топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ватанпарварлик:

Ватанга садоқат, мардлик ва жасорат мадҳияси


Пойтахт Тошкент кўркига кўрк қўшиб турган, энг гўзал хиёбонларидан бирида барпо этилган муҳташам «Ватанга қасамёд» ҳайкали 2010 йил 12 январда очилган эди. Ҳа, бу тарихий воқеа Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида юз берган. Мамлакатимиз Президенти ташаббуси ва ғояси билан яратилган ушбу муаззам обида бугун юртдошларимиз учун қадрли гўшалардан бирига айланган.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига ҳарбий-техник мутахассисларни тайёрлаш

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият

 

Республикамиз ёшлари орасидан
ҳарбий хизматга чақирилувчиларни ҳарбий-техникмутахассисликлари бўйича тайёргарлиги Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг14-моддасига асосан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида амалга оширилади. Хозирги кунда ташкилотнинг 24 ўқув муассасаларида 13 турдаги:

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарварлик" ташкилоти

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият



Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти уюшган фу
қароларнингоммавий-мудофаа, спорт-техник ва ватанпарварлик борасидаги умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ва Ташкилотнинг уставда белгиланганмақсадларига эришиш учун биргаликдаги фаолият асосида ташкил этилган жамоат бирлашмаси ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги нодавлат нотижоратташкилоти ҳисобланади. Унинг Устави 2013 йил 21 май куни ЎзбекистонРеспубликаси Адлия вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинган.

Ёш авлод тарбиясида ватанпарварлик туйғусининг аҳамияти

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Халқларнинг ўзаро тинч-хотиржам яшаши энг олий мақсадлардан биридир. Миллатлар ҳамжиҳат яшашлари учун ўзаро ҳурмат, ватанпарварлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик каби инсоний туйғулар билан тўйинган бўлиши лозим.



Бир миллат фарзандини бошқа бир миллат фарзандига нисбатан ёки бир миллатни ўзини ўзига гиж-гижлаш салбий оқибатларга олиб келади ва ўзаро адоватни кучайтириб қирғин бошланишига сабаб бўлади. Бу эса шу ғаразли мақсадларни инсон онгига сингдирганлар учун айни муддао. Ёшларни бундай ғаразли мақсадлар қурбони бўлишдан асраш учун турли ғоявий тазйиқларга нисбатан иммунитет шакллантирилиши давр талабига айланди.

Жаҳолатга қарши маърифат

ТТПИ

2015 йил 28 май куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида “Ёшларни соғлом эътиқод, ватанпарварлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, уларни бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш” мавзусида учрашув-мулоқот ўтказилди.


Глобаллашув жараёнида ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда адабиётнинг ўрни

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

Ўзбек халқининг буюк қомусий олими Абу Райхон Беруний “Менга ёшларни кўрсатсангиз, мамлакатимиз эртаси қандай бўлишини айтиб бераман” деганида минг бор ҳақ эди.


Зеро, баркамол, соғлом авлод юрт келажаги, пойдеворидир. Маълумки, ёшларни ватанга муҳаббат, миллий ғоя асосида тарбиялаш ўтмиш аждодларимиз мероси, анъанаси, қадриятига йўғрилган ҳолда амалга оширилади. Президентимиз И.А.Каримов эътироф этганларидек, “Инсонни, унинг маънавий оламини кашф этадиган яна бир қудратли восита борки, у ҳам бўлса, сўз санъати, бадиий адабиётдир”. Ҳақиқатдан ҳам инсон руҳиятига, онгига оғзаки тарғибот-ташвиқотдан кўра ёзма манба тез ва кучли таъсир кўрсатади. Бу борада адабиётнинг, сўз санъатининг ўрни беқиёсдир.


Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги

Блог им. crashzero

Филиалда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 23 йиллиги ҳамда “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан эълон қилинган “Ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” шиори остида филиалнинг Талабалар турар жойларида, Ахборот-ресурс марказида, барча академик гуруҳларда, Маданият саройида тадбирлар ўтказилди. Барча гуруҳларда 9 январ куни ўтказилган “Ахборот соати”да талабаларга шу ҳақда маълумот берилди.  


Тошкент давлат шарқшунослик институти талабаларининг Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига ташрифлари

ToshDSHI
Илм-фан


Тошкент давлат шарқшунослик институтида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар доирасида ТДШИ «Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилоти ташаббуси билан жорий йилнинг 17 ноябрь куни ҳарбий билим юртларида билим олаётган курсантлар шароитлари ҳамда у ерда яратилган имкониятлар билан танишиш мақсадида институт талабаларининг Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига ташрифлари уюштирилди. Ҳарбий билим юртини талабаларга Шахсий таркиб билан ишлаш бўлими катта офицери, майор Кабиров Дониёр Эргашович таништирди.


Талабалар ҳарбий билим юртида яратилган шароитлар, ўқув бинолари, курсантлар турар жойи, ҳарбий машқлар ўтказиладиган майдонлар, ўқув ва амалий машғулот хоналари, жанговар қуроллар, замонавий техника ва компьютер технологиялари билан таъминланган ўқув хоналарини кўздан кечирдилар.


ВАТАН УЛУҒ, БУРЧИМ МУҚАДДАС!

Ватан учун яшайлик


14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами йилдан йилга халқимизнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллаб, энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрами сингари нишонланиб келинмоқда. Мустақил тараққиётимиз тарихида энг ёрқин саҳифалардан бирига айланган миллий армиямиз ташкил топган кунни улкан тантаналар билан нишонлар эканмиз, халқимизнинг ўз ҳимоячиларига бўлган юксак эътибори, ҳурматини яна бир бор яққол ҳис қиламиз.


2014 йилнинг 9 декабрида Президентимизнинг «Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинди. Мазкур муҳим ҳужжатга мувофиқ республикамиз бўйлаб Ватан ҳимоячилари куни «Ватан улуғ, бурчим муқаддас!» шиори остида нишонланади.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 125-моддасида Қуролли Кучлар давлатимиз суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилиши белгилаб берилган. Мана шу тамойилнинг ўзидан ҳам кўриниб турибдики, биз мудофаа мақсадлари учун армия тузганмиз. Халқимизнинг ўз кучи, билими ва салоҳиятига таяниб, белгилаб олган тараққиёт йўлини, ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмаслик, ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаслик, бу дориломон кунларда маънавий ҳаққи бор аждодларнинг асрий орзу-ниятларини рўёбга чиқариш ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун армия тузганмиз. Истиқлол берган бундай ҳуқуқларни ҳимоя қилолмайдиган миллат, халқ том маънода мустақил бўлолмайди.


Юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш – Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг бош мезони

БухМТИ
Илм-фан

Тарихий тараққиёт жараёнида инсоният томонидан юзага келтирилган ва инсонларнинг ўзигагина хос бўлган мукамаллик фазилатларидан бири, бу маънавиятдир. Маънавият инсонларгагина таалуқли бўлар экан, у инсон ақли ва руҳининг фан, сиёсат, санъат, дин сингари кўринишларида ва миллий хусусиятларида намоён бўлади.


Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида З.М.Бобур таваллудининг 531 йиллиги муносабати билан “Заҳириддин Мухаммад Бобур маънавиятимизнинг порлоқ юлдузи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

ТТПИ

     Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари проректори М.А.Ахмедова тадбирга таклиф этилган мутахассис ва олимларни таништириб ўтди ҳамда талаба-ёшларни инсонпарварлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий тархимизни англашда буюк аждодларимиз бебаҳо маънавий-маърифий меросининг аҳамиятини ҳисобга олиб, институтдаАлишер Навоий таваллудининг 573 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 531 йиилигини кенг нишонлаш бўйича амалга оширилаётган  ишлари тўғрисида сўзлади.


 



 



Ёшларда ватанпарварлик руҳини ривожлантиришда оила, маҳалла ва таълим-тарбиянинг аҳамияти

FarDU

Ёшларда ватанпарварлик руҳини ривожлантиришда оила, маҳалла ва таълим-тарбиянинг аҳамияти


 


 


Маълумки, юртимизда олиб борилаётган, давлат сиёсати даражасига кўтарилаётган масалалардан бири – бу ёшларда ватанпарварлик руҳини ривожлантиришдир.


Ватан – бу халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги. Халқимиз Ватан остонадан бошланади, деб бежиз айтмаган. Киши улғайган сари унинг Ватан ҳақидаги тушунчаси ҳам кенгая бошлайди.


Ҳaр бир инсоннинг ҳaқиқий вaтaнпaрвaр вa хaлқпaрвaр бўлиши

QarMII
Илм-фан

Ҳаёт пайдо бўлгандан бери ҳар бир одам туғилиб, киндик қони тўкилган маконини ва ўз халқини кўз қорачиғидай севган ҳамда эл-юртини ҳар қандай қора ниятли кучлардан ҳимоя қилиш учун фидойилик кўрсатган.


Узоқ ўтмишдан бери халқимиз, олиму донишмандлар, уломою шоирлар ва саркардалар  — бошлиқлар элу юртни севиш, уни душманлардан асраб-авайлаш ҳар битта фуқаронинг муқаддас бурчи ҳамда  энг юксак инсоний фазилати бўлмоғлигини доимо уқтириб келишган. Шунингдек, жуда кўплаб асарларда ватанпарварлик, халқпарварлик, туйғулари улуғланган ва бу борада юзлаб афсонавий қаҳрамонларнинг образлари яратилган. Шу асосда халқимиз узоқ вақтлардан бери қаҳрамонлик руҳида тарбияланиб келинган.


Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш

Блог им. btiplp
Ҳ.Ҳ.Ҳамроев,  Л.В.Дубровец-Бухоро юқори технологиялар муҳандисликтехника институти
“Ватан”, “Ватанпарварлик” деганда биз нимани тушунамиз?
“Ватан” – бу минг йиллар мобайнида сайқалланиб, кишилар руҳига илҳом берувчи, мард ўғлонларни жасоратга, керак бўлса она – замин учун жонларни фидо этишга ундовчи муқаддас бир туйғудир.
“Ватан” – бу бизнинг оила, уйимиз, яшаб турган маҳалламиз, қишлоғу-шаҳримиз  ва, албатта,  бу – Она – Ўзбекистонимиздир.

Фидойиликка қасида

Блог им. khujaeva
  Йигитлар халқларнинг мақтови-кўрки
  Наслнинг жавҳари, давлат таянчи,
  Юртнинг ободлиги, тўйлар сабаби,
  Элнинг гуркираши, файзи, қувончи.
 
  Йигит омон бўлса, ҳавфу-хатар йўқ,
  Қалқон бор, қалъа бут, қўрғон саломат,
  Қизлар кулгусида авжу даромад,
  Чоллар уйқусида жаннат, фароғат.

Устоз шоир Ғафур Ғуломнинг йигитлар шаънига жуда топиб ёзган сўзлари. Дарҳақиқат юртда фидойи-мардлар омон бўлса, "қалъа бут қўрғон саломат". Нимагадир ўзбек адабиётида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида,  мард ўғлонларимиз ҳақида бадиий жиҳатдан юксак асарлар камроқ ёзилаётгандек. Кеча-ю кундуз мамлакатимиз сарҳадларини қўриқлаб, халқ осойишталигини таъминлаётган ватанпарвар ҳарбийлар ҳаётини ўрганиб, яхши асарлар ёзилса, бу ёшлар кўнглида юртга фидойилик туйғусини мустаҳкамлаб, маънавий қувват, ҳарбийларимиз дилига сурур бағишлаган бўлурди.

Шу маънода Гулчеҳра Шаҳобиддин қизининг «Тугаланмаган парвоз» (А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти. Тошкент 2008) хотира, эссеси бу бўшлиқни тўлдиргандек.

Китоб мазмун- мақсади ҳақида муаллифнинг ўзи шундай ёзади: «Ватанпарвар, ибратли, таҳсинга лойиқ умр кечирган, учувчи, ҳаёти- нинг сўнгги кунларида капитан унвонини олган Зухриддин Сотқуловнинг ҳаёт йўли ҳамда у билан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани „Аранчи“ посёлкасида навбатдаги машқни бажариш чоғида бирга халок бўлган яна 14 нафар экипаж аъзолари ҳақида ҳикоя қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз (11б).

Юртимиздаги  бу каби ўз умрини Ватан ҳимоясига,  эл-юрт равнақига ҳисса қўшишга бағишлаган ҳар бир ўғлони тўғрисида ҳар қанча ёзилса арзийди. Китобни ўқиб бўлгач, муаллиф ниятини тўлиқ амалга ошира олганига амин бўламиз. Биринчи саҳифаларданоқ автордаги ўз қаҳрамонларига бўлган меҳр сизни ҳам чулғаб олади.

Ҳоки пойингиз кўзимга тўтиё

Ватан учун яшайлик
«Ватан суймак-иймондандир», дейилади ҳадису шарифда. Дарҳақиқат, Ватанни севиш эл-юртни, унинг бутун табиатини урф-одатларини, ўзига хос хусусиятларини жон дилдан яхши кўрмоқликдир. Аллоҳ бизга иноят этан бутун Ер шари, момоларимиз, ота-боболаримиз ётган ер — Она Ватанимиздир. Ана шу Она Ватан бизни доим ўзига тортиб, маҳлиё этиб туради.

«Шу ўринда мумтоз шоиримиз Камол Хўжандийнинг ушбу байтини келтирамиз:

Ҳоки пойингиз кўзимга тўтиё,

Айб эмас, дўстлар, Ватандан келдингиз.

Ватандин яхши ёр ўлмас

Ватан учун яшайлик
МУБОРАК ҲАЖ ТАФСИЛОТЛАРИ:
(Ҳожи ота ва Ҳожи оналарнинг суҳбатлари асосида ёзиб олинган)


















Ниҳоят ҳаж сафари якунига етиб, уларнинг ўз Ватанларига қайтиб келишлари жуда катта тантана билан кутиб олинди. Ҳожиларга давлатимиз томонидан кўрсатилган имтиёзлар, илтифот ва енгилликларнинг чеки йўқ эди.

Ўша йили Марҳамат туманининг ўзидан Ҳаж хиёратига йигирма саккиз нафар кишининг боришлари насиб этган эди.

Ёшларда Ватанпарварлик руҳини тарбиялаш

Ватан учун яшайлик
Жамиятни тубдан ислоҳ этиш шароитида ёшларда ватанпарварлик руҳини тарбиялаш давлат институтлари фаолиятининг устувор йўналашларидан бири ҳисобланади.

Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бу, давлат органлари, жамоа ташкилотлари ва бирлашмаларининг ёшларда ватанпарварлик руҳида тарбиялашидаги мақсадли, тизимли ва мувофиқлаштирилган фаолиятидир. Бундан асосий мақсад — ёшлар онгида фуқаролик позицияси, ижтимоий қадриятларни ва конституцион бурчларига нисбатан садоқат ҳиссини шакллантиришдир.

Шу юртнинг фарзандиман рукнида

Ватан учун яшайлик
Ватан туйғуси

Биз ҳаётга катта орзу-умидлар билан кириб келаётган ёшларимизга бир ҳақиқатни, яъни, Эй болам, сенинг Ватанинг битта – барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболаринг ҳоки шу ерда ётибди. Шу муқаддас замин сени дунёга келтирган, сен уни обод этишинг, ҳимоя қилишинг шарт.

Нафақат сенинг ўз ҳаётинг, балки сенга умид кўзини тикиб турган, опа-сингилларинг, ёш гўдаклар, нуроний қарияларимизнинг ҳаёти ҳам ана шу бурчингни нечоғлик адо этишингга боғлиқ, деган тушунчани уларнинг қалбига, онгу шуурига сингдиришимиз даркор.
И.Каримов

Эл орасида шундай бир ривоят юради:
Кунлардан бир куни мамлакатни ёв босибди. Аҳолини тиғдан ўтказиб, юртни талаб вайрон этибди. Ёв аскарлари қирғиндан омон қолган бир аёлни икки нафар фарзанди билан асир олиб ўз шоҳлари олдига олиб келибди. Асирларни олдига олиб кирган мулозим, шоҳга она ўз фарзандларини ҳаддан зиёд яхши кўришини, улар учун жонини ҳам фидо қилишга тайёр эканлигини билдирибди.

Соғлом фарзанд - буюк келажак таянчи

Ватан учун яшайлик

Ватанпарварликда жисмонан баркамоллик ва етукликнинг аҳамияти “Билимга чанқоқ, истеъдодли ёшларни топиб, уларни ватанга фидойи инсонлар қилиб тарбиялаш муқаддас вазифамиздир”, дейди Президентимиз Ислом Каримов.

 Ватан, халқ шуҳратини дунёга тараннум этишда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни беқиёсдир. Жаҳон миқёсидаги турли нуфузли мусобақаларда ўзбек ёшлари эришаётган ғалабалар бу ҳақиқатни тасдиқлаб турибди. Чунки баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори ва келажак асоси ҳисобланади. Она Ватан буюк бўлмоғи учун шу заминда яшовчилар ақлан ва жисмонан соғлом бўлишлари шарт.