топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

демократик жамият:

Демократик жамият қуришда маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг ўрни

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти — маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлаш алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда.
Мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлимиз ва тўплаган тажрибамизни холисона баҳолаш, қўлга киритган юксак марраларимизни таҳлил этиш мамлакатимизни тадрижий ва босқичма-босқич ривожлантириш бўйича биз танлаган моделнинг нақадар тўғри эканини ва шу йўлдан бундан буён ҳам оғишмай қатъият билан боришимиз зарурлигини яққол кўрсатмоқда.[1]

Фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш – демократик жамият қуриш омили

Mansur Yunus
Шеърият ва адабиёт
2015 йил 15 октябр куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши, Бектемир туман Кенгаши ҳамда Тошкент Давлат Стоматология институти хамкорлигида Тошкент Давлат Стоматология институти 1-мажлислар залидаФуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш – демократик жамият қуриш омили” мавзусидаги давра суҳбатиташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари, “Ёшлар қаноти”, “Аёллар қаноти” фаоллари туман кенгаши раиси ва раис ўрибосари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Ижтимоий ғоя ва фуқаролик жамиятини шакллантириш кафолатлари

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик

       Фуқаролик жамияти  демократик   қадриятларни  қарор  топтирадган ва   уларга   таянадиган  жамиятдир. Ўзбекистон  Республикасининг тараққиёти  шарқона  демократия хусусиятидан  келиб  чиқади.  Унда шарқона  ахлоқ, одоб, каттага ҳурмат, кичикка  иззат, Оллоҳни унуьмаслик,  эзгуликка интилиб яшаш,  бошқанинг  мулкига, хотинига, обрўсига кўз олайтирмаслик, меҳнат қилиб яшаш,   илму  маърифатга интилиш, болажон  ва оилапарвар бўлиш каби   бир қатор   қадриятлар  борки,  уларсиз  шарқона   демократияни   тасаввур  қилиб бўлмайди.


 


           Шарқона   демократияга   мувофиқ   кам   тажрибали  киши  кўп   тажрибали  кишига итоат қилади.  Кенг ҳаёт  тажрибасига  эга  кишини  халқимизда ҳурмат  қилиш,  унинг маслаҳат  ва ўгитларига  қулоқ тутиш,  ахлоқ, одоб  ва юриш-туришда   унга   тақлид  қилиш   урф-одатга айланган. Айнан ушбу урф-одат оилада, жамоада аҳил, иттифоқ, бир-бири билан   хуш  муомала бўлиш   заминидир.



Демократик жамият қуришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли

Ёш ижодкорлар

Юртбошимиз айтганларидек “Мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлимиз ва тўплаган тажрибамизни холисона баҳолаш, қўлга киритган юксак марраларимизни таҳлил этиш мамлакатимизни тадрижий ва босқичма-босқич ривожлантириш бўйича биз танлаган моделнинг нақадар тўғри эканини ва шу йўлдан бундан буён ҳам оғишмай қатъият билан боришимиз зарурлигини яққол кўрсатмоқда”[1].


 


Демократик жамият ошкоралик жамияти, демак фикрлар хилма-хиллиги ҳукмрон бўладиган соғлом муҳит. Бунда ҳам юксак маънавият эгалари асосий мавқейини эгаллайдилар, чунки омманинг тафаккури баланд бўлмаса, ким ҳақ, ким ноҳақлигини ажратиш, ростни ёлғондан фарқлаш қийин бўлади. Халқимиз буни айни ҳозирги кунларда ўз бошидан ўтказиб, ишонч ҳосил қилмоқда. 



ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ-АХЛОҚИЙ ТАЛҚИНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТИДА МАЪНАВИЙ ИДЕАЛ МАСАЛАСИ

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Инсоният ўз тараққиёти давомида жамиятнинг бир неча шаклларини кашф қилди. Лекин, улар орасида демократик жамият шакли кўпчиликнинг манфаатларини ифодалаши ва ҳақиқий маънода халқ ҳокимиятини рўёбга чиқариши билан яшовчан бўлиб келмоқда.


         Демократик жамият асосида инсон омили устувор даражада туради. Бу масала Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида ёрқин ифодаланган бўлиб, унга кўра «инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати» олий қадрият ҳисобланади. Бундай жамиятда инсон ҳаёти қадриятларнинг қадрияти эканлиги намоён бўлади.



ОИЛА ДЕМОКРАТИК ЖАМИЯТ АСОСИ

Nizomiy nomidagi TDPU
Илм-фан

Бугунги кунда дунёдаги умумбашарий ўзгаришлар, хусусан сиёсий эътиқодларнинг кўпқутбли моҳият касб этаётганлиги, иқтисодиётда глобаллашув жараёнларининг фаоллашуви, маънавий ва ахлоқий тарбияда индивидуализмнинг кучайиши ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ва айниқса оила муҳитида яққол намоён бўлмоқда. Дарҳақиқат, оила барча ислоҳотлар, ўзгаришлар, таназзул ва тараққиётларнинг ибтидоси ва интиҳоси ҳисобланади.