topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

бош кийими:

Юз шаклига қараб бош кийими танлаймиз (фото)

Куз-қиш мавсумига мўлжалланган бош кийимларни танлашда ранги ҳам, бичими ҳам муҳим роль ўйнамайди. Бош кийими юз мутаносиблиги билан мос келиши керак.
Чўзиқроқ юзлар учун бош кийимлар

Ўзбек дўпписи

Блог им. allauyi
Дўппининг халқимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятини дўппи билан боғлиқ  эртак, афсона, ривоят, нақл, мақол, матал, иборалар мавжудлигидан ҳам билсак бўлади.
Халқимиз орасида энг кўп тарқалган ибораларга мурожаат қилайлик:
·        Бош омон бўлса, дўппи топилади.
·        Дўппининг тагида одам бор.
·        Дўпписи шу ерда, ўзи қаерда бўларди.
·        Дўппини осмонга ирғитади.
·        Дўпписи тор келиб қолди.
·        Дўппини олиб қўйиб ўйлаш керак.
·        Бўйлаб қараса, кишининг дўпписи бошидан тушади.
·        Дўпписи тушиб кетса, пул бериб олдиради.
·        Бирининг дўпписини бошқасига кийдириб юборади.

Ўзбек дўпписи

Блог им. allauyi
 
Дўппи – ўзбек халқининг  миллий маданий қадрияти, қадимий бош кийимидир. Халқимизнинг ижодкор даҳоси анъанавий либосимизнинг таркибий қисми сифатида ихтиро этган ушбу анжом яшаш тарзимиз, иқлим шароитимиз, нафосат меъёрларимиз диду завқимиз, маиший имкониятларимиз билан уйғун ҳолда юзага келган. Уни ёшлар ҳам, кексалар ҳам, ўрта ёшли кишилар ҳам севиб, ардоқлаб киядилар; бир бирларига совға қиладилар; сарполар таркибида болалари, қадрдонлари, қариндошлари, бўлғуси келинлари, куёвлари, қуда-андплари учун асрайдилар; қўли гул чевар қизлар ўзлари суйган, эъзозлаган кишилар учун атаб тикадилар./ Дўппи совға қилиш замирида «Азиз бошингиз омон бўлсин!» деган тилак ётади. Уни қоқиб-суқиб уй тўридаги девор қозиқларига илиш, баъзан ҳимояловчи матоларга ўраб токчаларга қўйиш одат тусига кирган. Кейинчалик кийиладиган, совға учун асраб қўйилган дўппилар таҳланиб ёки гумбаз шакли ҳимоя қилинган ҳолда сандиқларда, жовонларда, янги кўрпа тахларида сақланган. У халқимиз орасида энг эзгу туҳфа, энг мўтабар либос саналган.