топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

бобур:

ТАТУ Самарқанд филиалида "Ғазалхонлик кечаси"

Шеърият ва адабиёт
2016 йилнинг 11 февраль куни ТАТУ Самарқанд филиалида буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда шоир, саркарда, тарихчи ва шоҳ Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган бадиий ва маънавий-маърифий “Ғазалхонлик кечаси” тадбири ўтказилди.
 
Тадбирда
Барча 13та расмни кўрсатиш →

Кўз кўнгил ойнаси


Айрим мутасаввифлар, айниқса, Имом Ғаззолий инсоннинг зоҳирий ташқи кўзига муқобил бир ботиний ички кўзи ҳам бор бўлиб, унга “қалб кўзи”, “маънавий кўз” дейилади, деган фикрни баён этган”. Кўз сўзини ўзи кенг маънода тушина билиш мумкин, “кўнгил кўзи”, “қалб кўзи”, “руҳ кўзир”, “басират кўзи”, “маънавий кўз”.
Шарқ мумтоз адабиётининг забардаст вакиллари Жалолиддин Румий, Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий “кўз”, “кўз ёши”, “қонли кўз ёши” каби сўз ва ибораларидан назмда кўп ўринда унумли фойдаланганлар. Мавлоно Румий “Кўзни юмгил кўзга айлансин кўнгил” деса, Ҳазрат Жомий “Қон тўкар ёш ўрнига шу чашми гирёним менинг,” деб ёзади. Ҳазрати Алишер

Бобур ва Умар Ҳайём

Буюк шахслар
Бобур ижодига форс шеърияти ҳам кучли таъсир кўрсатган. Ўша даврда зодагон табақадагилар форс тилини ўз она тили даражасида билган. Мактаб, мадрасаларда форс адабиёти асосида адабий таълим берилган. Саъдий, Ҳофиз сингари форс адабиёти намояндалари асарларидан барча зиёлилар баҳраманд бўлишган. Бобур ҳам “Бобурнома”, “Аруз рисоласи”да Шайх Саъдийнинг ижодига қайта-қайта мурожаат қилган. У “Аруз рисоласи”да: “…панду насиҳату мавъаза бобида Шайх Саъдийнинг “Бўстон”ича маълум эмаским оламда бўлғай. Нечукким ўзи дебтур: Суханҳои Саъдий мисол асту панд, Ба кор оядат шави корбанд. Дариғ аст аз-у рўй бартофтан, К-азу рўйи давлат тавон ёфтан.” деган.
Бобур “Бобурнома”да ўзининг йўлларда тошга байт, ҳикматли сўзлар

Бобур шеъриятидаги айрим образлар талқини

Буюк шахслар
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой ва ранг-баранг ижодий меросининг катта қисмини унинг лирикаси ташкил этади. Бобур девонидаги шеърларнинг асосий қисмини ғазал ва рубоийлардан иборат. Ғазалнинг тасвир имкониятлари ниҳоятда бой, унда ҳар қандай ҳис-туйғу, мушоҳада, катта-кичик фикрни ифодалаш қулай. Рубоий эса шоирнинг ахлоқий ҳамда фалсафий ғояларни ёритишига ҳамиша қўл келади.
«Бобурнома»даги қайдлардан аёнки, Бобур аксари рубоийларини алоҳида тайёргарликсиз, йўл-йўлакай бадиҳа тарзида яратган. Шоирнинг ғазал ва рубоийларида аниқ бир мавзу теварагида сўз боради ва мантиқий изчилликка қатъий амал қилинади. Натижада улар композицион пухталик касб этган. Конкрет бир мавзуга бағишланган ёки бир образни ёки муайян бир аҳволни ёритувчи ғазал ва рубоийлар, алоҳида-алоҳида фикрлар

"Гул ва булбул". Бобур ҳақида мақолалар


Узоқ ўтмишда Нил дарёси бўйларидаги кишилар ва қадимги мисрликлар гулга нисбатан муқаддас гиёҳ сифатида муносабатда бўлганлар. Кейинчалик бу тасаввур ва тушунча Бобил (Вавилон) ва Эронга ўтган. Ўрта асрларда Европада гул номи билан боғлиқ шаҳарлар (Флоренция, Венеция) бунёд этилиб, улар номига муносиб мислсиз даражада гуллаб яшнаган. Қадимги Хитойда императорлар хонадонида гул алоҳида эьзозланиб парвариш қилинган, ҳукмдорларнинг тожларни безаган. Хитойликлар турмушида бу ҳолнинг асоратини ҳозирги кунда ҳам кузатиш мумкин. Пайғамбаримиз саҳобаларининг айтишларича, Муҳаммад саллалоҳу алайҳи вассаламнинг бадан терларидан гул бўйи келар экан…
Халқимизда ҳам ёрни гул, гулни ёр дейди. Ёр ким эканлиги бизга маьлум. Бинобарин, гул ҳақидаги тушунча илоҳий мазмун касб этган. Халқ оғзаки

Шоҳ, адиб ва шоир (3)

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

Саҳли мумтанеъ — кўринишидан осон, жўнгина туюладиган, аслида эса, бундай ёза олиш жуда мураккаб бўлган антиқа баён услубидир. Бу услубни биз Бобур ва Машраб ижодидагина кузатамиз, холос. Юқоридаги ғазал бичими киши эгнида таранг турадиган нафис устки кийимни эслатади. Анъанавий ташбеҳ бичим таранглиги туфайли ўзгача таъсир кучига эга бўлади. Қисқа мисраларнинг ички қофиялар билан таъминлангани, уларнинг ҳар бирини яна икки бўлакка бўлади. Натижада байт тингловчида тўртликдай таассурот қолдиради. Бу эса жарангдорликни янада кучайтиради:
Жаврда нодир,
Зулмда моҳир,
Ишвада қодир,
Ғамзада устод.
Шу биргина байтнинг поэтик фазилатларини бир дафтар қилиб шарҳласа арзийди. Иккитагина мисрада яратилган маъшуқа тимсоли феъл-атворининг кўпқирралилигига эътибор берайлик. Янгича 

Шоҳ ва шоир

Шоҳ ва шоир
Шеърият ва адабиёт

Шеър таъсирчанлигини таъминлаган фикрий кашфиёт: толесизлик, жонга бало орттиришлик, хато қилишлик, юзи қаролик — буларнинг ҳаммаси ўз юртидан бош олиб кетишда, гарибликни бўйинга олишдадир.

Шоҳ, адиб ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Шеърият ва адабиёт

Ҳар бир халқнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, буюк олимлари, йирик адиб ва шоирлари бўлади. Чунончи, Искандари Мақдуний, Суқрот, Арасту, Буқрот, Еврипид, Ҳомер номларини эслаганимизда, буюк эллин маданияти улуғворлиги ва нафосати билан кўз ўнгимизда намоён бўлади.
Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Шайбонийхон, Абулғози Баҳодирхон, Амир Умархон, Муҳаммад Раҳимхон Феруз сингари шоҳ, хон ва амирлар; Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Кошғарий, Абу Мансур ас-Саолибий, Маҳмуд Замахшарий сингари дунёвий: ижтимоий-гуманитар ва аниқ фанлар алломалари; Имом Исмоил ал-Бухорий, Имом Мотуридий, Абу Зайд Дабусий, Хожа Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбанд, Бурҳониддин

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)

Шоҳ ва шоир
Шеърият ва адабиёт

Бобур (тахаллуси; тўлиқ исми Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо) (1483.14.2, Андижон 1530.26.12, Агра) — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир; тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода.

«Бобурнома»да Навоий ҳақидаги маълумотлар

Navoiyni anglash

«Бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан ҳар қанча  фахрлансак  арзийди. Ўзбек  халқининг  довруғини дунёга торатган улуғ  аждодларимиздан  бири ўлароқ, ул  зот  бизни  тарихимизни  қадрлашга  келажакка  буюк  ишонч билан қарашга  ўргатади». И.Каримов.
«Бобурнома» асарида 1551 киши  номи  тилга  олинган. Улар ичида  жуда кўп тарихий шахслар (Темурий   ҳукмдорлар, ҳарбий амалдолар. Илм-фан ва санъат намояндалари)нинг  шоир машоирлари (портретлари) ва руҳиятлари моҳирона чизилган, уларнинг  хатти-ҳаракатлари, фаолиятлари  баёни  орқали шахсий  хусусиятлари (характерлари) очиб  берилган. Тарихий  шахсларнинг қиёфалари ва фазилатларини ёритганда, Бобур уларга нисбатан ҳаққоний муносабатда бўлишга, уларнинг яшаш тарзи ва шароитидан келиб чиқиб, феъл-атворларининг энг муҳим жиҳатларини  мумкин қадар аниқ  ва ихчам  ибораларда,  лўнда ифодалашга  ҳаракт қилган.
«Бобурнома»да Навоий  ҳақидаги фикрларни  кўздан кечирайин.
Бобур Навоий  билан учрашмаган бўлса-да, лекин ёшлигидан унинг  шахсига ва ижодига катта  меҳр –муҳаббат билан  тарбия  топган. Бобур туғилган йили Навоий  буюк «Хамса»ни ёзишга  киришган, Самарқанд  тахтини  эгаллаган 1498 йили эса Навоий  «Хазойин-ул маоний» девонини тузган эди.

Барҳаёт сиймолар зиёси

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

     Тошкент ислом университетида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган адабий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди.


      Президентимиз И.Каримов ўз нутқларида: “… Навоий, Улуғбек, Бобур, Машраб, Фурқат, Қодирий ва халқимизнинг бошқа буюк фарзандлари… Уларнинг мероси Ўзбекистон халқлари умуминсоний қадриятларининг равнақи ва бойишига хизмат қилиб келган эди ва бундан буён ҳам хизмат қилади. Биз уларнинг бебаҳо меросини халққа ва аввало ёшларга етказиш учун барча ишларни қиламиз” – дея алоҳида таъкидлаган эди.


 




Буюк сиймолар сийрати

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

     Барчамизга яхши маълумки, феврал ойида юртимизда буюк мутафаккир алломаларимизнинг таваллуд айёмлари чуқур эхтиром билан нишонланади. Юртбошимиз ўз нутқларида: “… Навоий, Улуғбек, Бобур, Машраб, Фурқат, Қодирий ва халқимизнинг бошқа буюк фарзандлари… Уларнинг мероси Ўзбекистон халқлари умуминсоний қадриятларининг равнақи ва бойишига хизмат қилиб келган эди ва бундан буён ҳам хизмат қилади.


 



 


Батафсил: www.tiu.uz

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди байрами

Шоҳ ва шоир
Шеърият ва адабиёт

Улуғ шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги мамлакатимизнинг барча вилоят ва шаҳарларида кенг нишонланмоқда. 14 февраль куни Бобурнинг кинлик қони тўкилган Андижон шаҳрида ҳам улкан тадбир бўлиб ўтди. Шаҳар марказидаги Бобур номидаги майдонда эрталабдан минглаб одамлар йиғилишган ва Бобур ҳайкали пойига аллақачон юзлаб гулчамбарлар қўйилган. Тадбирни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очиқ деб эълон қилар экан, Бобурнинг айнан Андижонда таваллуд топиши билан андижонликлар фахрланишлари ва унинг юксак даражада ёзилган асарлари ёшларимизга бугунги кунда ҳам маънавий озуқа  беришини алоҳида таъкидлаб ўтди. 



Ўз навбатида сўзга чиққан академик Азизхон Қаюмов Бобурнинг лирик ғазалларидан намуналар келтириб, муҳаббат ҳар қандай ёвуз кучларнинг томирини қурутувчи қудратли куч эканини ва ҳар бир инсон ота-она, ёру биродар ва ўз ватанини Бобур каби севиши лозим эканини зикр қилиб ўтди. 


Бобур халқаро мукофоти топширилди

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

Улуғ аллома Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги муносабати билан Андижон шаҳридаги Боғи Шамол боғида шоир ва давлат арбобига бағишланган «Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси» номли китобнинг тақдимоти муносабати билан илмий анжуман ўтказилди. Бу анжуманда Миср, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа қатор мамлакатлардан олим ва адиблар иштирок этишди. Энциклопедияни яратишда фаол этган муаллифларга мукофотлар топширилди. «Бобурнома»ни араб тилига ўгирган Аш -Шамс университети профессори Мажида Маҳлуф хоним, энциклопедия яратиш йўлида хизмат қилган бир неча олим ва адиблар, уни чоп этишда фаоллик кўрсатган «Шарқ» нашриёти ходимлари Фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти билан тақдирландилар. Энциклопедия бош муҳаррири, арузшунос олим, профессор Абдулла Аъзам Бобур халқаро мукфоти билан тақдирланди.


Шоҳ ва шоир

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

 


  “Бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан ҳар қанча фаҳрлансак арзийди. Ўзбек халқининг довруғини дунёга таратган буюк аждодларимиздан бири ўлароқ, ул зот бизни ўтмиш тарихимизни қадрлашга, келажакка буюк ишонч билан қарашга ўргатади”


Ислом Каримов


 


   Ватанимиз тарихига назар солар эканмиз, унинг зарварақларига жило бахш этиб турган бир қанча олим-у уламолар, шоҳ-у шоирлар, етук инсонларнинг ибратли ҳаётларига гувоҳ бўламиз. Уларнинг умрлари биз ёшлар учун қимматли ўгит ва беназир намуна бўлиб хизмат қилади.


 


 


 



Бобур юртида байрам

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

Бугун улуғ ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун.


Шу муносабат билан аллома таваллудининг 532 йиллиги муносабати билан унинг она шаҳри Андижонда илмий анжуман ўтказилади. Бу анжуманда иштирок этиш учун Европа, Осиё ва Африка қитъалари, ҳамда Ўбекистоннинг турли бурчакларидан бобуршунос олимлар, адиб ва шоирлар, умуман олганда Бобур ихлосмандлари Анджионга етиб келишган.  

Бобур ва Боливар

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

 


         Йирик тарихий шахслар, уларнинг фаолияти ва ҳаёти баъзан жуда ўхшаш бўлади. Ўзбек халқининг атоқли фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Лотин Америкасининг давлат арбоби Симон Боливар ҳаёти бир-бирларига жуда ўхшаш ва такрор жиҳатларга эга.


Бобур 1483 йили таваллуд топган. Боливар эса 1783 йили, улар дунёга келишлари орасидаги фарқ роппа-роса уч юз йил. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам отадан эрта етим қолишган ва ҳаёт мактабида тарбия топишган.


Бобур 1510 йили Ҳисорда шайбоний султонларга қарши фаолияти билан Самарқандни эгаллаб тарихда из қолдирган бўлса, Боливар 1810 йили Каракасдаги инқилобдаги фаол иштироки билан ном қолдирган. Орадаги фарқ яна уч юз йил.


Самарқандни эгаллаган Бобур 1512 йили сафавийлар лашкарбошиси Нажми Соний хатоси сабаб Ғиждувон жангида мағлуб бўлиб, Кобулга чекинади. Орадан уч юз йил ўтиб Боливар сафдоши Франсиско Миранде хатоси сабаб мағлубиятга учраб Янги Гренада томон чекинади.


1519 йили Бобур Сват ва Бажаур (ҳозирги Покистон шимолида) вилоятларини ўз тасарруфига киритгач, Бобур давлати қудратли давлатлар сифатида, Мовароуннаҳр, Ҳинд, Хуросан ва Ироқ ҳукмдорлари тарафидан тан олинади. 1819 йили Боливар испанларни мағлуб этганидан сўнг Боливар давлати республика сифатида тан олинади. Орадаги фарқ уч юз йил.


         1524 йили Бобур Сиялкот ва Лоҳурни лўдийлар ҳукмронлигидан озод қилади. 1824 йили Боливар Перуни испанлардан озод қилади. Орадаги фарқ уч юз йил.


         1526 йили Деҳли султонини мағлуб этган Бобур Буюк бобурийлар  империя (ҳозирги Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонни бирлаштириб) асосчисига айланади. 1826 йили Колумбия таркибига Қуйи Гренада ва Кито (ҳозирги Эквадор) ҳудудини бирлаштирган Боливар Буюк Колумбия президентига айланади. Орадаги фарқ яна уч юз йил.


         Бобур ҳамиша подшоҳликдан воз кечиб оддий ҳаёт кечиришни орзу қилган ва 1530 йил ўлимидан тўрт кун олдин шаҳзода Ҳумоюнга тахтни топширган. 1830 йили Боливар ҳам ўз ихтиёри билан президентликдан воз кечган. Бобур 1530 йил декабрь ойи ҳаётдан кўз юмган. Боливар 1830 йил декабрь ойида вафот этган. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам 47 йил умр кўрган. Орадаги фарқ уч юз йил.


Бобур вафотидан сўнг Аграда дафн этилган ва кейинчалик унинг ҳокини  Кобулга олиб келиб қайта дафн этилган. Колумбияда дафн этилган Боливар ҳоки икки йилдан сўнг Каракасга олиб келиб қайта кўмилган. Бу ерда ҳам уларнинг тақдири ўхшаш.


Ботирали ЙЎЛДОШЕВ,


шарқшунос