топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

валюта:

Молиячи эксперт 50 минг сўмлик янги купюра муомалага киритилиши ҳақида: "Асосий вазифамиз – сўмга жамғариш функциясини қайтариш"

Жамият
Ўзбекистон Марказий банки 22 августдан бошлаб 50 минг сўмлик банкноталар муомалага киритилиши ҳақида маълум қилди. Uz24.uz нашри молияшунос Александр Давлетов билан бундай қарордан кўзланган мақсад ва у мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши бўйича қисқа интервью ўтказди.
 
— Нега 20 минглик ёки 100 минглик эмас, айнан 50 минг сўмлик пул бирлиги чиқарилди?
 
— Аҳолининг ҳисоб-китобларини жадаллаштириш ва оптималлаштириш учун. 50 минг сўмлик купюра математик параметрга кўра 20 мингликдан нисбатан қулайдир. Бу ерда асосий вазифа шуки, сўмга жамғариш функциясини қайтаришдир. Яъни одамлар ниҳоят сўмда маблағ жамғаришлари мумкин.

Эксперт: «Ўзбекистон девалвацияга тайёрланиб, қора бозор билан хайрлашмоқда»

Ўзбекистонда валютанинг эркин муомаласи жорий этилиши мамлакатни муқаррар девалвацияга олиб боради
2017 йилдан бошлаб мамлакатда кенг кўламли молиявий ислоҳот ўтказиш режалаштирилмоқда (мақола 2017 йил 7 январда ёзилган). 2016 йилнинг ноябрида Шавкат Мирзиёев «Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарор