топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

бахт:

Оналик бахти

Ўзлигим
Жамият
ҚАТРАЛАР
Ибодатхон аянинг бу хонадонга келганига йигирма йил бўлди. Чоли раҳматли ажойиб одам эди. Ўн йил бирга яшашди. Ундан кейин ёлғизланиб қоламанми, дея ўйларди. Энди ана шуни эсласа, ўзидан хижолат тортади.

… Онаси қазо қилгач, катта ўғил Нодирбек укалари билан бамаслаҳат отасини уйлаб қўйишди. Ибодатхон ая ўшанда элликка кирган кўркам аёл эди. Фарзанд кўрмагани боис, турмушидан ажраб, укаси билан бирга яшарди. Нодирбекнинг хотини билан бирга келишиб, айтган гаплари хотирасига бир умр муҳрланиб қолди.

Бахт нима?

Жамият

* Бахт — умр лаҳзаларидан бирининг исми
* Бахт инсондан ташқаридаги ҳодиса эмас
* Бахт — маънавий эҳтиёж
* Бахт — инсон кўнглининг энг чиройли мулки
* Бахт — инсонни юксалтиради, кунларига кўрк беради, севдиради.

Бахт менинг наздимда

Тошкент давлат юридик университети ҳуқуқшунослари
Бахт менинг наздимда…
 
Бахт нима… Бахт қаерда? Бу савол қадимдан инсонларни ҳайрон қолдирган. Бахт ҳар бир инсон излайдиган орзудир. Файласуф ўткир фикри билан, содда киши оддий соддалиги билан, подшоҳлар гўзал, ҳашаматлик қасридан,  камбағаллар эса ўзларининг пастқам кулбасидан излайдилар. Ҳеч кимни бахтсизликни излайди, ёки

Ёшларимиз-эртанги кунимиз замини

Республикамиз Президенти И. Каримов  ўзининг “ОНА  ЮРТИМИЗ  БАХТУ  ИҚБОЛИ  ВА  БУЮК  КЕЛАЖАГИ  ЙЎЛИДА  ХИЗМАТ  ҚИЛИШ  — ЭНГ ОЛИЙ  САОДАТДИР”  китобида: “Эртанги  кунимизнинг  энг катта  кучи,  керак  бўлса  замини  нимага  асосланади,  деган  саволга  мен  ёшларимиз,  ёшларимиз  ва  яна бир бор  ёшларимизга,  деб жавоб  бераман, деб  таъкидлаганидек, юртимиз  келажаги, унинг бахти  ва саодати  албатта,  ёшларимиз  қўлидадир.

Tақдириmcah, бахтимсан, озод ва обод ватан

Buxoro muhandislik texnologiya instituti
Мустакиллик шарофати билан кўпгнна ёшлар бнлим ва идрокларини кенг намоён килмокдалар. Ёшлар — бу катта куч. Хар кандай жамият уларнинг мақсадига эхтиёж сезади. Ёшларга, уларнинг таълим-тарбиясига, ижтимоий ҳаракатига, жамиятда тутаётган урнига катта эътибор каратилди. Кейинги йилларда хар томонлама камол топган ёшларни излаб топиш, истеъдодларни куллаб-кувватлашга каратилган мухим Конунлар кабул килинди.

Тавалло

Кўнгил битиклари

Ҳар жонни асрасин Ўз паноҳида,


Қоқилмай яшасин ҳар битта инсон.


Қувончдан куйласин, кўз қароғида


Порласин бахт учун минг битта имкон.


 


Ғурурга тўлдирсин оналар кўксин


Дилбанди эришган бахт-саодати.


Оталар қаддини тоғдек тик тутсин


Мард, танти фарзандлар шахд-шижоати.


 


Ҳар ким ҳам меҳрдан топсин ҳаловат,


Муҳаббат борлиғин айласин сармаст.


Жигар-дўст, ёронлар бўлсин саломат,


Тилидан тушмасин шукр ҳар нафас.


 


Тинчликда бардавом бўлсин умримиз,


Ҳеч завол кўрмайлик, бўлиб соғ-омон.


Келажак – интиқдир, равон йўлимиз


Элитсин бизларни бахт қасри томон.


 


© Дилшод Абдуазизов,


2014 йил 15 март.

Яшашни ўрганинг капалаклардан...

Блог им. dilshodra

Сенга ким ўргатди,


Айтгин капалак,


Дунёда яшашни, доим шод бўлиб?


“Бир кунлик” умрингни этмайсан ҳалак,


Юрагинг пок юрар қувончга тўлиб.


(fikr.uz сайтида Albatros никли Комилжон Аслоновнинг изоҳидан)


 


   Ажойиб сатрлар…


   Дарҳақиқат, капалаклардан ҳам беозор, беғубор мавжудот борми дунёда?! Гулзор аро қувнашиб-қувлашиб юрган капалакларни кўришдан ҳам мароқли, ҳузурбахш лаҳзалар бормикан дунёда!


   Бу нафис ҳашаротлар ҳақида фикр юрита туриб, беихтиёр Қуръони каримдаги сатрлар ёдга тушади. “Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир”, деб бот-бот такрорлайди Аллоҳ ўзининг каломида.


   Ана шу нозик хилқатнинг саноқли кунларгина давом этадиган ҳаёти қанчадан-қанча ҳикматга бой. 3-4 кун, нари борса 20 кунгача чўзиладиган умри давомида ер юзининг энг манзарали жойларини ўзига макон тутади. Ҳаётдан фақат қувонч излайди, яхшилик кутади. Қайғу-алам, ҳасад-изтироб унга бегона.


 


   Не учун мен қувонмай, ахир,


   Кўз очдим-ку гўзал оламда.


   Сийламоқда беғубор осмон,


   Чин маконим – гул, чаманзорда.


 


   Нечун менга ғам-андуҳ, алам?


   Ором бермас изтиробларим.


   Шу бир лаҳза умрим ичида


   Азиз – бошим, бахт эрур – борим!


 


   Биз инсонлар-чи? 20, 30, 40, 50, 70, 90 йил яшаймиз. Аммо умримизни афсус-надоматга, фарёду фиғонга, норизолик ва қайғуга топширамиз. Аммо сира ўйлаб кўрмаймиз: ана шу нохуш ҳолатлар азиз умримизни беҳуда сарфлашга, сония сайин ўтиб бораётган бахтимизни бахшида этишга арзирмикан?


   Атрофимиздаги миллионлаб бахтли онлар, ҳузурбахш неъматларни кўрмаган кўзимиз, онгимиз ана шу арзимас, оний воқеаларни, нохуш дилхираликларни бир умрга қалбимиз тубига ўйиб ёзиб қўяди. Наҳот, ўз умримиз илдизига ўзимиз болта ураётганимизни ҳис этмасак?!


 


   Қўлга олиб илоҳий қалам


   Коинотга ранг бермиш Холиқ.


   Саноғи йўқ неъматлар ичра


   Ерни айлаб жаннатий борлиқ.


 


   Инсон зотин яратиб, уни –


   Ноиб этмиш ерда Ўзига.


   Илоҳий руҳ жо этиб қалбга,


   Ҳокимликни берди сўзига.


 


   Энди недан танг инсон ҳоли,


   Не савдолар бахтдан айирмиш?


   Борлиқ ичра борлиқ эканин –


   Хотиридан нелар ўчирмиш?


 


   Нечун қувонч тарк этмиш уни,


   Бахтсизлигин илдизи қайда?


   Наҳот, билмас инсонлик ўзи


   Буюк бахтдир кўҳна дунёда!


 


   Не қиларди инсон – тақдири


   Капалакдек ночор бўлганда?


   70 йиллик “бахтсиз” ҳаёти


   7 кунлик бўлиб қолганда?!


 


   Қани эди, инсон боласи ўз умрининг ўлчови ана шу бир кунлик капалак умрига тенг эканлигини ҳис эта олса! Юз йил яшаган одам ҳам умри сўнгида босиб ўтган йўлини бир кунга қиёслашини кўпчилигимиз эшитганмиз-ку, ахир!


   Капалаклардан ўрнак олайлик. Бахт ичра бебахт яшамайлик! Илоҳий хитобда айтилганидек, ҳар бир ишда “ақл эгалари учун оят-ибратлар бордир, албатта”...


 


Дилшод Абдуазизов


Манба: dilshodra.blogspot.com/2013/05/blog-post.html

Ишонч гуллари

Кўнгил битиклари
Мен сизга ишондим...
Шундай ишондимки, қалбим бу туйғуга лиммо-лим тўлганидан ўзимни қўярга жой тополмаяпман. Дунё бир зумгина гулларга бурканди. Нурли, фараҳбахш туйғулар бутун оламни қамраб олди. Бутун дунёними?! Ёки фақат менинг қалбим шундай ҳисга тўлганми? Билмадим… Билганим эса бахт мени йўқлаб келганини сездим. У ўзи билан яна бир мўъжизани бошлаб келди.
Ишонч гуллари...
Улар шундай ўсаяптики, гўёки мустаҳкам қалъа бўлмоқни истаяпти. Бу қалъани ҳеч ким бузиб ташлолмайди. У шунчалар мустаҳкамки, фисқу фасод тошлари ҳам дарз етказа олмайди. Унга туҳмат балоси ҳаттоки яқинлаша олмайди ҳам. Ана шунда, диллардаги рашк ўти қовжирай бошлайди… Ишонч отлиғ гуллар ишқ боғимни яшнатаяпти.
Ишонч гуллари…

Остонаси тиллодан уй сеники, келинчак

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Жамият
  Бокира қиз бокира ҳис-туйғулар оғушида яшайди. Эзгу орзулари кўкларга парвоз этади. Қалбининг тўрида яширинган энг нозик туйғулари гоҳ-гоҳ жунбушга келсада, сездирмайди бировга. Балоғат ёшидаги энг азиз ва ноёб тилаклардан бири — келинлик либосида Алпомиш келбатли ёрини гўшангада кутиб олиш.

Оҳ орзулар, ширин туйғулар, гўзал ҳислар рўёбга чиқди-ку.

Оллоҳга шукрлар қилди у, шукроналар айтди у. Унинг юраги бахтдан энтикади, кирғоғидан тошгудай бўлади.

Бу ҳолат барча қизлар ҳаётида бир бора содир бўлиши шубҳасиздир.

Орзулари ушалган қиз, бугун ой келинга, гўзал келинчакка айланди....

… Еру само, сени қутлаяпти, бахтинг муборак, бахтдан яралган тахтинг муборак, сулув келинчак!

          Кўнглингга ғулғула солмоқчи эмасману, сен босиб ўтмоқчи бўлган улуғ йўлнинг бир бўлагини босиб ўтиб қўйган замондошинг сифатида сени айрим сирлардан воқиф этиб қўймоқчиман, холос.

          Зеро, бу йўлда гоҳо қоқилиб-суриниб қолмаслигинг учун дўстона маслаҳатлар бериб қўйсам, ёмон бўлмас. Мана, орзуларинг рўёбга чикди. Сен ўзинг севган ёрнинг севгилиси, ўзинг истаган саройга муносиб малика бўлдинг. Бу боқий саройнинг умринг борича муҳтараму мукаррам, оқилаю доно, тадбиркору зукко бекаси бўла олиш иштиёқи, орзуси билан яшашинг керак энди. Ҳа, сен буни эплай оласан. Бунга ишонч ҳам, имкон ҳам бор, албатта. Аввало катта масъулият юкини кичик жуссангга юклаб олганингни ҳис қила бил.

          Сен ўзинг топиниб келган, ўз уйингдан, онажонингнинг иссиқ бағридан воз кечиб келганинг бу хонадон — сенинг асосий уйинг, бир умрлик ватанинг эканини чуқур англаб етгин. Бу ерда барчанинг нигоҳи сенга қадалганлигини сезишинг, ҳаёт синовлари, имтиҳонлари олдида турганингни билишинг, бу синовларга нечоғлик тайёр эканлигингни кўрсата олишинг керак. Бахт деб топинганинг — жуфти ҳалолингга доимо содиқ бўлишга, унга меҳр кўрсата олишга, унга маъқул бўладиган калом айта олишга интил. Севсанг севиласан.

Тизгинсиз соғинчнинг азоби

Кўнгил битиклари
«Тугалланмаган парвоз» асаридан парча

 
Ишқ, севмоқ-севилмоқ, ҳижрон дарди Одам Ато, Момо Ҳаводан меросдир.

Инсон бу дунёда жуфт-жуфт яратилган ҳилқатдир ягона. Ҳа, тан маҳрами эмас, (уни топиш ҳарҳолда мумкин)У ўз кўнгил маҳрамини топади бугун бўлмаса, эртага.

Ишқ — бу тугамайдиган қўшиқ. Ҳалигача уни ҳеч ким уни айтиб тугатолмаган, на шоир, на ҳофизи, на машшоқ...

Хуллас, инсон ўз тақдирини ўзи яратади ва унга ўзи мазмун киритади. Дилдаги армондан қолган дардларни тузатса бўлар, қачонки ўша чеккан дардларидан устунроқ даъвони топса! Инсон ёлғизликка маҳкум эмас! Сен бахтингни топмасанг, бахт сени гоҳо топади ҳаётда!

Ёнингиздаги бахтни асранг.

Кўнгил битиклари

Аёлнинг бахти нимада? Бу борада ҳар кимнинг ўз ўлчови ва ўз қараши бор. Ким учундир  оддий бўлиб кўринган нарсалар ким учундир бахт тушунчасини белгилайди. .    “Олдингда оққан сувнинг қадри йўқ”  дейишади. Баъзан эса  ғойибдан бахтни кутиб, унинг жилосига маҳлиё бўлиб, кўзларимиз қамашиб,  ёнгинамиздаги бахтни англамай қоламиз. Юрагингиз муҳаббат ҳаёжонидан хапқириб урганида, ота-онангиз сизнинг ютуқларингиздан ғурурланганда, биринчи марта фарзандингизни бағрингизга босганингизда нималарни ҳис қилгансиз, унинг жажжи қўлчалари сизга талпингандачи?! Умримиз давомида шу каби ажойиб туйғуларни жуда кўп бор ҳис қиламиз, аммо кўпинча бунга оддий ҳолдек, шунчаки бир қувончдек қараймиз.  Сериаллардаги тўкис ҳаётга ҳавасимиз келади, лекин зебу-зийнат, пул, бойлик буларнинг ҳаммасига эришиш мумкин, аммо бу йўлда бахтимизни йўқотиб қўйишимиз ҳеч гап эмас, бахтнинг борлигини  афсуски, уни қўлдан чиқаргандагина  сезамиз.


Бахтли оила сири нимада?

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Нью-Йоркдаги ички оилавий муносабатлар  иши бўйича судда  ўн бир йил ишлаган Бесси Хамбургернинг айтишича, кўрилган мингта ишдан эркакнинг уйдан чиқиб кетишига ягона сабаб хотининг хархашаси экан. “Бостон пост” газетасининг ёзишига қараганда, бирор аёл ўзининг оилавий бахтига қабр қазар экан, аста-секин уни чуқурлаштириб бораверади. 
Оилавий ҳаётингизни бахтли  сақламоқчи экансиз, биринчи қоидани қаттиқ тутинг:
Хархаша қилманг, хархашанинг асло ҳожати йўқ!!!

Афсонага ўҳшаш хақиқат

Кўнгил битиклари
Эр-хотин қўл ушлашиб, эрталаб ишга отланишди. Уларнинг иш жойлари бошқа-бошқа жойда бўлганлиги учун бекатда бир-бири билан хайрлашди. Ҳўжайини аёлини таксига чиқариб, машина узоқлашиб, кўринмай  кетгунча ундан нигоҳларини узолмади.

Кимгадир кераклигингни ҳис қилиш бахти

Кўнгил битиклари
Бахт нима? Ҳамма ҳар-хил тариф беради. Бир-бирига ўхшамайдиган жавоблар. Ҳамма бир ҳил бахтли бўлишни истайди, бироқ ҳар ким ўзича бахтли. Эпикур, “Ўзини бахтиёр сезмаган-бахтиёр эмас” деган экан. Агар толе фақат одамнинг ўзига боғлиқ бўлганида эди, дунёда бирорта ҳам толесиз зот бўлмас эди. Тўғри, ҳар ким бахтини ўзи яратади, аммо бошқаларнинг ёрдамида яратади. Кимгадир кераклигингни ҳис қилиш, яқинларинг учун қадирли эканлигингни билиш ҳам катта бахт, менимча.  Агар бунинг акси бўлса-чи, унда яшашдан қандай маъно қолади?

Сизни севган эдим..

Кўнгил битиклари

















 


Мен Сизни ўзгача бир покиза ҳис-туйғулар ила севган эдим..ўзимдан-да кўпроқ яхши кўрар эдим… Сиз мен учун дунёда ягона… Сиз мен учун танҳо, Сиз менинг жисму жоним, ишонганим… борлиғим… дердим..
 
Дунёдаги энг бокира, оппоқ тилакларим Сизга эди… Сизни еру кўкка ишонмасдим… Кўзимдан-да рашк қилардим сизни… азизим..
 
Сиз бу дунёда тенги йўқ бир хилқат эдингизким, тил буни ифодалаб беролмайди..
 
Ёнимда турсангиз-да соғинардим сизни… Йўқотишдан, бир кун келиб айрилиб қолишдан қўрқардим… Авайлардим, асрардим сизни кўзларимнинг қароғларида..
 
Биз баҳтиёр эдик… бахтли-ю, бахтсизлар орасинда..

Келасизми

Блог им. mumtoz

(қўшиқ)
 Ҳажрингизда мен осмон қиз эгилсам гар,
Соғинчлардан гул баргидек тўкилсам гар,
Узоқ хижрон азобидан ўкинсам гар,
Шоҳсуворим, мени излаб келасизми?
 
Сабрлардан тожни кийсам бошгинамга,
Сизни кутиб ўсма қўйсам қошгинамга,
Раҳм қилиб кўздан оққан ёшгинамга,
Шаҳриёрим, мени эслаб келасизми?
 
Муҳаббатнинг нурларидан ўраб-ўраб,
Вафо ҳамда садоқатни дилга қалаб.
Чин ошиқлик меҳрингизни менга тилаб,
Азиз ёрим, мени йўқлаб келасизми?
 
Қалб илҳоми қирғоғидан тошганида,
Ёр келар, деб йўлингизга шошганимда,
Минг энтикиб, кулиб эшик очганимда,
Бахтлар мени қучганини биласизми?
                            … айтинг-чи, ёр бугун чиндан келасизми?! 
 

Аёллик бахти нима?

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Жамият
«Аёллик бахти нимада» Ҳақиқатдан ҳам «Аёллик бахти нима ўзи?». Саволдан савол келиб чиқади. Бахт тушунчасининг ўзи нима? Аёллик бахти нимада эканини англаш учун менимча, аввало бахтнинг ўзи нима, деган саволга жавоб топиш керакка ўхшайди… саволга жавоб топиш учун эса у аёл ўз ҳаёти давомида ё бахтли бўлиб «БАХТ» нашидасини тўлиқ татиб кўрган бўлиши ёки бахтсизлик алами, изтиробларини тотиб кўрган бўлиши керак… шундагина фарқини ажратиб ололади, деб ўйлайман…

Бахт нима

Блог им. tohirmalik
Бахт ҳақида кўп сўрайдилар. Ҳар ким бахтни ўз кўзи билан кўради. Ўз қаричи билан ўлчайди. Менинг бахтим бошқа одам учун шунчаки арзимас бир нарса бўлиб туюлар. Қоғоз-қалам билан ўтган тунларим мен учун бахтли лаҳзалар, менга куюнгувчи дўстларим эса, «тирикчилик важҳидан ухламайди, бечора», дейишади. Мен эсам, бошқаларга ачинаман.