топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ахборот:

Ахборот ва мураббийлик соати: тажриба ва таҳлил

ТАСИ
Илм-фан
Tошкент архитектура-қурилиш институтида мураббийлар учун “Мураббийлик ва Ахборот соатлари: тажриба ва таҳлил” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди. 
ТАҚИ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Дилшод Эшмуродов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 23 августда қабул қилинган “Ўзбекистон

24 соат янгилик эшитишга тайёр туринг!

Юртимизда тамомила янгича кўриниш ва форматдаги янгиликлар телеканали тез орада эфир юзини кўради. “O‘zbekiston-24” ахборот-таҳлилий телеканали юртимиз ва хорижда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан ўзбек томошабинини тезкорлик билан воқиф этишни мақсад қилган. Янги канал “Диёр” ва “Тошкент” радиоканали негизида фаолиятини бошлайди. Ҳозирда “O‘zbekiston-24” радиоканалининг эшиттиришлари синов тариқасида эфирга узатилмоқда. Кеча пойтахтимиздаги Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги анжуманида телерадиоканал дастурлари, унинг мақсад ва моҳияти, амалга оширилиши кутилаётган истиқболдаги режалари хусусида сўз борди. Анжуман “Ўзбекистон” телеканалининг кечки дастурларида ҳам намойиш этилди. Уни кўрган юзлаб томошабинлар қатори

Холис асар ёзиш изланишни талаб қилади

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Жаҳоннинг ривожланган хорижий мамлакатлари журналистикасининг асосий кучли жиҳати уларнинг холислигидир. Ҳар бир газетхон, тингловчи ёки томошабин ўзлари ўқимоқчи бўлган янгилик ёки хабарнинг холис ва ҳаққоний ёритилишини хоҳлашади ва журналистлардан шуни кутишади.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш долзарб масала

Илм-фан
Тошкент Маданият коллежи катта ўқитувчи Назирова Д.Н.   
Ахборот тушунчаси бугунги кунда глобал аҳамият касб этмоқда. Чунки у тафаккуримизга турли йўналишларда таъсир ўтказувчи, ҳаёт ва ундаги минглаб дақдирларни у ёки бу томонга буриб юборувчи, гох салбий, гох ижобий мохият касб этувчи қудратли қуролдир.

АҚШ реклама бизнеси: фойда, зарар ва таъсир кўлами

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Севара  Мусаева  
          Телевизор томоша қилаётганимизда ёки радио тинглаб ўтирганимизда фақат бир нарсагина эътиборимизни чалғитади, сериаллар ўртасида эса бир оз бўлса-да норозилик кайфиятини уйғотишга сабаб бўлади. Гап нимада эканлигини англагандирсиз? Ҳа, бу бугунги кунда биз

Масофадан ўқитиш – замон талаби

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Дилрабо  Сайдуллаева
Мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялаш, ўқитиш, уларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук шахс сифатида тарбиялашда замонавий ахборот технологияларга яқиндан ёндашиш мақсадида жуда кўп ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Турли таълим шакллари қатори айниқса масофадан ўқитиш кенг қўлланилаётганлиги ҳам қувончли ҳол. Ушбу

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан “Тил ҳафталиги” тадбирларини ташкил этиш доирасида ўтказилган тадбир тўғрисидаги ахбороти

ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ
 
КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ МИЛЛИЙ РАССОМЛИК ВА ДИЗАЙН ИНСТИТУТИ
 
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан “Тил ҳафталиги” тадбирларини ташкил этиш доирасида ўтказилган тадбир тўғрисидаги
 
АХБОРОТИ
 
Тошкент шаҳри 19.10.2016 йил
 
Ўзбекистон

Замонавий коммуникация воситалари ва ахборот ҳуружлари” мавзусида ўтказилган тадбир ахбороти

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида
 
“Замонавий коммуникация воситалари ва ахборот ҳуружлари” мавзусида ўтказилган тадбир ахбороти
 
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида жорий йилнинг 21 сентябрь куни “Ахборот ва таълим тарбия соатлари” тадбирлари

Ахборот материалларини ўзлаштириш юксак маънавият омили сифати

Тошкент кимё-технология институти


 


Тошкенти кимё-технологияси институти


фалсафа фанлари номзоди, доцент Т.Тўйчиева,


катта.ўқитувчи Н.Қодирова.


 


Дунёда инсон тарбиясидек, муҳим ва мураккаб муаммо бўлмаса керак. Айниқса, ҳозирги мустақиллик шароитида “баркамол авлод”ни тарбиялаш масаласи келажак тақдиримиз билан боғлиқ масаладир. Тарбия инсон онги маҳсулидир. Шунинг учун ҳам онгни ўзгартирмасдан туриб, янги жамият барпо этиш ва олдимизга қўйган мақсадларимизга эришишимиз мумкин. Ёшларни миллий-маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш янги давлатчилигимизнинг асоси ҳисобланади.


 



Халқаро ахборот тизимини ривожлантириш куни

Тарихий саналар
Илм-фан

 1972 йил 19 декабр куни бирлашган миллатлар ташкилотининг йиғинида ахборотлар тизимини ривожлантириш кунини  (World Development Information Day) эълон қилди.   


Ахборот тизимини ривожлантиришдан асосий мақсад дунёвий масалаларда муаммоларни, масаларни халқаро ҳал этиш эди.Йиғилишда ушбу ахборот тизимини ривожлантириш кунини 24 октябрга белгиланди.Халқаро ахборот тизимини ривожлантириш куни белгилангандан сўнг 1970 йили халқаро стратегияни ривожлантиришни кейинги ўн йиликда ривожлантириш мақсад қилиб олинди. Мазкур стратегик тизим жамият фикрлари, дунёнинг сиёсатга доир долзарб иқтисодий масалаларни ривжлантириш мақсадида тузилди.


Аҳоли барча қатламларининг ахборотга бўлган эҳтиёжи

Ёш ижодкорлар

Ўзбекистон Республикаси ўз давлат  мустақиллигига эришгач, миллий давлатчилик қадриятлари, маънавият ҳамда миллий анъаналаримиз тикланиб, жамият ҳаётида демократик қадриятлар ривожлантирилмоқда. Ватанимизда демократик жамият қуриш ва фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган улкан сиёсий-ижтимоий ишлар олиб борилмоқда. ХХI асрга хос бўлган глобаллашув натижасида мамлакатлараро интеграциялашув жараёнлари шиддат билан ривожланиб бормоқда.


ХХ аср охирига келиб, дунёдаги сиёсий қутблардан бири социалистик лагер барҳам топди, шу билан бирга “совук уруш” тарихнинг сиёсат саҳнасидан йўқолди. Аммо инсоният тамаддунининг янги босқичида кучли давлатлар ўз манфаатларидан келиб чиқиб, янги мустақил давлатларга ёки жаҳондаги ривожланиш йўлига ўтган давлатларга таъсир кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Бу хуружлар инсоният ҳали ҳам урушларсиз яшашга, маънавий-маърифий ривожланиш йўлига тўлиқ ўтмаганлигидан дарак беради.   


 



Миллий ғоя тарғиботи ва ташвиқотида ахборот ва педагогик технологияларини қўллаш масалалари

JizDPI
Илм-фан

Миллий маънавиятнинг шаклланишида маънавий мерос, яъни аждодларимиз неча минг йиллар давомида юзага келтирган маънавий бойлик асосий ўрин тутади. Шу сабабли маънавий меросни унитган халқ ўзлигини унутади, унинг маънавий дунёси кундан кун ғариблашади. Ҳеч бир халқ ўзлигини буткул унутиб бошқа халқ маънавияти ҳисобидан ўзини бойита олган эмас. Мустақиллик пойдеворини эса маънавий мустақиллик ташкил этади. Миллат маънавиятини шакллантиришга таълим – тарбия соҳасида иш юритаётган барча мураббийлар масъулдир. Республикамиз Президенти ва ҳукуматимизнинг таълимни ривожлантириш ёш авлодга жаҳон андозаларига мос билим, иқтидор ва кўникмалар бериш, уларни она ватанга, миллий ғояларга садоқат руҳида тарбиялаш борасида кўрсатаётган доимий ғамхўрлиги туфайли таълим – тарбия ишларининг бугунги қиёфаси тубдан ўзгарди. Таълим тараққиётининг барча жабҳаларида кўзланган бош мақсад мамлакат  таълимини,  ўсиб келаётган ёш авлод таълим – тарбиясини миллий ғоялар талаблари асосида ташкил этишдир. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, “Биз мамлакатимизнинг истиқболли ёш авлод қандай тарбия топишига, қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишига, фарзандларимизнинг ҳаётда нечоғли фаол муносабатда бўлишига, қандай олий мақсадларга хизмат қилишига боғлиқ эканини ҳамиша ёдда тутишимиз керак”. Шу сабабли ҳам биринчи навбатда таълим мазмуни ва унинг таркибини кенгайтириш, такомилаштириш, таълим мазмунига нафақат билим, кўникма ва малака балки умуминсоний маданиятни ташкил этувчи ижодий фаолият тажрибаси теварак атрофга муносабатларни ҳам киритиш ғояси кун тартибига кўндаланг қилиб қўйилган. Дарсда ўқитувчи асосий сиймо. У ахборот бериш, матнларни баён қилиш, тезроқ, янада тезроқ ўқитиш билан авора бўлиб қолмай, ўқувчиларнинг янгиликларни қабул қилиш даражалари, ҳохиш – истаклари, улар пассив эшитувчи бўлиб қолмаслиги устида мушоҳада қилиб кўрмоқликлари керак.



Таълим тизимига ахборот технологияларини жорий этиш

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

Бугунги кунда ахборотлаштириш жаҳон тараққиётининг энг муҳим йўналишларидан бири хисобланиб, фан-техниканинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт ютуқларини ўзида мужассамлаштирмоқда.


         Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Баркамол авлод ҳақида сўз борганда, ўтган йиллар мобайнида катта куч ва маблағ ҳисобидан таълим соҳасида барпо этилган моддий-техник базадан оқилона ва самарали фойдаланиш масаласи қанчалик муҳим экани барчамизга аён бўлиши керак”[1].



Ўқувчиларга ахборот маданиятини шакллантириш

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ПККТМОИ

                                                                Беккулов Алламурат, 


                                                         Сурхондарё вилоят  ПКҚТМОИ


                      


   XXI аср юқори компьютер технологиялари асридир. Бугунги куннинг замонавий ўқувчиси электрон маданият дунёсида яшаяпти. Ахборот маданиятини шакллантиришда ўқитувчи-нинг вазифаси ўзгармоқда – у ахборот оқими координатори бўлиши керак. Тараққиёт билан бир хил қадам ташлаётган ўқитувчиларнинг кўпчилиги бугун ўқитиш жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишга техник ва психологик жиҳатдан тайёрдир.



Эртакларнинг тарбиявий аҳамиятини ёритишда ахборот ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш

JizDPI
Илм-фан

Бошланғич синф ўқувчиларини ҳар томонлама етук, дунёқараши кенг фикрлаш қобилияти шакллантирилган тарзда тарбиялашда ўзбек халқ оғзаки ижоди жанрларидан бири эртаклар ўзига хос мазмун касб этади.


Бошланғич синф ўқувчиларига тавсия этиладиган эртаклар ўқувчиларнинг ёш даврларига мос келиши инобатга олинади. Ўқувчиларни эртакларга қизиқтиришда ва уларнинг тарбиявий аҳамиятини ёритишда бевосита замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Шундан фойдаланган ҳолда тавсия этиладиган эртакларнинг ҳажми қисқа, мазмуни содда бўлиши самара беради. Шунинг учун бу ёшдаги болаларга тавсия этиладиган эртаклар табиат, ҳайвонот олами, дўстлик, меҳнат аҳли, жамоа, одоб — ахлоқ тўғрисида бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.



Оммавий ахборот воситаларининг миллий домендаги шаклланиши(Давоми)

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Ахборот глобаллашуви ҳозирги замон тараққиётининг энг муҳим бўлагига айланган. Глобаллашув ўз маъно-моҳияти жиҳатидан кенг-лиги, қамрови ва кўпқирралилиги билан алоҳида ажралиб туради. Ахборот глобаллашуви жараёнлари терроризм таҳдидини кучайтираётган-лиги, миллий ўзликка таъсири, дунёни бир хиллаштириш каби салбий томонлари борлиги ҳам ҳаммамизга маълум. Ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани сингари, глобаллашув жараёни ҳам бундан мустасно эмас.


Оммавий ахборот воситаларининг миллий домендаги шаклланиши

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

Оммавий ахборот воситаларининг


миллий домендаги шаклланиши


Алимов Б.


     XXI асрда, яъни муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов таъбири билан айтганда ҳозирги ахборот асрида республикадаги газеталар ҳамда ахборот коммуникация тизимларининг фуқаролар онги, дунёқараши ва сиёсий савиясининг шакллани-шига ҳисса қўшаётган асосий таъсирчан восита сифатидаги роли кун сайин ортиб бормоқда.