллатпарастлик, ақидапарастлик ва миссионерликнинг авж олиши, терроризм ва диний экстремизмнинг мудҳиш кўринишлари барчамизни тинчлик деб аталмиш олий бахтни янада қадрлашимиз ва ҳар дамда огоҳ, ҳушёр бўлишимизни талаб этмоқда.  Бу жараёнда жамият, хусусан ёшлар орасида тушунтириш, тарғибот ишларини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.

“Диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатлари”

Илм-фан
Дунё шиддат билан ривожлвниб борар экан, шунга монанд инсонларнинг дунёқараши, фикрлаш доираси ҳам ўзгариб бораверади. Бугунги кунга келиб дунё сиёсати бутунлай бошқача тус олиб, дунёда тинчликни, юртлар ободлигини кўролмайдиган “қора кучлар” нинг мавжудлиги улар томонидан уюштирилаётган таҳдидлар кундан-кун инсонларни янада сергак бўлишларини, дунёда юз бераётган сиёсий жараёнларга ҳолисона баҳо беришга ундамоқда.   Дунёдаги барча динлар инсонларни эзгулик йўлига етакловчи бир шамчироғи десак ҳеч муболаға бўлмайди. Айниқса, энг ёш динлардан ҳисобланган

Юксак маънавиятли авлодни тарбиялаш – бош мақсадимиз

Илм-фан
Тошкент ирригация ва мелиорация институтида 2016 йил 22 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда ТИМИ талаба – ёшлари ва профессор-ўқитувчилари ўртасида турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш мақсадида “Турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш” мавзусида ўтказилган тарғибот тадбириўтказилди.

Диний экстремизм ва миссионерлик – жамият барқарорлигига таҳдид

Илм-фан
Маълумки, дин ҳамиша инсонларни яхшиликка, эзгу мақсадларга чорлаган. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, ислом дини бу ота – боболаримиз дини, у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифатдир. Шу боис кейинги даврда мусулмонларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан устакорлик билан фойдаланиб, диний экстремистлар ва террорчилар томонидан ислом байроғи остида амалга оширилаётган жиноятлар уларнинг ҳақиқий қиёфасини намоён этмоқда.
Шу мақсадда 2016 йилнинг 17 март куни Тошкент давлат аграр университетида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш ҳамда талабалар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Талаба-ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий қадриятларга содиқлик ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш

Илм-фан

Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач мамлакатимизнинг энг муҳим устувор вазифаларидан бири сифатида ёшларнинг келажаги, уларнинг таълим-тарбияси, ҳуқуқий саводхонлигига алоҳида аҳамият берила бошланди. Бугунги мураккаб глобаллашув даврида ёшларимиз қалби ва онгини турли зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий истиқлол ғоясига садоқат ва Ватанга муҳаббат руҳида камол топтириш долзарб вазифалардан биридир.
Шу мақсадда 2016 йилнинг 15 март куни Тошкент давлат педагогика университетида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш ҳамда талабалар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури амалда

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Бугунги кунда Урганч давлат университетида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгаши мажлисининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли баёни қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Biz “ommaviy madaniyatni” qoralaymiz!

Миллий тарихий тафаккур
Жамият

 
2015 yil oktyabr oyida mutasaddi tashkilotlar bilan hamkorlikda “O‘quvchi yoshlarni chet eldan kirib kelayotgan yot g‘oyalar va ommaviy madaniyatni salbiy ta’siridan himoya qilish borasidagi ishlarni ta’sirchanligini oshirishga tadbirlar o‘tkazish va ommaviy axborot vositalarida keng yoritish to‘g‘risida” qarori imzolangan.
Unga ko‘ra, Koson tumanidagi o‘rta maxsus kasb-hunar kollejlarida  “Biz “ommaviy madaniyatni” qoralaymiz!” mavzusida davra suhbatlari va seminar treninglar tashkil etildi.

“Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари мавзусида амалий семинар

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 31 мартдаги (2015 йил 3 апрель 07-07/1-76- сон) 40-сонли баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора- тадбирлар Дастури”нинг VIII йўналиш 82-банди ижроси юзасидан жорий йил 4 ноябрь куни Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида “Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялашнинг долзарб вазифалари” мавзусида ёшлар илмий-амалий семинари ўтказилди. Илмий-амалий семинарда Наманган давлат университети, Наманган муҳандислик педагогика институти ва Наманган муҳандислик технология институтида 302 нафар талаба ва профессор- ўқитувчилар иштирок этди.

Огоҳлик ва ҳушёрлик давр талаби

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан буён Ўзбекистон Президенти И.Каримов ташаббуси билан ёшларнинг таълим-тарбияси, маънавиятини юксалтириш, иқтидори ва ақлу заковатини юзага чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Юртбошимиз ҳар бир чиқишлари ва асарларида давлатимизнинг бугунги ва эртанги кунининг ҳал қилувчи кучи – ёшлар билан боғлиқ эканлигини, ёшлар жамиятимизнинг энг асосий ҳаракатланувчи кучи эканлиги, ёшлар сиёсати давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини барқарор таъминлашда алоҳида ўрин тутишини такрор ва такрор таъкидлаб ўтади.

Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

 


   Барчамиз гувоҳи бўлаётганимиздек, сўнгги йилларда қатор мусулмон мамлакатларида гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди. Бунга Покистон, Афғонистон, Сурия, Ироқ, Ливия, Яман каби мамлакатларда фаолият юритаётган ақидапараст жангари гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган террорчилик ҳаракатлари мисол бўлади. Жоҳиллик шу даражага бориб етдики, ўзларига “Ислом давлати”, “Толибон (мадраса ўқувчилари)” каби бир қарашда жозибадор, кишининг эътиборини ўзига тортадиган номларни қўйиб олган бу нобакорлар ҳеч бир айби йўқ болалар, аёллар ва қарияларни ҳам аямай қирғин қилмоқдалар.Бунга Ироқ ва Сурияда “Ислом давлати” гуруҳи томонидан муттасил равишда амалга оширилаётган оммавий қатллар, Афғонистон ва Покистондаги толибон жангарилари томонидан томонидан мактаб, мадраса ва масжидларнинг портлатилиши яққол мисол бўлади. 2014 йилнинг декабрь ойида Пешовар шаҳридаги мактабда толиблар томонидан 130 тадан зиёд ўқувчининг беаёв ўлдирилишига қандай баҳона, қандай асос келтириш мумкин?


Мақоланинг давоми