топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

давлат тили:

Қайси тилда сўзлаш керак ёки бугуннинг аччиқ ҳақиқатлари

Маънавият
Маданият ва маърифат
ҚАЙСИ ТИЛДА СЎЗЛАШ КЕРАК?

Тил ҳақида кўп ва хўп ёздик. Давлат тили ўзбек тили эканлигини ҳам барчага уқтирдик.
Бир пайтлар руслар, корейслар ўзбек тилини ўрганишга ҳаракат ҳам қилиб қолишган эди. Кейин эса…
Аммо орадан йиллар ўтгач, улар яна рус тилида иш юритишни бошлашди. Майли, русларнинг ўзларини тилида, дейишимиз мумкин.
Матбуотчилар, журналистлар учун ҳар ҳафтанинг икки кунида Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бўлади. Авваллари у ерга мен жуда кўп борардим. У ерда бизларга тарқатадиган пресс-реализлар рус тилида, онда-сонда ўзбекча бўлмаса, рус тилида йиғилишлар бўларди.
Ўша пайт нимагадир бунга ҳеч ким эътибор бермасди. Ҳамма жим ўтираверарди.

Ёшлар ижодиёти маркази залида Санъатшунослик факультети томонидан “Давлат тили-миллат ғурури” номли ўтказилган ижодий учрашув

Камолидин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Ёшлар ижодиёти маркази” залида Санъатшунослик факультети томонидан “Давлат тили-миллат ғурури” номли ўтказилган ижодий учрашув 
 
Ҳ И С О Б О Т И 
 
2016 йил 19 октябрь куни Камоллиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

“Давлат тили – миллий маънавиятимиз тимсоли”

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

                              


 


Ўзбек халқи асрлар давомида дунё цивилизациясига, умумбашарий қадриятлар ривожига улкан ҳисса қўшиб келмоқда. Бунда албатта она тилимизнинг хизмати катта.


         Чунки бу тил бўлмаса, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғот-ут турк” китоби, Аҳмад Яссавийнинг пур маъно ҳикматлари, ҳазрат Алишер Навоийнинг “Хамса”си, Бобур мирзонинг “Бобурнома”си, Абдулла Қодирийнинг романлари, Чўлпон, Усмон Носир, Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Абдулла Орипов каби улуғ шоирларнинг ўтли шеърияти яратилмаган бўлар эди. Шу боис ҳам она тилимиз миллатимиз руҳининг ҳақиқий тимсолига айланиб кетган.


Иккинчи тилми ёки давлат тили? (2-қисм)

Чет тили
Чет тили

“Ўзбек тили” дарслиги нутқий сўзлашгич эмас, муҳим бир фан дарслиги, шунинг учун унга фан сифатида қараш зарур. Бу ўринда муайян фикрни ифодалаш воситаларини ўргатишни назарда тутувчи функционал-семантик тамойилдан келиб чиққан ҳолда фикр ифодалашни бош мезон қилиб танлаш ва “Шахсни  ифодалаш”, “Белгини ифодалаш”, “Пайт муносабатини ифодалаш”, “Шарт ва тўсиқсизлик маъноларини ифодалаш” каби бўлимларга  бўлиб бериш, юқори босқичларга чиққан сари ушбу бўлимларни йириклаштириб бориш, таълим воситаларини  барча синтактик – семантик воситаларни бир жойга жамлаган ҳолда  умумлаштириб бериш  мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.

Шунда биз ўқитувчига ҳам ўқувчига ҳам кенглик, эркинлик  берган бўлар эдик.