топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

адабий кеча:

"Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида таниқли шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорлар иштирокида адабий тадбир

Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида 29 август куни “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида таниқли шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорлар иштирокида адабий тадбир ташкил этилди.

Алишер Навоийга эҳтиром

 
2016 йил 5 февраль куни Наманган давлат университетининг катта мажлислар залида университет Мусиқий таълим кафедраси ўқитувчиси Р.Қўшинова сценарийси асосида буюк мутафаккир, шоир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган “Назм ва наво” бадиий-мусиқий кечаси ўтказилди.

Икки буюк алломага бағишланган ижодий учрашув

Шоҳ ва шоир
Шеърият ва адабиёт

 


Шоирлар султони Алишер Навоий ҳамда Шоҳ ва шоир, буюк мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудлари муносабати билан Мудофаа вазирлигининг ҳарбий «Н» қисмида ташкил этилган «Икки буюк дарға ижоди» деб номланган адабий кечага шоир ШУКУР ҚУРБОН, ТЎРА МИРЗО, етук санъаткоримиз, классик қўшиқлар ижрочиси ХАСАН РАЖАБИЙ ва малоҳатли, дилбар ўзига хос овоз соҳиби МОҲИРА АСАДОВАЛАР иштирок этдилар.


 


Адабий кечада олимлар ва шоирлар томонидан икки буюк алломанинг ҳаёт ва ижодига доир бир қанча янгиликлар, фикрлар ва маълумотлар келтирилди. Ғазалларидан намуналар ўқилди. Ҳарбийлар ўртасида «Викторина» саволлари ўтказилди ва ғолиблар тақдирландилар.