топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

буюклик:

«Куйламоқ — яшамоқ демак!!»

26 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

   Кеча ойдин. Юлдузларга термулган сари юраги ҳаприқади, вужудида нималардир тўлқин уради. Унга тинчлик бермаётган, ярим тунда уйқусини ўғирлаб, юлдузларга ошно қилиб сеҳрлаган нарса нима бўлдийкин? Лекин тилига келмаётган, номини тополмаётган ўша туйғулари, юрагини қинидан чиқармоқчи бўлаётган ҳис-ҳаяжонлари ўз-ўзидан қуюлиб бўғзига келаверади, келаверади… келаверади…

Рўзи Чориев хотираси


Рўзи Чориев 1931 йилнинг 28 августида Сурхондарё вилоятидаги Пошқурт қишлоғида дунёга келди. 1959 йил — Тошкентдаги П.П.Бенков номидаги Республика рассомчилик билим юртини тугатди. 1963 йил — Ленинграддаги И.С.Репин номидаги Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ва архитектура институтини тамомлайди. 1966-1973 йилларда Низомий номидаги

Муҳаммад Исмоил. Зилзила (Ҳикоялар туркуми)

Жамият

Ёзувчи шоирлар ўртасида турли-туман қизиқарли ҳикоялар ҳечқачон тўхтаган эмас. Улар бу ҳикоялар асосида том-том китоблар ёзишган бўлсада, ёзмаганлари яна том-том, тунни тонгга улаб бемалол суҳбатлашишингиз мумкин. Айниқса, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим дилбар ва дилкаш инсон. Ҳазил мутойибага уста бўлиш билан бирга, жиддий ва сиёсий мавзуларда ҳам юксак савияда фикрлайди. Усмон ака Ислом Каримов ҳақида гапириб берган воқеа ҳечқачон хаёлимдан кетмайди:
  “ — У пайтларда Президент Девонининг ёшлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлардим. Бир куни Ислом ака ҳузурларига чақириб қолдилар.

Навоий асарлари Польшада нашр эттирилди

Navoiyni anglash

Great news! Received a copy of 'The Language of the Birds' by Alisher Navoi in Polish, prepared by a brilliant person and scholar, Professor Janusz Krzyżowski! Many, many thanks, my dear Professor!


 


Алишер Навоийнинг «Лисон-ут-тайр»и поляк тилида Польшада нашр этилди! Минг раҳмат, Януш Крзизовский! МАНБА


"Садаф ичидаги дурдона гавҳар"

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
Андижон вилоятига қилган  хизмат сафаримиз давомида Марҳамат туманида ўтказилган бир тадбирда Ҳайдарбек Назирбекович Бобобеков билан расмий равишда танишган эдик. Бир яхши инсоннинг шарофати ила  «Турон тарихи» номли ижтимоий-тарихий, илмий ва илмий-оммабоп тўплами қўлимга тушди. Аввалига шунчаки қизиқиш билан кейинроқ ўқиганим сари эса у журнал ўзига оханграбодек тортиб бораётганлигини ҳис қилдим ва ўша куниёқ  тўпламда ёритилган ҳар бир саҳифани қолдирмай ўқиб чиқдим.

Ўзим билган олимлардан, дўст-яқинларимдан суриштирдим бу журнал ва унинг асосчиси бўлган инсон ҳақида. Тўғрисини айтганда ҳеч кимдан ўзим кутган жавобни ололмаганимга хафа бўлиб, интернетдан изладим.

Яхшиям ишимиз шу интернет билан боғлиқ. Яхшиям интернет тармоғи ривожланган бир оламда яшаяпмиз. Журнал ҳақида ҳам, тарихчи олим, Академик Ҳ.Н.Бобобеков ҳақларида ҳам тўлиқ маълумот ва манбаларни тармоқдан топдим. Шунда ўз-ўзимга «яшасин интернет», «Сен менинг энг ишончли дўстимсан» деб қўйдим.

Керакли манбаларни топиб, танишгач касб тақозоси бўйича бу азиз инсон билан бир кўришиш ва суҳбатларини олиш иштиёғи туғилди ва бордим.

Мен ўзим ҳам бугунгача бу инсоннинг ким экани, унинг ҳақиқий фаолияти нималардан иборат, нима ишлар қилган, қанақа тадқиқотлар олиб боряпти умуман маълумотга эга эмас эдим.

Сен гулсену мен ҳақир булбулдурмен

Маънавият
Маданият ва маърифат
БИР БЎСТОНДА ҚЎШ БАЙРАМ

  — Феварал ойида биз ўзбеклар икки даҳо аждодимиз — Алишер Навоий ва Бобур Мирзоларнинг таваллуд айёмларини нишонлаймиз. Менимча, бу ҳам бизга берилган қўшалоқ қувонч ва бахтдир.

(Олимлар даврасидаги суҳбатдан)

  Кўпинча улуғларимиз ҳақида мақола ёзганимизда, таърифу таърифни бир хилдаги гаплардан бошлаймиз, аммо даҳо Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратлари сўз чамани олдида бу таърифлар, қорамтир булутлар орасидаги ой каби хира тортиб қолади. Биз-ку биз, бу соҳир сўз денгизининг мутлақ соҳиби нафасидан баҳраманд бўлган улуғ замондошлари ҳам ҳайрат қирғоқларида туриб, унинг беадад ақл-заковатига, ижод уммонига юксак-юксак баҳо берганлар. У зотнинг энг яқинларидан бири, шоиру замон Абудраҳмон Жомий ёзади: «Низомил — миллат ваддин Алишер деган олий исмни олмоқдан муболағасиз бадавлатдир».