топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Урганч Давлат университети:

Урганч Давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Urganch davlat universiteti
Илм-фан

Бу йил Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигига 27 йил тўлди. Мустақиллик юртимизга, халқимизга, ҳар биримизга ўзлигимизни англаш имкониятини, иймон ва эътиқодимизни қайтариб берди. Буюк тарихимизни холисона, янгидан ўрганиб, келгуси авлодларга бой маданий меросимизни етказиб бериш имкони туғилди. Шу жумладан, истиқлол ва тараққиёт йўлида ўз ҳаётини аямаган улуғ сиймоларнинг номларини тиклаш ва абадийлаштириш масаласи кун тартибига қўйилди.
Ўзбекистон мустақиллигининг қўлга киритилиши билан тариxий адолатни тиклаш, шу жумладан, Ватан озодлиги ва xалқ баxт-саодати йўлида шаҳид кетган аждодлар xотирасини ёд этиш ишига катта эътибор берилди. Республикада Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпон, Файзулла Xўжаев сингари давлат ва маданият арбобларининг юбилейлари ўтказилиб, олий ўқув юрти, мактаб