топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ахборот хуружи олдини олиш:

Огоҳлик кунда керак

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият
Огоҳлик кунда керак

    АХБОРОТ ХУРУЖИ: КЎРИНМАС, АММО ЖУДА ЖИДДИЙ ХАТАР

    Ёшларни миллий менталитетимизга ёт турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш бугунги глобаллашув замонида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Юртбошимиз ўз асарларида ана шундай хатарлардан бири — информацион хуружнинг тобора кучайиб бораётганидан огоҳлантириб, бу борада барчамизни ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақиради.

Чунки ахборот хуружи кўзга ташланмайдиган, лекин зарари улкан энг жиддий хатарлардан биридир. Муайян кучлар ундан одамларни, айниқса, ёшларни чалғитиш, уларга маънавияти ва ўзлигига ёт, ғайриинсоний ғоялар ва ахлоқсиз турмуш тарзини сингдириш мақсадида фойдаланмоқда. Баъзи Ғарб мамлакатларида маънавий бузғунчилик, наркомания, никоҳсиз турмуш, оммавий беҳаёликлар рок мусиқа ва клипларда,