topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

биометрик паспорт:

Миллий биометрик паспорт хорижга чиқиш паспорти сифатида тан олиниши мумкин

Jamiyat
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан тасдиқланиши режалаштирилган лойиҳага кўра, 2018 йил 1 июлдан амалдаги миллий биометрик паспортни хорижга чиқиш паспорти сифатида эътироф этиш кутилмоқда. 
 
Бугун, 9 январдан умумхалқ муҳокамасига тақдим этилган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида таъкидланишича, мазкур ўзгариш билан Ўзбекистон ҳудудида яшаш, ҳаракатланиш учун фуқаролик паспорти ўрнига шахсни тасдиқловчи ID – идентификация картасини жорий этиш назарда тутилади.​