топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

болалар шеърияти:

Дилшод РАЖАБ. Шеърлар

Шеърият ва адабиёт
ЙЎЛИМ    ҚУЁШ   ТОМОНДИР

ТУҒИЛГАН ЖОЙ

Киндик қоним томган жой,IMG_2291

Меҳридан дид қонган жой.

Ишқи билан эрта-кеч

Юрак-бағрим ёнган жой.

Бағри-боғи чамандир,

Шу ер менга Ватандир!

 

Ёқимли ҳазил ва ёрқин тасвир жилваси

Болалар шоири Дилшод Ражаб
                 
          Ижодкорнинг бадиий олами. Бу оламнинг тарҳи ва тарзи, ранги ва манзараси, бойлигию гўзаллиги ижодкорнинг маҳорат даражасига боғлиқ. Чинакам қаламкаш яратган бадиий олам ёрқин ва мафтункор, гўзал ва бетакрор бўлади. Болалар шоири Турсунбой Адашбоевнинг бадиий олами, унинг яралишида шоирнинг поэтик маҳорати хусусида сўз юритар эканмиз, аввало, унинг ўзига хос жиҳатларига эътибор қилмоқчимиз. Бу оламдаги болалар — шоир яратган лирик қаҳрамонлар ниҳоятда ҳаётий ва ҳаққонийдир. Сабаби: уларни яратган шоир реал ҳаётдаги болаларнинг табиатию хулқ-атворини, маънавий қиёфасини, бир сўз билан айтганда, болаларнинг ўзигагина хос ва мос бўлган дунёсини чуқур билади. Шу билан бирга, буни маҳорат билан гўзал ифода ҳам қилади. Ярим асрдан ортиқ қалам тебратиб келаётган отахон шоир илк тўпламига («Камолнинг олмаси» — 1964 йил) кирган шеърларидаёқ бу борадаги иқтидорини кўрсата олган эди.
                                  Насибанинг олмаси
                                   Тушиб кетди ариққа.