топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

география:

Алифбе, математика, география…

Qiziqarli faktlar!
Жамият
Мен ёшлигимдан бошлаб, футбол ҳақидаги қизиқарли маълумот ва фактларни йиғиб боришга харакат қиламан. Ушбу мақолани қизиқишларим туфайли йиққаан маълумотлар туфайли ёзяпман. Яъни футбол оламидаги бир қатор қизиқарли воқеа, xодисаларни фанга боғлашга харакат қилдим.

АЛИФБЕ
Мактабга борганимизда, биринчи бўлиб алифбедан бошлашимиз хеч кимга сир эмас. Шу боис мақолани ҳам айнан 1-китобимиздан бошлашни маъқул кўрдим. Гелберт Чепмен «The Arsenal» клуби номини Division One (хозирги Премер лига)даги алфавит тартибида тузилган рўйxатда 1-ўринда туриш учун «Арсенал» дея ўзгартирган.

В центре Земли найдено дополнительное ядро с уникальными свойствами

Блог им. zarina777

У внутреннего ядра Земли есть еще одно ядро, по размерам уступающее луне и обладающее интересными свойствами, которые указывают на то, что оно сформировано из другого материала. Ранее считалось, что земное ядро представляет собой твердый металлический шар, а сама планета состоит из коры, мантии, внешнего ядра и внутреннего ядра. Новое исследование показало, что земное ядро имеет дополнительный слой.


Олмалиқ

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ОЛМАЛИҚ – Или дарёси бўйида жойлашган тарихий шаҳар, ҳозир уйғур тилида Кулжа, хитой тилида Йининг () деб номланади. Туркийлар ҳоқонлиги даврида Олмалиқ муҳим стратегик аҳамиятга эга шаҳарлардан бири саналган. Чиғатойхон даврида (1226-42йй) унинг пойтахти ҳисобланган. Туғлуқ Темур ҳукмронлиги (1351-63) даврида муҳим ислом шаҳарларидан бирига айланган.


Олмалиқ шаҳри тўғрисида Ўрта аср сайёҳларидан Даоизм тарғиботчиларидан  Қуи Чужи ва марокашлик Ибн Баттута ҳамда Бобурнинг холаваччаси Мирзо Муҳаммад Ҳайдарнинг асарларида кенг маълумот берилган.


“Б.” да Олмалиқ Фарғона вилоятининг шимолида жойлашгани хабар қилинган (1б).


                (Тошкент вилоятидаги Олмалиқ (1951 й ташкил топган.) шаҳри билан чалкаштирманг.)


Ибрагимов Режабали,


Хитойшунос


Ад.: Н. Иброҳимов. Ибн Баттута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати

Ҳисор беги

"Бобурнома" да тарихий шахслар

СУЛТОН ҲУСАЙН ДЎҒЛАТ – Ҳисорда Султон Маҳмуд Мирзо хизматидаги беклардан.  901ҳ.й. Қоратегинда Султон Ҳусайн Мирзо қўшини билан бўлган жангдан сўнг Андижонга келиб, Бобур хизматига ўтган (“Б.”, 33аб). Кейинроқ Бобурдан ажралиб Султон Маҳмудхон хизматига ўтган. Хонларнинг Фарғона вилояти устига қилган юришида иштирок этган (“Б.”, 103б).


Б.Й.

Фарғона водийси аҳолисининг табиий ўсиши ва унга хос хусусиятлар

АТМ АндДУ

Мамажанова Тиллохон


Иқтисодий ва ижтимоий география мутахассислиги


                              


 


            Фарғона водийси Ўрта Осиёнинг гўзал табиатига эга бўлган “Ўрта Осиё дурдонаси” ҳисобланади. Фарғона водийси ўзининг бой ўтмиш тарихи, илм-фан ва маданиятининг ривожланиши жиҳатидан қадимги Миср, Бобил, Ҳиндистон, Хитой, Греция ва Римдан асло қолишмайди. Қадимги Хитой ёзма манбаларига кўра, эрамиздан олдинги II асрда Фарғона водийси ҳудудида жойлашган пойтахти Эрши(ҳозирги Марҳамат) шаҳри бўлган Давон мамлакатида 70 дан ортиқ шаҳарлар мавжуд бўлса, бугунги кунда урбанизациялашган ва “Фарғона мегополиси” шаклланаётган минтақа эканлиги билан ҳам ажралиб туради.



Андижон вилояти қишлоқ аҳоли пунктлари шаклланиши ва ривожланишининг айрим хусусиятлари

АТМ АндДУ

М. Атажонов


Андижон вилояти республиканинг энг чекка қисмида жойлашган ва Ўзбекистоннинг шарқий дарвозаси саналади. Унинг майдони 4,2 минг км.кв ни ташкил этиб, Ўзбекистон Республикасининг 0,9 фоиз ҳудудини эгаллайди, холос. Вилоят ҳудудидан Қирғизистон ва Хитойнинг денгиз портларига борадиган йўллар ўтган. Шу боис, вилоятнинг иқтисодий географик ўрни анча қулай, бу унинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига жуда катта таъсир этади.


            Андижон вилоятида республиканинг 9 фоиздан ортиқ аҳолиси яшайди. (2549.4 минг киши, 2009 йил). Ҳудудда аҳоли жуда зич жойлашган бўлиб, бу кўрсаткич нафақат республикада, балки МДҲ бўйича энг юқори зичлик кўрсаткичларига эга  (601 киши).



Панжоб

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ПАНЖОБ (форсча беш сув)-Жанубий Осиёдаги географик минтақа. Покистоннинг шарқий ваҲиндистоннинг шимолий қисмини ўз ичига олади. Покистоннинг Панжоб вилояти, пойтахт Исломобод ва Озод Кашмир ҳудуди, Ҳиндистоннинг Панжоб штати, Чандигарҳ иттифоқ ҳудуди, Ҳарияна, Ҳимачал Прадеш, Жамму штатларининг ва Деҳлининг маълик қисмини ўз ичига олади. Илк мусулмонлар даврида Панжоб сўзи пайдо бўлган ва Бобурийлар даврида оммавийлашган.Жҳилам, Чиноб, Рави, Сатлеж ва Биас дарёларининг ҳаммаси Ҳинд дарёсига келиб қўшилади. Панжоб Эронийлар, греклар, кушонийлар, ғазнавийлар, темурийлар, бобурийлар, афғонлар ва инглизлар тасарруфида бўлган. Ислом, сикҳизм ва ҳиндуизм ва бошқа динлар мавжуд. Эр.ав. 326 й. Панжобга Искандар Зулқарнайн бостириб кирган. Эр.ав. 305 й. Панжоб Маурийлар империяси таркибига киритилган. 711 й. ўн саккиз ёшли Султон Муҳаммад бин Қосим Тоифий бошчилигадаги араблар рожа Даҳурни мағлуб этиб Панжобни эгаллайди ва ислом дини кириб келади. Шундан сўнг Панжобда фақат мусулмонлар ҳукмронлиги бошланада ва тахминан минг йил давом этади.1758 й. Панжоб маратҳлар қўлига ўтади. Аммо Аҳмадоҳ Абдолий томонидан қувиб чиқарилади. 18 а. ўрталарига келиб Сикҳлар давлати пайдо бўлиши ва инглизларнинг суқилиб кириши оқибатида Панжоб 36 қисмга бўлиниб кетади. 1857 й. сипоҳийлар қўзғолонидан сўнг Панжобнинг асосий қисми Ост Индия компанияси бошқаруви остига ўтади. 1947 й. Ҳиндистон озодликка эришагнидан сўнг Буюк Британия таъсири остида Покистон ажралиб чиқади ва Панжоб ҳам иккига бўлинади. Покистондаги Пандоб вилояти маркази сифатида Лоҳур, Ҳиндистондаги Панжоб бош шаҳри сифатида Чандигарҳ танланган. Ҳиндистон Панжобида Амртисар, Чандигарҳ, Лудиана, Фаридобод ва Жаландҳар, Покистон Панжобидаги Лоҳур, Мўлтон, Файсалобод, Равалпинди, Исломобод каби шаҳарларда миллиондан кўп аҳоли яшайди. Панжоб аҳолисиснинг этник таркибини мўғул, туркман, араб, ўзбек, форс ва сикҳлар ташкил қилади.


         Бобур Кобулда ўз давлатига асос солганидан сўнг бир йил ўтар –ўтмас Ҳиндистонга юриш қилади ва мулаймон тоғлари этаги бўйлаб Мўлтонгача боради. Бҳира, Хушоб, Чиноб, Чиниват каби вилоятларни ўз тасарруфи доирасига олади.  Панжоб ҳокими Давлатхон унга элчи жўнатиб дипломатик алоқа ўрнатади ва биргаликда Деҳлига юриш қилишни таклиф этади. Аммо кейинроқ Бобурга қарши иш юрита бошлайди. 1525 й. декабрида Бобур Панжобни ўз давлати таркибига қўшиб олади. “Б.” Панжобдаги жуда кўп шаҳар ва қишлоқлар, дарё, ўрмон ва тоғлар, қуш ва ҳайвонлар таърифи келтириб ўтилган.


Б.Й.


 

Қарши

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ҚАРШИ  — Ўзбекистон Республикасининг қадимий шаҳарларидан бири. Қашқадарё вилоятининг маркази. Аҳолиси 280 минг кишидан зиёд (2013 йил). Буюк Ипак  Йўлида, шимолий – шарққа  қараб Самарқанд, шарққа қараб Шаҳрисабз (Кеш), жанубга қараб Термиз, ғарбга қараб Бухорога бориладиган карвон йўлларидаги чорраҳада жойлашган. Шаҳардан Қашқадарё дарёси оқиб ўтади  Шаҳар атрофи текисликдан иборат.


Бобир Мирзо “Б”да Қарши шаҳрини шундай таърифлайди. “Яна Қарши вилоятидурким, камоброқ (кам сувроқ) ердур, баҳори ҳўб бўлур, экини ва қовуни яхши бўлур. Самарқанддан жануб саридур, бир нима ғарбқа мойил, ўн саккиз йиғоч йўлдур. Бағриқаро йўсунлик қумкина бўлурким, қилқўйруқ дерлар, Қарши вилоятида беҳад ва бениҳоят бўлури учун ул навоҳида мурғаки Қарши” дерлар (“Б” 49-бет)


Бобурнинг Шайбонийлар  билан олиб борган  кураши қисман Қарши билан боғлиқ. 1500 йил Самарқандни олганда Қарши ҳам унинг ихтиёрига ўтган. Бобур Мирзо Қашқадарё вилоятини “Қарши вилояти” номи билан келтиради.


 


Қадимдан Қарши шаҳри манбаъларда “Боло”, Нашебобо”, “Нишкапа”, “Нахшаб”, “Насаф” ва XIV асрдан бошлаб Қарши деб атала бошланган. Шаҳар милоддан аввалги VIII-VII асрларда Ерқўрғон ўрнида вужудга келиб, унинг  атрофи қалъа девори билан ўралган. Милоддан аввалги VI асрда шаҳар кенгайиб, майдони 150 гектарни ташкил этган. Тахлилчилар ҳисобига кўра, VIII – XII асрларда Ўрта Осиёда уч мингдан зиёд муҳандис олимлар яшаб ўтганлиги, шулардан 400 нафари Насафда ижод қилганлиги, Чингизхон истилосигача бу ерда илм, фан, санъат ривожланиши жиҳатдан  минтақада нуфузли шаҳарга айланганлигини кўрсатади.


Буюк Соҳибқирон Амир Темур даврида шаҳар атрофи ғишт ва пахса девор билан ўралиб, бу ерда қурилган Одина масжиди ва қўрғон ҳудуди 40 гектарни ташкил этган.


Мустақиллик даврида Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги муносабати  билан шаҳар мутлоқ қайта қурилди. Шаҳар нафақат республикамиздаги маданий марказлардан бирига айлантирилиш билан бирга, йирик саноат марказларидан бирига айланди. У ердаги Шўртан, Химия, Муборак неъфт ва газни қайта ишлаш заводларини на фақат республикада балки дунёда ҳам танишади. Вилоятда саноат махсулотлари 5311,9 миллиард сўмни, истеъмол товарлари 521,3 миллиард сўмни, қишлоқ ҳўжалиги махсулотлари 21 трилион 114 миллиард сўмни, асосий капиталга қаратилган инвестицияларга 2824,4 миллиард сўм, қурилиш ишларига 947,8 миллиард сўм пуллик хизматлар 719,6 миллиардни, экспорт 342 951, 9 долларни, импорт эса 406 391,3 долларни ташкил этади (2013 й). Жумладан Қарши шаҳрида (2013 йил 1 январ) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 429.8 миллиард сўмни, истеъмол моллари 238.5 миллиард сўмни, асосий капиталга қаратилган инвестициялар 442.8 миллиард сўмни, қурилиш ишлари 282.9 миллиард сўмни, савдо айланмаси 842.2 миллиард сумни, пуллик хизматлар 250.4 миллиард сумни, экспорт 64935.2 АКШ доллари, импорт 131990.7 АКШ долларини ташкил этишиёқ унинг салобатини кўрсатиб туради.


А.Б.

Ҳисори Феруза

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ҲИСОРИ ФЕРУЗА – Панжобда, Деҳлидан 160 км шимоли-ғарб томонда жойлашган шаҳар. Бобур Ҳумоюнни Ҳисори Ферузани эгаллашга тайин қилган ва 1526 й. 26 февраль куни бўлган тўқнашувда ҳумоюн ғалаба қозонган. Бобур Ҳисори Ферузани Ҳумоюнга жулду қилиб берган (“Б.”, 263а). “Б.” да Ҳисори Феруза саркоридан тушадиган даромад 13 075174 танга экани қайд қилинган (292а). Кейинчалик Ҳисори Феруза Бобурий подшоҳзодалар ўртасида катта аҳамиятга эга бўлган. Айнан Ҳисори Ферузага ҳоким бўлган ҳар бир Бобурийзода келажакда бошига тож кийган, Акбар, Жаҳонгир, Шоҳжаҳон ва Аурангзеб.


Б.Й.  


 

Дҳолпур

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ДЎЛПУР, Дҳолпур, Даулпур (धौलपुर) – Ражастан штатида жойлашган тарихий шаҳар. Аҳолиси 126,142 (2011й.). 700 й. рожа Дҳолан томонидан асос солинган. 1050 й. шаҳар деворлари қайта таъмирланган. 1194 й. Ғурийлар давлати, 1502 й. Лўдийлар салтанати тасарруфига кирган. Панипат жангидан сўнг Лўдийлар ҳукмронлигига барҳам берилгач, Дўлпур ҳокими Муҳаммад Зайтун ўзини мустақил султон деб эълон қилади. Бобур Дўлпурни Жунайид барлосга иноят қилиб, шаҳарни зўрлаб олишни тайинлайди (“Б.”, 299а). Буни эшитган Муҳаммад Зайтун қўрққанидан таслим бўлиб Бобур ҳузурига келган. Бобур Дшлпурни холиса деб эълон қилган (“Б.”, 305а). Бобур Дўлпурда боғ-роғлар яратиб обод масканга айлантирган. Олур Мирзо вафотидан сўнг ҳарам аҳлининг кўнглини кўтариш мақсадида Бобур барча маликаларни Дўлпур сайрига олиб борган (“Ҳ.”, 16а). Бобурийлар давлатида холиса саналган Дўлпур муҳим аҳамият касб этган.


Б.Й.  

Исмоилхон

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ИСМОИЛХОН – Юсуфхайл лўдийларидан. Давлатхоннинг набираси. Алихоннинг ўғли. 1525 й.  охирида Бобур Панжобдаги Милват қўрғони яқинига келиб жойлашганида Давлатхон набираси Исмоилхонни Бобур ҳузурига жўнатади. Бобур Исмоилхонни яна изига қайтариб Давлатхонга таҳдид сўзларини етказдиради. Давлатхон катта ўғли Алихон билан Бобур ҳузурига келади.  Бир неча кундан сўнг Бобур Милватдан чиқиб бир кўруҳ йўл юриб бир кўл бўйида тўхтайди. Шу жойда у Давлатхон ва бошқа Панжоблик сардорларни банди этиб Милват қўрғонида сақлашни буюради (“Б.”, 259б). Улар орасида Исмоилхон ҳам бор бўлган.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Ҳиндистонлик савдогар

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ЯҲЁ НУҲОНИЙ-Ҳиндистонлик савдогарлар бошлиғи. Кобулга мол олиб келганида Бобур қабулида бўлган ва унга хилъат инъом қилинган. Бобур Ҳиндистонни забт этганида Яҳё Нуҳоний аввалига укасини жўнатиб, қуллуқ изҳор қилган ва сўнгра ўзи ва бошқа саккиз мингтача нуҳонийлик Бобурга давлатхоҳлик билдиришган. Бобур Яҳё нуҳонийга ўн беш лаклик ер ва сарупо кийдириб унинг хизматини тақдирлаган. 


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Якка Хожа

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ЯККА ХОЖА –Бобурнинг Жамна ва Ганга дарёлари узра ҳаракат қилган ҳарбий кемаларни бошқарган беклардан бири. Бобурнинг хабар беришича, Ганга ва Сару дарёлари қўшиладиган жойда Я. Х. кемаси билан бирга сувга ғарқ бўлиб, Тенгри раҳматига борган (“Б.” 374б). Я. Х. мол мулки ва ерлари унинг укаси Қосим Хожага иноят қилинган. 


Ботир Йўлдошев  


 

Бобурнинг куёви

"Бобурнома" да тарихий шахслар
Шеърият ва адабиёт

ЭСАН ТЕМУР СУЛТОН-Бобурнинг куёви. Бобур касалликка чалинганида қизи Гулранг бегимни Эсан Темур Султонга тўй қилиб узатишни беришни васият қилган. Бобурнинг хос аёнларидан бўлган. Бобур унга Нарнўл парганасидан ўттиз олти лак даромадлик ер иноят қилган. Эсан Темур Султон 1533 йилда вафот этган.и   


Ботир ЙЎЛДОШЕВ


 

Шоҳжаҳонпур

Ҳиндистон
Халқаро янгиликлар

ШОҲЖАҲОНПУР — Ҳиндистоннинг шимолий қисмида, Биҳат ва Чиноб дарёлари оралиғида (Дуоби Чаж) жойлашган шаҳар. Аҳолиси 260 минг кишидан зиёд (1990-й.лар ўрталари). Транспорт йўллари чорраҳаси. Қ.х. (донли экинлар, шакарқамиш) р-нининг савдо-саноат маркази. Ҳунар-мандчилик ва гилам тўқиш саноати ривожланган. Бобурнинг эвараси Шоҳ Жаҳон Панжоб субасидаги ўн тўртта қишлоқни иккита афғон амирига бериб мамлакат шимолида мустаҳкам қўрғон қуришни буюрган. 1647 й.да қурилган қалъага Шоҳжаҳонпур деб ном қўйганлар. Истеҳком қурилиши ниҳоясига етгач, унинг атрофидаги саккизта таппа бириктирилиб парганага айлантирилган. “Пур” сўзи қадимий ҳинд ва эрон тилларида “сувли ер”маъносини беради.


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Чунор

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ЧУНОР – Ганга дарёсининг Варанасига яқин жойлашган шаҳар. Бобур Шерхон Сурийга Чунор қалъаси яқинидан паргана берган (“Б.”, 362б). Бу кейинчалик Ҳиндистон тарихида муҳим аҳамият касб этган. Шерхон аввалига Бобурга хиёнат қилиб саркаш афғонлар томонига ўтиб уларга ёрдам берган. Чунорнинг Султон Маҳмуд Лудий томонидан амал илингани хабаридан сўнг Бобур уни озод қилишга отланган. Бобурдан қўрққан душманлар алъани ташлаб қочган. Ҳумоюн тахтга ўтирганидан сўнг Шерхон яна Чунорни эгаллаб олган. Ҳумоюн бу исённи бостириш учун дарҳол қўшин тортиб қалъани 6 ой амал қилиб, сулҳ билан яна Чунорни Бобурийдар давлати тасарруфига киритган. Аммо унинг Шерхоннинг жонини сақлаб олиши кейинроқ тарихда улкан бурилишлар ясаган.


Б.Й. 

Читор

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ЧИТОР — Банас дарёсининг ўнг ирғоғидаги шаҳар ва вилоят. Йирик рожаликлардан бири саналган. Рона Сангонинг рожалиги маркази (“Б.”, 272а). Канва жангидан сўнг Бобур давлати тасарруфига кирган.


Б.Й.  

Чиниват

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

ЧИНИВАТ, (“Б.”, да Чанут) – Панжобдаги шаҳар ва вилоят. Амир Темур Ҳиндистонни фатҳ этганидан сўнг бу вилоят Темурийлар тасарруфида бўлган. Шоҳруҳ Мирзо, Суюрғартмиш Мирзо ва Султон Масъуд Мирзо ҳам Чиниватга ҳукмронлик қилган. Султон Масъуд Мирзо вафотидан сўнг унинг яин бекларидан Мир Алининг Бобойи Кобулий, Дарёхон ва Ғозихон исмли ўғиллари Кобул, Зобул ва Панжобдаги ерларни эгаллаб олишган. Бобурнинг бобоси Султон Абусаъид Мирзо Кобул ва Зобулни қайтариб олган, аммо Ҳиндистондаги ерлар Мир Али авлодлари қўлида қолган (“Б.”, 225а). Бобур бу қадим туркка таалуқ ерларни ўзининг меросий мулки ҳисоблаб қатор уринишлардан сўнг 1525 й. охирида бутунлай ўз тасарруфига киритган.


Б.Й