топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

академик Юнус Ражабийнинг таваллуд кунлари:

Бугун 5 январь куни Узбекистон Халк артисти , академик Юнус Ражабийнинг таваллуд кунлари. (1897-1976)

Бастакор, хонанда ва созанда, академик Юнус Ражабий аввало кенг маданий жамоатчиликка ўткир ширали овозга эга бўлган истеъдодли хонандасифатида танилган. Хонандаликни бастакорлик билан бақамти олиб борган санъаткор ўзбек мусиқали драма жанрида самарали ижод этиб, куйлар, қўшиқлар, рақс куйлари, хор асарлари ёзди. У Ўзбекистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени ва Республика Давлат мукофоти соҳиби, Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси.