топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Шеър бўстони:

Болалар

Блог им. kawsar
Болалар  тилини
Билинг оналар,
Қалбига сиз қулоқ
Солинг оналар.
 
Болалар кулса,
Дунё кулади...
Юрагида жўшқин
Дунё бўлади....
 
Кўзларига боқинг,
Қайноқ меҳри бор,
Овозида жажжи,
Улкан сеҳри бор.
 

Ona sizni sog’inib

Ijodkor yoshlar
Шеърият ва адабиёт

Suratingizga qarab bugun biroz ovundim,


Yuragim aytar asta  “ona sizni sog’indim”…!


                           


Ashqol-dashqolim yig’ib qishlog’imga jo’nayman,


Eng birinchi borib tez men onamni so’rayman,


Onam chiqar yo’limga chehralari nurafshon,


Ko’zda quvonch yoshlari ko’rinar shu vaqt, shu on.


 



Ватан ҳисси.

Блог им. umumped

Бугун ўтган умрни қилиб сарҳисоб,


Қилган гуноҳим-у қилганим савоб.


Энди билсам қилган гуноҳ савобдан кўпроқ,


Ўтган умрга бироз ачиниб қўйдим.


 


Туғилган тупроқдан йироқлик ёмон,


Бобурлар ҳам бундан қолганми омон.


Ватаним учун мен қилганим ёрон,


Қилмаганим эса кўпроғин билдим.


 


 Инсон қалби гулдан нозик бўлар экан,


Соғинганда юрак қурғур тўлар экан.


Ватан ҳисси тоғдан юксак бўлар экан,


Суйсам агар ҳар нени унутиб суйдим .


 


Она юрт деб ёнаётган ўғлонлар мард,


Уларга боболар руҳи бўлар мадад.


Биз катта куч фарзандларинг катта сарҳард,


Бугун қалбда ғурур ва ифтиҳор туйдим.


 


Ватаним деб ёнмаганни ўғлон дема,


Қўлда ошинг гар омонат бўлса ема.


Тўмарис-у Куброларинг эслаб куйдим,


Боғинг гулзор қилаётган боғбон бўлдим.


Суянчиғ-у дилбандингдек бир жон бўлдим!


 


 


ТермДУ Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш таълим йўналиши 1- курс талабаси Хуррамова Дилсуз

Тил ҳақида

Блог им. samisi14

      Тафаккур- инсоннинг бутун ҳаётий ва ижодий фаолиятини идора қилувчи онгий камолот ўлчовидир. Унга фақат билим олиш, ҳаётни кузатиш, уни ўқиш ва уқиш, яхши ва ёмонни таҳлил қилиш, улардан хулоса чиқариш орқали эришилади. Тафаккур ақл тарозиси бўлган тил орқали намоён бўлади. Сизнинг сўзлаган сўзингиз, айтган фикрингиз тафаккурингизнинг, ақл-идрокингизнинг, онгингизнинг ойинасидир.


Ўзбегимнинг аёллари

Блог им. diyorochka1995

Ўзи каби бир иболи хаёллари,


Лабзи ширин, тилларида бор боллари.


Чеҳрасидек кулиб турар иқболлари,


Бунча гўзал, ўзбегимнинг аёллари!


 


Қош, кўзида ўсмаси-ю, сурмаси бор,


Атлас кўйлак, чеккасида бурмаси бор.


Ош пиширса лаззатдан тил ёрмаси бор,


Бунча зебо ўзбегимнинг аёллари!


 


Аждодида ўтган бағри куюклари,


“Мен”деганни бағрин ёққан суюклари.


Бор Тўмарис, Увайсийдек буюклари,


Бир париваш ўзбегимнинг аёллари!


 


Бири ишчи, бири раҳбар ишбилармон,


Юзлари ой, покиза руҳ, катта карвон.


Иши билан, сўзи билан элга дармон,


Иймони пок ўзбегимнинг аёллари. 


 


Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси  Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи 

Қишлоғимни соғинганман

Блог им. diyorochka1995


 


Томни чертиб ёққан ёмғир «чак-чак»ларни,


Момом менга ёпиб берган «бичак»ларни,


Бобом айтган ўшал ростгўй чўпчакларни


Соғиндим мен қишлоқдаги чечакларни.


 


Осмонўпар ўша баланд тоғларини,


Қирмиз олма, аччиқ олма боғларини,


Булбул, какку ҳатто чумчуқ, зоғларини


Соғинганман қишлоғимни соғинганман!


 


Қизғалдоқлар ўсган лойли томларини,


Хазонрезги куннинг сахар шомларини,


Ҳар  бир адир ҳар бир кўча номларини


Соғинганман қишлоғимни соғинганман!