топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

газета:

ЎЗБЕКИСТОННИНГ БИРИНЧИ ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИСТИ

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
 
Саййид Ризо Ализода таваллудининг 130 йиллигига
Жаъфар ХОЛМЎМИНОВ,
 
фалсафа фанлари номзоди,
ЎзДЖТУ “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти 

Ўзбекистон нафақат ўзининг шонли неча минг йиллик тарихи давомида, балки мусулмон Шарқ олами сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий инқирозга учраган XIX-XX асрларда ҳам буюк

“Миллий тикланиш” газетаси кунлари

Mansur Yunus
Шеърият ва адабиёт
     2015 йил 16 ноябрь соат 9:00 да Тошкент матбаа-ноширлик коллежида “Миллий тикланиш” газетаси кунлари мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. ЎзМТДП Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси Д.Исамитдинов, етакчи мутаҳасиси Ш.Эргашева, Тошкент матбаа-ноширлик коллежи директорУ.Юнусов ҳамда БПТ фаоллари,  Тошкент матбаа-ноширлик коллежи ўқувчилари, устоз-мураббийлар, меҳмонлар иштирок этдилар.
     Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад “Миллий тикланиш” газетасининг бугунги кундаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, янада обуначилар сонини кўпайтириш, газетанинг ҳар бир рукнидаги қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишга ёрдам бериш.Миллий тикланиш демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда партия Устави ва Платфорамасини тарғиб этиш ва партия сафига янги аьзолар  қабул қилиш;

Газеталар нима дейди?

Блог им. quvonchbek

ХХ –аср. Ўша ҳамма биладиган латифа.


Болакай кўчада даста газета билан бақиряпти:


-         Диққат!!! Эълон!!! Синсация!!! 60 киши алданган, 60 киши алданган. Йўловчи ундан газета сотиб оладида пулини тўлаб нари кетади.


Болакай ҳали ҳам ўз иши билан банд. Бақирганча газета сотмоқда.


-         Диққат!!! Эълон!!! Синсация!!! 61 киши алданган, 61 киши алданган.


XXI-аср. Ҳозир алданаётганлар сони миллиард десам лоф бўларку, лекин миллиондан кам эмас.


 


ХХ–аср. Шу даврда олинган ҳажвий киноларни мириқиб томоша қилиб ўтирсангиз, баъзи бирларида шундай лавҳалар бор.


“Саводсиз” киши газетани қўлига олиб ҳафсала билан варақлайди-да:


-         Ҳа, нимасини ўқийсан буни биттаям расми йўқку бунингни-а? – деб газетани нари суриб қўяди.


XXI-аср.“Зиёли” кишилар газета мутолаа қилатуриб расмлар ичидан маъноли фикрлар қидириб толиқяпти.


 


ХХ–аср. Шаҳар ва қишлоқлардаги барча янгиликлар, ёш ижодкорларнинг ижод намуналари, буюк адиб ва шоирларнинг шеърлари биринчилардан бўлиб газеталарда чоп этиларди. Қўлма-қўл рўзномалар бир ҳафтада зўрға ўқиб бўлинарди. Баъзида кимлардир улгурмай ҳам қоларди ўқишга. “Тангалик болалар” фильми, Нортой ва Достонларни бир эсга олиб кўринг.


         Устоз Саид Аҳмад ёзганлари ва у киши ҳақидаги хотираларда шундай мисраларни ўқигандим.


-         Ҳей (Палончи) “Муштум” ни бугунгисини ўқидингми. Қалай-а боплабманми? Сен ҳали ҳали бунака ёзишинга анча қовун пишиғи бор бола ...


Ёки,


— Бугун Уйғун домлани (ўз даврининг зўр шоири бўладими, ёш ижодкорнинг ижод намунаси бўладими, ким бўлишидан қатъий назар) янги ёзганлари чиқипти кўрдингларми. Табриклаш эсдан чиқмадими?


Барча мухлислар қатори ижодкорларнинг ўзлари ҳам рўзноманинг янги сони босилиб чиқишини кутишаркан. Саҳарлаб бир-бирларига телефон қилиб “суюнчи” олиш. Ютуқларини мақташ айрим камчиликлар ҳақида маслаҳатлар бериш урф бўлган экан ўша пайтда.


 


XXI-аср. Ҳамма (деярли) барча рўзномаларнинг биринчи саҳифасини санъат юлудузлари безатиб туришади.


2- бетда. Интернетдан тайёр кўчириб қўйилган ёки аниқ бир манбага эга бўлмаган олди қочди янгиликлар.


3-бетда. Ишқий ҳиссиётлар дарёсидан суғириб олинган ишқ дарди.


4-бетда. Қўни қўшни, қайнона-келин ўртасида келишмовчиликдан парча.


5-бетда. Ўтмишидан афсусланаётган ўсмир қиз, ўтмишидаги салбий одатларидан қутулолмаётган йигитчанинг ҳасрати (Уларда ўтмиш бўлса агар)


6-бетда албатта бадбахт ота ёки “фаришта она” ҳақида ёзилган бўлади. Қизиқ ҳаётимизда бахтли ибратли оилалар йўқмикан деб ўйлаб қоламан баъзида.


7-14 бетларда. Дедектив+ишқий кечинмалар ҳақидаги қисса ёритилади.


         Нимага шу асарлар асосида ҳеч кино олишмасикин?


         Тасаввур қилиб бўлмайдиган нарсларни ҳам кино қилса бўлса керак????


Сўнги саҳифалардан фойдали маслаҳатлар ва мунажжимлар башорати ўрин олган.


         Фойдали маслаҳатларда берилган таом рецепти асосида таом таёрламоқчи бўлсангиз рецептдаги қайсидир масаллиқ анқонинг уруғи. Топдик ҳам дейлик, тайёр бўлган маҳсулот ҳақида… Отдан эгари қиммат деб шунга айтишса керакда.


Ҳа айтгандай бир газетада ўқиганим фойдали маслаҳатни деярли айнан келтирмоқчиман:


         Оёқ терлаши муаммосидан халос бўлишни хохласангиз, ҳар куни оёқ киймингизни кийишдан олдин уни шамоллатинг, кейин газета варақларидан оёқ кийими патаги тайёрлаб уни қўйиб оёк кийим кийсангиз оёғингиз терлаши муаммосидан қутуласиз.


Газетадан тайёрланган патакларни ҳар куни алмаштиришни маслаҳат берамиз


Мен шу мақолани ўқигунимча ҳар бир ёзувчи, журналистнинг ҳар бир асари, мақоласи унга фарзанддек ширин бўлса керак деб ўйлардим. Газета саҳифасида бу мақолани кўрганимдан кейин газеталарда мақола, шеърлар билан қатнашишдан ҳам чўчиб қолдим.


Мунажжимлар башоратида худди Сиз ҳақингизда ёзишгандекми а?


Эътибор берсангиз мунажжимлар башорати 5-6 сонда, агар оператор ҳафсала қилган бўлса бурж номлари ўзгариб ёки айнан қайтарилади. (Менда шундай газеталардан 2-3 та бор солиштириб кўрсам ҳамаси бир хил)


 


ХХ–аср.Газета ўқийдиган зиёлилар нима ўқишни билишарди.


ХХI–аср.Газета ўқиётган зиёлилар нима ўқишганини билишмаяпти.


 


ХХ–аср.Газета зарур бўлгани учун чиқарди.


ХХI–аср.Газета адад учун нашр қилиняпти.


 


“Обуна-2014” да қайси газетага обуна бўлсам экан?


 


(Мен юқоридаги фикрларим билан барча рўзномаларга бирдай баҳо бермоқчи эмасман. 100 йиллиб давомида ўз савияси ва мавқени юқотмай келаётган, ўз нуфузига эга газеларимиз талайгина. Фақат Рўзнома дўконларида сотилаётган кўнгилочар газеталарнинг деярли барчаси шу қолипдаги ажаблантиради. Соддароқ қилиб айтадиган бўлсам ўзидан зериктиради.)


 


                                               Қувончбек Каримов

Газета ўқишга вақтингиз борми?

Маърифат гулшани
Пахта йиғим-терими қизғин давом этаётган палла эди. Таҳририятга ном қозонган фермерлардан бири ҳаллослаб кириб келди. Чеҳраси қувончдан чароғон.

— Режани биринчилардан бўлиб уддаладик, газетга мақтаб ёзасиз-да энди, — деди у эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда.

Шундай илғор фермер муваффақиятини ёзмаса бўларканми, албатта ёзамиз. Аммо кетар чоғи айтган бир оғиз гапи у ҳақдаги барча фикрларимни ўзгартириб юборди.

Ноёб китоблар

Qiziqarli ma'lumotlar
















  • Париждаги миллий кутубхонада сақланаётган “Присс Папируси” номли қўлёзма дунёдаги энг қадимий китоб ҳисобланади. Ҳикматли сўзлар йиғиндисидан иборат бўлган бу тўплам қадимги Мисрнинг Фифа шаҳрида эрамиздан 2600 йил муқаддам топилган эди.

  • Нью Йоркдаги музейлардан бирида дунёдаги энг катта китоб сақланади. Унинг бўйи3 метр, қалинлиги бир метр, оғирлиги 125 килограмм келади.