топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Танлов:

Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоат фонди

 
Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоат фонди:
 
-Табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё)
-Сув ва ер ресурсларини бошқариш,
-Машинасозлик технологиялари,
-Озиқ-овқат технологиялари,
-Озиқ-овқат хавфсизлиги,
-Озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги,
-Архитектура (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза

Танловга мархамат!

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш бўйича қабул қилинган фармойишларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ёшлар ўртасида мумтоз адабиётнинг йирик вакили шоир, тарихчи, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини ўрганиш, унга қизиқишни янада ошириш ва

Урганч давлат университети талабалар турар жойида “Биз Навоий издошларимиз” мавзусида ўтказилган танлов

Urganch davlat universiteti
Илм-фан
2017 йил 8 феврал куни Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан Талабалар турар жойида УрДУ хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Биз Навоий издошларимиз” мавзусида танлов ўтказилди. Танлов якунига кўра ғолиб талаба-ёшлар Алишер Навоий ижоди бўйича “Энг яхши ғазалхон”, “Энг яхши мусиқий чиқиш”,

Ўзбекиистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги эълон қилади

 
Ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги бадиий фильмлар сценарийлари
танловини эълон қилади.
 
Танловга тақдим этиладиган сценарийларда:
— замонавий ҳарбий билимларни пухта ўзлаштирган, ҳозирги давр глобал муаммоларини теран англаб, илғор тушунча ва дунёқарашга эга бўлган ёш аскар ва зобитлар образи;
— ватанпарварлик, бурчга

Халқаро ижодий танлов

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича Халқаро ижодий танлов НИЗОМИ
  1. Умумий қоидалар:
 
 1.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2667-сон Қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи

“Тасвирий санъат” факультетининг 2-курс талабалари ўртасида “Тил билган, эл билади” танлов бўлиб ўтди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 
 
“Тасвирий санъат” факультетининг 2-курс талабалари ўртасида “Тил билган, эл билади” танлов бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 17-18 октябрь куни “Тиллар ва адабиёт” кафедраси томонидан чет тиллари бўйича “Маҳобатли рангтасвир”,

«Биз соғлом турмуш тарзини танлаймиз» танловида иштирок этинг

Илм-фан
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ташаббуси билан 31 май — Халқаро кашандаликка қарши кураш куни сифатида эълон қилинган. Ушбу санада дунёнинг кўплаб давлатларида сигарета ишлаб чиқариш, чекиш тақиқланади, тамаки маҳсулотлари савдоси тўхтатилади. Анжуманлар, фестиваллар ташкил қилиниб, кашандалик иллатига мубтало бўлганлар яна бир карра огоҳликка чорланади. Хусусан, мамлакатимизда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишга қарши курашда соғлом турмуш тарзини кенг йўлга қўйиш, кашандалик иллати ёйилишининг олдини олиш, ҳар томонлама баркамол фарзандларни тарбиялаш ҳамда уларга тамаки чекишдан воз кечишга кўмаклашиш, саломатлик каби бойлигимизни асраб-авайлаш эса ўз қўлимизда эканлигини тарғиб этиш мақсадида талаба-ёшлар ўртасида деворий газеталар танлови ўтказилмоқда.

“Тафаккур синовлари”

   “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли мажлиси баёни ҳамда мазкур баён билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 5-бандига мувофиқ, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли,  мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар  

“Инновацион ғоялар” республика кўрик танловининг Урганч давлат университети босқичи

Илм-фан
“Камолот” ЁИҲ Васийлик кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” нинг  “Юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва

Халқ таълими тизимида “Парламентаризм билимдони” онлайн танловини ўтказиш тўғрисида

Ziyonet portalidagi yangiliklar

Азиз ўқувчи-ёшлар!
Танловда иштирок этинг ва ғолибликни қўлга киритинг!
 
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил  31 мартдаги 40-сонли йиғилиши баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси юзасидан Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида тасдиқланган Қўшма қарор ҳамда вазирликнинг 2015 йилги иш режасининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида халқ таълими тизимида “Парламентаризм билимдони” онлайн танлови ўтказилиши режалаштирилган.
Унга кўра тасдиқланган Ишчи гуруҳига танловни юқори савияда ташкил этиш, ҳамкор вазирлик ва идораларнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, танловни Низом асосида ўтказилишигауслубий ёрдам кўрсатиш, танлов ғолибларини тақдирлаш маросимини ташкил этиш вазифалари топширилган..

Ягонасан, муқаддас Ватан !

Блог им. gulnoraxon
       
    Бугунги кун ёшлари илмга чанқоқ, интилувчан ёшлардир. Улар ҳар соҳада ижодий изланишлар олиб бориб ўзлигини намоён этишаётир. Ўтказилаётган турли кўрик танловлар эса ана шундай истеъдод ва иқтидор эгаларини юзага чиқармоқда.    Давлатимиз раҳбари  ташаббуси билан  2009 йилдан буён   Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида  “Ягонасан, муқаддас Ватан”кўрик- танлови, шунингдек, ўқувчи ёшларда  халқимизнинг ижодий меросига қизиқишини янада кучайтириш, уларни ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Барҳаёт анъаналар” фольклор фестивал  танлови ўтказиб келинмоқда.  Танловларда иштирок этиш истагини билдирган ўқувчилар   сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.
    Бу йил “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик танловининг  ҳудудий танловида  босқичларида   жами 4000 дан зиёд ,”Барҳаёт анъаналар” фольклор фестивал танловида 38 мингдан  зиёд ўқувчилар   ўз иқтидор ва қобилиятларини  синаб кўрдилар.
   Ушбу танловларнинг  бу йилги Республика босқичи эса  Навоий вилоятида бўлиб ўтди. “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик- танловида  ҳар бир ҳудуддан ғолибликни қўлга киритган 14 нафар, “Барҳаёт анъаналар” фольклор фестивал танловида  эса  208 нафар иқтидорли ўқувчилар  иштирок этдилар. Улар дастлаб  буюк бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиб, Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Сўнгра  вилоятнинг ҳашаматли “Фарҳод” маданият саройида  ўз чиқишларини намойиш этиб, ўзаро беллашдилар. Саҳнада  истиқлолимизни, тинч-осойишта, фаровон ҳаётимизни тараннум этувчи қўшиқлар янгради.
    “Барҳаёт анъаналар” фестивал танловини ўтказишдан мақсад халқимизнинг  қадимий қадриятлари, урф- одатлари, удумлари,  фольклор санъатини янада ривожлантириш, келажагимиз ворислари  бўлган ёшларга  халқ ижодиёти замирида ётган ўзбекона маънавиятни етказиш орқали фольклор санъати дурдоналарини  ўргатишга қаратилган. Шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг  ўзига хос этнографик  хусусиятларини акс эттирувчи  фольклор санъати намуналарини саҳнага олиб чиқиш,  тарғиб қилишдир. Шу боис ҳам   иштирокчилар   ўз ҳудудига хос бўлган  анъана, маросимлар ва урф одатлар асосида саҳна қўринишлари, миллий либосларини  намойиш этиш, шархлаш билан бирга  халқ оғзаки ижодидан афсона, ривоят, эртак, достонларидан ҳам намуналар келтиришди. Ҳудудга хос халқ рақслари билан бирга  ўлан, катта ашула, айтишув, ёр-ёр, лапар ва яллалар ҳам  ижро этилди.
    Навоийда бўлиб ўтган ушбу  танловларнинг нечоғли аҳамиятга эга эканлиги ҳақида   Ўрта махсус касб-ҳунар таълими  муассасаларини ахборот методик таъминлаш  хизмати етакчи  услубчиси Замира Aзимбаева ўз фикрларини шундай баён  этади:
              -  Бугунги кунда давлатимиз томонидан амалга оширилаётган  ислоҳотларнинг бош мақсади бу ҳар  томонлама юксак маънавиятли, мустаҳкам иродали  ёш авлодни  Президентимиз таъбирлари билан  айтганда ҳеч кимдан кам бўлмаган аждодларга муносиб авлод қилиб тарбиялашга қаратилган.  Ўрта махсус  касб ҳунар маркази томонидан ўқувчилар қалбида она ватанга  муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига  ҳурмат руҳини янада шакллантириш,  шунингдек, улар қалбида  инсонийлик, одамийлик  хислатларини шакллантириш, уларни диний экстремизм, фундаментализм  ҳамда  юртимизга  таҳдид  солаётган ёт ғоялардан,  шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик,  жиноятчиликни олдини олиш, ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларини, вояга етмаган қизлар ўртасида эрта никоҳларнинг олдини олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан қатор чора- тадбирлар режаси, дастурлар белгиланган бўлиб,  бугунги  кунда айнан ўқувчи ёшлар ўртасида  маънавий- маърифий тадбирлар, тарғибот профилактик ишлари орқали  қатор ишлар амалга оширилмоқда.Республика миқёсида ўтказилаётган “Ягонасан муқаддас  ватан!”  ва “Барҳаёт анъаналар!” кўрик танловида ҳам ҳудудларда ғолибликни қўлга киритган  энг иқтидорли, энг фаол ўқувчилар  иштирок  этишди.   Кўрик танловнинг мазмун моҳияти ҳам, унинг мавзуси ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, ҳақиқатдан ҳам  она ватанимиз ягона эканлигини, бугунги кунда юртимизда ҳукм сураётган  тинчлик осойишталикнинг қадрига етиш, айнан  ёшларга қарата олиб борилаётган давлат  сиёсатининг аҳамиятини улар онгига, улар орқали кенг аҳоли онгига етказиш  энг асосий вазифалардан бири  бўлиб ҳисобланади. Айнан бугунги тадбир  ҳам  ўзбек миллий анъаналарини, қадриятларини,  фольклор санъатини кенг тарғиб қилиш ҳамда  ўқувчиларда ушбу санъат турлари ҳақида  кенгроқ маълумотга эга бўлишларини таъминлашдан иборат. Иштирок этган барча жамоалар  ўзларининг ҳудудларига мос бўлган миллий қадриятларини, анъаналарини ўзларининг  чиқишлари орқали,  қўшиқлари орқали  намойиш этишди. Малакали   мутаҳассислардан тузилган ҳакамлар ҳайъати эса  ўқувчилардаги истедоди ва қобилиятини холисона  баҳолаб бордилар.
 
     Ниҳоятда  қизиқарли ўтган “Ягонасан, муқаддас ватан!”  кўрик танловида  3-ўрин  Чирчиқ техника  касб-ҳунар коллежи ўқувчиси  Жанғали Адиловга насиб этди.   Қўқон тасвирий ва амалий санъат  коллежи ўқувчилари Наримон Назаров ва Муштарийбону Деҳқоновалар  2-ўринни олишга муваффақ бўлдилар.  Қорақалпоғистон республикаси  Нукус маданият ва санъат  коллежи ўқувчиси Абдураҳмонжон Умрзоқов фахрли биринчи ўринни эгаллаб, кўрик танлов ғолибига айланди.
    “Барҳаёт анъаналар”  фестиваль  танловида эса  ўз фольклор  чиқишлари билан Бухоро ва Сурхандарё  вилояти жамоалари  3-ўринга, Қорақалпоғистон республикаси  ҳамда Самарқанд вилояти  ёшлари 2- ўринга муносиб деб топилдилар. 1-ўрин эса Наманган ҳамда Навоий вилояти  жамоаларига  насиб  этди. Ғолиблар Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг диплом ва қимматбаҳо  совғалари билан тақдирландилар.
     Бундай танловлар ҳали  кўплаб  янгидан янги истеъдодларни кашф этаверади.  Ёшларимиздаги билим, ирода, тафаккур  ва меҳнат уйғун ҳолда уларни  камолот сари етаклайверади. 

“Гиёҳвандлик, чекишга йўқ деймиз!”

Cпорт-саломатлик гарови
Саломатлик


Бугун ёшлар инсониятни йўлдан оздириб, разолат ботқоғига ботириб келаётган, неча-неча минглаб инсонларни умрига бевақт зомин бўлаётган гиёҳвандликка қарши шундай шиор билан жавоб беришмоқда.
Маълумки, ҳар йили 26-июнь куни Бутунжаҳон ҳалқаро гиёҳванликка қарши кураш куни муносабати билан “Гиёҳвандлик, чекишга қарши кураш” ойлиги эълон қилинади. Ойлик доирасида мутассадди ташкилотлар билан биргаликда барча худудларда тарғибот-швиқот тадбирлари, давра суҳбатлари, ўқув-семинарлари, танловлар ва спорт мусобақалари ўказилиб келинади. Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги “Ёшлар маркази”да ўтказилди. Ойлик доирасида “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, “Саломатлик” маркази туман бўлими ва туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳакморликда ташкил этилган “Гиёҳвандлик, чекишга йўқ деймиз!” шиори остида ёшлар ўртасида расмлар танлови хамда мини-сессия ташкил этилди.  Мини-сессия давомида гиёҳвандлик, чекишнинг салбий оқибатлари, унинг инсониятга, жамиятга келтираётган зарари тўғрисида тайёрланган видеоматериаллар намойиш этилди. Мини-сессия якунида расмлар танловида фаол иштирок этиб, 14 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида тумандаги 89-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ражабов Сирож, 16 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида 86-умумтаълим мактабининг ўқувчиси Йўлдошқулова Хуршида, 19 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида педагогика иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ахмедова Наргизалар биринчиликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди. Танлов ғолиблари Ҳаракатнинг туман Кенгаши ва “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
 

 

 

 

 

 

 

Инновацион ғоялар танлови

Блог им. gulnoraxon
Ёшлик инсон умрининг куч, ғайрат, шижоатга тўла даври. Бу даврнинг ҳар бир кунини мазмунли ўтказиб, ҳар бир кунидан унумли фойдаланган ёшлар келажаги учун замин ҳозирлайдилар. Бугунги тезкор тараққиёт даврида илмга чанқоқ ёшларимизнинг ўз интеллектуал салоҳиятларини тўлиқ намоён этишлари учун барча имкониятлар яратилган.


Тошкент молия институтида танлов ўтказилди

Toshkent Moliya Instituti
 
Тошкент молия институти ва АТБ “Ҳамкорбанк” билан ҳамкорликда 2015 йил 20-21 май кунлари танлов ўтказилди. Танловнинг асосий мақсади “Кредит-иқтисод” факультети талабалари амалиёт ўтказишига келишиб олиш ва кейинчалик уларни тўлиқ иш билан таъминлашдан иборат бўлди.
 
 

Мои дедушка и бабушка – гордость махалли!

“Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри” мавзусида ташкил этиладиган “Энг яхши иншолар” танлови
Илм-фан
     Каждое утро сижу на траве и смотрю за тем, как солнце поднимается из-за гор нашей деревни, и, как красиво сияет мир: лучи восходящего солнца вырываются из разрезов скал восточной стороны деревни и, рассекая небо деревни, падают на утесы, которые круто поднимаются на западе. От гор веет свежим прохладным ветерком. К этому времени жизнь в деревне кипит. Кто-то гоняет скот, кто-то идет на работу с кетменем на плечах, кто-то еще чем-то занимается. Есть работа и для детей… По улице временами проезжают машины, где-то играет современная веселая музыка.

Kosonsoy tuman XTMFMT va TEBga qarashli 44-umumiy o’rta ta’lim maktabining 7-a sinf O’quvchisi No’monxonova Dildora Nosirxon qizi

“Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри” мавзусида ташкил этиладиган “Энг яхши иншолар” танлови
Илм-фан
INSHO
 
Reja:
 
1.         “Keksalarni e’zozlash”
2.         Qarisi bor uyning, parisi bor
3.         Bobom va buvimning nasihatlari
4.         Xulosa
 
 
Mana, Prizidentimiz tashabbuslari bilan bu yil — ,,Keksalarni e’zozlash’’ yili deb e’lon qilindi Keksalar bizning hayotimiz yo’l-yo’riqlarida bosh bo’luvchi yo’lboshchi hisoblanadilar.
Ularning duolari bizni yaxshi yo’lga chorlap, kelajakda o’zimizning fikrimiz bo’lishiuga katta hissa qo’shadi. Uyimizning to’rida chiroq yoqip, bir oilani baxtli taxtli bo’lishi uchun jon kuydiradigan bu bob ova buvilarimizdir. Biz dunyoga kelganda bizni o’z qo’llari bilan beshikka belap, hayot qo’shig’ini chin dildan baralla kuylap beradilar. Voyaga yetgunimizcha yuraklarini hilpiratip, shu bolamni ham kelajakda yaxshi kasbni egallap, oilasi bilan tinch-totuv hayot kechirsin, deya OLLOHdan so’raydilar.