топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

адиб:

Мақсуд Шайхзода таваллудининг 109 йиллиги

Илм-фан

Республика болалар кутубхонасида Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири, машҳур шоир, забардаст драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзодаҳаёт ва ижодига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

"Оила, маҳалла ва мактаб" ҳамкорлиги

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан


 

Президентимизнинг таклифи билан 2012 йил — «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилинди.

Таъкидланганидек, халқимиз учун муқаддас бўлмиш оила доимо ҳаётимизнинг таянчи ва суянчи, жамиятнинг ҳал қилувчи асосий бўғини бўлиб келган.

Оила соғлом экан — жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан — мамлакат барқарор бўлади. Шу нуқтаи назардан янги йилга мана шундай ном берилганлигида катта маъно-моҳият мужассам.

Озод инсон изтироблари

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик

UZINFOСOM томонидан жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга 19 йил тўлиши муносабати билан озод инсон изтиробларини акс эттирган адиб, публицист, адабиётшуносХуршид Дўстмуҳаммад билан «Конституция-бахтимиз Қомуси»мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур учрашув кўтаринки руҳда ва бошқа тадбирлардан  фарқи ўлароқ  тарзда бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этиб келган хулосам шу бўлди-ки, севимли адибимизнинг — озод фикрлари дилларда янада жўшқинлик, интилувчанликни уйғотиш билан бирга инсонни ўз-ўзига талабчанликка ундайди.

Ҳақиқатдан ҳам, ёзувчи, журналист ёки оддий бир қаламкаш сифатида халқнинг ҳурматини қозониш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Халқнинг ҳурмати мисқоллаб йиғилади, афсуски уни бой бериш ҳудди ҳозирги бозорларда пул сарфлашга ўхшаш — жуда осон!

Ёзувчи Хуршид Дустмуҳаммад билан бўлиб ўтган  давра суҳбатида асосий мавзу Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда бугунги аср технологияси-ахборот алмашув тезкорлиги, Ахборот бизнинг замонга келиб нондек азиз бир неъматга айланганлиги,. Ахборот олиш, уни мўлрок тарқатиш, одамларнинг ахборот олиш ҳуқуқига яраша ахборотлашган жамият қуриш ўз-ўзидан амалга ошиб колмаслиги, бунинг ўзига яраша муаммолари ҳам талайгина экани тўғрисида батафсил ва қизиқарли маълумотларни келтирди.