топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

анонс:

“Eng faol kitobxon” ko‘rik-tanlovi o'tkaziladi

Toshkent temir yo‘l muhandislari instituti talabalari o‘rtasida 2018 yil 20-21 sentabr kunlari “Ma’naviyat va ma’rifat” va iqtidorli talabalar bilan ishlash bo‘limi tomonidan “Eng faol kitobxon” ko‘rik-tanlovi o‘tkaziladi. Quyidagi nomlari keltirilgan kitoblarni ta’til vaqtida o‘qishlari uchun tavsiya etilmoqda. Savollar quyidagi kitoblardan tuziladi.
 
 

Февраль ойида танбирлар анонси

Маданият ва маърифат

9 февраль куни ўзбек мумтоз адабиётининг вакили, буюк шоир, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун (1441-1501) муносабати билан туркум тадбирлар бўлиб ўтади:
соат 11:00да кичик мажлислар залида “EVRIKA BILIMDON” НТМ ўқувчилари иштирокида мушоира;
соат 11:00да киномарказда “Алишер Навоий” бадиий фильми намойиши;
соат 15:00 катта мажлислар залида “Умри боқий муаллим” мавзусида давра суҳбати.;
“Тафаккур” ўқув залида “Умри боқий муаллим” номли китоб-расмли кўргазма;
 
14 февраль куни буюк шоир, тарихчи, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур таваллудининг 534 йиллиги (1483-1530) муносабати билан туркум тадбирлар бўлиб

“Интернет ва ундан фойдаланиш маданияти” мавзуларида давра суҳбати

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони жадал ўсиб бормоқда. 2007 йилда бир миллион киши интернетдан фойдаланган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич ўн миллион икки юз мингга етди. Кучли мафкуравий қуролга айланиб бораётган глобал тармоқнинг асосий фойдаланувчилари ёш авлод вакиллари экани барчамиздан ҳушёрлик ва огоҳликни, интернетдан тўғри фойдаланиш маданиятини кучайтиришни талаб қилади. 

“Ватанпарварлик тушунчаси ва миллий истиқлол ғояси” мавзуларида давра суҳбати

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Мустақил мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, жамиятимизнинг барча жабҳаларида муносиб ютуқлар қўлга киритилаяпти. Аҳолининг тинч, осуда ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш ана шу саъй-ҳаракатларнинг туб моҳиятини ташкил этади.
Тинчлик, осойишталик аввало оиладан, маҳалладан бошланади. Шу маънода, юртимиздаги ҳар бир аҳоли яшаш жойларида қуролли кучлар ходимлари, учаска нозирлари, маҳалла фаоллари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида фуқароларни огоҳликка даъват этувчи тадбирлар ўтказиб келинаётир. Табиийки, инсон қаерда дунёга келса ана шу ер унинг учун қадрли Ватан ҳисобланади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳеч нарсага алишиб бўлмайдиган, ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир.
 

Турли ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш” мавзуларида давра суҳбати

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Ёшларимизнинг улкан салоҳиятини ҳар томонлама рўёбга чиқариш учун уларнинг илм-фан, техника, ахборот технологиялари, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик каби соҳалардаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ишларини янада кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистонда кучли ёшлар сиёсатини амалга оширишда давлат ва жамоат тузилмаларининг ижтимоий шериклигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш зарур.

“Халқимизнинг миллий маънавий меросига ҳурматнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни” мавзусида давра суҳбати

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, уларнинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги фаоллигини ошириш бугунги кундаги асосий вазифаларимиздан биридир.
2015 йил 4 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази мажлислар залида “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ва Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида ТДТУ Талабалар турар жойи талаба-ёшлари иштирокида “Халқимизнинг миллий маънавий меросига ҳурматнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилмоқда.
 
Ушбу тадбирга қизиқувчи талаба-ёшларни таклиф этамиз! 

Талаба-ёшларда ёт ғоялар ва таҳдидларга қарши курашиш ҳамда миллий иммунитетни шакллантиришнинг долзарб масалалари  

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан
 
 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан  манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда ёт ғоялар ва тахдидларга қарши курашиш, миллий иммунитетни шакллантириш мақсадида 2015 йилнинг октябрь-ноябрь ойлари давомида Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилади.
Тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутахассислари бугунги кунда глобал муаммога айланган диний экстремизм, терроризм, одам савдоси ва гиёҳвандлик каби муаммолар юзасидан маърузалар қиладилар.
 
Шунингдек, тадбирлар ОАВда мунтазам ёритиб борилади. 

“Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним” шиори остида ижодкорлар билан ижодий учрашув

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Жорий йилнинг 11 март 2015 йил соат 13.00 да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” ва “Ёшлик” ҳокимияти билан ҳамкорликда “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним” шиори остида ижодкорлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтади.


 


Ушбу тадбир ОЎМТВ ҳузуридаги “МАънавият ва маърифат”марказида ўтказилади. Кеча меҳмонлари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зулфия Мўминова, ёш шоира Маҳфуза Имомовалар таклиф этилган.


 


Барча шеърият ихлосмандларини ушбу ижодий учрашувга чорлаб қоламиз.


Маълумот учун: +998712469584   

“ОИВ/ОИТС инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва профилактикаси”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

2015  йил 3 март  куни соат 1500да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” ҳамда Республика ОИТСга қарши кураш марказлари томонидан ҳамкорликда “ОИВ/ОИТС инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва профилактикаси” мавзусида тадбир ўтказилади. Тадбирда Республика ОИТСга қарши кураш маркази эпидемиологи Э.Абдумуталова иштирокчиларга ОИВ/ОИТС касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ҳамда олдини олиш бўйича маълумот беради.  Ҳозирги кунда жаҳон бўйича 34 миллион киши ОИВ инфекциясига чалинган бўлиб, ҳар йили уларнинг сафига яна 2 миллион 700 минг нафар киши қўшилмоқда. Бу бедаво дард сўнгги йилларда ёшлар орасида кенг тарқалган.


 


Тадбир жамиятимиз, айниқса ёшлар орасидаги долзарб масалага бағишланганлиги ва қизиқарли ўтишини инобатга олиб, барча қизиқувчиларни мазкур тадбирга таклиф этамиз.


 


Манзил: “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси, Талабалар кўчаси 70-уй.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги


 “Маънавият ва маърифат” маркази


 


“Маънавият тарғиботи” гуруҳи

Глобаллашув жараёнида “оммавий маданият”нинг ёшлар онгига салбий таъсири мавзуидаги давра суҳбатига чорлаймиз

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Бугунги глобаллашув жараёнида интернет ёшларни тарбиясига, маънавий ривожига катта таъсир қилмоқда. Бу ўринда ёшларда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш ва ахборот дунёсидан ижтимоий тараққиётга хизмат қилувчи маълумотларни саралаб олиш борасидаги билимлар, қобилият ва малакани шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Ёшлар интернетдан умуммиллий манфаатга хизмат қиладиган ва тараққиётга ёрдам берадиган ахборотларни танлаб, таҳлил қилиб фойдалансалар салбий, ноҳолис ахборотлар таъсирига тушиб қолмайдилар.


 


 


Шу муносабат билан 2015 йил 12  февраль куни соат 14.30да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази залида “Глобаллашув жараёнида “оммавий маданият”нинг ёшлар онгига салбий таъсири” мавзуида давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган.



Шоир ва мутафаккир, “Ғазал мулкининг султони” Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,


Ел анга шафиқу, меҳрибон бўлмас эмиш.


Гар олтин кафас ичра қизилгул битса,


Булбулга тикондек ошион бўлмас эмиш


                                                                   Алишер Навоий


 


2015 йилнинг 6  февраль  куни “Маънавият ва маърифат” марказида шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилади.


 


Тадбирда Ўзбекистон миллий университетининг Ўзбек филологияси факультети талабалари буюк шоир, донишманд, Мир Алишер Навоийнинг  ҳаёти ва ижоди юзасидан қизиқарли маърузалари билан иштирок этадилар. Шунингдек, тадбирда талабалар томонидан Навоий асарлари юзасидан тайёрланган саҳна асарлари намойиш этилади.


Тадбир дастурига асосан Навоий ғазаллари асосида баҳру-байт мусобақаси ҳам ўтказилади.


 


Барча-барча қизиқувчиларни буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллигига бағишлаб ўтказиладигантадбирга таклиф этамиз!


 


Ташриф буюринг, сизни “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси, Талабалар кўчаси 70-уйда жойлашган “Маънавият ва маърифат” марказида кутиб қоламиз.


“Маънавият тарғиботи” гуруҳи

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 23 йиллиги ва 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб “Ватанга хизмат – муқаддас бурч” мавзусида тадбир

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

 


Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир.  Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.  


 Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 52-моддаси


 


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 9 декабрдаги  Ф-4390-сонли “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида ги фармойиши ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 11 декабрдаги 460-сонли буйруғидада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йилнинг 20 январь куни “Маънавият ва маърифат” марказида “Ватанга хизмат – муқаддас бурч” деб номланган тадбир ўтказилади. Тадбирда 2013 ва 2014 йилда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг ғолиблари ўзларининг қизиқарли маърузалари билан иштирок этадилар.



“ОИВ/ОИТС инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва профилактикаси”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

2014  йил 2 декабрь куни соат 1500даОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” ҳамда Республика ОИТСга қарши кураш марказлари томонидан ҳамкорликда “ОИВ/ОИТС инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва профилактикаси” мавзусида тадбир ўтказилади.


 


Тадбирда Республика ОИТСга қарши кураш маркази эпидемиологи Э.Абдумуталова иштирокчиларга ОИВ/ОИТС касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ҳамда олдини олиш бўйича маълумот беради.  Ҳозирги кунда жаҳон бўйича 34 миллион киши ОИВ инфекциясига чалинган бўлиб, ҳар йили уларнинг сафига яна 2 миллион 700 минг нафар киши қўшилмоқда. Бу бедаво дард сўнгги йилларда ёшлар орасида кенг тарқалган.


 


Тадбир жамиятимиз, айниқса ёшлар орасидаги долзарб масалага бағишланганлиги ва қизиқарли ўтишини инобатга олиб, барча-барча қизиқувчиларни мазкур тадбирга таклиф этамиз.


Манзил: “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси, Талабалар кўчаси 70-уй.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги


 “Маънавият ва маърифат” маркази


 


“Маънавият тарғиботи” гуруҳи

“ОИВ/ОИТС инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва профилактикаси”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

2014  йил 8 сентябрь куни соат 1400да Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” ҳамда Республика ОИТСга қарши кураш марказлари томонидан ҳамкорликда “ОИВ/ОИТС инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва профилактикаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилади.


 


Давра суҳбатида Республика ОИТСга қарши кураш маркази эпидемиологи Ф.Шайназаров тадбир иштирокчилаирга ОИВ/ОИТС касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ҳамда олдини олиш бўйича маълумот беради.


 


Тадбир жамиятимиз, айниқса ёшлар орасидаги долзарб масалага бағишланганлиги ва қизиқарли ўтишини инобатга олиб, барча-барча қизиқувчиларни мазкур тадбирга таклиф этамиз.


 


Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси 54-уй.


Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


 


“Маънавият тарғиботи” гуруҳи

“Соғлом бола йили” Давлат дастурини мен қандай тушундим” мавзуидаги иншолар танловининг якуний – республика босқичи

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

2014 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида “Соғлом бола йили” Давлат дастурини мен қандай тушундим” мавзуидаги иншолар танловининг якуний – республика босқичи ўтказилди. Иншолар курик-танловининг дастлабки ҳудудий босқичларида юқори баҳоланиб, якуний – республика босқичига тавсия этилган 60га яқин ижодий ишлар етакчи олий таълим муассасалари вакиллари профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

“Соғлом авлодни тарбиялашнинг муҳим омиллари”мавзусида ўтказиладиган тадбирга марҳамат!

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Юксак маънавиятли, чуқур билимли ва одобли бир сўз билан айтганда баркамол авлодни тарбиялашда нималарга алоҳида эътибор қаратиш керак?


 Соғлом авлодни тарбиялашнинг устувор ва муҳим омиллари қандай?


 


Сиз ушбу саволларга жавоб ва маълумотлар олмоқчи бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази “Маънавият тарғиботи” гуруҳи томонидан “Соғлом бола йили”га бағишлаб жорий йилнинг 21 апрель куни  соат 15:00да “Соғлом авлодни тарбиялашнинг муҳим омиллари”мавзусида ўтказиладиган тадбирга ташриф буюринг.


 


Тадбирда Тошкент педиатрия тиббиёт институти “Амбулатория тиббиёти” кафедраси профессори Шоира Агзамова, Тошкент ислом университети, Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Дилафрўз Турдиева ушбу мавзу юзасидан маъруза қиладилар.


 


Тадбирга албатта ташриф буюринг, зеро маърифат ва зиё масканимизда юқори савияда ташкил этиладиган тадбирда сизнинг билимларингиз ва дунёқарашингиз янада бой бўлишига ишонч ҳосил қиласиз!


 


 

“Ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳамда уларнинг олдини олиш масалалари ”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари талабаларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан жорий йилнинг март-апрель ойида ўтказиладиган тадбирлар режалаштирилган.


 


Ана шу мақсадда жорий йилнинг 2014 йил 5 апрель соат 14.00да  Тошкент давлат юридик университетида  “Ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳамда уларнинг олдини олиш масалалари ” мавзусида давра-суҳбати ўтказилади.


 


Барча қизиқувчи талаба-ёшларни мазкур давра-суҳбатига чорлаб қоламиз.


 


Мурожаат учун: 233-66-36, 233-32-59 телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.

“Миллий урф-одат ва қадриятларимизни асраб-авайлаш – жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида давра суҳбатига мархамат

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази “Маънавият тарғиботи” гуруҳи томонидан жорий йилнинг 26 март куни соат 15:00да “Миллий урф-одат ва қадриятларимизни асраб-авайлаш – жамият тараққиётининг муҳим омили”мавзусида давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган.


 Ушбу давра суҳбатида Республика Байналмилал маданият маркази мутахассислари, Тошкент давлат юридик университети “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарих” кафедраси доценти Феруза Мухиддинова ҳамда олий ўқув юртлари талабалари иштирок этишади. Барча қизиқувчиларни ушбу давра суҳбатига таклиф этамиз!


Мурожаат учун телефон: 246-95-43


“Маънавият тарғиботи”гуруҳи


                                                                                          

Муҳаммад Юсуф — Ватан куйчиси

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2102-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Ташкилий қўмитасининг Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш бўйича ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 10 февралдаги 43-сонли буйруғи асосида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Муҳаммад Юсуф — Ватан куйчиси” мавзусида иншолар танлови 25 мартига қадар ўтказилади.


 


Маълумот учун тел: +998712469584  

“Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш – маънавий баркамол авлодни тарбиялашдаги муҳим омил”

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

2013 йил 4 декабрь куни Тошкент педиатрия тиббиёт институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ташаббуси билан “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш – маънавий баркамол авлодни тарбиялашдаги муҳим омил” мавзусида давра суҳбати ўтказилмоқда. Мазкур тадбирнинг мақсади ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенгроқ тушунтириш, турли хил зарарли одатлардан ёшлар онгини ҳимоя қилишдир.