топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

газ исига оид:

Газ иси ва овқатдан заҳарланишга кўрилган чора-тадбирлар

Favqulodda vaziyatlar vazirligi
Жамият

ЯқиндаЎзбекистон Миллий матбуот марказида аҳоли орасида табиий ис гази ва овқатдан заҳарланиш, ботулизм ва бошқа бир қатор юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжумани Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ташкил этилиб, унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзтрансгаз” АК мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Мутахассислар ўз маърузаларида кун тартибидаги масала юзасидан республикамизда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар юзасидан анжуман иштирокчиларига атрофлича маълумот беришди.
Ҳақиқатдан ҳам қиш мавсумида, яъни об-ҳавонинг кескин пасайиши кузатилганда аҳоли орасида иситиш мосламаларидан фойдаланиш ва консерваланган маҳсулотларга бўлган эҳтиёж сезиларли даражада ошади.
Айни ҳолатни инобатга оладиган бўлсак матбуот анжуманида кўриб чиқилган масала бугунги кунда нақадар долзарб эканлиги, ўз вақтида аҳолига хавфсизлик қоидаларини этказиш зарурлиги ва огоҳликка чақириш долзарб масала даражасига кўтарилди.