топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

бурч:

Ўзбекистон — мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз” мавзусида тадбир

Илм-фан
Жорий йилнинг 12 январь санасида  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” Марказида “Ўзбекистон — мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз” мавзусида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ҳарбийлар тиббий кўрикдан ўтказилди

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондига қарашли тиббий-ижтимоий марказда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси тизимида хизмат қилаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 

Президентимизнинг 2016 йил 20 декабрдаги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳарбийлар оилаларининг тиббий-ижтимоий муҳофазасини янада кучайтиришдан иборатдир.

Отам ишончини оқлаб...

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Жамият
Бугун дунёнинг турли минтақаларида вужудга келаётган мураккаб вазият ҳар биримизни юртимиздаги тинчлик-осойишталикнинг қадрига етишга, уни асраб-авайлаш, ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашга ундамоқда. Зеро, тинчлик туфайли мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ютуқларга эришилмоқда, халқимизнинг турмуш фаровонлиги юксалиб бораётир. Буни яхши англаган мард ва жасур ўғлонларимиз мамлакатимиз хавфсизлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашни муқаддас бурч, деб билади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида аскарлар ва ота-оналар иштирокида видеомулоқот ўтказилди

Жамият
Мамлакатимизнинг барча ҳудудида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон – мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” шиори остида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, суҳбатлар ўтказилмоқда.
 

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш — бош мақсадимиз


Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир. Бу жиҳатлар Конституциямизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Бош Қомусимизнинг II боб 13 моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва Қонунлар билан ҳимоя қилинади” дейилган.

Юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳамоҳанг тарзда фаолият юритаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳам шу каби эзгу ишларни амалга оширишга

Жасорат, бурч, матонат

ТТПИ
2015 йил 7 май куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан “Жасорат, бурч, матонат” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.




ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ

TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI
Бизнес ва карьера
        Тошкент давлат иқтисодлиёт университети Маданият саройида университетнинг “Банк иши” факультети жамоси томонидан “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” шиори остида “Миллий армиямиз – мамлакатимиз, тинчлиги ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир” мавзусида ўтказилаётган маънавий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди.
 

Оилавий бурч ва масъулиятнинг маънавий асослари

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

                                        Оилавий бурч ва масъулиятнинг маънавий  асослари 


 


“Ақли расо ҳар қайси инсон яхши англайдики, бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор, оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди.”                                                                                                                                 


И.Каримов


 Ўзбекистон ўзига хос бўлган тараққиёт йўлидан  бораётган ҳозирги шароитида жамият маънавиятини юксалтириш, муҳим вазифалардан  бирига айланди. Халқнинг  маънавияти ва маданияти, унинг ҳақиқий тарихи ва ўзига хослиги қайта тикланаётганлиги жамиятимизни янгилаш ва тараққий эттириш йўлидан  муваффақиятли равишда олға силжитишдан ҳал қилувчи,  белгиловчи аҳамиятга эгадир.


Ниқобини ўзгартирган шифокор

Кўнгил битиклари
Баъзида одамлар ўртасидаги ўз касбига нисбатан масъулиятсизликни кўриб юрагимдан хафа бўлиб кетаман. Айниқса таъмагир кишиларнинг пайт пойлаб туришлари жуда аянчлидир. Бу ҳолатни кўпроқ шифокорларда кузатиш мумкин. Чунки оддий маълумотнома олиш учун ҳам қўлингизга қараб туришади.

Яқинда тиш шифокорига боришимга тўғри келди. Аслида биз жонимиз қаттиқ оғриганда нажот истаб қоламиз-да. Кечаси билан тишим оғриб, тунни қандай ўтказганимни билмадим. Тезроқ тонг отишини, шифокорга бориб жонимга оро киришини орзиқиб кутдим. Эрталаб шифокор томон ошиқдим. Бахтимга ҳеч ким йўқ экан. Мени курсига ўтказиб, тишларимни текшира бошлади. Аввалига ҳамма ишни қўл учида қилаётгандек туюлди. Бундан хафа бўлиб кетдим. Муолажалар тугагач, уч кундан кейин келишимни айтиб жўнатиб юборди.

Ватан ҳимояси-олий бурч.

Ватан учун яшайлик
Халқимиз азалдан тинчлик ва осойишталикни Ватан, она, озодлик каби муқаддас тушунчалар қаторида улуғлаб, эъзозлаб келади. Ватан озодлиги, тинчлиги ва хавфсизлиги ҳимоячилари эса мудом ҳурмат-эътиборда.
Инсон маънавий оламининг кучи, қудрати унинг Ватан олдидаги бурчи, масъулиятини қандай англаб тушунишида ҳам намоён бўлади. Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида маънавий жасорат туйғусига алоҳида тўхталиб, “Урганчни босқинчилардан ҳимоя қилишда байроқ тутиб жон берган Нажмиддин Кубронинг қаҳрамонлигида, дунёни тўфондек босган Чингизхон қўшинига қарши ўн бир йил муттасил мардона кураш олиб борган Жалолиддин Мангубердининг жанговар руҳида, юртимизни истилочилардан озод қилиб, буюк давлат барпо этган Амир Темур бобомизнинг бунёдкорлик салоҳиятида ҳам маънавий жасорат туйғуси буюк ва устувор аҳамият касб этгани шубҳасиз”, деб таъкидлайди.

Конституция- асосий қонунимиз

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Конституция (лотинча «constitutio» — тузилиш, тартиб)  — давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади.

Маълумки, ҳар бир давлатда унинг ички ва ташқи ҳаётини тартибга солиш ва давлат механизмининг режали ишлаб туришини таъмин этиш учун юзлаб ва минглаб турли қонунлар ҳамда қонуности акиҳтлари қабул қилинади. Уларнинг баъзилари иқтисодга, баъзилари сиёсатга, баъзилари эса маданият ва ҳаётнинг бошқа соҳаларига тегишли бўлиши мумкин.

Буларсиз давлат ўз вазифаларини бажара олмайди. Аммо юзлаб ва минглаб қабул қилинган барча қонунлар ва қонуности актлари давлат ҳаётининг жузъий, айрим томонларига бағишланган бўлади.

Конституцион бурч

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Конституцион бурч — адолатли-ҳуқуқий демократик, давлат ва замонавий жамият қуришнинг ҳамда улар ривожланишининг зарурий шартиларидан бири. Барча илғор давлатлар конституцияларида фуқароларнинг бурчларига алоҳида ўрин ажратилган. Мустақил Ўзбекистон ўз Конституциясида фуқароларнинг бурчларини белгилашда халқимизнинг тарихий хусусиятларига, илғор мамлакатлар тажрибасига суянади.

Конституцион бурч — Ўзбекистон Конституциясида белгилаб қўйилган, фуқаролар томонидан бажарилиши шарт бўлган мажбуриятлардир.

Ота рози-Худо рози

Ота-оналар учун

Ахир«Ота рози Худо рози»деган халқимизда мақол бор. Фарзанд ҳеч қачон ота-она олдида ўз фарзандлик қарзларини узолмайдилар. Шундай экан, ҳар бир фарзанд ота-онасидан қарзини узиш учун ҳар бир дақиқада уни рози қилиши, ҳурсанд этиши унинг фарзандлик бурчидир.
 
 Ота-она айниқса, қариган чоғида деразага ёки эшикка қараб қолмасин. Бу даврда уларга фарзанднинг пули, нони ёки кийими керак эмас, уларга фарзанднинг ўзи, унинг меҳри, эътибори керак. Аҳмад Дониш таъбири билан айтганда:
 
Сен отангга ҳар не қилдинг яхшилик,
Кут болангдан яхшиликка яхшилик.

Дунёдаги энг арзон туйғу - МЕҲР ҳақида

Ота-оналар учун
Фарзанднинг ота-онадан яхши ибрат ола билиши ва улардан фахрланиши, ота-онанинг ўз жигаргўшаларини вояга етказиб, улар қилаётган ишидан, меҳру муҳаббатидан қувониши ва бир-бирларидан қалбан фахрлана олишлари олийжаноблик! Бу ҳаммага ҳам насиб қилавермайдиган тоъле, ҳаммага ҳам бундай бахт берилавермайди. Бундай иқрорга кимлар етиб, кимлар етмайди!