топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

арбоблар:

Садриддин Айний юбилейи нишонланмоқда

 
Тожикистонда 20 аср тожик адабиёти асосчиси Садриддин Айнийнинг юбилейини нишонлаш бошланди. 15 апрель куни ёзувчи, жамоат арбоби ва олим, Ўрта Осиё халқлари адабиёти ва тарихи бўйича бир қатор асарлар муаллифи бўлган Садриддин Айний таваллудига 140 йил бўлади. 

Bugun 28 dekabr-O‘zbekiston halq yozuvchisi Toxir Malikning tavallud topgan kuni

Жамият
Tohir Malik 1946 yili Toshkentda, ziyoli oilasida dunyoga kelgan. U ham ba’zi tengdoshlari kabi o‘rta maktabni  tugatgandan keyin kunduzlari qurilishda ishlab, kechqurunlari Toshkent Davlat dorilfununining jurnalistika bo‘limida o‘qiydi. Maktablarda o‘qituvchilik qiladi, nashriyotlarda xizmat etadi. «Lenin

Ўзбекистон халқ артисти Асрор Жўраев таваллуд топган кун

Жамият
Асрор Жўраев 1911 йил 22 ноябрда Самарқандда туғилган. Режиссёр ва актёр. Ўзбекистон халқ артисти (1950). Махсус режиссёрлик курсини тугатган (Москва, 1939,1948). Ижодий фаолиятини “Кўк кўйлак” ҳаваскорлик труппасида бошлаган. 1930 йилдан Самарқанд театрида актёр, 1933 йилдан режиссёр (1940-1944, 1948-1957 йилларда бош

10 ноябрь-Тўрақулов Ёлқин Холматович таваллуд топган кун

Жамият
Тўрақулов Ёлқин Холматович (1916.10.11, Қозоғистон Республикаси Марки шаҳри — 2005.1.3, Тошкент) — биокимёгар олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1966). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1965). Биология фанлари доктори (1959), профессор (1962).
ТошТИни тугатгач (1936), шу институт биокимё кафедрасида ассистент

Бугун 7 ноябрь- Наби Рахимов таваллуд топган кун

Жамият
Таниқли театр ва кино актёри Наби Раҳимов 1911 йилда Қўқонда таваллуд топди. У 1926—1929 йил¬ларда Қўқон театри спектаклларида қатнашади. Н.Раҳимов 1930 йилдан то умрининг охиригача Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек миллий) академик драма театрида етакчи актёр сифатида самарали фаолият кўрсатди, Н.Раҳимов олтмиш йилдан зиёд

2 ноябр- Ўзбекистон ҳалқ артисти Умаров Саидкомил Ҳамроевич таваллуд топган кун

Жамият
Умаров Саидкомил Ҳамроевич (1946.02.11, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (2000). «Узбекфильм» кошидаги киноактерлар тайёрлаш студиясини (1970), Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини (1971) тугатган. «Ажал минораси» (А.Дюма) спектаклида ака-ука Готье Д’онэ ва ФилиппД’онэлар унинг саҳнада яратган

24 декабрь – Ўзбекистон Халқ артисти Халима Комилованинг таваллуд топган куни

Жамият
КОМИЛОВА Ҳалима Олимовна (1926.24.12, Марғилон — 1984.29.3, Тошкент) — балет артисти, раққоса. Ўзбекистон халқ артисти (1967). Уста Олим Комиловнинг қизи. Ўзбек опера ва балет театри (Навоий театри) қошидаги балет студиясини (1948), Катта театр
(Москва) қошидаги хореография билим юртини (1951) тугатган. 1942 йилдан Навоий театрида

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби- Нодиров Турди таваллуд топган куни

Жамият
Нодиров Турди  (1936.5.10, Тошкент) – кинорежиссёр – оператор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1973). Москва кинематография институтини тугатган (1959).”Ўзбекфильм”да оператор (1959-61). Ўзбекистонда илмий-оммабоп ваҳужжатли фильмлар киностудиясида режиссёр-оператор (1961-86), директор (1961-86). 1989-2002

11 сентября – 95 лет со дня рождения Туреша Алланазарова режиссера, театроведа, драматурга, переводчика, народного артиста Узбекистана.

Жамият
АЛЛАНАЗАРОВ, Тореш [р. 29. VIII (11. IX). 1916] — каракалпакский советский актёр, режиссёр, драматург. Засл. арт. Кара-Калпакской АССР (1944) и Узб. ССР (1957). Член КПСС. В 1939 окончил Каракалпакскую студию ГИТИСа и вступил в труппу Каракалпакского т-ра (г. Нукус). Роли: Сильвестр, Скапен («Проделки Скапена»), ведущий («Первая конная»

Сегодня, 5 сентября – 90 лет со дня рождения Васила Кабуловича Кабулова

Жамият
Кабулов Васил Кабулович
Сегодня, 5 сентября – 90 лет со дня рождения Васила Кабуловича Кабулова 
Советский математик и механик, академик АН УзССР (с 1966, член-корреспондент с 1962). Родился в Ташкенте. Окончил Ташкентский институт железнодорожного транспорта (1949). С 1952 работал в институте математики и институте механики и сейсмостойкости сооружений АН

Навоий ва Бобур

Навоий ва Бобур
Шеърият ва адабиёт

Хосиат Бекмирзаева


 


Адабиётшунос Ботирхон Валихўжаев Бобурнинг ўзи Навоийнинг терма девонини тузиб чиққанини “Бобурнома” асосида аниқлаган. Навоийнинг идеал ҳукмдор ҳақидаги орзулари ҳам Бобур фаолиятида муайян даражада акс этган. Бобур ўзи тузган “Буюк империя”да ўтказган ислоҳотларини қарор топтириш ва мафкурасини мустаҳкамлаш учун астойдил ҳаракат қилган. Бунинг назарий асосларини яратиш мақсадида диний фалсафий, ҳарб ишига оид асарлар ёзган. “Мубаййин” ва ҳарбий масалалар хусусидаги рисолалари бунга далил бўла олади.


 


Алишер Навоийгача ҳам ўзбек ёзма адабий тили муайян даражада шаклланган, шеъриятда ҳам муайян анъаналар мавжуд эди. Алишер Навоий ўзининг турли мавзуга бағишланган шеърий ва насрий асарлари орқали ўзбек адабий тилини ривожлантирди. У бунинг учун ўзбек тили шевалари имкониятларидан фойдаланди, мавжуд адабий мактабларнинг анъаналарини ўзлаштириб ва умумлаштириб, ягона ўзанга солди. Профессор А.Ҳайитметов қайд этганидек: “Навоийнинг ўзбек тилида ёзиш ҳақидаги ташвиқот ва тарғиботлари ўз даврида у кутган даражада муваффақият қозонмаган бўлса ҳам, аммо ўзбек адабиётининг бундан кейинги тараққиётида жуда катта ижобий роль ўйнади”. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шеърий ва насрий асарлари шундан далолат беради.


Алишер Навоийнинг иқтисодий қарашлари ва унинг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти

Арбоблар
Жамият

Ҳар бир ривожланган жамият ўз олдига баркамол ривожланган шахсларни тарбиялаб вояга етказишни мақсад қилиб қўяди, чунки жамият барқарорлиги, жамият фаровонлиги, қолаверса жамиятнинг келажаги маълум даражада баркамол бўлиб етишаётган авлодга боғлиқ. Шу боисдан президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов 2010 йилини “Баркамол авлод йили” деб атадилар. Шундай экан, бугунги ва келажакдаги Ўзбекистоннинг буюклиги кўп жиҳатдан баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялашга боғлиқ. Буюкликнинг асосий шартларидан бири эса – қадриятларга содиқлик, ўтмиш меросларимиздан хабардорликдир.


 


Ўзбек халқи жуда қадимий маънавий ва иқтисодий меросга эга. Лекин бу мерос кўп йиллар давомида ўрганилмай келинган. Мустақиллик шарофати билан халқимизнинг асрий орзу-умидлари ушалиб, алломаларимиз иқтисодий мероси ҳам ўрганилмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, Марказий Осиё халқларининг иқтисодий меросида шеърият мулкининг султони Алишер Навоийнинг иқтисодий қарашлари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.


Абу Али Ибн Синонинг ижтимоий-сиёсий қарашлари

Маънавият

Абу Али Ибн Сино тарбияни ақлий, ахлоқий, жисмоний, меҳнат, нафосат, тарбияси нутқий баркамолликнинг мажмуаси деб билади, бола тарбиясига алоҳида диққат қилади, У ўзининг «Тиб қонуни» асарида боланинг соғлиғини сақлашнинг асосий омили жисмоний машқ эканлигини айтади. Жисмоний ва руҳий ҳаракатларни етарли бажариш, айниқса, нутқий нафас олиш, овозни йўқотмаслик, ёмон хулқли бўлмаслик зарур деб билади: «Агар ёмон хулқ одатга кириб қолса, у мижоз бузилишини келтириб чиқаради», «Хулқнинг мўътадиллиги натижасида нафс ҳам, бадан ҳам соғлом бўлади», «Шунинг учун салбий ҳислатларни тузатиш лозим, бунинг учун болани ҳар томонлама ўрганиш, жисмоний машқларга кенг ўрин бериш,-» зарур деб билади.


Умарали Норматов

Арбоблар
Жамият
Умарали Норматов — мунаққид, адабиётшунос; 1931 йил 3 январда Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги Рапқон қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факультетида (1952-1957), сўнг аспирантурасида (1959-1962) таълим олган. 1962 йилдан Миллий университет ўзбек адабиёти кафедрасида ишлайди, филология фанлари доктори (1979), профессор (1979). «Ҳозирги ўзбек ҳикоячилиги тараққиёти тенденциялари» мавзусида номзодлик, «Ҳозирги ўзбек прозаси (Традиция ва новаторлик проблемаси») мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.

Мен элимнинг юрагида яшайман...

Арбоблар
Жамият
Ҳар қандай жамиятни, ҳар қандай тузумни адабиётга бўлган муносабатидан билиб олса бўлади. Маълумки, истиқлол йилларида ҳаётимизнинг барча соҳалари қатори миллий адабиётимиз ҳам том маънода янгиланиш ва юксалиш жараёнларини бошдан кечирмоқда. Мамлакатимиз раҳбарининг адабиётга эътибор-миллатга эътибор эканлигини таъкидлаб билдирган қуйидаги фикрларини алоҳида эътироф этиш ўринли: “Бир сўз билан айтганда, халқимиз адабиётни муқаддас ва улуғ бир даргоҳ деб билади. Ана шундай баҳонинг ўзи эл-юртимиз ҳаётида бу соҳа намояндаларига, уларнинг ҳаққоний сўзи, чуқур маъноли асарларига ишонч, ҳурмат-эътибор ва эҳтиром азалдан юксак даражага кўтарилганини яққол кўрсатиб турибди”. Дарҳақиқат халқимизнинг улуғ истеъдод вакиллари ва уларнинг меросини ўрганиш, тарғиб қилиш айниқса, истиқлол йилларида эътибор қаратила бошланди.  

Ги де Мопассан ижодий мероси Ўзбекистонда

Арбоблар
Жамият
         Жaҳoн адабиётида танқидий реализм оқимннинг йирик вакилларидан бири, новелла жанрининг устаси, машҳур француз ёзувчиси  Ги де Мопассан (1850-1893) ижодий меросининг Ўзбекистонда тарқала бошланганига  80 йилдан ошди. Аммо ХХ асрнинг 50-йилларига қадар Мопассан ижодини, унинг алоҳида асарларини, ҳатто ёзувчининг ўзбек тилига таржима қилинган новеллаларини таҳлил қилишга бағишланган бирорта илмий иш ёки мақола ўзбек  адабиётшунослигида мавжуд эмас эди.

      1950 йилда Мопассан туғилганига юз йил тўлиши муносабати билан "Қизил Ўзбекистон" (ҳозирги "Ўзбекистон овози") газетасида Н.Худцишвилининг «Ги де Мопассан» номли мақоласи ўзбек тилига таржима қилиб босилди [1]. Бу мақолада талантли ёзувчининг ҳаёти, ижоди, яшаган даври ҳақида маълумот бериш билан бирга, унинг "Ҳаёт" романи, «Дўндиқ» ҳикояси ҳақида қисқача фикр юритилган эди.

        50-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб самарқандлик адабиётшунос олим Ю.Пўлатов бевосита 'Мопассан ижоди ва унинг асарлари таржимаси муаммоларини тадқиқ этишга киришди. Унинг ана шундай ишларидан бири «Мопассан асарларининг ўзбек тилига таржимаси» деб номланган [2].

Шоир билан сўнгги суҳбат

Муҳаммад Юсуф
   Рафиқангиз билан қандай танишгансиз?

Тасодифан. Тўғрисини айтсам, ўша кунларда мен учун энг гўзал аёл шеър эди. Қизлар билан ишим йўқ эди. Аммо ҳаёт қизиқ экан. Нимагадир Назирани кўрган заҳотимдаёқ «Ана шу қиз менинг хотиним бўлади», деб ўйлаганман. Қолгани ўз-ўзидан бўлди.Мана орадан салкам йигирма йил ўтибди.

Муҳаммад Юсуф

Арбоблар
Жамият
     Ўзбек адабиёти шундай чаманзорки, унинг бўстонида гул кўп, чечак кўп. Бу бўстонда бир-бирига ўхшамайдиган, бир-бирини такрорламайдиган дилбар шоирлар авлоди қайта-қайта бўй чўзаверади.

     Ана шундай бетакрор шоирлардан бири, шубҳасиз, Ўзбекистон халқ шоири, халқимизнинг булбулзабон фарзанди Муҳаммад Юсуф эди.

      У 1954 йил 26 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат (1898 -йилда машҳур Дукчи эшон қўзғолони бўлиб ўтган Мингтепа) туманидаги Қовунчи қишлоғида оддий заҳматкаш одамлар оиласида туғилди. Мана шу қишлоқда беғубор болалиги, шўх-шодон ўсмирлиги ўтди.

Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен -
Шу юртда туғилдим, шу юртда ўсдим.
Агар дўстим бўлса битта у дўстим -
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен !..

 
Ёдимда ўт тушсин, этмасам ёдлар -
Дукчи эшонлари қилгай фарёдлар.
Уни тавоф этган Машрабдек зотлар,
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен,-

 деб ёзади кейинчалик шоир.

     Ўрта мактаб таълимини олгач, Муҳаммад Юсуф Тошкентдаги Рус тили ва адабиёти институтига ўқишга киради ва уни 1978 -йилда битиради. Унинг дастлабки шеърларидан намуналар 1976 -йилда "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" ҳафталиги саҳифаларида чоп этилганди.

«Куч адолатдадир»

Арбоблар
Жамият
              Кўхна тарих саҳифалари буюк бобомизнинг миллат ва эл-улус манфаати бобида чеккан мислсиз захмат ҳамда кўрсатган шижоатларига гувоҳлик беради.

            Инсоф-иймон туйғуси, диёнат мезони Амир Темур ҳаётининг мазмунини ташкил этади. Оламнинг қарийб ярмига ҳукмронлик қилган жаҳонгир эрса-да, у куч-қудрат зўрлик, зўравонликда эмас, аксинча адолатда эканини теран англади.

            У беназир зотнинг ўсмирлик йиллари муғул истибдоди авжига чиққан йилларга тўғри келди. Бу пайтда Мовароуннаҳрдан гуллаб-яшнаган пойдор юрт тарихий номини ҳам йўқотиб, мустамлака ўлкасига-Чиғатой улусига айланиб қолган эди. Масжиду-мадрасалар, кутубхоналар вайрон қилинган, суғориш иншоотлари ишдан чиққан, сон-саноқсиз солиқлар, келгинди ва маҳаллий амалдорларнинг жабр-зулми халқнинг  силласини қуритган эди.

            Бу каби чексиз адолатсизликдан ёш Темурбекнинг қанчалар изтироб чекканини бизнинг авлодимиз-сиз билан биз айниқса чуқур ҳис этамиз. Шавкатли аждодимизнинг ўлмас хизматлари шундаки, у мураккаб тарихий шароитда халқнинг бошини қовуштира билди. Истилочиларга қақшатқич зарба бериб, Туркистон заминида илк бор истиқлол байроғини баланд кўтарди. Пароканда мамлакатлар, эллар, элатларни бирлаштириб, марказлашган қудратли салтанат тузди.