топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Шеърият:

“ХОРАЗМ ТАНБУР ЧИЗИҒИ” ҲАҚИДА

Маънавият
Маданият ва маърифат
Нодир нота ёзуви яратиб, унда ўз мусиқий меросини хатга туширишга муяссар бўлган халқлар тарихда саноқли. Ана шундай жаҳоншумул ишлардан бири XIX асрнинг сўнги чорагида Хоразм созанда ва мусиқашунослари томонидан амалга оширилган. Бу воҳада XIX асрда рўй берган миллий-маърифий уйғониш, адабиёт соҳасида Мунис ва Огаҳий каби улкан адибларни юзага

Талаба ижодига назар

Ижодкорлик, ташаббускорлик ва илм муҳаббат борасида Наманган давлат университети талабалари ҳам алоҳида эътибор ва таҳсинга сазовор. Айни ижод оламида, унинг гуллаб яшнашида бугунги кунда кўплаб талабалар ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Баҳор соғинчи

Блог им. gulnoraxon

Қорнинг тагларидан бошин кўтариб,


Бойчечак унади, митти бойчечак.


Кўзларни қувнатиб, дилни яйратиб,


Илк баҳор кунидан беради дарак.


Юртим, мен соғиндим баҳорларингни.


 


Вафо, садоқатнинг тимсоли бўлиб,


Жаҳонга танилган шеърлари билан.


Кўкламнинг шукуҳли илк кунларида,


Суюкли шоиранг дунёга келган.


Юртим, мен соғиндим баҳорларингни.


 


Аёлинг ардоқли, айёминг гўзал,


Атрофга таралар гулнинг ифори.


Аёлни мадҳ этар алёринг гўзал,


Аёл деб созланар дуторинг тори.


Юртим, мен соғиндим баҳорларингни.


 


Кўм-кўк далаларда ерга қадалган


Уруғдан унгувчи ризқу рўзинг бор.


Дилларга хуррамлик, шодлик улашар,


Саховатнинг тожи хуш Наврўзинг бор.


Юртим, мен соғиндим баҳорларингни.


 


Тоғингда истиқлол эпкини эсар,


Боғларингда кезар эркнинг сурури.


Тегрангда чарх урар тинчлик, бахт қуши,


Тонгларингда балқар озодлик нури.


Юртим, мен соғиндим баҳорларингни...


 


 


 


.


 


 


 

Миллий шеъриятимизнинг яна бир аъзосидан туплам

Блог им. isroiltorger

Бахтга эргаштирувчи билим


Яратди ва юксалатди, талаб одам.Берди хуш ақл, фозил илмни хамТилини чиқариб, онга берди дил,Уят берди яна гўзал хуш пиғил<cut>


Билим берди, инсон зўрайди бу кунАқл берди, шунга ечилди тугунХудо берса, кимга ақл — хуш билимТўла яхшиликка узатар қўлин


Билимни буюк қил, ўқишни улуғ


Бу икки юксалтирур қўлини тўлиқ


Ақл қайда бўлса, улуғлик бўлурБилим кимда бўлса, буюклик топарАқллик ўқур билимлик бўлурБилимлик ақллик тилакка етур


Билим маъносини бил билим нимадур


Билим у соғайтур, касал бўлса у


Билимсиз киши доим оғриқ бўлур


Касални бор даволат эй, билмаганЭй, олим нодонга даво айла санАқлдур бурундан онга етса кишиТумон минг тилаги бўлса хам етарКишика эрур кўп ақл фойдасиБилим билса инсон азиз бўлғуси


Жамийки ишингни ақл билан қилБилим бирла вақтингни сақлашни ҳам билҲаётни қомусини очгин энди.


Басвослик, бехудаликдан қочгин энди


Билимнинг конидан гавҳарни танлаб


Халойиқ бошларга сочгин энди


 


Ушбу сатрлар адабиёт ва санъат йўлида шахдам одимлаётган бир ёзувчи юртодшимиз қаламига мансуб. Шеърият севувчиларидан фикрлар, маслахат ёки тилаклар кутиб қоламиз

Онаизорим

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Дунёда бор бўлса қанча дард-алам


Барчаси бир заиф жуссангга тушмиш


Оламда бор бўлса қанча кўз ёш, ғам


Кўзларинг нурини бежо ул олмиш


 


Йўлдошинг бир умр ёлғизлик бўлди,


Унинг юки оғир, азоби оғир.


Эҳ, она сен унга қандай дош бердинг,


Сабр ҳам шул дамда азобли тилгир.


 


Оғир юк елкангда кетяпсан маъюс 


Бори ғамларингни бир зум аритсам


Оҳ, она сен чеккан барча дардларни,


Шодлигу бахт ила нурла ёритсам


 


Кўзингга ёш келди у нолиш эмас


Соғинчли ёшлар у – меҳрли ёшлар 


Қалбингдан отилган мунгли сас эмас,


Оташин сўзлар у покликка бошлар. 


 


Лола Азимова

Мушфиқим онам

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Йўлларимга кўз қадаб турган,


Ёшланибла сўз қадаб турган,


Ғамдан қадди дол бўлиб юрган,


Меҳрибоним мушфиқим онам.


 


Ёлғиз ҳаёт заҳрини енгган,


Машаққатдан жуссаси тинган,


Баъзан қалби армонла ёнган,


Жовидоним мунисим онам.


 


Фақат фарзанд учун яшади,


Баҳорлари кузга бўшади,


Бахтим кўриб юздан ошади,


Дуогўйим меҳрибон онам.


 


Нодон қизинг баётин битди,


Бор қувончу ҳаётин битди,


Кечирмоғинг умидла кутди,


Мудом рози камтарин онам.

Тўртликлар

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Нодоннинг қўлига боқмагин дунё,


Ҳасад селларига оқмагин дунё.


Яхшини хор қилиб, ахмоқни тўрда,


Яйратиб яшнатиб, ёқмагин дунё.


***


Эртанг учун ғам ема асло,


Кетганига куймагин илло.


Сабр қилгин шукрла яша,


Раззоқ берар ризқингни аъло. 


***


Оҳ! етмоқ мумкинми бахт қасри томон,


Эҳ! бунга тўсиқ бор бир ками замон.


Лойимиз қорибди ул азал наққош,


Гуноҳ дунёсига берибла минг бош.


***


Мен шеър ёздим, саҳрога эмас,


Гулзори бор бўстонлар учун.


Бир сўз айтдим, гумроҳга эмас,


Қалби уйғоқ покдонлар учун.


 


Лола Азимова


  

Юрт мадҳи

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Кўксим узра порлаган бир нур,


 


Тупроғимнинг бир қўри эрур.


 


Қорачиқда авайланган дур,


 


Момом изин ғубори эрур.


 


Олам узра таралган ҳар сур,


 


Аллаларнинг ифори эрур.


 


Эрк куйини куйлаган ҳар ҳур,


 


Ватанимнинг ғурури эрур.


 


Юрт ишқи деб урган юраклар,


 


Билгин алар вафоим дурур


 

ТТЙМИ Маънавият хонаси

Блог им. sarvarchik

Қайда илм-фан бўлса,Маънавият ўсади.


Ахлоқсизлик йўлини


Маданият тўсади.


 


Энди сизга завқланиб,


Таништирсам масканим.


Бу олийгохим менинг,


Ғуруриму жон-таним.


 


Ўқув юртим ичида


Мўжазгина бир хона 


Бу ерда иш юритар 


Бир ака ва уч она.


 


Ҳаммаси ўз ишида 


Шошиб, елиб учади.


Илмга чанқоқларни 


Бари севиб қучади.


 


Бу йўлда Сарвар ака


Мағрур кўтаради қад.


Ҳамма ишда етакчи


Опажоним Малоҳат.


 


Бўлса тадбир ё байрам,


Пайдо бўлар шу жойда


Мактубадек бир малак,


Яшаганмикан ойда?


 


Илм-фаннинг жавобин


Қийналмасдан топамиз.


Дилфузадек опам бор,


Доим олға чопамиз.


 


Ҳар қадамда ёнма-ён,


Барчамизга бўлиб бош.


Зокиров Ботир ака


Маънавиятга йўлдош.


 


Булар бари битта жон,


Опа, ака, сингиллар.


Кучин бир жойга урса,


Ҳар қандай иш енгилар.


 


Маънавият хонаси


Шундай қудратга эга.


Зокиров Ботир ака 


Доим биз билан бирга.


 


Шундай инсонлар бўлса,


Юксаламиз, сўнмаймиз


Маънавият йўлида


Хеч кимдан кам бўлмаймиз.


ТТЙМИ талабаси


Ибрагимов Хамза

Билмам

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Ер бағрида ул танлар қолган,


Ақлга не ҳикматлар солган,


Ўйлаб ўйга етолмай толган,


Ул тан қаён кетарин билмам.


 


Фиръавну Намрудлар барин,


Танлар учун бичмишлар заррин,


Кўриб солгин ибрат назарин,


Кафанли тан қоларин билмам.


 


Cахий қўлли Ҳотамитой бўл,


Оби раҳмат чашмасига тўл,


Ҳеч бўлмаса тўлин Ойдай бўл,


Нетай бир кун кетарим билмам.


 


Лола Азимова

Тўртликлар

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Давлат деб топганинг бир сиқим тупроқ,


Умр йўлларинг ҳам бир хазон япроқ.


Шошасан, югурасан дунё моли деб,


Охири топганинг кафандир бироқ.


***


Эй инсон ўзлигинг ҳамиша англа,


Оллоҳнинг каломин қалбингла тингла.


Ўткинчи дунёда ўтмасдан умринг,


Ҳаётинг йўлини покликла ўнгла.


***


Дунёга мен қачон келдим билмасман,


Не амал не савоб қилдим билмасман.


Аллоҳим бўйнимга юклаган фарзин,


Қай бирин гўзалроқ этдим билмасман.


***


Бири кам дунёни тўлдирмай камин,


Елкага кўтариб яшайди замин.


Бу ҳолдин нолалар чеккувчи инсон,


Наҳот буни англаб етмайди ҳамон.


 


Лола Азимова


 

Тўртликлар

Блог им. lolaazim

Давлат деб топганинг бир сиқим тупроқ,


Умр йўлларинг ҳам бир хазон япроқ.


Шошасан, югурасан дунё моли деб,


Охири топганинг кафандир бироқ.


***


Эй инсон ўзлигинг ҳамиша англа,


Оллоҳнинг каломин қалбингла тингла.


Ўткинчи дунёда ўтмасдан умринг,


Ҳаётинг йўлини покликла ўнгла.


***


Дунёга мен қачон келдим билмасман,


Не амал, не савоб қилдим билмасман.


Аллоҳим бўйнимга юклаган фарзин,


Қай бирин гўзалроқ этдим билмасман.


***


Бири кам дунёни тўлдирмай камин,


Елкага кўтариб яшайди замин.


Бу ҳолдин нолалар чеккувчи инсон,


Наҳот буни англаб етмайди ҳамон.