топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

аждодлар мероси:

Турк султони Сулаймон

Маданият ва маърифат

Майкл Ли Лэннинг «Юз буюк саркарда» китоби асосида тайёрланган навбатдаги мақоламизда Туркияда «Қонуний», Ғарбда эса «Буюк» лақаби остида донг таратган, XVI асрнинг энг машҳур саркардаларидан бири сифатида шуҳрат қозонган турк султони Сулаймон I ҳақида ҳикоя қиламиз. Қирқ йилдан ортиқроқ вақт (1520 – 1566) мобайнида у ўн учта йирик ҳарбий юришни амалга ошириб, ўз империяси ҳудудини кенгайтирган ва мустаҳкамлаган, натижада бу империя XVI аср ўрталаридаги энг қудратли давлатга айланган. Унинг даврида Усмонли турк империяси ҳудудий жиҳатдан ўзининг энг юксак чўққисига етган.

Наполеон Бонапартнинг ҳаёти

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият
Майкл Ли Лэннинг «Юз буюк саркарда» китоби асосида тайёрланган навбатдаги мақоламизда сиз ўз даврининг таниқли давлат арбоби ва саркардаси сифатида инсоният тарихи саҳифаларидан муқим ўрин эгаллаган Франция императори (1804 – 1815) Наполеон Бонапартнинг ҳаёти, сиёсий ва ҳарбий фаолияти тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Императорлик лавозимини қўлга киритган Наполеон йигирма йилдан ортиқ давр мобайнида Европанинг сиёсий ва ҳарбий ҳаётида ҳукмронлик қилган.

"Темур тузуклари"ни халқимизга қайтарган зот

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!»
Жамият
«ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ»НИ ХАЛҚИМИЗГА ҚАЙТАРГАН ЗОТ

Маълумотларга кўра, бу асарнинг асл нусхаси туркий тилда ёзилган. Аммо бизнинг давримизга қадар унинг форс тилидаги нусхалари сақланиб қолган. Ушбу нодир асар ўтган асрнинг 60-йилларида Шарқ тилларининг билимдони Алихонтўра Соғуний (1885 – 1976) томонидан ўзбекчага маҳорат билан ўгирилган.

Ўша таҳликали замонда “Темур тузуклари”ни халққа қайтариш учун чинакам темурий жасорат ва журъат лозим эди. Ҳатто, юз берган мушкулотлар ҳам 80 ёшдан ошган нуроний зотни аҳдидан қайтара олмайди.

ТАТУ талабалари САМАРҚАНД зиёратида

Гўзал ва маҳобатли САМАРҚАНД!!! Ушбу маскан кимларни лол қолдирмаган? Ушбу шаҳардаги мавжуд тарихий ёдгорликлар ҳамиша ҳар бир шахснинг маънавиятини оширишга хизмат қилган. Тошкент ахборот технологиялари университети Компьютер инжиниринги факультети 228-14 гурух талабалари ҳам тарихий обидаларни зиёрат қилиш билан бирга, аждодларимизнинг ҳаёти
Барча 3та расмни кўрсатиш →

Миллий бойликни асрайлик

Блог им. lalixon
Бизнинг энг катта миллий бойликларимиздан бири бу пахтадир.  Барчамизга маълумки, бизнинг кундалик ҳаётда ишлатиладиган кўпгина нарсалар, кир ювадиган совундан тортиб ёғ маҳсулотигача пахтадан тайёрланади. Унинг турмушимиз фаровон бўлиб, янада яхшиланишида тутган ўрни беқиёс даражададир. Олтинга тенглаштириладиган бу ўсимликнинг маданийлаштирилиши 6000 йил олдин бошланган. Бу иш билан ҳозирги Покистон ҳудудида истиқомат қилувчи қадимий қабилалар шуғулланган.

Аждодлар мероси – маърифат зиёси

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Қадим-қадимдан олиму уламолар, мутафаккиру донишмандларнинг жамиятдаги ўрни беқиёс бўлган. Элу юрт ўзининг шундай азиз ва етук фарзандлари билан ҳақли равишда фахрланган, кўнгли тоғдай кўтарилиб, ғуруру ифтихорга тўлган. Бу ҳаётий ҳақиқатдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Аллоҳнинг назари тушган юртимиз – Ўзбекистон заминидан азал-азалдан ўзларининг илмий-маънавий, маърифий-фалсафий мерослари билан жумлаи жаҳонга танилган кўплаб буюк алломалар ва мутафаккирлар етишиб чиқиб, самарали фаолият кўрсатганлар. Уларнинг ақл-заковати, тафаккур дунёси ва юксак илмий салоҳиятининг маҳсули бўлган бебаҳо асарлари ва буюк кашфиётлар минг йиллар оша нафақат бизнинг диёримиз, балки жаҳон аҳлининг қудратли маънавий мулки сифатида ҳам ардоқланади.

Аждодлар мероси – маърифат зиёси

"Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" янгиликлари
Қонунчилик
Қадим-қадимдан олиму уламолар, мутафаккиру донишмандларнинг жамиятдаги ўрни беқиёс бўлган. Элу юрт ўзининг шундай азиз ва етук фарзандлари билан ҳақли равишда фахрланган, кўнгли тоғдай кўтарилиб, ғуруру ифтихорга тўлган.

Ибн Сино – жаҳон эътироф этган буюк қомусий олим

Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан


 


       Маълумки, маънавий баркамол инсонларгина саодат манзилларини забт этади, порлоқ келажакни ярата олади. Шу нуқтаи назардан ёндашадиган бўлсак, шаклланиб келаётган ёш авлодни парвишлаб вояга етказиш, уларни маънавий-ахлоқий дунёқарашларини кенгайтириш ҳамда замонавий таълим — тарбия масалаларига эътибор бериш долзарб вазифаларидан бири саналади. Давлатимиз баркамол авлодни шакллантириш ва комил инсон даражасида олиб чиқиш учун таълим — тарбия, маънавий-ахлоқий, маърифий масалаларга ҳам эътибор берган ҳолда, шунингдек, уларни аждодларимиз мероси билан қуроллантириб бориш янада мақсадга мувофиқ бўлади.   Шу ўринда жамиятда баркамол авлодни вояга етказиш ва шакллантиришда халқимиз, миллатимизнинг буюк аллома ва мутафаккирлари қолдирган маънавий — маърифий, ахлоқий  таълимотлари, қарашлари ва панд — насиҳатларининг ўрни беқиёсдир.    Қадимий ва навқирон бу диёримиз буюк зотлар, мутафаккирлар ҳамда алломаларни дунёга келтирган.


Бобир-Навоий адабий анъаналарининг давомчиси

Шоҳ ва шоир
Шеърият ва адабиёт
XIV асрда Ўрта Осиё халқлари олдида мўғул истилоси даврида барҳам топган миллий мустақилликка эришиш, ягона марказлашган давлат тузиш муаммоси турарди.

Мўғул ҳукмдорларининг маҳаллий аҳолига аллақачон сингиб кетишига қарамай, уларнинг ҳукмронлиги Ўрта Осиё халқларининг ҳам маданий, ҳам иқтисодий тараққиётига катта тўсқинлик қилди. Ўрта Осиё халқларининг миллий мустақилликка эришиш йўлида олиб борган тинимсиз курашлари натижасида XIV асрнинг охирги чорагида Темурнинг буюк империяси юзага келди. Бу империяда йирик давлат, ҳунармандчилик, фан, адабиёт, санъат та раққиёти учун имконият туғилди.