топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ватанимиз посбонлари:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги Шавкатли миллий армиямиз ривожи йўлида

Жамият
Тинчликнинг қадр-қимматини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Зеро, осойишта юртдагина тараққиёт бардавомдир.
Мамлакатимиз Қуролли Кучларига асос солиниши билан боғлиқ тарихий жараён хаёлдан ўтганда, албатта ҳуқуқни — мустақилликни, демакки, ўз йўлимизни ўзимиз танлаш ҳуқуқини асраш, ҳар қандай хавф-хатарни бартараф этишга тайёр туриш учун қудратли миллий армияга эга бўлиш заруратини 26 йил муқаддам ҳаётнинг ўзи олдимизга қўйганини яхши англаймиз. Шу маънода олиб қараганда, миллий армиямизни барпо қилиш масаласига давлат қурилишининг ғоят муҳим, узвий бир қисми сифатида қаралди.