топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ватан ҳимоячилари:

Фоторепортаж: «Армия ва халқ — бир тану бир жон» фестивали

Жамият
Фоторепортаж: «Армия ва халқ — бир тану бир жон» фестивалиНукусда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Армия ва халқ — бир тану бир жон» шиори остида фестиваль бўлиб ўтди. 

16.jpg
 
11.jpg
 
5 (1).jpg
 
18.jpg
 
Фестивалда замонавий қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси,

14-yanvar - vatan himoyachilari kuni Юртга садоқатни ифодаловчи сана

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият

Ҳар қандай давлатнинг мустақиллигини биринчи навбатда унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари ҳимоя қилиши керак. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Ўз истиқлоли ва озодлигининг қадрини билмайдиган, уни ҳимоя қилолмайдиган, бунга куч-қурби етмайдиган миллат ҳеч қачон эркин яшай олмайди, кимгадир итоат этишга, бўйин эгишга мажбур бўлади”. Шу боис истиқлолимизнинг дастлабки кунларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди. 1992 йил 14 январь куни эса мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим қадам қўйилди. Шу куни мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 1993 йилдан эътиборан 14 январь Ўзбекистонда “Ватан ҳимоячилари куни” сифатида нишонланмоқда.

14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига оз қолди

Блог им. lalixon


Мамлакатимизда 14 январь — Ватан химоячилари куни миллий байрам сифатида нишонланади. Бу бежиз эмас, албатта. Улар бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимизни таъминлаб беришда  қуролли Кучларимизнинг хизматлари беқиёс. Мана шундай жасур, мард ўғлонларни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак арзийди.


 


Ана шундай фидойи фарзандлар бор экан, эртанги кунга ишончимиз хам юксалиб бораверади. Юртбошимиз қуролли Кучларимиз Олий Бош қўмондони алоҳида таъкидлаганидек, «… бугунги кунда Ўзбекистон амалда ўзининг замонавий, ихчам ва ҳаракатчан, яхши қуролланган, мамлакатимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта хаётини ишончли ҳимоя килишга қодир бўлган миллий армиясига эга, деб айтиш учун барча асосларимиз бор».


 


Шу муносабат билан барча Қуролли куч ходимлари ва Ватанимиз посбонларини ҳамда юртимизнинг барча ўғлонларини Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

Ўзбек ўғлони

Миллий армиямиз-ғуруримиз

Алпомишдек мард ўғлон,


Забардаст, жасур полвон.


Ватанга бўлар қалқон,


Ўзбекнинг бек ўғлони.


 


Номардга қўл бермайди,


Душманга йўл бермайди.


Халқ тинчлигин ўйлайди,


Ўзбекнинг бек ўғлони.


 


Барчинойдек ёри бор,


Ғурури бор, ори бор.


Юрт корига мададкор


Ўзбекнинг бек ўғлони.


 


Ҳар дам омади кулган,


Қалбига зиё тўлган,


Доим ҳақ йўлдан юрган,


Ўзбекнинг бек ўғлони.


 


     Мансур Юнус

Эй улуғ Ўзбекистоннинг навқирон авлоди

Миллий армиямиз-ғуруримиз

Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради.


 


Президентимизнинг ёшларни мард ва фидойи бўлишга даъват этиб, қуйидаги айтган сўзларини эслаймиз: «Эй улуғ Ўзбекистоннинг навқирон авлоди! Сизнинг бу ҳаётда орзу-интилишингиз, кўллаган мақсадингиз, қиладиган ишларингиз кўп. Лекин ҳеч қачон унутмангки, сизнинг энг буюк, энг муқаддас вазифангиз — юртимиз истиқлолини, халқимиз эрку озодлигини кўз қорачиғидай асраш, унинг хавфсизлигини ҳимоялашдир.»


 


Ватан ҳимоячиларига

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Ватан ҳимоячиларига


 


(14 — январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабилан)


 


 


 


Аскар ўғлим, Ватанга хизмат қил, иштиёқла,


Бурчингни адо айлаб, ишончимизни оқла.


 


Командирлар сабоғин сингдириб шуурингга,-


Ўзлаштирш замонавий техникани мароқла.


 


Йўламасин бирор шум қадам чегарамизга,-


Кузат ўткир кўз, оташ юрак, сезгир қулоқла.


 


Ҳарбий машқлардан холи фурсатларда хат ёзиб,


Ёру биродарлардан ҳолу аҳвол сўроқла.


 


Севган қизингга “Кутгил, ёнингга қайтаман” деб,


Берган ваъдангни асло унутма, ёдда сақла.


 


Ёғу сарҳадимизни бузмоқчи бўлса, дарҳол-


Тумшуғин ерга ишқаб, вужудини мажақла.


 


“Эл-юртимиз тинчлигин ҳимоячиси” деган-


Шарафли номни, ўғлим, фахр билан ардоқла.


 


Ўғлонларнинг мардлигин мадҳ айла Исомиддин,-


Қўшиғинг қанот қоқсин байрамона янгроқла.


         


 


Исомиддин Жума,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган


маданият ходими, меҳнат фахрийси

“Ватан ҳимояси-муқаддас бурч”

Ватан учун яшайлик

Бугун мамлакатимизда ҳар бир соҳада изчил ислоҳотлар амалга ошмоқда. Барчасининг замирида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик сабабдир. Осойишталик ҳукмрон жойда буюк мақсадлар яшайди. Юртбошимиз И.Каримов такидлаганларидек “ Миллий армиямиз-мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир. Тинчликни ҳимоя қилиш ва асраш ўта масъулиятли бурч ҳисобланади. Шундай буюк вазифани адо этаётган юрт посбонларининг байрами “14 январ-Ватан ҳимоячилари куни”  юртимизда кенг нишонланди ва ҳанузгача байрам тантаналари давом этмоқда.

Жорий йилнинг 17 январ куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 20 йиллигига бағишланган “Ватан ҳимояси-муқаддас бурч” деб номланган маданий-маърифий  тадбир Республика болалар кутубхонасида бўлиб ўтди.