топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Соғлом бола:

Тиббий хизмат сифати – саломатлик кафолати


Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада оширишда юксак самаралар бермоқда.

Фарғона вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури асосида бирламчи тиббий-санитария хизматини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Вилоятда фаолият кўрсатаётган 283 қишлоқ врачлик пунктининг 61 таси янги бинода иш бошлаган бўлса, қолганлари капитал реконструкция ва таъмирдан чиқарилди.

Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови


Паркент тумани “Кумушкон” қишлоқ фуқаролар йиғинида тиббий акция ўтказилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ташаббуси билан ташкил этилган акцияда фонднинг Тошкент вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси шифокорлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим аҳамият касб

Фарзандлар саломатлиги йўлида

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида фонд ташаббуси билан туғма юрак нуқсонли ва сурункали остеомиелит хасталигига чалинган болалар мамлакатимизда ва хориждаги энг яхши шифохоналарда соғломлаштирилмоқда.

Фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади!

Шеърият ва адабиёт
2016 йил 10 март куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Олмазор, Шайхонтохур ва Бектемир туман Кенгашларининг  “Ёшлар қаноти”нинг IV Конференциялари бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Олмазор туман кенгаши раис М.Юнусов, етакчи мутахассис Р.Максудходжаева, Шайхонтохур туман кенгаши раиси Д.Исамиддинов, етакчи мутахассиси Ш.Эргашева, Бектемир туман Кенгаши раиси ўринбосари Н.Назаров ва етакчи мутахассиси Ш.Маматалиева, ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши девони мутахассиси О.Иброхимхонов, “Ёшлар қаноти” фаоллари, бошланғич партия ташкилоти етакчиларидан А.Мамадиёрова,  Ж.Дусматов,  А.Абдуллаевлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ёруғ олам муборак!

Тўққиз ой, тўққиз ҳафта, тўққиз кун, тўққиз соат ва шунча дақиқа. Она қорнида ётган боланинг ёруғ олам билан юзлашишини қадим-қадимдан тўққиз рақамининг бир нечта хилига тенглаштирганлар. «Инга-инга-инга!» дея йиғлаб дунёга келган чақалоқ ўз яқинларидан «Ёруғ олам муборак, умринг узун бўлсин, болажон!» деган эзгу тилак йўлланганини билмайди. Фариштадек пок ва беғубор гўдак, туғилганинг билан қутлаймиз сени!
Дарҳақиқат, чақалоқ туғилиши – қувончли ҳодиса. Дунёга келган янги меҳмон аввало, оила зурриёти, авлодлар давомчиси, қолаверса, келажакда жамиятнинг таянчига айланадиган кучдир. Давлатимиз миқёсида болани соғлом ривожлантиришга қўйилаётган талаб ана шу жиҳати билан муҳим аҳамият касб этади. Юрт-бошимиз томонидан 2014 йилнинг «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниши

Бўлажак оналар мактаби

Соғлом бола-соғлом ва аҳил оила мевасидир
Саломатлик
Соғлом ота-онадан соғлом фарзанд туғилади. Ҳомиладор аёлнинг туғруққача бўлган даврини бешикаст ўтказишида умр йўлдоши билан бир қаторда ёнидаги яқин кишилар ҳам бирдек масъулиятлими? Куёв ва келин бўлажак ота-оналик масъулиятини қай даражада тушунадилар?
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги Марказий кўп тармоқли поликлиникадан бугунги кунда 27 минг нафарга яқин фуқаро рўйхатдан ўтган. Мазкур рақамларнинг олти мингдан зиёдини фертиль, яъни туғиш ёшидаги хотин-қизлар ташкил этади. Она ва бола саломатлигини таъминлаш, соғлом фарзандлар дунёга келишига ҳисса қўшиш мақсадида муассаса қошида “Ёш оналар мактаби” фаолияти йўлга қўйилган.

Болалар саломатлиги баркамол авлод яратишнинг мустаҳкам пойдеворидир

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
 
Кейинги йилларда давлатимиз томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишларига катта эътибор қаратилиб, бу борада самарали фаолиятлар амалга ошириб келинмоқда. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам болалар саломатлиги йўлида муҳим ишлар изчиллик билан олиб борилиб, мамлакатимизда тиббиёт соҳасига оид Президентимиз Фармонлари ва ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятлар жадаллик билан давом этмоқда.
 
 

2016 йил "Соғлом она ва бола йили"

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият

5 декабрь куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов тантанали йиғилишда маъруза қилди.

ОИЛА— МУҚАДДАС

Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти Бухоро филиали
Илм-фан
15 май Халқаро Оила куни
15 май куни Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалининг барча академик гуруҳларида бўлиб ўтган Ахборот соати “15 май – Халқаро Оила куни”га бағишланди.
Жаҳон халқлари каби Ўзбекистонда ҳам 15-май — Халқаро Оила куни байрам сифатида нишонланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрида бўлиб ўтган ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 май кунини Халқаро Оила куни сифатида нишонлашга қарор қилинди. Бу қарорни қабул қилишдан мақсад — барча тараққийпарвар ва тинчликпарвар инсоният диққатини инсон ўз умрини ўтказадиган, ўз орзу умидлари, бахту саодатини ҳамда тинчлигини таъминлайдиган маскан — оиланинг мустаҳкам бўлишига қаратишдир.
 
Мустақил Ўзбекистонда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг асл маъноси ҳам, оилани, онани, фарзандни ва қарияларни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилади. Буни ўтаётган йилларимизнинг номланишидан ҳам англашимиз мумкин. Инсон манфаатлари, Оила, Аёллар… Соғлом авлод, Оналар ва болалар, Меҳр ва мурувват, Ижтимоий ҳимоя, Соғлом бола, Кексаларни эъзозлаш йили. Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Республика «Оила» илмий-амалий Маркази ва унинг вилоятлардаги бўлимлари оила муаммоларини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш орқали, оилаларга моддий ва маънавий ёрдам беришга оид тавсиялар ишлаб чиқишади. Оилани қўллаб-қувватловчи ташкилотларга ёрдам кўрсатишни, ёшларни истиқлол ғояси, Ватанга, оилага, маҳалласига ҳурмат руҳида тарбиялашни ўзининг бирламчи вазифаси, деб билади. Ҳукуматимизнинг аёллар ва ўсиб келаётган авлод саломатлигини яхшилаш борасидаги ғамхўрлиги сабабли чақалоқлар ўртасидаги ўлим кўрсаткичлари сезиларли камайди. Туғиш ёшидаги аёллар ўртасида ўлим камайди. Ёшларнинг, улар ота-оналарининг оила ва никоҳ масалаларига муносабатлари ҳам ўзгарди. Оила барқарорлигини кафолатловчи қонунлар ва меъёрлар ҳаётимизга сингиб бормоқда. 2007 йил «Ижтимоий ҳимоя йили» деб эълон қилиниши муносабати билан мамлакатимиз оилаларининг маълум бир қисмини ташкил этувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, оиласида алоҳида ёрдамга муҳтож фарзандлари бор оилаларга кенг имкониятлар яратилди. Жумладан, Президентимизнинг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида давлат бюджетидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш учун ажратиладиган бюджет маблағларини 1,5 баравар ошириш кўзда тутилган. Бунинг ҳисобидан йил давомида яна 100 минг кам таъминланган оила ойлик моддий ёрдам олиш имкониятига эга бўлади. Айни вақтда моддий ёрдам тўлаш муддати икки баравар — 3 ойдан 6 ойгача узайтирилди. Бевосита кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун эса бюджетнинг 9 фоизга яқин қисми (460 миллиард сўм) сарфланади. Бу МДҲ давлатлари ва дунёнинг кўпчилик ривожланган мамлакатларига қараганда анча юқоридир. Статистик маълумотларга қараганда, ҳар йили юртимизда 160-170 мингдан зиёд никоҳ қайд этилади. Бу эса, ҳар 1000 аҳолига 6,8 тадан янги оила тўғри келади, дегани Ҳар бир оиланинг ўзига яраша қувончи, ташвишлари бўлиб, барча соғлом фикрловчи инсониятнинг фикру ўйи оиладаги ташвишларни камайтириб, никоҳни муқаддас қадриятга айлантиришдир. Бу эзгу истак бутун дунё инсонпарвар кучларининг ягона мақсади бўлиб, бу борада айниқса, Ўзбекистоннинг тажрибаси таҳсинга лойиқ.

Соғлом болани аҳлоқий, маънавий руҳда тарбиялашда оиланинг вазифаси

JizDPI
Илм-фан

Муҳтарам юртбошимиз И.Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида оила тўғрисида шундай фикрларни илгари суради: “Бугунги кунда бизнинг қилаётган барча ишларимиз фарзандларимизнинг бахту-саодати, уларнинг ёруғ келажаги учун амалга оширилмоқда. Лекин бахту-саодат фақат бойлик, молу-мулк билан белгиланмайди. Одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг катта бойлигидир”.


  Фарзанд тарбиясида ота-онанинг шахсий ибрати жуда муҳимдир. Ота-онанинг меҳнатга, ҳаётга муносабати болалар тарбиясига бевосита таъсир этади. Оилада болага шундай тўла талаб қўйиш керакки, уни бажариш фарзандлар учун муқаддас ҳисобланиши, унинг бажарилиши устида назорат ўрнатилиши керак. Шуни унутмаслик керакки, ота-она ўғил – қизларининг эрта-индин ота-она бўлишини назарда тутган ҳолда, уларга турмушдан таълим бериб боришлари лозим.



Соғлом бола дунёқараши юксалишида жисмоний маданиятнинг аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

Баркамол авлодни тарбиялаш, ўзининг маънавий-маърифий, ташкиилй-услубий, ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари билан мураккаб ва масъулиятли динамик жараёндир.


— соғлом болаларда шахс камолати босқичлари асоисда Ватан туйғусини шакллантириш ва бунда улар онгига Она тупроқ, Она Ватан, Ватан соғинчи, Ватан қайғуси каби тушунчаларга ҳурмат уйғотиш;


— бола тарбиясида «Баркамол авлод», «Комил шахс», «Олим», «Паҳлавон», «Аллома», «Мутафаккир», «Донишманд» каби камолат босқичларидан аниқ далиллар асосида ибрат-намуна тизимидан кенг фойдаланиш лозим;


      Бугуниги  куннинг келажагини  белгилаш  ва таьминлаш кўп жихатдан ҳозирги ёш авлодни дунёқараши кенг маьнавий етук қилиб тарбиялашга боғлиқ.



Баркамол авлодни тарбиялаш

Блог им. mumtoz


 


(боши олдинги саҳифада, давоми)


“Соғлом бола йили” Давлат дастурида мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш, шу жумладан, уларни тубдан таъмирлаш ва жиҳозлаш, янгиларини қуришга йўналтирилган аниқ вазифалар белгиланган. Болаларни мактабга тайёрлаш бўйича мутлақо янги дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши белгиланган бўлиб, уларда болаларнинг ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши кўзда тутилган.


“Баркамол авлод” болалар марказларини шакллантириш дастурининг амалга оширилиши жараёнида 66 шундай марказлар тубдан таъмирланади ва жиҳозланади. Бу болаларни ижодга, шу жумладан, техник ижодий ишларга янада кенг жалб қилишга кўмаклашади.


Бошланғич синфларда ўқитиш сифатини янада кўтариш чоралари белгиланган. Жумладан, 1-4 синф ўқувчилари учун ўқув дастурлари ва дарсликларнинг қайта кўриб чиқилиши, шунингдек, ўқитувчилар учун тегишли услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиши назарда тутилган.


2014/2015 ўқув йилида 2,6 миллион ўқувчи 575 номдаги 25 миллион нусха дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминланади.


Фарзандлари соғлом мамлакатнинг келажаги буюкдир

Соғлом бола йили: Ёш оналар мактаби
Саломатлик


Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан 2014 йилнинг мамлакатимизда Соғлом бола йили деб эълон қилиниши жамоатчилигимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланди.


Жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, бу мустақиллигимизнинг илк кунларидан жисмонан соғлом ва маънан етук баркамол авлодни тарбиялаш устувор вазифа этиб белгиланган ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатининг мантиқий давоми бўлди. Она ва бола, Ёшлар, Баркамол авлод, Оила ва бошқа номлар билан аталган йилларда амалга оширилган ишлар халқимизнинг эзгу орзуси бўлган соғлом бола тарбиялашдек олижаноб мақсадга ҳамоҳангдир. Ҳеч шубҳасиз, ҳар биримиз фарзандларимизни соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг бахт-саодати, ёруғ келажагини кўришни ният қиламиз.


“Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли юртнинг фарзандлари соғлом бўлур!”

ТАЙЛҚЭИ

   30 май куни Тошкент автомобил-йўллар институтида “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли юртнинг фарзандлари соғлом бўлур!” мавзусида семинар ташкил этилди.




Давлат дастури амалда

ТАЙЛҚЭИ

Ўзбекистон Республикасининг «Соғлом бола йили» Давлат дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Бош ассамблеянинг 68-сессияси расмий ҳужжати сифатида тарқатилди. Унда, жумладан, жорий йил Ўзбекистон Республикасида Президент Ислом Каримов ташаббуси билан «Соғлом бола йили» деб эълон қилингани ҳамда тегишли Давлат дастури қабул қилингани ўз аксини топган.


 


Farzandlari sog‘lom yurt…

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият


Farzandlari sog‘lom yurt qudratli bo‘lur, qudratli elning farzandlari sog‘lom bo‘lur… Istiqlol yillarining shioriga aylanib ulgurgan ushbu hikmatli ibora har bir yurtdoshimizning qon-qoniga singib ketgan. Aytish joizki, o‘tgan yillar mobaynida mamlakatimizda sog‘lom avlodni voyaga yetkazish, umuman olganda, aholi salomatligini mustahkamlash masalalariga jiddiy e’tibor qaratib kelinmoqda.


 


Joriy yilning 6 dekabr kuni «O‘zbekiston» xalqaro anjumanlar saroyida O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kunning 21 yilligiga bag‘ishlab o‘tkazilgan tantanali yig‘ilishda ham mamlakatimiz hayotiga daxldor muhim masalalar qatori sog‘lom avlod tarbiyasi bilan bog‘liq mavzuiga alohida e’tibor qaratildi. Tantanali yig‘ilishda Respublikamiz Prezidenti Islom Karimov ma’ruza qilib, Obod turmush yili yakunlari haqida fikr bildirdi, erishilgan natija va muvaffaqiyatlarni chuqur tahlil qilib, demokratik islohotlarni yanada chuqurlashtirish va fuqarolik jamiyatini rivojlantirishning asosiy yo‘nalishlarini belgilab berdi. Ma’lumki, yurtimizda kirib kelayotgan yilga nom berish ezgu an’anaga aylangan. Yurtboshimiz 2014 yilni Sog‘lom bola yili deya e’lon qildi.


 


 


Соғлом бола тарбиясида ота – она намунасининг аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

 


 Оилада ота-оналар намунаси болалар учун ҳаёт дарси ҳисобланади. Отанинг онага, она меҳнатига жамиятга, жамият аъзоларига бўлган муносабати бола қалбида яхшилик ёки ёмонлик, маъқул ва номаъқул ишлар ҳақидаги дастлабки тушунчаларини вужудга келтиради.


 



Соғлом бола йили

JizDPI
Илм-фан

Жиззах Давлат педагогика институти Мактабгача таълим назаряси ва услубияти кафедраси жамоаси 2014-йил “Соғлом бола йили”га бағишлаб “Соғлом оила-соғлом авлод” мавзусида лицей талабалари билан учрашув ташкил қилдилар. Учрашувда халқимизнинг миллий урф-одатлари, оилавий анъаналари, каттага ҳурмат, бурчга содиқлик, ватанпарварлик каби туйғулар тўғрисида ёш талабаларга чуқурроқ тушунчалар етказилди. Шунингдек битирувчи курсларни амалиётга кузатиш конференсияси ҳам ўтказилди.


 

Соғлом бола - келажакнинг таянчи

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

Гўзал фарзанд ҳар бир элнинг суянчи,


Кўзга нурдир,  муштоқ дилнинг юпанчи,


Ким фарзанди солиҳ, бўлмас аянчи,


Соғлом бола — келажакнинг таянчи!


 


Хўп парвариш керакдир ёш ниҳолга,


Тез улғайиб, айлансин зўр чинорга,


Ҳисса бўлсин, ярасин хайри корга,


Соғлом бола — келажакнинг таянчи!


 


Ободликни пок дилга айлаб макон,


Порласин юрагида нури  имон,


Инсоф топса офатдан доим омон,


Соғлом бола — келажакнинг таянчи!


 


Илм денгизининг ғаввоси бўлсин,


Қирқ ҳунарнинг файзидан завққа тўлсин,  


Хуш хулқидан йўлида гуллар унсин,


Соғлом бола — келажакнинг таянчи!


 


Жондан азиз, жонажондир шу ёшлар,


Орзуимиз осмонида қуёшлар,


Бахтин тилаб, кўзимиздадир ёшлар,


Соғлом бола — келажакнинг таянчи!


 


Саидафзал Саиджалолов                  20.03.2014

Соғлом бола- соғлом оила меваси

Toshkent islom universiteti
Илм-фан

 


 “Оила хар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақлайдиган, миллий қадриятларнинг ривожини таъминлайдиган, янги авлодни дунёга келтириб, уни маънавий ва жисмоний баркамол қилиб тарбиялайдиган, жамиятнинг асосий негизи хисобланувчи муқаддас макондир”


 


 


Конституциямизнинг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда   Президентимиз Ислом Каримов 2014 йилни Соғлом бола йили деб эьлон қилдилар: “Азал-азалдан ҳар қайси ота-она ўз боласининг соғлом ва баркамол, ақл-заковатли, бахтли бўлишини истайди. Шундай фарзандни вояга етказиш, унинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига эришиш – ота-онанинг энг улуғ, энг муқаддас орзуси, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Айни вақтда бугунги шиддатли замон, ҳаётнинг ўзи ёш авлод тарбияси борасида олдимизга янги-янги, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда. Ана шуларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларимизни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида мен кириб келаётган янги –йилни Соғлом бола йили деб эьлон қиламан”.