топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

аёл:

Аёл ва сиёсат

JizDPI
Илм-фан
Жиззах давлат педагогика институтида 2016 йил 11 ноябрь куни  Хотин-қизлар қўмитасининг “Аёл ва сиёсат” мавзусидаги  давра суҳбати институт Маданият саройида ўтказилди.
Давра суҳбатида Институт ХҚҚ бошланғич ташкилоти раиси З.Абдувалиева, институт маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Ф.Қўшназаров, институт биносида жойлашган

Бухоро вилоятида соғлом авлод ҳақида ғамхўрлик кўрсатишда скрининг марказ ўрни

Соғлом бола йили: Ёш оналар мактаби
Саломатлик
Оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш ва соғлом авлодни вояга етказиш Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.Замонавий тибиёт фани ва амалий соғлиқни сақлашнинг ҳозирги ривожланиш босқ ичида болаликдан ногиронликни туғруқдан олдинги босқичидаёқ олдини олиш зарурияти ва имконияти мавжуд.

Зарарли одатларнинг аёллар организимига таьсири ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш

Соғлом бола йили: Ёш оналар мактаби
Саломатлик
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги энг муҳим муаммолардан бири ва соғлиқни сақлашнинг узвий қисми бўлиб, аёлларнинг репродуктив саломатлигини сақлашдир. Аёллар бутун умри давомида бунга эхтиёж сезадилар. Аёл саломатлиги – болалар, оила, жамият ва умуман давлат саломатлиги гаровидир. Аёл соғлом турмуш тарзи бу — ҳаёт тарзи бўлиб, бунда киши ўзининг ва атрофидагиларнинг соғлигини сақлаш, мустаҳкамлаш ва касалликларни олдини олиш билан боғлиқ бўлиб, кўрсатилган тадбирлар мажмуаси тушунилади.

Ўзига ишонадиган аёлларни бошқалардан ажратиб турувчи хислатлар

Маданият ва маърифат

Ўзига ишончи бор аёлларга кўпчилик ҳавас билан қарайди. Улар доим бошқалардан ажралиб туради. Бундай аёлларнинг тик қомати, ишончли ҳаракатлари уларга янада жозиба ва хушбичимлик бағишлайди. Жамиятда кўпчилик бундай аёллар билан ҳамсуҳбат бўлишга интилади ва уларга ўхшашга ҳаракат қилади.
Ўзига ишонадиган аёлларда қуйидаги учта хислат мужассамлашган бўлади:
  1. Мукаммал парвариш қилинган ташқи кўриниш.
  2. Ўз фикрларини тўғри ифодалай олиш.
  3. Мулоқот жараёнидаги ўзига хослик.

Оила. Фарзандлар. Севимли касб. Карера. Гўзал ташқи кўриниш. Ҳаммасига қандай улгуриш мумкин?(2)

Зуҳра Аминова (Тошкент Халқаро Вестминстер Университети ўқитувчиси):

– Менинг ёш фарзандим бор. Шунинг учун аниқ режа туза олмайман. Умумий бугун нималар қилиш кераклигини режа қиламан, лекин қачон, соат неччида қилишимни билмайман. Болам йиғлаяптими ёки қорни очдими, албатта, биринчи бўлиб унга ғамхўрлик қиламан. Кунимнинг 60% ини фарзандим олади. Уйда ишларимни шовқинда қилишга ўрганишга мажбур бўлдим.

Оила. Фарзандлар. Севимли касб. Карера. Гўзал ташқи кўриниш. Ҳаммасига қандай улгуриш мумкин?

Аёллар эркакларга қараганда икки баробар (балки ундан ҳам кўпроқ) меҳнат қилар, кўпроқ куч сарф этар эканлар. Чунки, ҳам жамиятимизда фаоллик кўрсатиб келаётган масъулиятли ходим, ҳам муносиб оила бекаси, рафиқа бўла олган, она, шунингдек, устозлик мақомига эга аёлларимизни етарлича учратишимиз мумкин. Шундай аёлларимиздан бир нечтасига қуйидаги савол билан мурожаат қилиб, уларнинг муваффақият қозониш “секрет”ларини билиб олишга ҳаракат қилдик:
Уй-рўзғор ишлари, ишхонадаги вазифалар, фарзандлар тарбияси билан бирга қўшимча машғулотларга ҳам қатнайсиз. Бундан ташқари, ташқи кўринишингизга эътибор беришга, ўзингизга қарашга ҳам вақт ажрата оласиз. Буларнинг барчасига ҚАНДАЙ УЛГУРАСИЗ?
Зулфизар Каримова (ЎзМУ Хорижий филология факултети катта ўқитувчиси ):

Жамиятнинг ижтимоий ҳаётида аёллар ўрни

Toshkent islom universiteti
Илм-фан
М.Мусамухаммедова,
Ғарб тиллари кафедраси катта ўқитувчиси,
Тошкент ислом университети  
 
Айёлни улуғламоқ — оилани,
Ватанни, хаётни улуғламоқ демакдир.
Ислом Каримов
         Аёлни эъзозлаш миллатимиз ва халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилатдир. Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан  белгиланади. Айниқса, аёлларга шарқона эҳтиром ва эъзоз ҳамма учун ибратли меросдир. Ҳар бир инсон бешигини тебритадиган, оқ сути билан унинг қалбига одамийлик фазилатларини сингдирадиган ва уни ҳаёт бўронларидан асраб-авайлайдиган инсон оқила аёлдир.

АЁЛ БОРКИ, ДУНЁ БОР

Jizzax politexnika instituti
Илм-фан
Биз комил ишонч, эзгу ниятлар билан янги, демократик жамият барпо этяпмиз. Миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз тикланиб, хаётимиз маънавий жихатдан покланиб, шарқона одоб ва лутф қайтадан қарор топиб, ривожланмоқда. Шундай шароитда аёлларни эъзозлаш, оила ва жамиятдаги нуфузини кўтариш, уларнинг мехнатини, гулдай нозик кўнглини ва юксак шаънини асраб-авайлаш хаётимизда алоҳида ўрин эгаллаяпти.
Халқимизнинг кўп минг йиллик маданияти, тарихи бор. Асрлар тўфонида шаклланган, такомиллашган ва қадрият даражасига кўтарилган ўз ананалари, урф-одатлари, ўзига хос яшаш тарзи ва бой маданияти бор.

Ўзбекистон аёли тараққиёт билан ҳамнафас.........

ТАЙЛҚЭИ

    Мустақиллик йилларида юртимизда аёлни улуғлаш, уни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида қабул қилинган барча муҳим ҳужжатлар мамлакатимиз аёлларининг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди ва ўтган 23 йиллик давр мобайнида Ўзбекистон аёллар масалаларини ҳал этиш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид катта тажрибага эга бўлди.



ҚАЛБ ГЎЗАЛЛИГИНИНГ НАМОЙИШИ

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

   


         Шарқ халқларида аёл бошқаллардан кўпроқ улуғланади. Аёлни ҳурматлаш, эҳтиром қилишга ҳар бир оилада болаликданоқ ўргатиб борилади. Аёл шахси ва унинг қадр-қимматини эъзозлаш билан бирга унинг ўзига хос нозик табиати, эврилувчан характери, ҳатто нафис туйғулари ҳам алоҳида қадрланади. Булар аёл борлиғидаги бутун гўзалликни намоён этиб туради.


       Аёлга эҳтиромнинг сабаби – улар миллат келажагининг бунёдкорлари эканлигидадир. Фарзандни дунёга келтириш, тарбия ва таъим бериб, энг гўзал хулқ эгаси қилиб вояга етказиш аёлнинг инсоният тараққиётига қўшадиган энг улуғ ҳиссасидир.


Аёллар фаолияти жамият фаровонлиги мезони сифатида

JizDPI
Илм-фан

Гендер муаммоси маънавиятни юксалтириш, ўзликни англаш ва асраш, инсон ҳақ-ҳуқуқларини поймол этмаслик, юксак таълим олиш мақсадидаги масалаларни ҳам ўзида ифодалаш билан бошқа муаммолардан ажралиб туради. Шунинг учун  бугунги кунда гендер масалаларига қизиқиш бошқа ривожланган мамлакатлар қатори бизнинг мамлакатимизда ҳам ортиб бормоқда. Чунки, гендер жамият ижтимоий ҳаётидаги эркаклар ва аёллар фаолиятини бирлаштиришга ҳаракат қилади. Жамиятдаги эркаклар ва аёллар фаоллиги биргаликда ривожланса, мамлакат ўз тараққиётига жадаллик билан ҳаракатлана бошлайди.



Аёлни улуғлаган миллат

JizDPI
Илм-фан

Хотин қизлар жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида мамлакатимизнинг ижтимоий – сиёсий ҳаётида тобора муҳим ўрин эгалламоқда. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳатлар фуқороларнинг тинч ва осуда ҳаёт кечиришига жамиятда ўз ўрнини топа билишига хотин қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган. Юртимизда яратилган кучли ва мустаҳкам қонунчилик базаси, турли халқаро ҳуқуқий меъёрий хужжатлар аёллар манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги ролини оширишга хизмат қилмоқда.



Аёлга эътибор – келажакка замин!

SAMARQAND DAVLAT UNIVERSITETI


   Ҳаммамизга аёнки, обод турмушни  ҳаётимизнинг  файзу-фариштаси бўлмиш муҳтарама аёлларимизнинг оила ва жамиятдаги фаол иштирокисиз тасаввуу этиб бўлмайди. «Камолот- келажак таянчи» шиори остида ташкил этилган  фаоллар мактабига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси  Элъмира Баситхонова Иркиновна билан бўлган учрашувда айнан бугунги кунда аёлга кўрсатилаётган эътибор натижаси ўлароқ Президентимизнинг аёллар билан ишлаш тизимини яратиш борасидаги ташаббуси асосида 1991 йил 27 декабрда Ўзбекистон хотин-қизларининг Термиз конференциясида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташкил топилиши ва бу жамоат бирлашмаси- ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланиб, ҳозирги кунга келиб Хотин-қизлар қўмитасининг  қошида 42 мингга  яқин бошланғич  ташкилот  фаолият  юритилиши ҳақида маълумот бериб ўтдилар.


Маънавияти юксак аёл жамиятнинг асосий куч қудратидир

JizDPI
Илм-фан

Аёл жамиятнинг бир бўлаги. Жамиятимиз тараққиётини эса аёлларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Аёл–миллатнинг куч қудрати, ифтихори, яратувчиси бўлиши билан бирга, оилада меҳрибон она ,  суюкли рафиқа, уй бекаси, келин яна бирор бир касбнинг мутахассисидир. Давлатнинг ҳар томонлама юксалишида, тараққий этишида, ишлаб чиқаришда, илм-фан маданият ва тиббиёт, спорт соҳасида фарзандларимизни  баркамол комил инсон қилиб тарбиялашда аёлларимизнинг ўрни беқиёсдир. Аёл оиланинг бахт салтанатининг иккинчи буюк устунидир. Аёл маънавияти, маърифати  давлат ва жамият қурилишида давлатни барқарорлаштирувчи энг каттта  кучдир.  Аёл маънавияти, илми, сабр – қаноати оилани мустаҳкамловчи, жамиятнинг ривожланишига фойда олиб келувчи асосий омилдир. Аёл ҳаётимизнинг гуллаб — яшнашига, жамиятимизнинг тараққий этишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.



Аёл - қадриятлар мураббийси

JizDPI
Илм-фан

Аёл мукаррам зот. Аёл борки, олам мунаввар. Унинг борлиги дилларга ҳотиржамлик, кўнгилларга равшанлик бахш этади. Инсон боласининг кўнгли энг кўп талпинадиган маскан бу-унинг хонадонидир. Хонадонда бизни мунис  она, суюкли ёр, меҳрибон қизалоқлар кутади. Аёл зоти борлиги учун ҳам хонадон- энг улуғ даргоҳдир.


 


Азал- азалдан ўзбек миллати, умуман юртимиз ҳудудларида аёлларга юксак эътибор бериб келинган. Милоддан аввалги бир минг йиллик бошларида ёзилган Зардуштийлик динининг муқаддас китоби Авестода ҳам “Аёлларни мукаррам тутинглар” деб қайд этилади. Аёл зотига бўлган эътироф йиллар силсиласида ўз аҳамиятини йўқотмай келаётир. Файласуф С.Буффлер айтганидек  “Токи ер юзида биттагина аёл мавжуд экан, у ҳақида ҳамиша нимадир янги гап айтиш мумкин”. Шундан, тарихий буюк зотлар орасида уларнинг ҳам номлари барҳаёт яшамоқда. Тўмарис, Бибихоним, Зебунисобегим, Нодирабегим, Увайсий, Зулфия,… булар қаторини соатлаб санаш мумкин. Матонат, жасорат, вафо, садоқат тимсоли бўлган аёлларимиз нафақат оилада балки жамоат ишларида ҳам ўзларининг фаолликлари билан аҳамиятлидир.



Аёл – баркамол авлод тарбиячиси

JizDPI
Илм-фан

Гарчи Афлотун илмини яратгандир аёл,


Аммо Афлотунга хам бахш этган камол.


(Халқ хикматидан)


Ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бўлмиш оилани мустаҳкамлаш бугунги кунда барчамизнинг, наинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимизга айланиши керак. Президентимиз таъкидлаганидек: “Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарз деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарз бор экан одамзод хамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди”.


  Мамлакатимиз конституциясида оиланинг ижтимоий мақоми аниқ белгилаб қўйилгани шу асосда оила кодекси, фуқаролик кодекси, уй – жой кодекслари ва бошқа зарур қонун хужжатлари қабул қилиниб, бу борада тегишли хуқуқий пойдевори яратилгани ҳам тасдиқланди.


Ўзбекистон шароитида хотин-қизлар фаоллигини ошириш самарадорлиги

JizDPI
Илм-фан

Аёлни қадрлаган юртда эзгулик, адолат, яхшилик ҳамиша музаффар. Шунинг учун ҳам хотин-қизлар соғлиғини муҳофаза қилиш, маънан баркамол ва жисмонан етук авлодни шакллантириш мустақил Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Чунки аёл миллатнинг ижтимоий соғломлигини белгилаб турувчи омил ҳисобланади. Айнан шунинг учун ҳам биз обод ва озод Ватан барпо этишни соғлом авлодни дунёга келтирувчи аёллар тимсолида кўрмоқдамиз ва уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлишлари учун бор куч ва имкониятларни ишга солмоқдамиз. Бу каби хайрли ишларни амалга оширишда Президентимизнинг «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда «2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги қарорлари дастуриламал вазифасини ўтамоқда.



Аёлга эҳтиром

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан

 



 


Аёлни улуғламоқ — оилани,  


Ватанни, ҳаётни улуғламоқ деганидир.


                           


     Ислом Каримов 


 


  ОНА, АЁЛ!.. Одамзот ўзини таниганидан бери бу сирли ва ажиб хилқатга таъриф ва таъбир тополгани йўқ! Ҳар бир қалб Муҳаббат туйғусини ўзича янгилагани каби Аёлга нисбатан тавсифлар ҳар сафар янгиланаверади. Лекин, ҳеч қачон ўзгармайдиган битта илоҳий ҳақиқат бор: Яратган эгам Уни ОНА деган юксак мақом билан сийлаган. Бежиз Она Ватан, Она табиат, Она тили, Она тупроқ дея унинг муқаддас ва муҳтарамлигига алоҳида урғу берилмайди. Не-не улуғ авлиё-ю пири комиллар, аллома-ю донишмандлар ҳам Аёл шаънига қиёс ахтариб ўтганлар.


ДИЛ ИЗҲОРИ

TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Илм-фан

ДИЛ ИЗҲОРИ


                      (Асосан чин ва озгина ҳазил аралаш)


 


                      Аёллар борларки, тотлидир дунё!


                     Уларсиз билмадим, қайга борамиз?


                     Муҳаббат бўлмаса, меҳр бўлмаса,


                     Қалбдаги қуёшни қайдан оламиз?


 


                     Аёллар борларки, гўзалдир дунё!


                    Гул атрин, назокат сеҳрин биламиз.


                     Аёллар бўлмаса,  аёнки дўстлар,


                     Бир боғлам қуриган ўтин бўламиз.


 


                     Аёллар борларки, умидбахш дунё!


                     Фарзандлар ўстириб, тўйлар қиламиз.


                     Уй қуриб, тўй қилиб, заҳмат чекмасак,


                     Айтингчи, биз унда нима қиламиз.


 


                     Аёллар борларки, ажиб бу дунё!


                    Улар деб биз ўзни ўтга урамиз.


                    Аёллар бўлмаса, хайронман дўстлар,


                    Билмадим “эгов” деб қайга борамиз.


 


                     Бор бўлсин аёллар, мухтарам онам,


                     Оилам бекаси, ардоқли қизим!


                    Шукуҳли шу дамда, азиз аёллар,


                    Сизларга чин дилдан қиламан таъзим.


 


                                                            Н.Юнусов, ТАТУ доценти

Маънавий-ахлоқий жиҳатлар ва оила муҳити

Buxoro davlat tibbiyot instituti

Оила ва аёлнинг ижтимоий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга таъсири ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти  И. А. Каримов шундай дейди: «Халқимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, энг қимматли анъаналар: ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму ҳаё, меҳру оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар энг аввало оилада шаклланган. Оила ҳақида сўз юритар эканмиз, аввало, кўз ўнгимизда Она сиймоси шаклланади. Нима деганда оила муқаддаслигини таъминловчи биринчи омил – Она, аҳли аёлнинг покизалиги, оқилалиги, меҳру муруввати, садоқати ва вафодорлигидир»[1]. Демак, аёл оила аъзоларида, энг аввало фарзандларида ижтимоий-ахлоқий фазилатларни шакллантирувчи шахсдир. Оила ижтимоий-ахлоқий муҳитининг соғломлиги эса аёл ва эркакнинг ўзаро муносабати билан узвий боғлиқдир.