топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Фикр ва маърифат:

Yaltiragan har narsa oltin emas yoxud internetdagi dinbuzarlardan ehtiyot bo‘ling!

Фикр, ғоя ва маърифат
Tarixdan ma’lumki, yurtimiz islom ma’rifati buloqlaridan biri bo‘lib kelgan. Ajdodlarimizning boy ma’naviy merosi asrlar osha nafaqat xalqimiz, balki butun islom olamining ilm chanqoqlarini qondirib kelgan. Movarounnahr diyorini “islom daraxtining serhosil shohlari”ga qiyoslanishi bejizga emas albatta. Ammo, 70 yillik mustabid tuzimning halqimizni o‘z qadriyatlaridan yiroqlashtirish hamda buyuk ajdodlarimizdan begonalashtirish siyosati birmuncha milliy va diniy qadriyatlarimizdan bebahra qolishimizga sabab bo‘ldi.

Оталар ва қизлар

Фикр, ғоя ва маърифат
Онасини кўриб қизини ол, оилада қиз бола онасидан, ўғиллар эса отасидан ибрат ҳамда таълим олади, деган ҳикмату фикрларга кўникиб кетганмиз, аммо шу билан бирга...
… Ақлимизни таний бошлагандан ҳар куни бир кичик байрам ёки тантана десамми… хуллас, кунда такрорланса-да, кўнгил яна талпиниб турадиган шодликнинг иштирокчиси бўлиб ўсдик: кечки пайт онам бошчиликларида биз, қизлар, тикиб ўтирган ишларимизни йиғиштирардик.

Террорни на бир дин, на бир миллат

Фикр, ғоя ва маърифат
Ўзбекистонни ўз Ватани, киндик қони тўкилган азиз тупроқ деб билгувчи ҳар бир инсон учун мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ватанни ривожланган, юртни тинч, халқни фаровон, ўсиб келаётган ҳар бир фарзандни комил инсон, муқаддас Ислом динини миллий қадрият деб эътироф этиш инсоний бурч, олий қадриятдир.

Халқаро элчилик ва дипломатия

Фикр, ғоя ва маърифат
Маълумки, ҳар бир давлат ўз мустақиллигига эришганидан сўнг, у бошқа  давлатлар билан кўплаб соҳаларда ўзаро алоқа қилиши орқали жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўлади. Дарҳақиқат, мазкур давлатнинг ташқи сиёсати жамият тараққиётида муҳим ўрин касб этади. Дипломатия деб аталмиш ибора ҳам ташқи сиёсатнинг асосий жиҳатларидан бири ҳисобланади. Модомики, бу борада сўз юритилар эканмиз энг аввало, мазкур тушунчанинг мазмун-моҳиятини англаб олиш зарур. Дипломатия  деганда бирор бир давлатнинг бошқарув ёки шу каби органлари билан сиёсий мақсадда халқаро муносабатларнинг турли соҳаларида вакил орқали ҳамкорлик қилишдаги сайъ-ҳаракатлар мажмуи тушунилади.

Мафкуравий  таҳдид ва глобаллашув жараёнлари

Фикр, ғоя ва маърифат
Маданият ва маърифат
 
    Ҳозирги даврда дунё мамлакатлари ўртасида ўзаро таъсир шиддат билан ривожланиб бормоқда, ундан четда туришнинг асло имкони йўқ. Бу ахборотлашган жамият ёки тўғридан-тўғри глобаллашув  жараёнидир. Глобаллашув-турли мамлакатлар иқтисоди,  маданияти, маънавияти, одамлари ўртасида ўзаро таъсир ва алоқаларнинг кескин кучайишидир. Р.Тагор бу жараённинг ижобий ва салбий томонларини қуйидагича ифодалаган: “Мен уйимнинг дераза ва эшикларини доим маҳкам беркитиб ўтира олмайман, чунки уйимга тоза ҳаво кириб туриши керак. Шу билан бирга очиқ эшик ва деразалардан кираётган ҳаво довул бўлиб, уйимни ағдар-тўнтар қилиб ташлашини ҳам истамайман”.

Фикрга қарши фақат фикр билан баҳсга киришиш

Фикр, ғоя ва маърифат
Маънавий таҳдидларни бартараф қилиб боришга доир бир қатор қарашлар мавжуд. Уларни бартараф қилиш муаммоси Президентимиз Ислом Каримовнинг диққат-эътиборида бўлиб келмоқда. Юртбошимизнинг концепция­сига кўра, маънавий таҳдидларни фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя ва жаҳолатга қарши маърифат билан бартараф қилиш мумкин. Булар муҳим қараш бўлиб, ҳозирги маънавий-мафкуравий фаолиятимизда методология вазифасини ўтамоқда. Хўш, фикрга қарши фикр билан қандай кураш олиб бормоқ керак, деган савол туғилади.
Аввало, ҳар бир кишида мустақил фикрлаш имкон қадар кенгроқ дунёқарашни шакллантириш керак. Бунинг учун унинг билим ва маълумот даражасини ошириш муҳим аҳамиятга эга. «Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади.

Маънавият, одоб-ахлоқ, одоб-ахлоқ ва маърифат

Мамлакатимизга турли воситалар орқали мафкуравий таҳдидлар кучаяётган ҳозирги мураккаб даврда хавфсизликни таъминлаш мақсадида аҳоли қатламлари ва ёшлар онгида одоб-ахлоқ, маърифатни кенг ёйиш, садоқат туйғусини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса ўз навбатида, аҳоли дунёқарашини кенгайтириш, ёшларда турли таҳдидларга қарши маънавий иммунитетни шакллантириш имконини беради.